Суббота, 27.04.2024, 19:52
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Yorug'lik, suv, Issiqlik bilan davolash - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » Yorug'lik, suv, Issiqlik bilan davolash
Yorug'lik, suv, Issiqlik bilan davolash
GiyosДата: Суббота, 17.09.2011, 08:33 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Ёруғлик билан даволаш
Тиббиёт амалиётида касалликларни даволаш ва олдини олиш мақсадида инфрақизил, қизил (кўринувчи) ва ультрабинафша нурлари кенг қўлланилади. Ёруғлик оқимида уларнинг тўлқин узунлиги ҳар хилдир, яъни инфрақизил нурларники 400 мкм – 760 нм, кўринувчи нурларники 760 нм – 400 нмгача, ультрабинафша нурларники 400 нм – 180 нмгача. Ёруғликнинг физиологик таъсири мураккаб ва хилма хилдир. Уларнинг таъсири асосида рефлектор механизмлар ётади. Ютилган ёруғлик энергиясининг тўқималар билан ўзаро таъсир қилиши натижасида юзага келадиган маҳсулотлар терида жойлашган рецепторларнинг таъсирланишига сабаб бўлади, бунинг натижа-сида келиб чиқадиган импульслар марказий нерв системасига беради. Терида морфологик ўзгаришлар рўй беради ва биологик актив моддалар ҳосил бўла-ди, масалан, оқсил парчаланишидан ҳосил бўладиган маҳсулотлар ва ҳ.з. Улар қон ва лимфа оқимига тушиб, организмга таъсир кўрсатади. Нурлар-нинг бир қисми теридан қайтарилади, бир қисми эса организмга ютилади ва бошқа турдаги энергияга – иссиқлик ҳамда кимёвий энергияга айланади. Тўлқин узунлиги ҳар хил бўлган нурларнинг одам организмига ютилиш даражасини ўрганиш катта аҳамиятга эга, чунки фақат ютилган энергия биологик таъсир кўрсатади. Кўринадиган нурларнинг тўлқин узунлиги қанча кам бўлса, бу нурлар терига шунча чуқур кириб боради ва аксинча. Инфра-қизил нур иссиқлик ҳосил қилиш хусусиятига эга, шунинг учун уни иссиқлик энергияси ҳам деб аталади. Улар организмга анча чуқур кириб боради (4-5 см). Тери рецепторлари иссиқлик таъсири натижасида томирларни рефлектор йўл билан кенгайишига ва артериал қизаришига сабаб бўлади. Шу сабабдан инфрақизил нурлари оғриқни камайтириш мақсадида қўлланилади. Таъсир этилаётган соҳада қон шаклли элементларининг кўпайиши ва оксидланиш жараёнларининг кучайиши алмашинувнинг яхшиланишига ҳамда патологик маҳсулотларнинг тезроқ сўрилиб кетишига олиб келади. Нур билан таъсир тўхтатилганда теридаги қизариш йўқолади. Кўринувчи нурлар организмга 1-2 смгача ичкарига кириб, иссиқлик ва фотоэлектрик таъсир кўрсатади. Ультрабинафша нурлари бошқа нурларга қараганда фаол таъсир этади. Улар организмга таъсир этганда иссиқлик сезгисини келтириб чиқармайди ва терининг энг юза қатламида ютилади, яъни 1 ммгача ичкарига кириши мумкин. Унинг кўп қисми эпидермисга ютилади ва кам қисмигина терининг сўрғичли қатламига ва юзадаги томир чигалларига етиб боради. Терида пиг-ментларнинг бўлиши унинг ютилишини кўпайтиради, тери капиллярларини кенгайтиради, терининг рангини ўзгартиради. Ультрабинафша нурлари фото-электрик ва фотокимёвий таъсир қилиш хусусиятларига эгадир.Бунда орга-низм тўқималаридаги ҳар хил атомларга таъсир этиб, уларни қўзғатади ва у ерда кимёвий модда алмашинувининг кучайишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида биологик актив моддалар ҳосил бўлиб, қонга сўрилади ва орга-низмда жавоб реакцияларини юзага келтиради. Шу билан бирга организмга таъсир этиб, рахитга қаршилик кўрсатадиган махсус модда – витамин Д ҳосил бўлади. Шунинг учун ультрабинафша нурлари рахит касаллигининг олдини олинишда қўлланилади. Улар бактериоцид таъсир қилиш хусусияти-га эга, бунда нурлар жароҳат юзасидаги, шиллиқ пардадаги, шунингдек ҳаво-даги бактерияларга бевосита, тўғридан тўғри таъсир кўрсатади, яъни уларни ўлдиради. Организмга инфрақизил ва ультрабинафша нурлари билан таъсир этилганда терида қизариш юзага келади. Улар бир-биридан қуйидагилар билан фарқ қилади :
А)инфрақизил нурланишда ҳосил бўладиган қизаришга хос белгилар :
-қизариш нур таъсир этиш вақтида юзага келади, таъсир тугагач йўқолади;
-чегараси аниқ эмас;
-ранги тошмага ўхшаш;
-нурланишдан сўнг доғлар қолмайди.
Б)ультрабинафша нурланишда ҳосил бўладиган қизаришга хос белгилар :
-қизариш 4-6 соатдан сўнг пайдо бўлиб, ўзининг максимал чўққисига 18-24 соатдан кейин чиқади ва терида 2-3 кун сақланади;
-чегараси аниқ;
-ранги яққол қизил;
-нурланишдан сўнг терида доғлар қолади (загар).
Нурлар табиий ва сунъий ёруғлик манбаларидан олинади. Табиий ёруғлик манбаи қуёшдир, сунъий ёруғлик манбаларига ҳар хил аппаратлар киради. Инфрақизил нурларини олиш учун Минин, Солюкс лампалари ва ёруғлик-иссиқлик ванналаридан фойдаланилади. Кўринувчи нурлар қизувчи лампа ва кундузги лампалар орқали, ультрабинафша нурлар симоб-кварц трубкали лампалар ёрдамида олинади.
Инфрақизил ва кўринвчи нурларга кўрсатмалар : ўткир ости ва сурун-кали яллиғланиш жараёнлари (инфильтратнинг сўрилишини тезлатиш мақса-дида), оғриқларнинг бўлиши, жарохатлар, яралар (яра юзасини қуритиш ва микроорганизмларга ноқулай шароит яартиш мақсадида).
Ультрабинафша нурларини умумий усули қўлланилади : рахитда, мадорсизликда, асаб системасининг касалликларида. Маҳаллий усули : тро-фик яраларда, невральгия, тери, бўғим ва суяк силдан зарарланганда, зотил-жам ва ҳ.з.
Нурлатишга қарши кўрсатмалар : ҳавфли ўсмалар, кахексия, қон кетиш ва унга мойиллик, ўпка силининг актив шакли, нефрит, ўткир экзема ва ҳ.з.
Ҳозирги вақтда тиббиёт амалиётида лазер нурлари кенг қўлланил-моқда, шунингдек физиотерапияда. Улар юқорида кўриб чиқилган нурлардан қуйидагилар билан фарқланади :
-монохроматиклиги билан, яъни оптик спекторда 1 тўлқин узунлиги бўлган диапозонда бўлади;
-когерентлиги билан, яъни нурланиш электромагнит тебраниш частота-лари билан мос тушади ва бир-бирининг таъсирини кучайтиради;
-нурлар параллел ҳолатда тарқалади, шунинг ҳисобига бошқа нурларга қараганда ёруғликни жуда кам миқдорда йўқотади;
-кичик бўлган соҳада катта қувватли, юқори бўлган энергия ҳосил қилади (жарроҳликда оптик скальпел равишда қўлланилади);
-нурланиш жуда яхши фотосировка қилинади, яъни таъсир этиш соҳа-сига аниқ боради.
Лазер нурлари тўқималарни термик жароҳатлаш, яъни куйишга ўхшаш ва механик эффект ҳосил қилиб таъсир кўрсатади.Бу тўқималардаги босим-нинг ошишига сабаб бўлиб, “тўлқин зарбаси”ни ҳосил қилади. Натижада эндотоксинлар ҳосил бўлади, тўқималарда ионизация жараёнлари юзага келади ва электромагнит майдони тўпланади. Шу боис катта қувват ҳосил бўлади, улар ўсмаларни парчалашда, тўқималарни кесишда, тўр пардани ямашда кенг қўллнилади. Физиотерапияда паст қувватли лазер нурлари қўлланилади. Бу нурлар ферментларни фаоллаштиради, эпителиал ва суяк тўқимаси регенерациясини, модда алмашинувини яхшилайди. Нурлар оғриқ қолдириш, кавернанинг битиши ва устини капсула билан қоплаш, трофик яраларнинг битишини тезлаштириш, яллиғланишга қарши таъсир қилиш ва бошқа хусусиятларга эга. Лазер нурлари оптик, квант генераторлари ёрдами-да олинади. Бу мақсадда физиотерапияда ЛГ-75, ОКГ-12, ЛТ-1 (ягода) аппа-ратлари кенг қўлланилади.

Сув билан даволаш

Сувнинг махсус усуллар ёрдамида даволаш, касалликнинг олдини олиш ва тиббий реабилитация мақсадида қўлланилишига сув билан даволаш дейилади. Сув билан даволашда қуйидаги асосий омиллар қўлланилади : чучук сув, минерал сув. Чучук сув суюқ, қаттиқ ва пар ҳолатида қўллани-лади. Минерал сувлар газ ва сунъий аналог ҳолида қўлланилади. Чучук сув даволаш мақсадида тоза ҳолатда, шунингдек унга ҳар хил дорили ва бошқа моддаларни (хвойли экстракт, скипидар, горчица ва ҳ.з) қўшиш билан қўлла-нилади. Сувнинг организмга таъсири асосида ҳароратли, механик, кимёвий, радиацион қўзғалиш ётади. Сувнинг организмга таъсирини аниқловчи омил бўлиб физикавий ва кимёвий хусусиятлар ҳисобланади. Сув билан даволаш кўпгина сурункали касалликларни даволашда кенг қўлланилади, шунинг учун унинг физиологик ва шифобахш таъсирини, техникаси ва усулларини ўрганиш зарур.
Сувнинг ҳароратли таъсири. Сувнинг физик хусусиятларидан иссиқлик сиғими, иссиқликни ўтказувчанлиги, иссиқликни сақлаб туриши катта аҳамиятга эга.Иссиқлик сиғими - бу жисмни 1 градусга қиздириш учун зарур бўлган иссиқлик миқдоридир. Иссиқлик ўтказувчанлик - бу жисмнинг бир қисмидан иссиқликни бошқа қисмига ўтказа олишидир. Иссиқликни сақлаб туриш хусусияти деганда иссиқликни ушлаб тура олиш тушунилади.
Одам организмининг нечоғли таъсирланиши, қанчалик ва қандай реак-ция кўрсатиши асосан иссиқлик сиғими ва иссиқлик ўтказувчанлигига, яъни организмга бериладиган ёки ундан олинадиган иссиқлик миқдорига боғлиқ-дир. Масалан : сувнинг иссиқлик сиғими юқори бўлади. У шифобахш бал-чиққа қараганда иссиқликни икки баравар кўпроқ юта олади ва уни анча тез ўтказа олади.
Ҳарорат таъсири тушадиган жой теридир. Бунга жавобан ҳар хил рефлекслар юзага келади. Қон томирларга таъсир этиб, қоннинг организмда тақсимланишига таъсир этади. Терига юқори ҳарорат таъсир қилганида томирлар кенгайиб унга қон келиши зўраяди, шунинг натижасида иссиқлик бериш, яъни иссиқлик чиқариш ҳам кўпаяди. Паст ҳарорат таъсирида тери совийди, томирлар торайиб боради, уларнинг қон билан тўлиши камаяди, бунда иссиқлик бериш ҳам камаяди.
Кимёвий терморегуляцияси асосан алмашинув жараёнларига боғлиқ-дир. Кимёвий терморегуляция деганда атрофдаги муҳит ҳарорати таъсири билан моддалар алмашинуви интенсивлигининг ўзгариши тушунилади. Ташқи муҳит ҳарорати кўтарилганда организмда иссиқлик ҳосил бўлиши камаяди. Кимёвий хусусиятларидан катта аҳамиятга эга бўлганлари бу минерал тузлар, газлар, органик бирикмалар, биологик актив моддаларнинг бўлишидир.
Ҳароратли таъсирда оғриқларнинг камайиши ва бутунлай тўхташини кузатишимиз мумкин (бунда теридаги рецепторлар блокадага учрайди ва МНСга патологик импульслар ўтишига тўсқинлик қилади).
Шундай қилиб, сув оғриқ қолдирувчи, спазмларни бартараф этувчи, яллиғланишга қарши таъсир этади.
Сув муолажалари умумий ва маҳаллий турларига бўлинади. Умумий муолажаларда сув бутун тана юзасига бир хил қўзғатувчи таъсир этади : умумий ванналар, циркуляр душ, намли ўраб қўйиш, сув қуйиш, ишқалаб артиш ва ҳ.з. Маҳаллий муолажаларга тааллуқли ҳисобланади ва бунда сув тананинг маълум бир чегараланган қисмига таъсир этади : оёқ, қўл ёки тос ваннлари, юқорига кўтарилувчи душ, грелка, компресс ва ҳ.з.
Қўлланилаётган сувнинг ҳароратига қараб муолажалар фарқланади :
1.Совуқ - 20 градус ва ундан паст - 2 –5 минут
2.Салқин - 21-33 градус - 5 -10 минут
3.Индиферент - 34-35 градус - 15-20 минут
4.Илиқ - 36-37 градус - 10-20 минут
5.Иссиқ - 38 градус ва ундан юқори - 2 - 5 минут

Ҳар бир сув билан даволаш муолажада ҳароратни кучайтирувчи сув массасининг механик таъсири, унинг тана юзасидаги ҳаракати ва периферик рецепторларга газ пуфакчаларининг қўзғатувчи таъсири билан биргаликда бўлади.Ҳар хил сув муолажаларида механик қўзғатувчанлик ҳар хил бўлади. Душ (Шарко души – 2-4 атм.) ва чўмилишда кўпроқ, ванналарда камроқ (0,3-0,4 атм).Кимёвий қўзғатиш чучук сув қўлланилганда минимал бўлади, унга туз, гарчица, хвой экстракти, скипидар қўшиш билан уни кучайтириш мум-кин, у тери рецепторларининг қўзғалишини оширади, уларнинг баъзи бир-лари хид сезиш в кўриш анализаторларига таъсир кўрсатади. Табиий ва сунъий тайёрланган сувларда сақланадиган моддалар ванналарни қабул қи-лиш вақтида қисман организмга киради, томир ва ички органлар рецепторига таъсир этади.Бундан ташқари газ ҳолатидаги моддалар нафас йўллари орқали тушади.Сув муолажаларига организмнинг жавоб реакцияси муолажанинг фақат физик ва кимёвий хусусиятларига эмас, балки МНС ва бутун организмнинг дастлабки функционал ҳолатига ҳам боғлиқ бўлади.
Тартиби бўйича қуйидаги ванналар бўлади :
1.чучук сули;
2.минерал сувли, ишқорий сувли;
3.ароматик, хвойли, тузли-хвойли сувли;
4.газли, сероводордли, азотли, кислородли, маржонли, радонли
5.ичакни сув ости ювиш, сув остида гимнастика, сув ости душ массажи, вибрацион ванна;
6.дорили (горчицали, марганецли, крахмалли, йод-бромли).
Сув тушушининг шаклига қараб қуйидаги душлар фарқланади : чангсимон, ёмғирсимон, игнасимон, елпиғичсимон, циркуляр, шотланд, Шарко ва бошқалар.
Босим даражаси бўйича душлар қуйидагиларга, яъни ўрта (2 атмосферагача) ва юқори (3-4 атмосферагача) босимга бўлинади.
Ванналарни қабул қилиш вақтида, айниқса иссиқ ёки совуқ, беморларнинг ҳолатини кузатиб туриш зарур. Муолажа вақтида юрак томондан беҳушлик сезилса, юрак сатҳига совуқ компресс қўйилади.Баъзи вақтларда илиқ ва иссиқ ванналардан сўнг сув қуйиш ёки душ тавсия этилади. Сўнгра бемор 20-30 минут ётиши керак.

Иссиқлик билан даволаш

Иссиқлик билан даволашда шифобахш балчиқдан, парафин-озокеритдан фойдаланилади.
Шифобахш балчиқ билан даволаш.
Даволаш мақсадида ил, торфли, сапропелли, сопкали балчиқлардан фойдаланилади. Балчиқларда 3 та асосий қисм фарқланади : кристал скилет, коллоид фракцияси ва балчиқ суюқлиги. Бу қисмлар турли балчиқларда ҳар хилдир. Кристал скилет эримайдиган майда бўлаклардан ташкил топган. Скелет бўлакларининг диаметри 0,25 мм дан катта бўлмаган балчиқ даволаш мақсади учун кенг қўлланиладиган бўлиб ҳисобланади. Агар бўлаклар диаметри катта бўлса, у балчиқнинг ифлосланганлигидан дарак беради. Ил балчиғининг ифлосланиш даражаси 10%гача рухсат этилади, торф балчиғиники – 25%гача. Коллоид фракция скелетнинг алоҳида бўлакларини боғлаб туриб, улар орасидаги бўшлиқни тўлдириб туради. Коллоид фракция балчиқнинг пластиклигини ва адсорбцияловчи хусусиятини таъминлайди. Сувли – минерал эритма, балчиқнинг скелети ва коллоид фракцияни намлаб туради, балчиқ эритмаси деб аталади. Шифобахш балчиқлар ўзининг иссиқлик ва намлик ҳажми, кичик иссиқлик ўтказувчанлиги ва юқори адсорбцион хусусияти билан ажралиб туради, сув билан қўшилиб бир хил пластик эритма ҳосил қилади. Бу хусусият ҳар хил балчиқларда ҳар хил ва ил балчиқларида юқори бўлади. Балчиқларда биологик актив моддалар, витаминга ўхшаш моддалар, ферментлар, гармонлар, антибиотиклар, шунингдек холин, гистамин, бактериофаг, радиоактив моддалар сақланади.
Ил балчиғи – чўкма балчиқ, мазсимон, қора, водород сульфид ҳидига эга масса бўлиб, денгиз ва кўпгина кўлларда чўкинди жинслардан микроорганизмларнинг актив иштирокида ҳосил бўлади. Чўкма балчиқ ҳосил бўлиши жараёнида махсус бактериялар – балчиқ ҳосил қилувчилар иштирок этиб, булар водород сульфид ажратади. Водород сульфид темир тузлри билан бирикиб, темир сульфид ҳосил қилади. Темир сульфид борлиги туфайли балчиқнинг ранги қора ва пластик бўлади.
Сапропелл балчиғи – чириётган чўкма балчиқ чучук сувли очиқ ҳавзаларда тупроқ ва қум заррачалари, тупроқдаги чиринди моддалардан, бактериялар ва ферментлар иштирокида ҳосил бўлади. Сапропеллда суюқ ва қаттиқ углеводородлар, мураккаб эфирлар, органик кислоталар, спиртлар ва смолалардан иборат моддалар бор.
Торф балчиғи – ботқоқликларда ўсимликлар, организмнинг узоқ вақтгача кислородсиз чириши натижасида ҳосил бўлади. Мана шундай маҳсулотларнинг минераллашган сув таъсирида аралашишидан торф массаси ҳосил бўлади, у аста секин ботқоқлик тагига чўкиб, зичлаша боради. Торф таркибида ўсимлик моддалари қолдиқлари, смолали моддалар, ғилтупроқ, натрий хлорид, темир тузлари, водород сульфид, коллоид органик моддалар ва бошқалар бўлади. Торф ҳамирсимон консистенцияли масса, қуриганда майдаланиб кетади. Даволаш учун ишлатиладиган торфни қўлга олиб сиқилганда, у пластик масса каби бармоқлар орасидан осонгина сиқилиб чиқади ва қўлга юқади.
Сопка балчиғининг асосини лой ташкил этади. Унинг суюқ қисмида минерал тузлар ва органик моддалар бўлади. Бу турдаги балчиқ газ – нефтли ерларда углеводород газлар таъсирида ҳосил бўлади.
Шифобахш балчиқлар организмга ҳароратли, механик ва кимёвий таъсир кўрсатади. Балчиқнинг физик хоссалари, балчиқ билан даволаш вақтида бирмунча юқори ҳароратдан фойдаланишга имкон беради. Иситилган балчиқнинг баданга суритилган юпқа қавати тезда совиб қолади, бу иссиқликнинг бир қисми терига берилиши сабабли ҳосил бўлади. Бу иссиқлик аста секин берилганлиги сабабли, балчиқ секин совийди. Шунинг учун балчиқ организмга узоқ вақт ўз иссиғини йўқотмай таъсир кўрсатади.
Механик таъсир балчиқ массасининг босими ва бадан ҳамда балчиқ зарралари ўртасидаги ишқалниш натижасида юз беради.
Кимёвий таъсир (ил балчиғида таъсир яққол кўринади) балчиқдан организмга тери орқали ўтадиган турли кимёвий моддалар (газсимон, учув-чан моддалар, ферментлар, биологик актив моддалар ва бошқлар) таъсирига боғлиқ. Балчиқлар таъсирида асаб ва юрак-қон томир системаларида, қон таркибида, моддалар алмашинуви жараёнларида ўзгаришлар юз беради, пульс тезлашади, муолажа бошида нафас ҳам тезлашади, қон айланиши яхшиланади. Даволашнинг бошида ЭЧТ кўтарилиши мумкин, модда алмашинув жараёни кучаяди. Иситилган балчиқ теридаги рецепторларга таъсир қилиши натижасида бош мия пўстлоғида тормозланиш жараёнлари кучаяди. Балчиқ билан даволаш муолажаси вақтида, айниқса, муолажадан сўнг беморларни уйқу босиши бунинг далилидир. Организмда балчиқ таъси-рида пайдо бўладиган ўзгаришлар умумий ва маҳаллий реакция сифатида юз беради. Умумий реакцияда тана ҳароратининг бир мунча кўтарилиши, ЭЧТнинг тезлашиши кузатилади, маҳаллий – тўқималар шишиши (отёк) ва гиперемиянинг кучайиши кузатилади.
Шифобахш балчиқ ёғоч яшикларда, бетон ҳовузларда сақланиши лозим. Ил балчиғининг қуриб қолмаслиги учун унга 5% ош тузининг эритмаси қўшилади. Ишлатилган балчиқни регенерациялаш (йўқотган хоссаларини тиклаш) учун унга ош тузининг 5% эритмаси ва бир мунча янги балчиқ қўшиш керак, балчиқни 3-5 ойдан сўнг қайтадан ишлатса бўлади. Балчиқлар асосан сув ҳаммомида иситилади.Жароҳат, йирингли яраларни даволашда, тўғри ичак ва қин тампонлари учун ишлатилган балчиқлардан қайта фойдаланилмайди. Балчиқ албатта бактериологик текширувдан ўтказилиши зарур, агар патоген микроорганизмлар топилса, балчиқ даволаш мақсадида қўлланилиши мумкин эмас.
Балчиқ аппликацияси умумий ва маҳаллий бўлади. Курортларда асосан умумий балчиқ апплекацияси қўлланилади. Умумий апплекация учун 40-42 градус ҳароратли, маҳаллий учун 42-44 градус ҳароратли балчиқ қўллани-лади.
Балчиқлар қуйидги кўринишларда қўлланилади : балчиқли ванналр (37 градус ҳароратда), балчиқ апплекацияси (“қўлқоп”, “наски”, “ёқа”, “этик”, “труси”), жигар ва ошқозон соҳасининг апплекацияси (38-40 градус ҳарорат-да), ректал ва вагинал тампонлар (40-42 градус ҳароратда), компресслар, балчиқли электрофорез, пеллоидиннинг мушак ичига инъекцияси. Муолажа тамом бўлгач, балчиқ бадандан олиниб, бемор ҳарорати 36-37 градусли ёмғирсимон душ остида ювинади, сўнгра 30-40 минут давомида дам олади.
Парафин-озокерит билан даволаш
Нефтни сублимация қилиб олинадиган парафин юқори молекулали углеводлар аралашмасидан иборатдир. Парафин ўзининг физик хусусиятлари – иссиқликни кам ўтказиш, иссиқлик сиғимининг катталиги, қўйилган жой-даги тўқималарга босим билан таъсир кўрсатиши туфайли даволашда кенг қўлланилади. Тиббиётда зичлиги 0,9 ва эриш ҳарорати 45-52 градус бўлган оқ парафин ишлатилади. Парафин қайта ишлатилганда, унга ҳар сафар 20-25 % янгиси қўшилиб турилади. Бир парафиндан 5-7 мартадан ортиқ фойдала-нилмайди. Жароҳатга ёки шиллиқ пардага қўйилган парафин қайта ишлатилмайди.
Озокерит – тоғ мўми. У зич мўмсимон масса бўлиб, асосан церезин, парафин, минерал ёғлар ва смолалардан иборат. Таркибида смола кўп бўлган озокерит қора рангда бўлади. Таркибидан сув, ишқор ва кислоталар бутунлай чиқариб ташланган “тиббиёт озокерити” ёки стандарт озокерит даволашда кенг қўлланилади. Озокерит 32-55 градусда суюлади. Озокеритнинг даволов-чи таъсири унинг физик ва кимёвий хусусиятларига асосланган. Унинг ис-сиқлик сиғими катта бўлиб, иссиқликни жуда ёмон ўтказади. Бундан ташқари озокеритда иссиқлик жуда узоқ вақт сақланади. Унинг афзаллиги шундаки, иссиқликни организмга ил ва торф балчиқларига қараганда секин ва узоқ вақт ўтказади. Физик хусусиятлари, тайёрлаш техникаси ва қўлланиш усули бўйича парафинга яқин туради. Озокерит биологик актив моддаларни ўзида сақлаши билан терапевтик фаолияти бўйича парафиндан устун туради. Иссиқлик билан даволашда кўпинча парафин ва озокерит аралашмасидан, 1:1 нисбатда фойдаланилади. Парафин ва озокеритнинг асосий, зарурий хусусиятлари бўлиб иссиқлик кенгайиши ҳисобланади, яъни қиздирилганда ҳажмининг ўзгариши. Парафин суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтганида кичиклашади. Бу билан парафин ва озокеритнинг компрессион таъсири юзага келади, шунинг учун қайта қўлланилганда 10-15 % янги аралашма қўшилади. Парафин-озокеритнинг қўлланиш усуллари қуйидагилар : қатлам-қатлам, парафин-ванночка, сальфетка-апплекация, кювет-апплекация. Вагинал ва ректал тампонлар қўпинча 55-65 градус ҳароратли озокерит билан қўллани-лади. Маҳаллий қўлланилганда унинг давомийлик эффекти шишни йўқотиш, оғриқни камайтириш ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатишдан иборат-дир.Унинг таъсирида қон ва лимфа айланиши яхшиланади, тўқималарда алмашинув кучаяди. Кенг қўлланилади : бўғимлар ва мушакларнинг касал-ликларида, лат ейиш, секин битаётган жароҳатлар, чандиқлар, невралгиялар, невритлар ва бошқалар.
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » Yorug'lik, suv, Issiqlik bilan davolash
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter