Среда, 17.10.2018, 04:26
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

To'yda aza (hikoya). Abdulla Qahhor - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » ERKIN MAVZU » MUTOLAA (Mashxur va qiziqarlilari) » To'yda aza (hikoya). Abdulla Qahhor (Hikoya)
To'yda aza (hikoya). Abdulla Qahhor
GiyosДата: Среда, 09.10.2013, 10:44 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2491
Репутация: 45
Статус: Offline
Абдулла Қаҳҳор. Тўйда аза (ҳикоя)


Зўри беҳуда миён мешиканад

Доцент Мухторхон Мансуров ниҳоятда истараси иссиқ, ниҳоятда дилкаш чол, шу қадар дилкашки, уни кўрган киши ҳар фаслнинг ўз ҳусн-латофати бор деган гапни йил фасллари тўғрисидагина эмас, умр фасллари тўғрисида ҳам айтса бўлар экан, деб қоларди. Унинг битта-иккита қора тук чап бериб қолган оппоқ чўққи соқоли... Ёпиримай, соқол ҳам одамга шунча ярашадими-я!..
Чолни бунчалик истараси иссиқ, дилкаш қилган, соқолидан тортиб юришигача ҳамма нарсасини, ҳар бир ҳаракатини чиройли, ёқимли қилиб кўрсатган, эҳтимол, унинг одамохунлиги ҳам бўлса. Ўзи шунақа бўлади-ку: яхшининг юзида зулук ҳам хол бўлиб кўринади.
Аммо, лекин Мухторхон домла нафсамбирига одамнинг жони эди. Унинг хушфеъллиги, тўпорилиги... маҳаллада катта-кичик ҳамма билан саломлашар, ёш билан ёш, қари билан қари бўлиб гаплашар, хурсанд киши билан чақчақлашиб, хафа билан дардлашар эди. Бу одам маҳалла ҳаётига, ҳар бир кишининг дилига кириб, шу қадар сингиб кетган эдики, отпускага ё командировкага кетса бутун маҳалла ҳувиллаб қолгандай бўлар эди.
Кунлардан бир куни маҳаллада дув-дув гап бўлиб қолди: «Мухторхон домла уйланармишлар!..»
Домла бундан уч йил бурун бева қолиб, унга гоҳ синглиси, гоҳ узатган қизи қараб юрар эди. Унинг ниятини эшитиб маҳаллада хурсанд бўлмаган одам қолмади.
Ҳеч ким қариган чоғида жуфтидан қолмасин. Осонми, киши нима бўлишини билмайди, бош ёстиққа тегиши бор... Қари одамга маҳрам керак...
Ҳали ҳеч ким кўрмаган бўлса ҳам, Мухторхон домла ёқтиргани учун жуда ақлли, тамизли аёл чиқиши муқаррар бўлган келинни ҳамма ғойибона яхши кўриб қолди.
— Маҳалламизнинг толеи бор экан, — дейишар эди. — Домла отахонимиз эдилар, келинимиз бизга онахон бўладилар...
Миш-миш рост бўлиб чиқди: домла бозор қилишни, магазинга киришни жинидан баттар ёмон кўрар эди, кимдир уни универмагда очеред турганини кўрибди; эртасига чойхона олдидан чамандагул тўппи кийиб ўтди.
Маҳалла активлари кенгашиб, маҳалла номидан яхшироқ бир тўёна қиладиган бўлишди. Уларнинг фикрича, бу нарса куёвга ҳам, келинга ҳам бутун аҳолининг ҳурмат ва муҳаббатини изҳор қилиши керак эди.
Шу орада домла қаёққадир кетиб бир ҳафтадан кейин пайдо бўлди. Унинг автобусдан тушиб келаётганини кўрган чойхонадаги одамлар ҳанг-манг бўлиб қолишди; чол ўлгур соқолини, шундай чиройли соқолини, таг-туги билан қирдириб ташлабди! Ачинмаган, хафа бўлмаган одам қолмади.
У бирон ёққа бориб қайтганида чойхонага кирмасдан, катта-кичик билан кўришиб ҳол-аҳвол сўрамасдан ўтмас эди, ҳозир чойхонага яқинлашганида кўчанинг нариги юзига ўтиб олди-ю, ерга қараб, жадаллаганича ўтди-кетди. Унинг ўзигагина эмас, бутун маҳаллага файз киргизиб турган соқолини олдиргани, бунинг устига яна чойхонани четлаб ўтгани баъзиларни ташвишга солиб қўйди:
— Домламизга нима бўлди экан? Домламиз нега бунақа бўлиб қолди экан?..
Домлага ҳеч бир ғубор қўнишини истамаган бошқалар бу икки гуноҳни бир-бирига егизиб, уни оқлашга тиришди:
— Домламиз бирон хаёлга бориб соқолини қирдиргану ҳозир пушаймон, уялганидан бизга рўпара бўлмади...
Орадан кўп ўтмай чойхўрлардан бири қизиқ бир гап топиб келди. Бу йигит домлани шаҳарнинг нариги чеккасидаги паркда кўрибди. Домла, бошида чамандагул тўппи, эгнида калта ва тор шим, катак кўйлак, енгини баланд шимарган, билагида каттакон тилла соат, ўзи якка пиво ичиб ўтирган эмиш! Унинг бундай одати йўқ эди, шунинг учун йигит ҳайрон бўлиб бир оз қараб турибди. Домла икки шиша пивонинг устидан юз грамм ароқни битта отиб ўрнидан турибдию, гулчидан каттакон гулдаста сотиб олиб, паркнинг орқасидаги жинкўчага кириб кетибди. Бу гапни эшитиб одамларнинг дами ичига тушиб кетди. Баъзи бировларнинг кўнглига аллақандай жирканч, домланинг шаънига ҳеч тўғри келмайдиган гаплар келди... Шунда маҳалланинг қарияларидан Карим ота ҳозир баъзи бировларнинг кўнглига келган гапдан ҳам хунукроқ бир тахминни айтиб қолди:
— Хайр, ишқилиб охири бахайр бўлсин, — деди, — келинимиз ёшга ўхшайди... Киз бўлмаса деб қўрқаман!
Карим отанинг бу тахмини, домланинг кейинги вақтлардаги рафторига қараганда эҳтимолдан узоқ бўлмаса ҳам, одамларга қаттиқ малол келди. Бир-икки киши Карим отанинг дилини оғритди.
Бироқ, орадан кўп ўтмай, Карим отанинг тахмини тўғри чиқиб қолди: «Домла ўзининг студенткаси — йигирма яшар бир жувонга уйланаётган эмиш» деган гап тарқалди.
Тўйга яқин қолганда келин кўчанинг бошидаги ателега кўйлак буюргани келган экан, нима бўлиб бундан ҳабар топган аёллар кўргани боришди. Келин, дарҳақиқат, ёш, лекин худди қизиқчиликка семиргандай юм-юмалоқ; эгнида енгсиз қизил кўйлак, бошида попушакнинг тожига ўхшаган, лекин қизил шляпа; қўлидаги сумкаси, оёғидаги пошнаси бир қарич туфлиси ҳам қизил. Уни адоват ва нафрат билан бошдан-оёқ кузатган аёллардан бири, бурилиб ателедан чиқиб кетар экан:
— Хўрозқандга ўхшамай ўл! — деди.
— Кариган чоғида хўрозқанд яламай домла ҳам ўлсин! — деди яна бири.
Бу лақаб дарров тарқалиб кетди. Домлага қўл уриш билан маҳалланинг файзини ўғирлаган, одамларнинг дилини ҳамиша ёритиб турадиган чироқни сўндирган бу аёлни кўрган ҳам, кўрмаган ҳам тошни тешадиган бир ғазаб билан ёмон кўрар эди. Бу ғазаб одамларнинг кўнглидаги домлага бўлган ҳурмат ва муҳаббат туйғусини чирита бошлади. Бора-бора домла деганда одамларнинг кўнглига ғашлик тушадиган бўлиб қолди. Домла, шуни ўзи сезса керак, мумкин қадар одамларнинг кўзига кўринмасликка тиришадиган бўлди.
Тўй келинникида бўлиб ўтди. Буни маҳаллада Карим отадан бошқа ҳеч ким билмай қолди. Карим ота ҳам тўйга эмас, кабоб пишириб бергани чақирилган экан. Бундан хабардор бўлган маҳалла ёшлари уни ҳол-жонига қўймай, чойхонага олиб чиқишди ва тўй қандай ўтганини гапириб беришга мажбур қилишди. Карим ота «бировнинг сирини айтмайман» деб аввал тархашлик қилдию, бир-икки саволга жавоб берганидан кейин қулфи-дили очилиб кетди: икки гапнинг бирида пешонасига уриб, гоҳ бўғилиб ва гоҳ қотиб-қотиб кулиб, одамларни кулдириб ҳикоя қилди.
Тўйга келин томондан элликка яқин, куёв томондан саккиз киши айтилган экан, иккала томондан ҳаммаси бўлиб ўн бир киши келибди. Бир дуторчи, икки ашулачи ва Карим ота ҳам шу ҳисобга кирар экан. Соат олтига белгиланган тўй соат ўндан ошганда бошланибди. Келин бирпас бошига оқ рўмол ёпиниб ўтирибдию, бир-икки рюмка ичгандан кейин, аламига чидолмай ўйинга тушибди. Домла чапак чалибди, ашулага қўшилибди...
— Ҳа, айтгандай, — деди Карим ота пиқирлаб кулиб, — домла сочларини бўятибдилар!.. Азбаройи худо, куя тушган пўстакка ўхшайди!.. Майли, бўёқ топилган бўлса бўясин, лекин шу бўёқ билан қилиғини ҳам бўяшга, сочига мос қилиқлар қилишга уринса унча яхши чиқмас экан.
Дарҳақиқат, домланинг фикр-ёди ўзини иложи борича ёш кўрсатишда бўлиб қолди. У нима қилса, нима деса шуни эсдан чиқармас, ёш эканини кўрсатиш учун қулай келган ҳеч бир имкониятни қўлдан бермас, «ҳали ёшсиз» деган кишига жонини, жаҳонини беришга тайёр эди.
Тўйдан кейин орадан бир ой ўтар-ўтмас келин ғалати бир дардга йўлиқди: баъзан кечалари ҳадеб чучкирадиган бўлиб қолди; докторга кўринган экан, доктор «бу дарднинг давоси — денгиз ҳавоси» дебди. Домла эртасига эрталабдан идорама-идора югурди, соат тўртга қолмасдан путёвка билан поезд билетини келтириб келинга топширди.
Кечқурун эшик олдига кўкиш такси кўндаланг бўлди. Домла, куни бўйи елиб-югуриб ҳолдан тойганига қарамай, иккита оғир чамадонни машинага ўзи олиб чиқди ва багажникка ўз қўли билан жойлади; ўша енгсиз қизил кўйлагини, қизил шляпасини кийиб ҳовлидан яна хўрозқанд бўлиб чиққан келинга машинанинг эшигини очиб берди, кейин чиқиб ёнига ўтирди. Машина жўнади, жўнадию, тезлаб дўнгроқ кўприкдан ўтишда нима бўлиб багажникнинг қопқоғи бир кўтарилди-да, бояги иккала чамадон отилиб чиқди. Иккала чамадон, худди бир-бири билан чопишгандай, ирғишлаб-ирғишлаб талай ергача бордию, бири йўлнинг ўртасида, иккинчиси тро-уарга чиқиб тўхтади. Шофёр бундан кечроқ хабардор бўлди шекилли, машина қирқ-еллик қадам нарида тўхтади. Машина тўхташи билан домла эшикдан отилиб чиқди, чамадонларга қараб югурди ва кетидан чопган шофёр, чойхонадан югуриб тушган уч-тўрт кишининг кўмагини рад қилиб, ҳар бирини бир одам зўрға кўтарадиган икки чамадонни ўзи якка кўтарди ва машинага томон юрди. У ярим йўлгача чамадонларни азод кўтариб, бардам қадам ташлаб борди-ю, ундан нари ранги оқариб, тиззалари қалтираб тентирай бошлади; шундоқ бўлса ҳам, номус кучли, бир илож қилиб машинага етиб борди; чамадонларни қўйдию, бирдан кўзларини ишқаб, машинага кириб кетди. Шофёр чамадонларни яхшилаб жойлади.
Машина қўзғалди, қўзғалдию, ўн-ўн беш қадам юрмасдан, бирдан эшиги очилди, хўрозқанд додлаганича ўзини ерга отиб, икки-уч юмалаб кетди. Одам йиғилди. Хўрозқандни кўтариб олишди. Хўрозқанд гапиролмас, дир-дир титраб, кишнагандай бир товуш чиқарар ва қўли билан машинани кўрсатар эди.
Бир неча киши машинага томон югурди. Шофёр қўрқиб, нима бўлганига тушунолмай, бир чеккада турар эди. Одамлар машинани очиб қарашса, домла... ўлиб қолипти!
Eртасига домлани кўмиш маросими бўлди. Маросимга маҳалладан одам кўп қатнашмади, афтидан, домла кўп одамнинг қалбида бундан бир ой бурун ўлган, кўплар ўша тўйни домланинг жанозаси ҳисоблашган эди...

1956
 
Giyos/FORUM » ERKIN MAVZU » MUTOLAA (Mashxur va qiziqarlilari) » To'yda aza (hikoya). Abdulla Qahhor (Hikoya)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter