Giyos | Дата: Пятница, 09.03.2012, 06:34 | Сообщение # 1 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Эндокрин офтальмопатия (ЭОП) - периорбитал тўқиманинг аутоиммун генезли зарарланиши. қалқонсимон без аутоиммун касалликларининг 95% ҳолларда кузатиб, кўз олмасини харакатлантирувчи мушаклар ва бошқа структураларнинг дистрофик ўзгаришлари билан клиник намоён бўлади. ЭОП – мустақил аутоиммун касаллик 90% ҳолларда ЭОП ДТБ; 5% да АИТ; 5-10% да қалқонсимон без патологиясисиз ҳолларда уч-райди. Морфологик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ЭОП нинг 3 босқичи тафавут этилади: 1) ҳужайра инфильтрацияси 2) фиброзга ўтиш 3) фиброз Таснифи бўйича 3 босқич: I босқич – қовоқлар шиши, "кўзда қум" хисси, ёш оқиши, диплопия бўлмайди; II босқич - диплопия, кўз олмалари харакати чекланиши, юқорига қараш парези III босқич - кўзнинг тўлиқ юмилмаслиги, шох парда зарар¬ланиши, турғун диплопия, кўрув нерви атрофияси. қўрув нерви босилиб қолиши натижасида тасвирнинг хирала¬шиши, ранг ажратиш бузилиши, кўриш майдони ўзгариши, кўрув нерви дискининг шиши кузатилади. ДКА нинг асосида специфик текшириш усуллари ётади: КТ, ЯМР, УЗИ, позицион тонометрия ёрдамида ретробульбар оралиқ, кўз олмасини харакатлантирувчи мушаклар қалинлиги ва зичлиги аниқланади. Даволаш. ЭОП нинг енгил даражаларида ёруғликдан ҳимоялов¬чи кўзойнаклар, дексаметазон кўз томчилари билан чекланиш мумкин. II босқичдан бошлаб глюкокортикоидлар (50-100 мг/сут) 2 ҳафта давомида, кейинчалик дозани 2 баробар камайтириб, сўнг 3 ой давомида 5 мг (ушлаб турувчи доза) гача камайтирилади. ГКС эффект бермаганда, кўзга R-терапия қўлланилади. Ўта оғир ҳолларда кўз декомпрессияси (кўз косасининг туб ва латерал деворини олиб ташлаш) амалга оширилади, бу жараён экзафтальмни 5-7 мм га камайтириш имконини беради. Претибиал микседема. Патогенези ЭОП га ўхшаш 2-3% да ДТБ билан ассоцияланади. Болдир олд юзасининг териси шишади, зич¬лашади, кизаради "апелсин пўчоғи", эритема тошиш билан ку¬затилади. Даволашда глюкокортикоидларни маҳаллий қўллашдан фойдаланилади.
|
|
| |