Semizlik - Giyos/FORUM
Semizlik
| |
Giyos | Дата: Пятница, 09.03.2012, 06:26 | Сообщение # 1 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Семизлик - организмда ёғ тўқимасининг ортиқча йиғилиши бўлиб, у алоҳида (мустақил) касаллик ёки сурункали қайталаниб турувчи касаллик ва патологик синдром бўлиб кечиши мумкин. Бутун жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ) маълумотларига кўра сайё¬рамизнинг 30% аҳолиси ортиқча тана вазнига эга. Семизлик ци-вилизациянинг касалликларидан бири ҳисобланади. Семизлик организмда ёғ тўқимасининг ортиқча йиғилиши би¬лан характерланиб (эркакларда 20% дан кўп, аёлларда тана ваз¬нининг 25% дан ортиғи, тана вазни индекси 25-30 кг/ м2 дан ор¬тиқни ташкил этади). Этиопатогенез. Замонавий қарашларга кўра касаллик келти¬риб чиқарувчи асосий патогенетик механизм - энергетик дисба¬ланс ҳисобланади, яъни организмга кираётган озиқ маҳсулотлари калорияси билан энергетик сарфнинг номутаносиблигидир. Асосан бу овқатланишни бузилиши, яъни тўйиб овқатланиш (энергиянинг организмга тушиши сарфланишидан устун келади); - озиқ маҳсулотларининг таркибий бузилиши (хаддан зиёд ёғли овқат); - овқатланиш тартибининг бузилиши (суткалик асосий кало¬риянинг кечки вақтга тўғри келиши). Ортиқча энергия, озиқ маҳсулотлари таркибидаги триглице¬ридлар ёғ ҳужайраларида - адипоцитларда тўпланиб, уларнинг ўлчами катталашиши ва тана вазнининг ортишига олиб келади. Энергия сарфланиши турли омиллар таъсирида бузилиши мум¬кин: - ферментатив, яъни семизлик келиб чиқишига мойиллик бўлганда кулранг ёғ тўқимасида термогенез бузилиши; - метаболик дефектлар; - симпатик иннервация ҳолати; - гиподинамия; - наслий мойиллик; - ёш (40 ёшдан кейин); - жинс; - касб-кори; - организмнинг физиологик ҳолати (ҳомиладорлик, лакта¬ция, климакс); - ҳужайра мембраналаридаги адренергик рецепторлар хусу¬сияти липолиз ва липогенезга таъсир этиб, адипоцитлардаги триглицеридлар миқдорини белгилаб беради ( ва -рецептор¬лар). Эпидемиологик маълумотлар семизлик келиб чиқишида гене¬тик мойилликнинг ўрни катталигини кўрсатди. Охирги йилларда семизлик учун жавобгар генлар аниқланди, бу ген маҳсулоти ле¬птин номини олган. Лептин полипептиди адипоцит ҳужайраларида ишлаб чиқарилади. Лептин қонга тушгач, гематоэнцефалик барьер (ГЭБ) га ўтиб, гипоталамуснинг рецепторларини таъсирлайди, "тўйиш" фактори сифатида таъсир кўрсатиб, симпатик нерв системасини қўзғатади ва натижада термогенез стимулланади. Семизлик билан касалланган беморларда лептин миқдори юқори бўлиши, яъни гипоталамик рецепторларнинг леп¬тинга сезувчанлиги пасайиши ёки биологик ноактив лептин шакл¬лари секрецияси кузатилади. Эҳтимол, адипоцитлардагина ишлаб чиқарилган лептин организмда энергетик заҳира назоратини қай¬та боғланиш механизми орқали бошқарувчи медиатор ҳисобланади. Оҳирги изланишлар натижаларига асосан семизликнинг барча шаклларида организм регуляциясининг марказий звеноси издан чиқади, чунки организмда нейрогуморал ўзгаришлар билан кечув¬чи озиқланиш тартиби бузилади. Гипоталамуснинг паравентрикуляр ядролари ва латерал яд¬роларда бош мия пўстлоғидан келувчи кўп сонли импульслар ин¬теграцияси юз беради, жумладан импульслар пўстлоқ ости марка¬зидан симпатик ва парасимпатик нерв системаси, гормонал ва метаболик йўллар орқали келади. Мана шу звенолардан бирининг издан чиқиши овқатланиш ҳулқи ва тартибининг бузилиши, шу би¬лан ёғ тўқимасининг йиғилиши ёки мобилизацияси ва пировард натижада семизлик келиб чиқишига олиб келади. Гипоталамуснинг латерал соҳасида очлик маркази жойлаш¬ган. Бу соҳанинг шикастланиши овқатга талабни сусайтиради, яъни беморлар озиқ маҳсулотларини истемол қилиш талабини сез¬майди. Вентро-медиал соҳада эса тўқлик маркази жойлашган, бу соҳанинг шикастланиши эса доимий очлик ҳисси пайдо бўлишига ва шу сабабли беморнинг тўхтовсиз овқатланиши билан кечади. Айрим нейромедиаторлар (нейропептид - , опиоидлар, со-матолиберин) овқатланиш талабини кучайтирса, бошқалари (серо¬тонин, дофамин, норадреналин, кортиколи берин, холецистокинин) эса сусайтиради. Улар шунингдек, овқат турларини истеъмол қи¬лиш ва частотасига таъсир кўрсатади. Ёғ тўқимаси - бу ёғ ҳужайраларининг тўпланиши бўлиб, турли аъзоларда учрайди. Тузилиши бўйича оқ ва кулранг ёғ тўқимаси фарқланади. Кулранг дейилишига сабаб, тўқимадаги ци¬тохром ва бошқа оксидловчи ферментларга боғлиқ, бу ёғ тўқима¬си асосан болаларда учрайди. Ёғ тўқимасининг тўпланиш шакллари: 1) тери ости 2) висцерал Ёғ тўқимаси - энергиянинг асосий манбаи: - витамин Д регуляциясида иштирок этади; - жинсий гормонлар метаболизмида иштирок этади (буйрак усти безида ишлаб чиқарилган андрогенларнинг ароматаза жараё¬ни билан эстрогенларга айланиши); - инсулин таъсир этувчи нишон тўқима ҳисобланади, инсу¬лин липолизни сусайтиради, натижада эркин ёғ кислоталари (ЭЁК) ва глицерин ҳосил бўлиши камаяди. Аксинча липогенезни ацилглицерал синтезини ва глюкозанинг пептозофосфат йўли би¬лан оксидланишни кучайтиради. - фосфорлар - кальций алмашинувини регуляция қилади (вит. Д ҳосил бўлишининг бошланғич этаплари ва жинсий гормонлар ка-таболизми). Оқ ёғ тўқимаси - лептин гормонининг синтез жойи ҳисобла¬ниб, у иштаҳани пасайтирувчи ва организм энергетик заҳиралари сарфланишини кучайтирувчи таъсир кўрсатади. Лептинга сезгир рецепторлар бош мия гипоталамусда (вентромедиал ва паравент¬рикуляр ядролар) ва ички аъзоларда (туҳумдонлар, простата ва бошқалар) жойлашган. Кулранг ёғ тўқимаси - термогенез манбаи ҳисобланади. Се¬миз кишиларда бу хил ёғ тўқимаси деярли учрамайди, фақат бо¬лаларда бўлади. Семизлик келиб чиқиши ва унинг асоратлари ривожланишида эндокрин система алоҳида ўрин тутади. Ошқозон ости бези. Семизлик касаллиги ва унинг асоратла¬ри патогенезида асосий занжир - инсулин секрециясининг ўзга¬риши ҳисобланади. Айниқса, қонда глюкоза миқдорининг меёрда ёки меёрдан бироз юқори бўлиши билан кечувчи гиперинсулинемия хос. Гиперинсулинемия генезида эса ўз навбатида инсулинрезис¬тентлиги, симпатик ва парасимпатик нерв системаси томонидан бошқарилувчи гипоталамик бузилишлар, опиоид пептидлар, ЖКТ гормонлари, овқатланиш хусусиятлари ётади. Гиперинсулинемиянинг сабаблари оҳиригача ўрганилмаган. Инсулинрезистентлиги асосида барча ўрганилган метаболик йўл¬лар, шу жумладан рецепторлар билан боғланиш даражасидан бош¬лаб инсулинга сезгирлик пасайиши ётади. Фаразларга кўра, се¬мизликда инсулинга сезгир рецепторлар сони камайиб кетади. Ўз навбатида инсулинрезистентлиги компенсатор гиперинсулинемияга олиб келади, бу эса периферик тўқималарнинг инсулинга сезгир¬лиги пасайишини кучайтиради. Гипоталамо-гипофизар-жинсий система Маълумки, семизликда аёлларда менструал ва репродуктив функция бузилишилари, эркакларда жинсий ўзгаришлар учрайди. Бунинг асосида марказий регуляция механизмлари бузилиши билан бир қаторда, жинсий стероидларнинг периферияда, айниқса ёғ тўқимасидаги метаболизми издан чиқиши ётади. Семизлик менструал циклнинг пайдо бўлиши ва кейинчалик меёрга тушишига таъсир кўрсатади. Frich-Rovelle гипотезасига асосан, menarche юз бериши тана вазни критик массага етганда, яъни 48 кг ни ташкил этга¬нида (шундан ёғ тўқимаси 22% ни ташкил этади) кузатилади. Гипоталамо-гипофизар - буйрак усти бези системаси. III-IV даражали семизлик бўлган кишиларда кортикотропин ва кортизол секрециясининг суткалик ритми бузилади. Жумладан, АКТГ ва кортизол миқдори эрталабки соатларда нормада, кечки пайтда эса нормадан юқори ёки паст бўлиши кузатилади (Ицен¬ко-Кушинг касаллиги ва б.). Гипоталамо-гипофизар - тиреоид система қалқонсимон без¬нинг функционал ҳолатини ўрганишга асосланган ишлар кўпчилик олимлар томонидан амалга оширилган, чунки тиреоид гормонлар ёғ алмашинувида муҳим ўрин эгаллайди. Шунингдек, семизликни даволашда тиреоид гормон препаратларини қўллаш масаласи усти¬да ҳам тортишувлар давом этиб келмоқда. Айрим олимлар фикри¬ча, семизликда тиреоид гормонларга сезгирлик периферик систе¬мада сусаяди, бунга сабаб эса рецепторлар сони камайишидир, натижада нисбий тиреоид етишмовчилиги келиб чиқади ва бундай беморларда гипотиреоз ривожланади. Таснифланиши (классификация) Семизлик - полиэтиологик ҳолатлар жумласига киради. £о¬зирги вақтгача семизликнинг ягона таснифи қабул қилинмаган. I. Амалий мақсадда қуйидаги турлар фарқланади: -алиментар-конституционал - гипоталамик - эндокрин семизлик 1. Алиментар-конституционал семизлик оилавий характерга эга бўлиб, асосан кўп овқатланиш, овқатланиш режими бузилиши, етарли жисмоний иш билан шуғулланмаслик натижасида ривожлана¬ди. 2. Гипоталамик семизлик - гипоталамус (асосан вентроме¬диал ядролар) шикастланишида кузатилиб, касалликнинг клиник белгиларини белгилаб берувчи ва гипоталамус функцияларининг бузилиши билан характерланади. 3. Эндокрин семизлик - эндокрин безларнинг бирламчи па¬тологияси симптоми бўлиб ҳисобланади (гиперкортицизм, гипоти¬реоз, гипогонадизм, инсулинома). II. Ёғ тўқимасининг тарқалганлигига қараб қуйидаги тур¬лари фарқланади: - андроид - гиноид - аралаш. III. Анатомик таснифланиши: - гиперпластик (ёғ ҳужайралари сонининг кўпайиши ҳисоби¬га) - ёғ ҳужайраларининг гиперплазияси. И.И. Дедов таснифи ҳам мавжуд: 1. Бирламчи семизлик 1.1. Алиментар-конституционал (экзоген-конституционал) 1.1.1 Гиноид (пастки тип). 1.1.2. Андроид (абдоминал, висцерал, юқори тип) 1.1.2.1. Метаболик синдромнинг алоҳида компонентлари би¬лан; 1.1.2.2. Метаболик синдромнинг тўлиқ симптоматикаси би¬лан; 1.1.3. Овқатланиш ҳулқининг кескин бузилиши билан; 1.1.3.1. Тунги овқатланиш синдроми 1.1.3.2. Мавсумий аффектив ўзгаришлар 1.1.3.3. Стрессга гиперфагик реакция билан жавоб бериш; 1.1.4. Пиквик синдроми билан 1.1.5. Иккиламчи тухумдонлар поликистози билан 1.1.6. Тунги апноэ синдроми билан 1.1.7. Пубертат-балоғат диспитуитаризми билан 1.1.8. Аралаш. 2. Симптоматик (иккиламчи) семизлик 2.1. Аниқ генетик дефект билан 2.1.1. Полиорган зарарланиш билан кечувчи генетик синд¬ромлар таркибида. 2.1.2. Ёғ алмашинувини бошқарувчи генетик дефектлар би¬лан; 2.2. Церебрал (адипозогениталдистрофия, Бабинский-Пехк¬ранц-Фрелик симптоми). 2.2.1. Бош мия ва бошқа церебрал структуралар ўсмалари. 2.2.2. Инфекцион касалликлар ва системали зарарланишнинг диссеминацияси. 2.2.3. Гипофизнинг гормонал-ноактив ўсмалари, "Бўш турк эгари" синдроми, "ёлғон ўсма" синдроми. 2.2.4. Рухий касалликлар фонида 2.3. Эндокрин 2.3.1. Гипотиреоид 2.3.2. Гипоовариал 2.3.3. Гипоталамо-гипофизар система касалликлари 2.3.4. Буйрак усти бези касалликларида.
|
|
| |
Giyos | Дата: Пятница, 09.03.2012, 06:27 | Сообщение # 2 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Клиника. Беморларнинг шикоятлари касаллик ривожланиши, давомийлиги ва семизлик турига, шунингдек ёндош касалликлар бор-йўқлигига боғлиқ. Семизлик ривожланиши тана вазни индек¬сига (ИМТ), ёғ тўқимасининг топографиясига, ташқи муҳит фак¬торларига ва наслий мойилликка боғлиқ. Семизлик ривожланиши инсулинга мухтож бўлмаган қандли диабет, дислипидемия, ате¬росклероз, подагра, тухумдонлар поликистози синдроми, артери¬ал гипертензия, гиперурикемия, фертилликни бузилишлари, уйқу¬даги (тунги) апноэ, гиповентиляцион синдром ва онкологик ка¬салликлар (аёлларда бачадон бўйни саратони, тухумдонлар ва сут безлари саратони, эркакларда простата бези ва тўғри ичак саратони) билан ёндош келиши мумкин. Семизлик "метаболик синдром" ёки "Х синдром" нинг бир қисми ҳисобланиб, бу синдромни яна бошқача қилиб "ўлим квар¬тети" деб юритишади (юқори тип семизлик, углеводга толерант¬ликнинг бузилиши, гиперлипидемия, артериал гипертензия). Синдромнинг бошқа компонентларига гиперурекимия, атероскле¬роз, ЮИК, µД киради. Диагностика. Семизлик даражаси визуал тана вазнига қараб белгиланади. Семизлик даражасини аниқловчи бир неча усуллар мавжуд: 1. Брок формуласи - идеал тана вазни - (бўй - 100)+10 кг I даража - 29% гача II даража - 49% гача III даража - 99% гача IV даража > 100%. 2. Энг информатив - тана вазни индекси кўрсаткичи ҳисоб¬ланади (ИМТ). ИМТ = тана вазни (кг)/бўй (м2) (кг/м2) ИМТ нинг идеал кўрсаткичи 18-25 кг/м2 ИМТ кўрсаткичи қанчалик юқори бўлса, касаллик ва ўлим даражаси шунчалик юқори бўлади. Ёғ тўқимасининг меёрий ҳажми Эркакларда 15-20%; аёлларда 25-30% ни ташкил этади. Семизлик типи ҳам, яъни ёғ тўқимасининг тарқалиши муҳим аҳамият касб этади: - андроид (ЌД, атеросклероз, метаболик синдром билан ке¬чади) - гиноид - аралаш. Семизлик типини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойда-ланилади: бел айланаси/бўкса айланаси. Бу кўрсаткич аёлларда <0,8; эркакларда < 0,95. Тана вазни ошиши даражаларининг тавсифи ИМТ, кг/м2 Синф Популяцион бағолаш < 18,5 тана вазнини дефицити Озғинлар 18,5-24,9 нормал тана вазни Соғломлар 25 - 29,9 I даража Ортиқча тана вазн- Лилар 30-39,9 II даража семизлар > 40 III даража семизлик касаллиги билан касалланган- лар
Даволаш. Семизлик касаллигини даволашга замонавий ёндо¬шиш асосида, биринчидан ушбу касалликнинг сурункали характер¬га эгалигини тушуниб етиш ва шундан келиб чиққан ҳолда, бу касал¬ликни узоқ вақт мобайнида даволаш лозимлиги ётади. Бу мақсадга аввало овқат маҳсулотларининг калориясини сутка давомида сарфланадиган энергия миқдорига нисбатан ка¬майтириш. Пархез асосида ёғларни 30% камайтириш, оқсиллар 15%, углеводлар 55-60% ни ташкил этиши, витамин ва минерал¬ларнинг етарли миқдорини таъминлаш ҳисобига суткалик гипока¬лорияли овқатланиш ётади. Осон ҳазм бўладиган углеводларни (қовун, узум, банан), овқатга қўшимча зироварларни чеклаш; клетчаткага бой маҳсу¬лотларни, тез ҳазм бўладиган, ичак деворидан тез эвакуация қилинадиган маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш муҳим аҳамиятга эга. Кунига 5-6 марта кам-камдан овқатланиш, ҳафтада бир неча марта очлик кунлари: мева-сабзовот, балиқ маҳсулотлари, сут маҳсулотларини истеъмол қилиш керак. £исобга олинадиган тана вазнини йўқотилиши 800-1000 гр/ҳафта ташкил этиши керак. Семизликнинг юқори даражаларидагина эҳтиётлик билан ста¬ционар шароитда очликни қўллаш мумкин. Аввалига, тана вазнининг камайиши углеводлар ва суюқлик¬лар ҳисобига, кейинчалик ёғлар ҳисобига бўлади. I фаза - тез озиш, яъни гликоген, оқсил катаболизми ва сувнинг экскрецияси ҳисобига; II-фаза - секинлик билан озиш, яъни ёғлар катаболизми ҳисобига юз беради. Асосий алмашинувни кучайтириш мақсадида пархез билан бир қаторда жисмоний машқлар бажариш тавсия этилади. Дори-дармонлар билан даволаш (медикаментоз терапия) да-волашнинг асосий звеноси ҳисобланади. Медикаментоз терапия ИМТ>30 кг/м2, шунингдек ИМТ>27 кг/ м2 абдоминал семириш типи бўлганда қўлланилади. Препаратларнинг таъсир механизмига кўра 3 гуруҳга ажра¬тиш мумкин: 1) овқатга эҳтиёжни пасайтирувчи (иштаҳа пасайтирувчи) 2) энергия сарфланишини кучайтирувчи 3) озиқ моддаларнинг сўрилишини камайтирувчи препаратлар. 1-гуруҳга - мазиндол, фентермин, фенфлурамин (минифаж), дексфен-флурамин (изолипан), сибутрамин кириб, улар серотони¬нэргик системага таъсир этади ва синапсларда серотонин ажра¬лишини стимуллайди ёки унинг қайта боғланишини таъминлайди. Бу ҳол иштаҳа пасайиши ва истеъмол қилинадиган овқат миқдори¬нинг камайишига олиб келади. 2-гуруҳ: эфедрин/кофеин, сибутромин симпатик нерв систе¬маси активлигини ошириб, энергия сарфланишини кучайтиради. Ушбу гуруҳ препаратларининг ножўя таъсири: оғиз қуриши, кўнгил айнаши, диарея, уйқу бузилиши, ўпка гипертензияси (дексфенфлурамин), юрак клапанларининг зарарланиши (фенфлура¬мин/фентермин), артериал қон босимининг кўтарилиши ва ЧСС тезлашиши (сибутрамин). 3-гуруҳ препаратлари: ксеникал - меъда ва панкреатик ли-пазаларнинг специфик ингибитори ҳисобланиб, ёғларнинг парча¬ланиши ва сўрилиши тўсқинлик қилади. Ножўя таъсирлари: ёғли ич келиши, дефекацияга чақирувлар. Тиреоид гормонлар - гипотиреоз белгилари бўлган бемор¬ларга кўрсатилган. Овуляцияни тиклаш мақсадида кломифенцитрат (клостильбе¬гит) 50-150 мг/сут циклнинг 5-7 кунидан бошлаб 5-7 кун даво¬мида берилади. Шунингдек гирсутизмни камайтириш мақсадида - Диане қўллаш мумкин. Глюкозага толерантликнинг бузилиши ва µД II типи енгил ва ўрта оғир кечишида юрак-қон томир системасида ўзгаришлар бўлмаса, бигуанидлар бериш мумкин - адебит, сиофор ва бошқалар. Липосакция – маҳаллий ёғ тўқималарини олиб ташлаш, асо¬сан косметологлар тавсияси билан бажарилади. III-IV даражали семизликда эҳтиётлик билан бажариш лозим, чунки тўсатдан ўлим ҳавфи 15-20 марта кўп. Шунингдек, гастропластика операцияси мавжуд ёки меъдани шунтлаш, ингичка ичакнинг бир қисмини резекция қилиш амалга оширилади. Тана вазнини камайтириш дастури аста-секин амалга оширилиши керак, чунки тўсатдан тана вазнининг ўзгариши летал оқибатларга олиб келиши мумкин.
|
|
| |
bek_x6 | Дата: Вторник, 07.05.2013, 13:20 | Сообщение # 3 |
Майор
Группа: Talaba
Сообщений: 178
Статус: Offline
| bu parhezla dorilani qabul qilish uchun kimdan maslahat olis kere? yani qanaqa vrach ko'rigidan o'tish kere?
Нет подпись...
|
|
| |
Giyos | Дата: Вторник, 07.05.2013, 14:28 | Сообщение # 4 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Endokrinolog ga uchrashasiz
|
|
| |
Mirzoxid | Дата: Среда, 07.08.2013, 22:36 | Сообщение # 5 |
Подполковник
Группа: Talaba
Сообщений: 683
Статус: Offline
| Ozish uchun o'ziga yoqmaydigan taomladan istemol qilish kerak··· Добавлено (07.08.2013, 21:36) --------------------------------------------- bu sinovdan 50%natija bilan o'tgan usul nu bazida 99/1% ustun kelgan vaqtla bo'lgan))
Jannatdan gul o'g'irlab Jaxannamda o'stirolmaysan, Jaxannamdan cho'g' olib Jannatni yoqolmaysan!!!
|
|
| |
Sokina | Дата: Суббота, 10.08.2013, 22:37 | Сообщение # 6 |
Полковник
Группа: Talaba
Сообщений: 1008
Статус: Offline
| Har qanday qiyinchilik bo'lsayam tabiy yo'l bilan ozish kerak ekan.Bir tanishim ozdiruvchi dori ichib jigari ogriydigan bo'lib qolibdi.
Seni juda sog'indim,Rabbim!
|
|
| |
Сожида | Дата: Среда, 28.08.2013, 02:56 | Сообщение # 7 |
Группа: Qadrli mehmon
| Ешим 40 да озишга маслахат беринг
|
|
| |
Giyos | Дата: Понедельник, 02.09.2013, 20:48 | Сообщение # 8 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Assalomu Alekum. Uzr, kech javob yozayapman. Bu oson muamo emas. Siz qanday qilib to'la bo'lganiz sababini yozmagansiz, masalan, dori ichganizdan so'ng, tug'ma shunday... Siz dieta qiling. Hamir mahsulotlari, non kamroq yeng. 18.00 dan so'ng ovqatlanmang. Man sizga faqat shuni maslahat bera olaman.
|
|
| |
Soginch | Дата: Среда, 11.09.2013, 23:57 | Сообщение # 9 |
Группа: Qadrli mehmon
| Sojida opa yogli narsalani kamroq yeb hol mevaladan koproq yeng.Weyping bn wugullaning.Yowligiyizga qaytganday bomadangiz wartta otimni bowqa qoyib tawlayman))) omad sizga opam))
|
|
| |
Sokina | Дата: Вторник, 29.10.2013, 13:39 | Сообщение # 10 |
Полковник
Группа: Talaba
Сообщений: 1008
Статус: Offline
| Assalomu alaykum Sojida opa. Maslahat emas-u,bu boradagi oddiygina va oson bajara oladiganlarimiz haqida fikrlarimni yozmoqchiman. 1.Siz avvalo vazningizning qancha foizini yo'qotishni istayotganingizni aniqlab olishingiz kerak.Albatta iroda va ozgina sabr va doimiy harakat maqsadingiz sari yetkazadi.
Masalan , tarozida vazningizni o'lchab,o'sha sonni bo'yingizning keyingi sonidan ayirasiz.40 yoshda bo'lganingiz uchun taxminan 3- 5kggacha bo'lgan vazn siz uchun ortiqcha hisoblanmaydi.Organizmingiz(tafakkuringiz emas,tafakkurning yetuklik davri 29 yosh) ayni cho'qqidagi yetuklik davrida bo'lgani uchun ham tanangizga 3-5 kg ortiqcha yuk zarar bo'lmaydi.Ya'ni, shunday vazn siz uchun normal holat hisoblanadi.
2.Demak,aniq maqsadni raqamda belgilab olgach o'zingizni ruhiy tomonlama yengib olishga kirishasiz.Masalan,siz o'ta yo'g'li ,xolestringa boy va eng yomoni tanangizga koni zarar bo'lgan taomlar o'rniga sevib tanovul qiladigan biror sersuv poliz ekinidan tanlaysiz. To'yguningizcha bemalol yeyvering bora-bora oshqozoningiz kichrayib ketadi.Chunki,tabiy mahsulotlar birinchi hazmdayoq oshqozonda hazm bo'lib ketadi.Oshqozonning kattarib ketishiga ham yo'l qoymaydi.
3.Oynaga qarang,siz aslida qanday latofatli ayolsiz lekin uy-ro'zgor,bola-chaqa deb birozgina o'zingizga ajratadigan vaqtingiz kamaydi.Buni to'g'irlasa bo'ladi! Bu dunyoga onadan yo'lg'iz tugulganmiz.Niyatlarimizga qarab maqsadlarimizga birma-bir yetaveramiz.Taqdirimizga bitilgani ana shu bo'ladi,opajon.Yaqinlaringizni hadeb o'ylayvermang,avvalo o'zingiz uchun yashang.
4.Oynadan ko'z uzmasdan boshdan oyoq o'zingizga razm soling va oyoqlaringizga tushayotgan og'irlikni bir zum his qiling. Shunday beminnat va kichkina oyoqchalaringizga shuncha otiqcha yuk tushirib qoyganingizni o'ylang. Oyoqlaringizga jabr emasmi?
5.Ana endi tanangizning "tekinxo'r" yo'g'lar yig'ilgan qismlariga qarab , ularning sizga qanchalik kerak yoki kerakmasligi haqida o'ylab ko'ring.
6.Agar vazningiz chamangizdagidan 15kg dan ortiq bo'lsa bir haftalik tarvuz parhezini kechiktirmay o'tkazsangiz bo'ladi. Bunda necha mahal bo'lsayam faqat tarvuz yeyverasiz.Hozir ayni pishiqchilik tezda o'tkazib kamida 5-7kg dardisar vazndan xalos bo'lib oling)Tarvuz parhezga 100% ruxsat etilgan yagona poliz ekini hisoblanadi.
7.Eng muhimi ,keyinchalik yoqotgan vazningizni qaytib kelmasligiga ehtiyot bo'ling! Tanamiz yalqov bo'ladi.Tana , yoqotgan narsasini zararlimi zararsizmi farqi yo'q, ikki baravar qilib qaytarib olgisi keladi)) Ruh esa o'ziga nima kerakligini biladi.Tanangizni ruhingiz boshqarsin,nafs betoqatlanib ishga tushganda chuqur nafas oling va toyib suv ichib qoying.SUV HAM OVQAT , degan shiorni doimiy hamroh qilib olsangiz natijasini ko'raverasiz.
8.Ovqatlanishda sekin va uzoq chaynab istemol qilingan ovqatning ta'miyam boshqacha mazada bo'ladi.Shunga e'tibor qilishingiz kerak.
9.Dasturxon boshiga kelgandan toki duo o'qigunimizcha 15minutdan ko'p qolmasligimiz kerak.Bu hatto ozgin odamlarga ham taaluqli.
10.Kuniga kamida 2,5litr suvni ko'rdim demasdan simirib qo'yavering))
11.ALBATTA YENGIL HARAKATLAR BILAN KUN DAVOMIDA MASHGUL BO'LISH SOGLOM HAYOTGA BEPUL YO'LLANMADIR!
Hozircha shular
Sojida opa,mening xolam umurtqa churrasi bilan og'rib o'zlarini avaylab ,kam harakatlikdan anchagina vazn yig'ib olgandilar.Bu kasal darmonni quritib holsiz qilib qoyarkan.Shuning uchun kuchli seryog'ovqatlarga mukkasidan ketgandilar. Farzandlari ham rahmi kelib ortiqcha harakat qilishlariga yo'l qoymasdan istagan taomini tayorlab berib erkalatib yuborishganda))
Xolam uchun eng togri shifo OZISH VA HARAKAT ekanini tinmay uqtirib ,ular bn anchagina natijaga ham erishdik.Bir haftalik tarvuz parhezni boshlagan xolam o'z ixtiyori bilan 12kunga cho'zdilar. Tinimsiz piyoda yuradigan , ro'zgordagi yengil-yelpi ishlarga ham ancha-muncha qarashadigan bo'ldilar.Farzandlariga ham , o'ta yo'gli ovqatlardan voz kechinglar deb qoyardilar)) Asosiysi ruhi yengil,tanasi soglomlashganini sezdilar va bundan xursand. O'zimni yoshligimdagidek his qilayapman, deydilar. Siz ham farzandlaringizdan sizga dalda berib turishlarini iltimimos qilsangiz natijaga tezroq yetib olasiz,insha Alloh!Добавлено (14.09.2013, 19:50) --------------------------------------------- Ro'za tutishning ham soglikka 100% foydasi bor. Добавлено (04.10.2013, 12:15) --------------------------------------------- Bir tanishim Rossiya saytlarida ozdirish darajasi nihoyatda samarali bo'lgan yashil rangdagi kofeni ichib hatto mashur insonlar ham ozib ketayotgani yoritilgan maqolararni o'qiganini aytib qoldi.Bunga ishonmay turgandim qandaydir saytga kirib ko'rsatdi. Unda shu yashil kofeni ichib ozgan insonlar o'z suratlarini qoyib ancha kilogramm yo'qotganlari haqida quvonib yozishgan izohlarini o'qidim.Zarari haqida hech nima yozishmagan,rasmida ham faqat rangini aytmasa oddiy kofedan farq ham qilmaskan. Buyrtma asosida sotib olsa bo'larkan.O'zbekistonda ichib ozganlar bormi-yo'qmi xabarim yo'q. Kim uchundir qiziq bo'lsa,Googledan izlab kofe haqida ma'limot olsa bo'ladi. Добавлено (29.10.2013, 12:33) --------------------------------------------- Giyos sizga bir opaxondan savol bor. Batafsilroq javob berishingizni iltimos qilib so'radilar. Ular avval yoshligida 45-48 kg bo'lgan ekanlar.Farzandlari ketma-ket tug'ilganidan boshlab sekin-sekin semirib boshlabdilar.Keyin o'zlaricha parhez qilib yurarkanlar.Parhezdan ozarkanlar-u ,lekin kop vaqt o'tmasdan yana avvalgidan ham koproq vazni oshib ketarkan.Xullas,bu hol bir necha bor takrorlanib, yillar o'tushi bilan boshlang'ich 48 kg dan hozirgacha 100kg vazn yig'ibdilar.( Aytishlaricha, parhez o'tkazishlardan shu darajada bezibdilarki, hatto endilikda parhez o'tkazish haqida o'ylagisiyam kelmay qolibdi.Semirib ketayotganligi oqibatida stressga tushib qolibdilar.Hatto, kamharakat bo'lib seruyqu bolib qolibdilar(. (Vrachga borishni istamayaptilar ekan!Vrachga boring,degan maslahatlardan zada bo'libdilar.Faqat pulim ketgani qoladi,deb aytadilar)) )
Savol.Yuqoridagi ilmiy maqolada keltirilgan ksenikal va yana boshqa tabletkalardan ichib ozsa yana semirtirib yubormasmikan? Qo'shimcha yana qanday tabletka yoki ukollar (yangi chiqqanlaridan) tafsiya etishingiz mumkin? Добавлено (29.10.2013, 12:35) --------------------------------------------- Giyos sizga bir opaxondan savol bor. Batafsilroq javob berishingizni iltimos qilib so'radilar. Ular avval yoshligida 45-48 kg bo'lgan ekanlar.Farzandlari ketma-ket tug'ilganidan boshlab sekin-sekin semirib boshlabdilar.Keyin o'zlaricha parhez qilib yurarkanlar.Parhezdan ozarkanlar-u ,lekin kop vaqt o'tmasdan yana avvalgidan ham koproq vazni oshib ketarkan.Xullas,bu hol bir necha bor takrorlanib, yillar o'tushi bilan boshlang'ich 48 kg dan hozirgacha 100kg vazn yig'ibdilar.( Aytishlaricha, parhez o'tkazishlardan shu darajada bezibdilarki, hatto endilikda parhez o'tkazish haqida o'ylagisiyam kelmay qolibdi.Semirib ketayotganligi oqibatida stressga tushib qolibdilar.Hatto, kamharakat bo'lib seruyqu bolib qolibdilar(. (Vrachga borishni istamayaptilar ekan!Vrachga boring,degan maslahatlardan zada bo'libdilar.Faqat pulim ketgani qoladi,deb aytadilar)) )
Savol.Yuqoridagi ilmiy maqolada keltirilgan ksenikal va yana boshqa tabletkalardan ichib ozsa yana semirtirib yubormasmikan? Qo'shimcha yana qanday tabletka yoki ukollar (yangi chiqqanlaridan) tafsiya etishingiz mumkin? Добавлено (29.10.2013, 12:39) --------------------------------------------- Va yana qanday qo'shimcha maslahatlar berasiz? Yog'ni faol eritadigan tabletkalarni nomini ham yozsinlar,deb iltimos qiluvdilar. Aytgancha, yoshlari 40-45 atrofida bo'lsa kerak.Anig'ini bilmayman.
Seni juda sog'indim,Rabbim!
|
|
| |
Giyos | Дата: Среда, 30.10.2013, 09:31 | Сообщение # 11 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Avval nimadan semirayotganlarini aniqlash kerak. Aniqlamasdan davo buyurish, salbiy oqibatga olib kelishi mumkin... Maslahatlashish kerak...
|
|
| |
Sokina | Дата: Среда, 30.10.2013, 11:15 | Сообщение # 12 |
Полковник
Группа: Talaba
Сообщений: 1008
Статус: Offline
| Javob uchun rahmat. Semizlik bu opamizda kamharakatlik va ishtaha zo'rligidan ) Menimcha , birinchi o'rinda semizlikka emas stressga qarshi kurashish organizm uchun foydaliroq va samaraliroq bo'lsa kerak... Albatta,sog'lik bilan hazillashib bo'lmaydi.
Vrachlarning hammasi ham pulga o'ch , savodsiz emasdir?!
Seni juda sog'indim,Rabbim!
|
|
| |
Giyos | Дата: Среда, 30.10.2013, 14:17 | Сообщение # 13 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Harakatni ko'paytirishlari kerak... Xamir va yog'lik ovqatlarni kamroq yiyishlari kk.
|
|
| |
Giyos | Дата: Среда, 30.10.2013, 14:19 | Сообщение # 14 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| O'zi hohlamasa odam qilmaydi baribir. Birinchi navbatda o'zlari harakat qilishlari kerak...
|
|
| |
Sokina | Дата: Среда, 30.10.2013, 19:36 | Сообщение # 15 |
Полковник
Группа: Talaba
Сообщений: 1008
Статус: Offline
| Fikringiz juda to'gri! Добавлено (30.10.2013, 18:29) --------------------------------------------- So'nggi yangilik))) Bazilip yoki bazilit degan dori sotib olibdilar... Kuniga bir mahal kechqurun ichilarkan. Aptekachi tafsiya qilgan ekan.) Allohimni rahmi kelsin,boshqa nima deyishgayam hayronman.) Добавлено (30.10.2013, 18:36) --------------------------------------------- Tez ozishni istagan kishi ovqat mahaldan 1-2 soat vaqt o'tkazib ko'k choy ichishi lozim.Ko'k choy tanaga quvvat berish bilan birga samarali ozdiradi. Bu kampirsho dugonalarim tomonidan qayta-qayta tajribada isbotlangan)) Va albatta Giyos aytganlaridek , tinimsiz H A R A K A T! Hech bo'lmasa ish qilmasdan toza havoda piyoda bir soat yursa ham foydasi amalda bilinadi.
Seni juda sog'indim,Rabbim!
|
|
| |
Nilufar_93 | Дата: Пятница, 06.12.2013, 22:00 | Сообщение # 16 |
Лейтенант
Группа: Talaba
Сообщений: 119
Статус: Offline
| Bugungi kunda nafaqat ayollar,qizlar shu bilan birgalikda erkaklarni ham semizlik borasidagi savollar o'qqa tutmoqda.Qizlarimiz ko'zgu qarshisida turar ekan bu narsani qanday bartaraf etish to'g'risida ko'p o'ylaydigan bo'lib qolishmoqda... Demak shuni unutmangki o'limdan o'zga hamma narsaning chorasi,davosi va yechimi bor!
|
|
| |
|