Среда, 04.12.2024, 12:56
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Chiroyli hikoyalar - Страница 3 - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 3 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Chiroyli hikoyalar
GiyosДата: Среда, 11.11.2015, 09:11 | Сообщение # 51
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Яхшиликка ёмонлик...

Туясини миниб чўлда кетаётган бир бадавий чанқоқдан лаблари қуриб, ёрилиб кетган бир кимсага дуч келибди. Муҳтож кимса бадавийни кўргач, бир қултим сув сўрабди.

Бадавий туясидан тушиб, сув узатибди. Сувни ичиб, жонига оро кирган кимса кутилмаганда бадавийни итариб юбориб, туяга минганча қоча бошлабди. Бадавий бўлса орқасидан бақирибди:

-Майли, туя сеники бўлақолсин, розиман Лекин сендан битта илтимосим бор. Бу воқеани зинҳор ҳеч кимга айтмагин.

Бу истакка таажжубланган қароқчи бир зум тўхтаб сабабини сўрабди.

-Агар айтсанг,-дебди бадавий, -ушбу хабар ҳамма ёққа овоза бўлиб, инсонлар иккинчи бор чўлда муҳтожларни кўрганида ёрдам бермай қўйишади!

Ўша бадавийдек дардимиз туя эмас, ёмонликнинг ёйилмаслиги бўлганида эди....!
 
GiyosДата: Четверг, 12.11.2015, 09:29 | Сообщение # 52
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
УСТОЗИГА ТОШ ОТМАГАН ШОГИРД!
(ибратли ривоят)

Қадимда уч паҳлавон ораларида ким тарбия беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи паҳлавон шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи паҳлавон отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи паҳлавоннинг шогирди қанча мажбурлашмасин, устозига тош отишдан бош тортибди. Холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки паҳлавон норози бўлишибди: - Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку! - Тўғри, — дебди ҳакам. — Лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди. Маънавий тарбия жисмоний тарбиядан қанчалар юксакда туришини ўзларингиз яхши биласиз.

***

УСТОЗ ОТАНГДЕК УЛУҒ...
Устоз отангдек улуғ деганлари бежиз эмас, Ота хаёт беради. Устоз эса яшашга ўргатади. Туғилишдан кўра яшаш қийинроқ...

(Ўткир Ҳошимов)
 
GiyosДата: Четверг, 12.11.2015, 09:36 | Сообщение # 53
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
"Отам ўлган!" деб айт болам...
(драматик ҳикоя)
Кўзлари ожиз эр-хотинни Яратган сийлади. Улар фарзанд кўришди. Иккисининг ҳам қалбини бир савол кемирарди. Кўзи… Шифокор текширди. Мўъжиза! Гарчи кўп кузатилса-да, ҳақиқий мўъжиза бу! Боланинг кўзлари очиқ, ота-онасига насиб қилмаган етти ранг жилосини кўраркан. Энди армон йўқ. Аллоҳ уларга тўрт мучаси соғлом фарзанд берди. Ўғиллари улғаяди, ота-онасини етаклаб босган ҳар бир қадами билан олам-олам қувонч келтиради!
Ота бир қўли билан ёшсиз кўзларини артди, бир қўли билан эса жуфти ҳалолининг қўлини пайпаслаб топди. Иккиси ҳам сукутга чўмишди.
Шу куни кўз эмас, қалблар йиғлади. Олам шодлигидан йиғлади...
* * *
Ботирбек тез улғайди.
Ота ҳар куни ўғлининг қоматини пайпаслаб, кун сайин ўсаёганини англаса, она ўзи кўрмаган кўкрагига тамшанаётган ўғлининг ошаётган залворини қўллари билан ҳис қиларди.
Икки жуфт қўл болани етаклашди.
Кўп ўтмай бола икки қўлни етаклади. Йиллар ўтаверди.
Ботирбек мактабни битирганда унинг ҳуснига, қадду-қоматига, ақлу-заковатига тасаннолар айтишди. Ота-она меҳрибон ўғилларининг йўлларига қалб кўзларини тикишарди.
Ботирбек ошиқ бўлди. Комилага.
Комила ҳам бу мукаммал йигит деганда юраги ҳаприқадиган бўлди. Учрашиб юришди. Аҳду паймон қилишди.
Ботирбек ота-онасининг дардини айтмади. Аввал айтолмади, кейин чин муҳаббат олдида бу бир синов холос, иккимиз мардонавор енгиб ўтамиз, деб ўйлади.
У ҳунарманд эди, сандиқчига шогирд тушганди. Ота-онасини ёлғиз ташлаб кетмаслик учун ўқишга ҳам кирмаган, уларнинг бор орзу-ҳавасини ҳунари орқали амалга оширишни ўйлаганди...
* * *
Ўша куни тушдан кейин устахонага кириб келган устози унга деди:
- Шошилинч буюртма тушди. Мижозларимиз бугун фотиҳа тўйини бошлашибди. Эртага юкларни жойлашаркан. Катта тўй икки кундан кейин эмиш. Бугун сандиқни тайёрлаб беришимиз керак. Ишга кириш, бозорга мўлжалланган катта сандиқни тезроқ битириб, етказ!
Йигитга бу иш чўт эмасди. Асбобларини қўлга олди. Устози қайтиб чиқиб кетаётиб, яна таъкидлади:
- Бугуноқ етказ! Мижоз анча-мунчамас, Ҳамид прокурор, қизини чиқараётганмиш, қаттиқ тайинлади.
Устози чиқиб кетди. Ботирбек қотиб қолди. Комила Ҳамид прокурорнинг ёлғиз қизи эмасмиди?!
Қанча турганини билмайди. Хаёлнинг милён кўчасини кезишга улгурди.
Икки дўсти кириб келишди. Улар ҳам шу хабарни етказиш учун шошишган экан. Дўстлари гапини бошлагандаёқ Ботирбек қўлидаги асбоблариниям ташламай, югуриб чиқиб кетди.
* * *
Комиланикида ҳам томоша авжида, ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган қизнинг атрофида ҳамма парвона эди. Онаси қизини юпатишга уринарди:
- Йиғлама қизим, даданг сенинг бахтингни ўйлаб розилик берганлар. Бунақа оилаларга йўқ деб бўлмайди. Кимсан - судья! Қолаверса, йигит ҳам ҳавас қилгулик. Бир кўришда ёқтириб қоласан ҳали.
Комиланинг елкалари силкниб, тескари ўгирилди.
Ёнидаги холаси гапга аралашди:
- Эшитишимча, бизнинг жиян сандиқчига кўнгил қўйганмиш, - деди ярми ҳазил-ярми чин қилиб. - Шунга йиғлаётгандир-да?
Онанинг қошлари чимирилди.
- Қайси сандиқчига?!
- Анави-да, бизнинг маҳаллалик Сиддиқ кўр билан Ойша кўрнинг боласи.
Қиз бир лаҳза тош қотди.
Холаси нима деди?
Она йигитни умрида кўрмаган эди. Лекин ҳассасини тўқиллатиб етаклашиб юрадиган эр-хотинларни эслади.- Нафасингни ел учирсин сенинг, менинг ойдай қизим келиб-келиб кўрни яхши кўрармиди?!
- Опа, ота-онаси кўр бўлсаям йигит соғ. Кўрсангиз суқсурдай.
- Ўчир-е! Бемаза ғийбатларингга менинг қизимни аралаштирма! Бирор марта номимизга доғ туширмаган қизимнинг тўйи арафасида бу иғвони топганинг нимаси?!
Комила онаси билан холасининг гапларини эшитмас, у қалбидаги туғёнлар қуршовида эди. Наҳотки шу гап рост бўлса?
Унинг кўнглида пайдо бўлган журъат - бор гапни онасига айтиб, ёлвориш фикри ҳозиргина тўқнаш келган ҳақиқат тўфонида кўмилиб кетди. Кўр! Ботирнинг ота-онаси кўр, у буни қиздан яширган. Нега? Нега?!
Тарақлаган овоз ҳамманинг хаёлини тўзғитиб юборди.
Қичқириқ.
Ботирнинг овози бу!
- Ўлдираман! Агар Комилани мендан бошқага узатсаларинг, аввал ҳаммангни, кейин ўзимни ўлдираман. Усиз яшолмайман ахир!
Унинг кўзлари қонга тўлганди. Икки дўсти икки ёнида эди. Олдига югуриб чиққанларга дўстлари рўпара бўлишди.
Йигит “дод” деб келаверди.
- Яқинлашманглар! Яқинлашма дедим! Мен Комиламни олиб кетгани келдим, менга беринглар уни! Комилани севаман, у ҳам… у ҳам мени севади. Нега бахтимизга тўғаноқ бўласизлар?
Тўйхонага йиғилганлардан бирортаси унинг олдига яқинлашолмади. Ботир қўлидаги пичоқни асабий силкитиб, севгилисини изларди. Ичкаридан Комиланинг онаси отилиб чиқди.
- Ким у тўйимни бузадиган, қизимнинг юзини шувут қиладиган валломат?!
У йигитга рўпара бўлди.
- Йўқол уйимдан! Шотирларингниям олиб кет! Менинг сенга берадиган қизим йўқ!
- Яқинлашманг, йўқса сизни ҳам, ўзимни ҳам ўлдираман!
Она мард эди. Бир қадам ҳам ортга тисарилмади.
- Ўлдир! Қўлингдан келса ўлдир мени! Қизимни ўлигимнинг устидан олиб ўтиб кетасан!
Ботир ҳар қанча журъатли бўлмасин, бировга пичоқ ура олмасди.
Пичоқни ўзининг биқинига урди. Ботирнинг оқ кўйлаги дарҳол қизарди. Атрофни қий-чув тутиб кетди. Ботир оғриқдан ҳам кучли аламдан яна қичқирди:
- Комила, қайдасан? Мен сени олиб кетгани келдим. Ишон, мен сени бахтли қиламан!
Ичкаридан югуриб чиққан Комила онасининг ёнида тўхтади. У кўйлагидан қон чакиллаб томаётган Ботирга қараб, қотиб қолди.
Она дарҳол ташаббусни қўлига олди.
- Қани, кел! Айт, мана шу кўрнинг боласини яхши кўрасанми?!
Қиз юзларини бекитиб, юм-юм йиғлади. У севгилисининг бу сирни нега яширганини энди тушунаётганди.
Ботир қизнинг кўнглига кўпроқ киришни, мавриди келганда айтишни ўйлаган. Тўсатдан бошланган тўй қиздан ҳам кўра йигитга оғир зарба бўлган. Муҳаббат уни бу аҳволда қизникига етаклаган…
Қиз саволга жавоб бермади, оломон тикилиб турганида онасининг юзидан ўтолмади. Йиғлайверди фақат.
- Ана кўрдингми. Менинг қизим бутун умр кўрларнинг хизматини қилиб ўтмайди!
- Ота-онам кўр бўлса, менинг кўзим очиқ-ку ахир? Қўлимда ҳунарим бор. Комилани бировдан кам қилмайман.
- Тошингни тер! Тенг-тенги билан, тезак қопи билан. Мен кўрлар билан қуда бўлиб, иснодга қолмайман!
Ботир бақириб, яна ўзига пичоқ уришга ҳезланди. Лекин улгурмади. Атрофни ларзага келтирган, ҳамманинг диққатини тортган, минг бир армон қоришган ҳайқириқ уни тўхтатди.
- Бола-а-ам!!!
Одамларнинг ораси очилиб, Ботирнинг ҳасса тутган отаси, унинг қўлидан тутган онаси пайдо бўлди. Отанинг овози ҳам ҳасса тутган қўллари каби титрарди.
- Болам! Отам ўлган деб айт, болам! Ўзининг сўқирлиги билан сени ҳам айбдор қилган, бахтингни боғлаган ота-онангни ўлган деб айт! Етимман, хотиним ҳеч кимнинг хизматини қилмайди, елкамда юким йўқ, деб айт болам! Ўзингга озор етказсанг, биз чидолмаймиз, бола-ам!
Отанинг хирқироқ овози ҳаммани жойига михлаб қўйганди. Кўзи ожиз ота-она бир-бирларини суяб, дод солишарди.
Ботир қўлидаги пичоқни ташлаб, Комила билан онасига юзланди.
- Мени дунёга келтирган, ожиз қўллари билан пайпаслаб катта қилган ота-онам сенларнинг олдингда шунчалар хор бўлдими?! Бас! Менга бунақа хотин ҳам, бунақа оила ҳам керак эмас. Бизни шу куйга солган севгиниям ер ютсин! Кечдим ҳаммасидан!
Ботир ота-онасининг қўлидан етаклаб, Комилага қўшиб, бутун тўйхонани йиғлатиб, чиқиб кета бошлади.
Лекин… Лекин дарвозага етишга улгурмади. Ўктам овоз уларни яна ортга бурилишга мажбур қилди.
- Тўхтанглар!
Бу овоз эгаси савлати-ю, салобатидан анча-мунча одам ҳайиқадиган Ҳамид прокурор эди. У Ботирнинг ёнига келиб, унинг елкасидан тутиб, ўзига қаратди.
- Айт, қизимни ростдан ҳам севасанми?!
Ботирнинг лаблари титради. Унинг жавобини прокурордан бошқа ҳеч ким эшитмади. Ҳамид прокурор бир қўли билан Ботирни, бир қўли билан отанинг елкасидан қучди.
- Энди менинг гапимни эшитинглар! Мен Комилани Ботирга бердим! Қизим бутун умр мана шу оиланинг хизматини қилиб ўтмаса, мен ундан рози эмасман!
Ҳамма бир-бирига тикилиб, лабларини тишлаганча, тош қотиб қолди.
Ҳамид прокурор хотини ва бошқа қариндошларига буюрди:
- Тўйни давом эттиринглар! Қудаларимни ичкарига бошланглар! Қолганларга ўзим жавоб бераман!
 
GiyosДата: Четверг, 12.11.2015, 11:53 | Сообщение # 54
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Мен ва отам!

Мен 4 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

Мен 6 ёшдаман: Отамни барча инсонлар танийди.

Мен 10 ёшдаман: Отам жуда ажойиб инсон, лекин хулқлари бир оз таранг.

Мен 12 ёшдаман: Гўдаклик пайтимда отам меҳрибонроқ эдилар.

Мен 14 ёшдаман: Отам таъби нозик ва таъсирчан бўла бошладилар.

Мен 16 ёшдаман: Отамнинг давр билан ҳамқадам бўлиши имконсиз...

Мен 18 ёшдаман: Отам кун ўтган сари тажанг ва жиззаки бўлиб бораяптилар.

Мен 20 ёшдаман: Отамни кечириш менга жуда оғир бўлиб бораяпти... Хайронман онам қандай қилиб уларга бунча йил сабр қилиб келаяптилар?!

Мен 25 ёшдаман: Отам қилаётган хар ишимга қарши чиқадилар...

Мен 30 ёшдаман: Отам билан келишиш амри маҳол бўлиб қолди. Қизиқ, бобом ҳам отамнинг ёшлигида улар билан роса оввора бўлиб, ташвиш чекканмиканлар?

Мен 40 ёшдаман: Отам мени бу ҳаётда маълум интизом ва қоидаларга кўра тарбия қилдилар, мен ҳам болаларимни ана шундан тарбия қилишим даркор.

Мен 45 ёшдаман: Таажжубланаман... Отам ҳаммамизни қандай қилиб тарбия қилишни уддаладилар экан...

Мен 50 ёшдаман: Болаларимни назорат қилиб бошқариш қийин бўлаяпти. Отам бизни тарбиямизга жон куйдириб, ғамхўрлик қилганларида қанчалар машаққат чеккан бўлсалар?.

Мен 55 ёшдаман: Отам узоқни кўра билган одам бўлиб, бизнинг учун бир мунча нарсаларни олдиндан режалаштириб қўйган эканлар. Отам меҳрибон ва жуда ажойиб инсон эканлар...

Мен 60 ёшдаман: Отам энг яхши ва афзал инсон!

4 ёшимиздаги бошланғич нуқтага қайтишимиз учун 56 йил керак бўлди, вақти бой бермасдан ота-онамизга лутфу эҳсон қилайлик. Фарзандларимизмиз бизга, биз ота-онамизга қилган муомаладан кўра яхшироқ муомала қилишларини сўраб Аллоҳга илтижо қилайлик.
 
GiyosДата: Четверг, 12.11.2015, 15:25 | Сообщение # 55
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
КЎЗГУ...

Насиба ишдан қайтди. Остонага етганида ичкаридан қизининг овози эшитилди. Бугун шанба бўлгани учун боғчага бормаган, уйда бувиси билан қолган эди. Она билинтирмай қизи ўйнаётган хона эшиги олдига келди-да, дилбандининг ҳаракатларини томоша қила бошлади. Қизча завқ билан ўйнар эди. Кичкинагина бешикчасига қўгирчогини белаб, аллалар айтар, ширин сўзлар билан алқар эди. Бир маҳал бошқа бир қўғирчоқни қўлига олди-да, кетига шапатилай кетди:
- Сенга неча марта айтганман, ифлос, кийимларингни эхтиётлаб қўйгин деб. Ҳозиргина кийинтиргандим, дарровда кир қилибсан. Ҳай, яшамагур, қиз бола ҳам шунақа бўладими?

Қизча яна нималардир деб "қарганди", Насиба лол қолди, атиги беш ёшли қизининг бу хатти-ҳаракатлари онанинг кўзига ёш келтириб, унга кўзгу тутганди...!

Азизлар! Эҳтимол фарзандингиз айтганингизни қилмас, аммо ёдингиздан чиқарманг у сиз кўрсатганингизни, қилганингизни қилади...
 
GiyosДата: Суббота, 14.11.2015, 10:56 | Сообщение # 56
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ТАРБИЯ

Гавжум бекатда уч-тўрт ёшлар чамасидаги қизалоқ еяётган ширин кулчасидан ушоқчалар тўкилаётганини сезмай қолди.
–Эш–шак!
Навбатдаги луқмани ютаётган гўдакнинг юз–кўзи аралаш тушган шапалоқ ва хунук ўхшатиш уни тиқилтираёзди.
Ҳаммани ўзига қаратган ва фарзандининг ҳолатидан қўрқиб кетган она, энди бечоранинг икки кураги орасига қаттиқ уриб, кўкараётган дилбандининг оғизчасига қўлини тиқди. Маникюрли бармоқлари билан каттагина чайналмани олиб ёнгинасидаги ахлат челакка ташлаб яна жавранди:
–Нафсини қурсин сани! Яқинда егандинку! Амакиларингдай очофатсана, ҳеч тўймайсан. Шу туришинг бўлса биринг икки бўлмайди.
Бола халқумга тиқилган бўлакдан халос бўлди чоғи қарғишга эътибор бермай ойисини маҳкам қучоқлаб, йиғлаб юборди.
–Қоч, ойи дема ! Минг марта айтдим–а санга, кўчада нон ейилмайди! Кўр бўлиб қоласан деганмидим? Йў, деганмидим? Кап-катта бўлиб қолдину, қилиқларинг хали ҳам ғалати. Қара, ҳамма жойни ушоқ қилибсан. Одамлар босишса қўшнимиз Назира холага ўхшаб кўзинг кўрмай қолади!
Болани обдон қўрқитгач, атрофидагиларга арзи–хол билан юзланди:
–Вой буларни қанақа тарбия қилишни ҳам одам билмай қолади-а? Уйдан чиқмасидан обдон тўйдирсанг ҳам кўчада кавшанишади...
Севалаб ёғаётган ёмғирдан қочган баланд-паст одамларнинг аксарияти онанинг гапини маъқуллади. Фақат кимдир болага икки дона конфет бериб овутгандай бўлди.
Ўша куни кайфиятсиз юрдим. Кўз ўнгимдан "нафси" туфайли тиқилиб, кўкарган, сўнг жавдираб йиғлаб юборган болакай кетмади...
Ишдан қайтаётганимда яна бекатда автобус кутишимга тўғри келди. Эрталаб кайфиятим бузилгани учун одамларга эътибор бермасликка харакат қилдим.
Аммо, мулойим бир сас мени диққатимни жалб қилмай қолмади.
–Вой асалим, қорнинг очиб қолдими? Юр, чеккароққа чиқайлик қўлингдагини еб оласан. Дўкончадан сув ёки шарбат ҳам олиб бераман.
Беиҳтиёр эътибор бердим. Қўлида оғирроқ халта кўтарган она ширин гапириб, тўрт ёшлардаги қизчасининг қўлидан ушлаб, бекат орқасидаги ҳиёбонга бошлади. Бу эрталабки ҳолатдан буткул фарқ қиларди.
Уни ўриндиққа ўтқазиб тиззасига дасрўмолча тўшаб, бошини силади. Ўн қадам наридаги дўкончадан болалар учун махсус, чиройли қадоқланган шарбат олиб келиб очгач, фарзандига берди.
Оралиқ масофада у қадар узоқ эмас унинг гаплари эшитилиб турарди.
–Асалим, ноннинг ушоғи ҳам нон. Энди очиқсанг¸ дарҳол менга айтгин. Четга чиқиб, қоринчангни тўйдириб оламиз...
Бир пасдан сўнг нимадир ёдига тушди чоғи бекатга қайтди. Боласи тўккан ушоқларни битта қолмай териб олгач, яна қизчаси томон ошиқди.
–Мана болам, ушоқчаларни териб олдим. Юр, бир четга тўкиб қўямиз. Чумолилар еса, сени дуо қилишади...
Анча пайт ҳиёбон четида қурт―қумурсқага илтифот кўрсатаётган она–болани кузатиб, кўнглим баҳор қуёшидай ёришиб кетди...
 
GiyosДата: Вторник, 17.11.2015, 12:14 | Сообщение # 57
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Rassomlik kollejida öqib yurganimda bir g'alati voqea röy bergan... O'qituvchimiz tabiat manzarasini chizib topshirishga bir hafta muxlat bergach, nima chizishni o'ylab qoldim. Ijara uyim
ortida qabriston bo'lib, undagi majnuntollar ularga har safar ko'zim tushganida ko'nglimga ma'yuslik solardi. Shu manzarani qog'ozga tushirishga ahd qildim. Darsdan keyin dastgohlarimni kötarib qabristonga bordim. Ishga qiziqib ketganimdan kimdir yelkamga qo'lini qo'yganida
seskanib tushdim. Ortimda o'zim tengi bir qiz jilmayib turardi.
-Chiroyli chizarkansan, -dedi u rasmga tikilib. O'sha kuni o'zini
Lola deb tanishtirgan qiz bilan anchagacha gaplashib o'tirdik. U
shu atrofda yashashini va rasm chizishga qiziqishini aytdi. Shundan keyin bir hafta davomida u bilan har kuni qabristonda uchrashib turdik. Rasmni tugatar paytim u menga bir iltimosi borligini aytdi.
-"Gulzor" köchasi, 19-uyda yashovchi yigitga mana shu maktubni berib qo'ya olasanmi? - dedi u yerga qarab.
Men rozi böldim. Shoshib turganim uchun ertaga gaplashamiz deb xayrlashdim va Lola aytgan uy darvozasidan maktubni tashlab ijara uyimga yugurdim.
Ertasi kuni darsdan qaytsam, uy egasi vahimali xabar bilan kutib oldi. 19-uyda yashovchi yigit, aqldan ozib, o'zini osib qo'yganmish. Qo'rqib ketdim. Negadir o'z- o'zidan oyoqlarim qabriston qabriston tomonga
yetakladi. Lola bilan uchrashadigan o'rindiqda ancha
o'tirdim, lekin undan darak bölmadi. Qaytayotganimda
ko'zim yo'ldagi qabr toshiga tushdi va dahshatdan qotib
qoldim: "Lola Sultonova. 1981-1999 yillar"...
Yugurib uyga keldim va uy egasidan Lolani surushtirdim. Ma'lum bo'lishicha, 19-uyda yashovchi yigit bir paytlar qo'shni mahallada yashovchi Lola degan qizni aldab uylanmagan, nomusga
chidolmagan qiz esa o'z joniga qasd qilgan ekan...
 
GiyosДата: Вторник, 17.11.2015, 12:16 | Сообщение # 58
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Yigit bilan qiz uchrashuvga chiqishdi. Qiz aytdi:
- Yuring kinoga boramiz taksi to'xtating...
Yigit aytdi:
-Yuring yayov boramiz o'sha kinoga, toza havo ham yurakka foyda...
Qiz ichida aytdi: "Namuncha past bo'masa..."
Qiz aytdi:
- Telefonizni berib turing dugonamga qo'ng'iroq qilib olay... Yigit aytdi:
- Hisobimda puli yo'q edi. Kecha qarz olgandim, u ham tugadi...
Qiz ichida aytdi: "Bu rostdan ham past ekanku...
Qiz aytdi:
- Yuring anovi lavash burgerda ovqatlanamiz...
Yigit aytdi:
- Yuring anovi pirajkaxonaga, zo'r pirajkalari bor. Mazza qilib ovqatlanamiz...
Qiz chiday olmadi, oxiri yigitga aytdi:
- E man ketdim, man bunaqa past yigitga erga tegmayman dedi. Shu payt qora Prado mawina kelib ichidan haydovchi tushib yigitga qarab "Ho'jayin qayerda yuribsiz? Chet eldan mehmonlar kelishgan, yuring" dedi... Qiz bu gapni eshitib yuzi qizarib ketdi...
Yigit qizga qarab:
- Hech qachon bir insonni ustidan hukm chiqarishga shoshilmang... Agar sabr qilganizda kinoga o'zimni mashinamda borar edik. Sabr qilganizda o'zimni restoranimga borib ovqatlanar edik. Sabr qilganizda sizni baxtli kelinchak qilib uyingizdan o'z uyimga olib kelar edim... Salomat bo'ling, mandaka "past" insonlarni yoqtirmaydigan qalbi past bo'lgan Qizaloq...!!!
 
GiyosДата: Вторник, 17.11.2015, 12:17 | Сообщение # 59
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
КАТТА ГАП...

Бир қўшнимиз бор. Беш ўғли бор. Мени қизим туғилганда:
- Қуда бўларканмизда деганди. Мен хазиллашиб:
- Кеч қолдиз сиздан аввал сўраб бўлишди дедим.
Қўшним ҳозир нима кўп, қиз кўп дарахтни тепсанг қиз ёғилади қабилида гапирди. Менга бу гапи қандайдир оғир ботгандай бўлди. Аллоҳга шукур қизимни узаттим, ҳозирда тиниб тинчиб кетишган...

Яқинда кўчага чиқсам қўшним турибди. Катта ўғлини уйлантирмоқчи эди.
- Кузга тўйми Худо ҳоҳласа,- десам.
- Билмадим, қиз тополмаяпмиз деди.
Ҳатто ўғлини тоғасини қизи ҳам унамабди.

Қизлар тўғри кўп лекин улар ҳам ердан чиқмаган. Ё дарахтда осилиб туришмайди. Айтмоқчи бўлганим. "Катта есанг ҳам гапни катта ёки ўйламай гапирма" деган мақолга амал қилайлик..!
 
GiyosДата: Вторник, 17.11.2015, 19:39 | Сообщение # 60
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Хизмат юзасидан бир кекса кампирнинг таъзиясига бордим.
Онахоннинг турмуш йўлдоши ҳам ҳаёт экан. Лекин анча кексайганидан оғриб, курсида йиғлаб ўтирган экан. Жаноза намози ўқилиб бўлгунча ҳам кўзларидан ёш тинмас эди. Одатимизга кўра одамлар тобутни кўтариб чиқиб кета бошлаганларидан кейин отахонга тасалли бериб таъзиямни изхор қилдим. Бир оз кўнглини кўтаргулик сўзларни айтдим. Шунда отахон қўлимдан ушлаб:
- Сиз мени кампиридан айрилиб бева қолганига йиғлаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Менинг йиғлашимга бошқа сабаб бор, - деб йиғисининг сабабини айта бошлади:
“Менинг оёғимда бодим бор. Ҳаво айниса, ёғингарчилик бўлса, шу оёғим зирқираб оғриганидан чидай олмай қоламан. Шундай пайтда кампирим оёғимни уқалаб қўяр эди. Шу билан бироз ором олар эдим. Кампиримнинг ҳам дарди бор - қон босими юқори. Босими кўтарилганда боши қаттиқ оғрийди. Дори-дармонлар хам қилдик. Лекин ёш ўтган сари дорилар хам унчалик кор қилмай қўяр экан.
Кеча оқшомга борганда бош оғриғи кучайиб қолди. Керакли дориларини ичгандек бўлди. Аксига олиб ҳаво айниб, менинг ҳам оёғим оғришни бошлади. Оёқ оғриганда ухлашнинг иложи бўлмай қолади. Кечаси билан безовта бўла бошладим. Кампиримнинг эндигина кўзи уйқуга илашган экан, безовта бўлганимни сезиб уйғониб кетди. Энгашиб оёғимни уқалай бошлади. Мен унга:
- Қўяқол, кампир, қийналма. Ўзинг хаста бўлсанг. Бир оз дам ол. Босимингга зарар қилмасин, - десам, у:
- Майли, қўяверинг. Бошим анча тузук. Анча яхши бўлиб қолдим, - деб оёғимни ушлай бошлади.
Бир қанча муддатдан сўнг жим бўлиб қолди. Анчадан бери ухлай олмаганидан чарчабди-да, деган хаёлда:
- Кампир, бўлди энди. Жойингга ўтиб, ётиб дамингни ол, - десам индамади.

Сўнг аста ўзим жойига ётқизиб қўяй деб, секин елкасидан ушлаб кўрпаси томонга тортсам, бир маҳал ағдарилиб тушди. Шошилиб қарасам... оёғимни ушлаган кўйи узилиб бўлган экан.
Ҳа, домла. Ўзи касал бўлишига қарамай, охирги нафасигача менинг хизматимни қилганига йиғлаяпман”...
 
GiyosДата: Четверг, 19.11.2015, 19:55 | Сообщение # 61
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
DO'ST...

Urush vaqtida bir askar jang
maydonida qolib ketgan yaralangan sherigini olib kelmoqchi bo'ldi. Unga kapitani shunday dedi:
“Endi foydasi yo'q! Do'sting
allaqachon lgan bo'lsa kerak”.
Ammo askar baribir jang
maydoniga bordi va do'stini o'zi
bilan olib qaytdi.
Jonsiz tanani ko'rgan kapitan
dedi:
“Aytgandimku, u o'ldi, deb. Bu
hayotingni xavf ostiga
qo'yishingga arzimaydi”.
Askar ko'zlari namlangan holda
javob berdi:
“Yo'q janob, arziydi…..
Uning yoniga yetib borganimda,
u ko'zlarini ochib menga qaradi
va jilmaydi. Oxirgi so'zlari shunday bo'ldi:
“Baribir kelishingni bilgandim..."
 
GiyosДата: Пятница, 20.11.2015, 10:09 | Сообщение # 62
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Тузоқ...

Ҳеч кимга гап бермай ҳаммани ўз оғзига қаратиб, бутун чойхонани ҳазиллари билан кулдириб ўтирган Нодирнинг қўл телефони жиринглади. Дўстларига "узр" ишорасини қилди-ю, қўнғироқни қабул қилди:
- Алло!
- ...
- Ваалайкум ассалом, ҳа, Онажониси, яхшимисизлар, болалар қандай?
- ...
- Ҳа, албатта, бораман, фақат бироз кечроқ қоламан!
- ...
- Йўқ, ҳавотир олманглар - бораман!
Телефонни ўчирди-да яна дўстлари олдига қайтди.

***

Аёл эрининг жавобидан оғринди. Кун бўйи уйда ўтириб унинг ишдан қайтишини кутса-ю у бўлса ишхонадан тўғри чойхонага борса. Ўзига-ўзи гапириб турганда бирдан ҳаёлига зўр фикр келди. Нарироқда қўғирчоқларини ўйнаб ўтирган қизалоғи Райёнага қараб кулиб қўйди.

***

Нодирнинг қўл телефонидан яна чақирув таронаси янгради:
- Алло.
- ...
- Ваалайкум ассалом, вой-вой-вой, Ширин қизим, Асал қизим, қалесиз?
- ...
- Нима дедингиз? Ҳаҳ-ҳа-ҳа, мен ҳам сизни соғиндим! Мен ҳам яхши кўраман!
- ...
- Хўп, Жоним, кўргингиз келса, мана ҳозир бораман-да! Нима олиб борай-а?
- ...
- Ухлаб қолмай туринг, хўпми?
Нодир табассум билан аппаратни ўчирди-да, кечроқ тайёр қилишни, унгача анча гурунг қилишни режалаштиришгани - ошни тезлаштириб, наридан-бери еди-ю, машинасига минди. Йўлда дўконга учрашни ҳам унутмади.

***

Эр уйга кирганида қизи ўз жойида ширин бўлиб ухлаб ётар, Аёли эса табассум билан унинг йўлига кўз тикиб ўтирар эди. Нодир тузоққа тушганини англади, аммо бундан жахли чиқмади...
 
GiyosДата: Среда, 25.11.2015, 16:23 | Сообщение # 63
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Дунёни йиғлатган ҳикоя...

Покистонлик Доктор Ишон Ҳусайний кўрсатган хизматлари учун халқаро тақдирлаш маросимига кетаётган эди. Самолётга чиқди. Об-ҳавонинг ёмонлиги туфайли самолётни яқин орадаги аеропортга қўндиришга мажбур бўлдилар. Кейинги самолёт эса 16 соатдан кейин учиши керак еди. Бундан жаҳли чиқиб, “Мажлисга албатта етиб боришим лозим, 16 соат кута олмайман”, дея бақирди. Аеропортда вазифасини бажараётган ишчилар унга кетаётган шаҳри бу ердан 6 соат узоқликда эканини, хоҳласа ижарага машина олиб, у ерга кетавериши мумкинлигини айтдилар. Доктор шоша-пиша йўлга чиқди-ю, аммо аксига олиб йўлда ҳам шиддатли ёмғир қуя бошлади. Селнинг қаттиқлигидан йўлда ҳеч нарса кўринмас ва машина ҳам қимирлай олмайдиган ҳолга келди. Доктор йўл юзидаги эски бир уйнинг эшигини тақиллатиб, ўзини ичкарига отди. Уйнинг ичида бир кекса аёл ўтирарди. Докторнинг ҳовлиқиб “Менга телефон беринг, бир жойга зудлик билан қўнғироқ қилишим лозим” деганини эшитиб, юзига табассум югурди ва шундай деди: “Кўрмаяпсанми ҳолимизни болам, бу ёқларда на телефон, на электр токи бор. Кир ичкарига, бир оз дамингни ол, овқатлан, чой ич, ундан кейин ишларингни ҳал қиларсан”. Доктор чорасизликдан аёлнинг айтганларини қилди, бир оз исиниб, овқатланди. У чойини ичиб бўлгунча кекса аёл намозини ўқиб, узун-узун
дуолар қилди. Буларни диққат билан кузатиб турган доктор, аёлнинг бир бешикни
тебратаётганини ва бешикда бир гўдак ҳаракатсиз ётганини кўриб, “Онажон, бу кимнинг боласи, тинчликми, нима сабабдан кўз-ёшлар билан дуо қилдингиз?”, деб сўради. Кекса
аёл эса “Бу менинг ҳам ота, ҳам онасидан етим қолган неварам,
оғир ҳасталикка чалинди, бу атрофларда ҳеч қайси шифокор чора топа олмади. Ишон Ҳусайний деган бир доктор бормиш, фақатгина у бир чора топа олади деб айтишганди. Бироқ, у жуда ҳам узоқда бўлгани учун, жигарбандимнинг ишини осон қилсин дея бир неча кундан бери Аллоҳга илтижолар қиламан…”, деди.
Доктор Ҳусайний кўз ёшларини тўхтата олмай, ўрнингиздан туринг онажон, Аллоҳ дуоларингизни қабул қилди. Сизнинг дуоларингиз осмондан чақмоқ чақтириб самолётни ҳам ерга қўндирди, селлар оқизди ва ниҳоят мени сизга йўллади, доктор Ҳусайний менман онажон. Аллоҳ Ўз бандаларининг истакларини шундай ҳолда бажариб қўйишига иймоним комил бўлди. Бутун йўлларингиз тўсилиб қолган тақдирда ҳам, осмонлар-у ерни яратган Зотга сиғининг. Унинг марҳамати дуо биландир, деди...
 
  • Страница 3 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
Поиск:
Flag Counter