Вторник, 03.12.2024, 21:38
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Tarqoq sil - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Tarqoq sil
GiyosДата: Понедельник, 26.09.2011, 07:54 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ТАРҚОҚ ТУБЕРКУЛЕЗ

Тарқоқ сил - сил касаллигининг кўплаб сил ўчоғлари пайдо бўлиши билан характерланувчи клиник шаклидир.
Тарқоқ сил одатда, катта ёшдагиларда ривожланади ва иккиламчи сил клиник шакли хисобланади.
Бироқ бирламчи сил массив бактеримияси даврида ва бирламчи сил махаллий шаклларида асоратланган холда кечганида сил МБТнинг лимфогематоген тарқалиши болаларда бирлмчи сигнинг генераллашган шаклларини келтириб чиқариши мумкин.
Ўзбекистонда сил бўйича эпидемиологик холатнинг ёмонлашиш даврида биринчи марта аниқланган беморлар орасида тарқоқ сил 1998 йилда 7,8%ни ташкил этди. Касаллик учун оғир кечиши ва ўлим кўрсаткичининг ўсиши характерли бўлиб, бу кеч аниқлаш билан боғлиқдир. Патогенезининг хусусиятлари ва патологоморфологик ўзгаришларнинг турли-туманлиги бу касалликка УАШ томонидан ташхис қўйилишини қийинлаштиради.
УАШ амалиётида силнинг бу шакли инфекцион касалликлар, нафас тизимининг носпецифик касалликлари, ўпканинг ўткир ва сурункали тарқоқ жараёни ниқоби остида учраши мумкин.

Тарқоқ сил патогенези ва патанатомияси.
Тарқоқ сил инфекциянинг ўпкага гематоген, лимфаген, лимфогематоген, камдан кам холларда лимфобронхоген йўл орқали тарқалиши сабабли юзага келади. Бактеримия манбааси бўлиб фаол бирламчи силдаги казеоз ўзгарган лимфа тугунлари, лимфа тугунларидаги кичик фаол сил ўчоғлари бўлиши мумкин. Микобактериялар лимфа тугунидан қонга сил яллиғланишининг бевосита қон томир деворига ўтиши оқибатида ёки кўкрак лимфа йўли, ўмров ости венаси ва юракнинг ўнг бўлимлари, ўпка веналари ва шу кабилар орқали ўпкага ўтиши мумкин.
Бактеримия манбаси бўлиб ўпкадаги ва экстраторакал сил ўчоғлари хизмат қилиши мумкин, айниқса суяк ва сийдик-таносил тизимидаги. В.Г.Штефконинг (1937) изланишлари шуни кўрсатдики, бу каби ўчоғлар фаоллашганда дастлаб атрофдаги оралиқ тўқимада лимфангит, лимфоид инфильтрация ва лимфостаз вужудга келади. Бунда ёндош қон томир адвентицияси шикастланади, бу одатда ўпка венаси ёки артерияси тармоқлари бўлади. Жараён чуқурлашган сари эндоваскулит вужудга келади. Бу усулда хосил бўлган бактеримия одатда вақтинчалик бўлиб, бир неча кун ёки хатто соат давом этади. Шу туфайли сенсибилизациялашган организм мавжудлиги катта ахамиятга эга, бу эса ўз навбатида кўп миқдорда бактерия ажратувчи билан ўзоқ вақт мулоқотда бўлиш туфайли содир бўлган экзогенсуперинфекция сабаблидир. Тарқоқ сил ривожланишида организм иммунобиологик резисентлигининг сусайиши, томирлар ва ўпка тўқимасининг сенсибилизация бўлиши лозимдир. Шу сабали тарқоқ сил кўпинча сил ўчоғидан бўлган кишилардан, инфекцион касалликлардан кучсизланиб қолганларда, хомиладорликда, қарилик туфайли кучсизланган организмда, витаминлар, оқсиллар алмашинуви бузилганда ва эндокрин патологияларда кўп учрайди. Эмланган болалар, бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит холатлилар, иммунодепрессантлар қабул қилувчилар хам тарқоқ сил билан касалланишга мойилдирлар.
СМБлари гематоген тарқалганда ўпка капиллярлари ва майда веналари зарарланади, бунда уларда сил инфекцияси стази оқибатида коллаген дезорганизацияси ва томир деворининг фибриноид некрози содир бўлади ва томир девори ўтказувчанлигини оширади. Натижада СМБлари оралиқ тўқимага ва альвеолаларга чиқади, у ерда продуктив ва экссудатив-казеоз бўртмачалар пайдо бўлади. Типик холларда уларнинг ўлчами 1-2 мм, яъни ясмиқ дони катталигида бўлиб, шу сабали бу сил шаклини миллиар сил деб аташади. Одатда бўртмачалар иккала ўпкада симметрик жойлашиб, чўққидан диафрагмагача шикастлайди. Баъзан жараён фақат чўққи ва ўмров ости сохаларида жойлашади. Массив инфекцияланишда ва гиперсенсибилизация шароитида организм иммунобиологик резисентлигининг тушиб кетиши содир бўлганда брача паренхиматоз аъзолар шикастланиши мумкин, шунингдек менингиал пардалар хам жараёнга қўшилиши мумкин. Микроциркуляциянинг бузилиши ўз навбатида газ алмашинувининг бузилишига хамда викар эмфизема ва нафас етишмовчилигига сабаб бўлади, охиргиси эса бактеримиядан захарланиш туфайли чуқурлашади. Гематоген тарқалишда сил жараёни уткир кечади.
Лимфогематоген ва асосий лимфоген тарқалишда бўлакчалараро веналар, камроқ ўпка артерияси тармоқлари шикастланиши мумкин. Бунда томирлар девори некрози ва оралиқ тўқиманинг, баъзан ўпка паренхимасининг қон билан имбибицияси содир бўлади. Бу ерга сил таёқчалари тушганда эса турли даражадаги экссудатив ва прлдуктив яллиғланиш билан бирга анча йирикроқ бўлган сил ўчоғлари хосил бўлади.
Одатда ўчоғлар симметрик жойлашади, улар асосан ўпканинг орқа ва кортикал бўлимларида бўлиб, бир типли, диаметри 5-6 мм дир. Ўчоғларнинг кортикал жойлашиши жараёнга плеврани хам қўшилишига сабаб бўлади. Альвеолалараро тўсиқларнинг хужайралар билан инфильтрацияси, шишиши туфайли ўпка тўқимаси эластиклиги йўқолади ва эмфизема ривожланади. Бундай морфологик холат касалликнинг ўткир ости кечишига сабаб бўлади. Касаллик вақтида аниқланмаса ва нотўғри даволанса жараённинг жадаллашуви кузатилади ва бу каверна пайдо бўлишига сабаб бўлади. Каверна сузмасимон парчаланиш ва йирингли ириш натижасида хосил бўлади, у юпқа деворли, баъзан бир нечта бўлиб, симметрик жойлашади. Бунда қон томирлар шикасланаши, тромбози ва облитерацияси маълум ахамиятга эга. Каверналар пайдо бўлиши билан инфекциянинг бронхоген диссеминация ўчоғлари пайдо бўлади.
Тарқоқ силнинг сурункали шакллари лимфогематоген тарқалиш оқибати хисобланади. Бу шакллар одатда ўпка тўқимаси шикастланиши билан чегараланади, баъзан бошқа аъзолар шикастланаши хам кузатилиши мумкин. Одатда ўчоғлар продуктив характерда, асосан юқори сегментда жойлашиб, патки томон камайиб боради. Диссеминация ўчоклари кўпинча полиморф, бахзилари яхши ривожланган капсулали, баъзилари хужайра элементлари билан инфильтрацияланган капсулали, бошқалари эса умуман капсуласиздир. Ўчоғлар ўпканинг қалинлашган бириктирувчи тўқимали стромаси бўйлаб периваскуляр ва перибронхиляр жойлашади. Баъзилари қон томирлар деворида жойлашган. Одатда ўчоғлар атрофида эмфизема ривожланади, жараённинг кечки фазаларида собиқ сил ўчоғлари ўрнида массив фиброз чандиқлар хосил бўлади. Буларнинг барчаси силнинг шу шаклига хос тўлқинсимон кечишини кўрсатади. Ўпкадаги фириноз ва ўчоқли ўзгаришлар сабабли қон томирлар ўзани ўзгаришига сабаб бўлади, бу кичик қон айланиш доирасида гипертензияга олиб келади. Сурункали тарқоқ силда юпқа деворли “штампланган” каверналар хосил бўлади, бу жараёнга бронхлар хам тортилишига сабаб бўлади.
Сурункали тарқоқ силда бронхлар шикастланиши ва бронхоген тарқалиш ўчоқларнинг носмметрик жойлашиши шартдир. Бронхлар сил лимфоген тарқалганда бошланғич фазада хам ўзгариши мумкин. Бу холларда фиброзланиш ва битиш ривожланганида бронх девори некрози, лимфа йўллари облетирацияси, қон томирлар қайта қурилиши ва бронхоэктазлар хосил бўлиши кузатилади. Кўп йиллар давомида кечувчи сурункали тарқоқ силда тўлқинсимон даврий равишда такрорланувчи бактеримия билан кечиши мумкин. Бу беморларда қон томирлар яллиғланиши ва облетирацияланиши кичик қон айланиш доирасида гепиртензияга олиб келади ва ўпка юрак етишмовчилигига сабаб бўлади.

Ўпканинг тарқоқ сили клиникаси

Патогениз хусусиятлари ва патоморфологик ўзгаришларининг турли туманлиги бу шакл клиник манзарасининг хам турлича бўлишига сабаб бўлади. Клиник кечишига кўра ўткир (милиар), ўткир ости, сурункали шакллари фарқланади.
Ўткир ўпка тарқоқ сили формаси устунлик қилувчи клиник симптомокомплекси ва морфологик ўзгаришларнинг тарқалиш даражасига боғлиқ холда тифоид, ўпка, менингиал шакллари ва Ландузие тифобациллёзи кўринишида кечиши мумкин. Охирги кўриниши милиар силнинг энг оғир кечувчи шакли бўлиб, жуда ўткир сил сепсиси номи билан хам маълумдир, септицемиянинг жуда ўткир кечиши ва икки хафата ичида летал Билан тугаши хосдир. Унинг клиникаси: ўткир интоксикация, хушдан кетиш ва умумий симптоматикаси. Кўкрак қафаси рентгенограммасида фақат ўпка расмининг кучйганлиги кўринади, ликворда 1 мл.да 5-9 хужайра, оқсил кўпайган, одатда ташхис ўлимданг сўнг аниқ қўйилади. Морфологик кўпчилик органларда некротик яллиғланиш ўчоқлари топилади ва уларда спецификлик аниқланмайди, фақат кўплаб сил таёчалари топилиши сил ташхисини тасдиқлайди, табиийки, силнинг бундай кечишига массив инфекцияланиши ва гиперсениблзацияланган организм иммунобиологик резицентлигининг пасайиши сабабдир. Афсуслар бўлсинки, Ўзбекистонда эпидемиологик холатнинг ёмонлашганлиги силнинг шу шакллари ривожланиши учун мухит яратади. Бизда аутопция мажбурий бўлмаганлиги сабабли бу шаклдаги силнинг учраши хақидаги маълумотлар аниқ эмас.
Тифоид шаклида 90% беморларда касаллик бошланишидан 3-5 ой аввал харорат юқори бўлиши, интоксикация кузатилиши мумкин. Клиник манзарасига интосикация симптомокомплекси хос бўлиб, бу касалликни қорин тифи ва бошқа инфекцион каслликлар билан чалкаштиришга сабаб бўлади. Бу шакли учун юқори харорат, умумий холсизлик, адинамия, бош оғриғи хос. Эпимеиологик анамнез хусусиятлари, продромал давр йўқлиги, харорат чизиғининг нотўғри турдалиги, тилнинг оқ караш билан қопланганлиги, хуши йўқолмаган, лекин чалкашлиги, тахикардия, полиаденит, нафас етишмовчилиги симптомларининг дианамикада ошиши, милиар силнинг тифоид шаклини қорин тифидан касалликнинг биринчи хафтасидаёқ ажратиш имкоиниятини беради. Замонавий милиар силда хам қоринда розиололар пайдо бўлиши кузатилмоқда, бу қорин тифи билан диф.диагностикани янада қийинлаштиради. Аускультацияда 70% беморларда кураклар аро ва қўлтиқости сохаларида хамда орқадан ўпка четлари бўйлаб плевра ишқаланиш шовқинини эшитиш мумкин. Бу хам диф.диагностик мезон хисобланади.
Клиник текширишда ва ультра товуш аппаратида аниқланадиган жигар ва талоқни катталашиши хам диф.диагностикада қийинчиликлар туғдиради. Қорин бўшлиғи билан боғлиқ симптомларни устин келиши ва ривожланиб бориши кўпроқ қорин тифи учун хосдир. Клиник манзара асосида бу икки касалликни фарқлаш қийин бўлгани учун ўз вақтида қонни гемокультурага экиш, Видал реакциясини қўллаш керакки, бу ташхис мумаммосини биринчи хафта охиги ва иккинчи хафта бошигача хал қилишга имкон беради.
Милиар силнинг ўпка шакли жарохатининг яққол интоксикация фонидаги нафас етишмовчилиги симптомлари устунлиги билан характерланади: хансираш, умумий интоксикация фонида кучайиб борувчи цианоз. Ўпканинг ўткир яллиғланиш жараёнлари учун хос бўлган аускультатив симптоматиканинг йўқлиги милиар сил ташхисини қўйиш учун асос бўлиши мумкин. Ўткир тарқоқ ўпка силининг милиар шакли клиникасида ёрқин вегито-томир бузилишлар ва мия томирлари спазимига моил тарқоқ менингоэнцефалит симптоматикаси устунлик қилади.
Тарқоқ васукулит сабабли келиб чиқадиган қон бузилишлари ва хатто йўқолиши, рухий бузилишлар эрта юзага келади. Мия асоси қон томирларидаги ўзгаришлар диэнцефол ва вегито-томир кризлари кўринишида юзага чиқади.
Охирги вақтларда милиар силнинг кечишига лимфогранулематоз ва коллогенозларни эслатувчи ёрқин ифодаланган, геморрагик синдиромли полиаденит ва иситма билан кечувчи аллергик васкулит клиникаси кузатилмоқда. Абдоминал синдиром хам устунлик қилиш мумкин.
Милиар сил кўринишининг бундай турфа хиллиги диагностикада қийинчиликлар т уғдиради. Беморнинг оғир холатида ва интоксикация анча кучли бўлганида туберкулин синамалари манфий натижа бериши мумкинлиги ташхис қўйишни қийинлаштиради. Манфий туберкулин синамалари фақат 1,5-2 ой даволангандан сўнг пайдо бўлади. СМБ балғамни бир неча маротаба текширгандан сўнг атиги 10% беморларда аниқланади, демак бу силни милиар силни эрта ва ўз вақтида аниқлаш учун қўллаб бўлмайди.
Милиар силни аниқлашнинг асосий усулларидан бири ўз вақтида қўлланиладиган рентгенологик текширшдир. Кассаликнинг эрта даврида бироз ўпка майдонлари хираллашуви ўпка расми кучайиши аниқланади. Бу эса ташхис мумаммосини хал қила олмайди. Кассаликнинг 10-14 кунларида рентгенологик текшириш маълумотларга бой бўлади: интенсивлиги паст, контурлари ноаниқ, 2-3мл, юқори бўлаклар ва периферияда зич жойлашган ўчоқлардан ташкил топган дессеменация жараёнлари рентгенограммада яхши кўринади, рентгеноскопияда улар аниқланмаслиги мумкин. Ташхисни шунингдек, ўпка интерстицисийси реакциясининг акс этиши бўлмиш тўрсимон катаклар, шкастланишнинг икала ўпкадагилиги, симметириклиги тасдиқланган. Ўткир милиар силда рентгенограммада”қор бўрони” ни эслатувчи лобуляр казеоз пневмония типидаги йирик ўчоқлар онда-сонда учраб туради.
Ўткир ости тарқоқ сил секин аста ривожланади ва пневмонияни эслатувчи яққол ифодаланган интоксикация билан характерланади. Бироқ силнинг бу шаклининг ифодаланганлиги ва характери кўп холларда жараён хажми ва муддатига боғлиқ. Ўпкадаги морфологик ўзгаришлар секин ривожланганда ва улар чегараланганда интоксикация симптомлари кучсиз ифодаланади, бу касаллик симптомсиз кечаётганидек тассавур пайда қилади. Бундай холатлар “рентгенологик топилма” тарзида учрайди. Бундай холатлар ўткирости сил экстрторакал ўзгаришлар билан кечаётганга ўхшайди, яъни эпидедемит, мезоденит кабилар билан. Бунда экстраторакал ўзгаришлар касаллик клиникасидан устунлик қилади, ўпкадаги ўзгаришлар эса кейинги текширишлар жараёнида аниқланади.
Бироқ ташқи сабаб билан боғлиқ ва кенг тарқалган морфологик ўзгаришлар билан кечувчи тарқоқ сил жадал, яққол интоксикация ва ўпка симптоматикаси билан намоён бўлади. Беморлар холсизлик, терлаш, иштаха пасайиши, озиш, балғамли йўталга шикоят қилади. Ўпкадаги ўчоқларнинг парчаланиши сабабли қон туфлаш содир бўлиши ёки жароёнга плевра қўшилганда жойлашуви хар доим хам аниқ бўлмаган оғриқлар вужудга келиши мумкин. Перкуссияда юқори бўлаклар устида тўмтоқ ўпка товуши, аускультасияда нафас сустлиги ва баъзан ўпакда парчаланиш сохалари устида майда пуфакчали нам хириллашлар аниқланиши мумкин.
Ўткир ости сил диагностикасида рентгенологик текшириш мухим ахамитяга эга. Бунда рентгеногаммада ўлчами турлича, интенсивлиги паст, контурлари ноаниқ ўчоқлар аниқланади. Ўчоқлар атирофидаги яллиғланиш сохалари яқин жойлашган бўлганларида бирлашиб кетадилар ва инфильтарция сохаларини вужудга келтирадилар. Ўчоқлар казеоз марказларини бирлашиши ва жароёнининг жадаллашиши сабабли ўпка парчаланиши оқибатида каверна хосил бўлади. Каверна кўпинча иккала томонда, ўмровлар остида симметрик жойлашади. Каверналар одатда юпқа деворли, юмалоқ шаклли, атрофида инфильтрация кам ривожланган бўлади. Бу каверналарнинг асл ўлчамлари диярли хар доим кўриниб тургандан кичик бўлади, чуки улар тарқоқ силга хос бўлган эмфезема туфайли таранглашиб турган бўладилар.
Ўткир ости тарқоқ силида аниқланадиган рентгенологик ўзгаришлар баъзан бир томонлама хам бўлиши мумкин, унда ўчоқлар одатда ўпка илдизига яқин жойлашган бўлади. Кўкрак ичи лимфа тугунларининг фаол сил жараёнлари билан боғлиқ лифоген диссеменация устунлиги ўпка илдизи кенгайиши ва расмининг чапланганлиги, чегараларининг ноаниқлиги билан намоён бўлиши мумкин.
Одатда ташхисни гиперергияга моил мусбат туберкулин синамаси ва балғамда СМБ топилиши тасдиқлайди. Бактерия ажратувчилик бактеиоскопия усули билан тасдиқланиши мумкин.
Мураккаб диагностик холатларда бронхоскопия ёрдамида бронхлар силининг турли кўринишини, жумладан бронхонодуляр оқмаларни аниқлаш мумкин. Суяклар, бўғимлар, сийдик-таносил тизими, кўзларда патология аниқланиши, сил бор йўқлигини шу аъзолар учун тасдиқлашни талаб қилади.
Сурункали тарқоқ силнинг клиник манзараси аввалги шаклларига қараганда бойроқдир. Сурункали жараённинг дастлабки босқичларида ўпка чўққиларида пайдо бўлган кам сонли ўчоқлар клиник жихатдан юзага чиқмаслиги мумкин. Жараён ривожланиши ва ўчоқлар биллан кўпроқ сохаларни қамраб олиниши сабабли қийинроқ ўткирости сил клиникаси юзага чиқади. Диагностика ёки даволашдаги хатолар жараённинг сурункали шаклига ўтишига сабаб бўлади. Касаллик авжланиши ва сўниш даврлари алмашиниб турувчи тўлқинсимон кечувчи шаклига ўтади. Авжланиш даврида иситма, тез чарчаш, холсизлик, вегитатив реакциялар кузатилади. Интоксикация даври нисбатан қисқа бўлади, яъни 2-3 хафта ва хатто камроқ. Шу сабабли бироз йўтал ва кураклар аро сохада оз миқдорда хириллашларнинг аниқланиши кўпинча шифакорлар томонидан ўпканинг носпецифик касаллиги деб қабул қилинади, хақиқий касаллик эса ривожланиши давом этади. Тобора яққоллашиб бораётган интоксикация ва ўпка бронх патологияси аломатларига секин аста нафас етишмовчилиг хам қўшилади. Йўтал кучайади, балғм миқдори кўпаяди, қон туфлаш кузатилиши мумкин. Жараёнга плевра қўшилса оғриқ кузатилади. Ўпка патологияси клиникасига секин-аста экстраторакол сил симптомлари қўшилади, кўпинча хиқилдоқнинг специфик шикастланиши кузатилади. Ютунганда оғриқ овоз хириллаши пайдо бўлади, йўтал кучаяди ва доимий бўлади. Айрим холларда экстраторакол сил клиникаси касаллик манзарасида устунлик қилади. Бўғимларда оғриқ пайдо бўлади, бу иш бажарганда ва тез харакатланганда сезилади, гемотурия кузатилади. Объектив текширишда акроцианоз ёки цианоз озғинлик, тери қуриқлиги, кўкрак қафасининг юқори қисми нисбатан тор, пастки қисми кенг бўлиши, кўкрак қафасининг нафас актида суст иштирок этиши, юқори қисмларида перкутор товушнинг калталашиши тарқоқ силга шубха туғдириши мумкин. Аускультацияда эмфезема сабабли суст нафас товуши ва специфик ўзгаришлар туфайли турли нам ва қуруқ хириллашлар аниқланади. Ташхис асосан рентгенологик ва балғамда СМБ топилиши асосида топилади.
Рентгенологик текширувда кўкрак қафаси деформацияси, қовурғалар аро оралиқнинг юқори қисмини торайиши ва пастки қисмини кенгайиши, плевра қалинлашиши иккала ўпкада турли характерда носмметрик ўчоқлар, парчаланиш туфайли вужудга келган ёриғланиш сохалари аниқланади. Каверналарнинг аниқлашга эмфизема туфайли вужудга келган ёриғланиш, пневмосклероз, перибронхиал ва периваскуляр склероз халақит беради. Уларнинг мавжудлилигини тасдиқлаш учун томогарфия текширувини ўтказиш керак. Ўпкада склеротик ўзгаришлар вуждуга келиши бронхиал дренажнинг бузулиши, ўпка хажмининг камайиши ўпка илизлари соясининг деформацияланишига, юқорига тортилишига ва интенсивлиги ошишига сабаб бўлади. Ташхис бактериологик тасдиқланганда ва склериотик ўзгаришларнинг ўчоқли ўзгаришлардан устунлиги аниқланадиган рентгенологик манзара кузатилганда ташхисни тасдиқлаш учун бронхоскопияга мурожаат қилишга тўғри келади. Текшириш имкони бўлган бронхларда деформация, бронхлар фаол сили белгилари, чандиқли ўзгаришлар аниқланади. Силнинг бу шаклида туберкулин синамасининг ахамияти кам.
Тарқоқ сил асоратлари тез-тез учраб туради ва жараёнинг кечиш хусусиятлари билан боғлиқ. Милиар сил учун жараёнга плевранинг қўшилиши, интоксикация ва микроциркуляцияси бузилиши сабабли бўладиган нафас етишмовчилиги хос. Плевра остида жойлашган ўчоқнинг парчаланиши туфайли содир бўладиган спонтан пневмоторакс тез-тез учравчи милиар сил асоратидан хисобланади. Милиар сил асоратларида нафас етишмовчилиги симптомларини кучайиб бориши бемор хаёти учун хавфли. Ўткирости тарқоқ сил казеоз ўчоқлар парчаланиши оқибатида қон туфлаш ёки ўпкадан қон кетиш ва плеврит билан асоратланиши мумкин. Асоратлар бемор ахволини ёмонлаштиради.
Сурункали силнинг табиий ва энг кўп учрайдиган асорати кейинчалик ўпка юрак етишмовчилигига айланиб ўлимга олиб келувчи нафас етишмовчилигидир. Такрорланувчи анемияга сабаб бўлувчи қон тупириш, ўпкадан қон кетиши хам тез-тез учраб туради. Ички аъзолар амилоидози хам кўп учрайди. Камроқ учрайдиган сурункали тарқоқ сил асоратларига плевра эмпиемасига сабаб бўлувчи спонтан пневмоторакс ва плеврит кради. Тарқоқ сил оқибатлари бир неча омилларга боғлиқ. Ўз вақтида аниқланган ва даволанган милиар сил одатда соғайиш билан тугайди. Милиар ўчоқларнинг сўрилишига 2-3 ойда эришиш мумкин, бироқ бу хали соғайиш дегани эмас, чунки бу даврда СМБ мавжуддир, организмда фаол экстраторакол сил ўчоқлари қолган бўлиши мумкин ва нафас олиш фукнцияси тўлиқ тикланмаган бўлади. Ўчоқлар хар доим хам тўлиқ сўрилавермайди ва милиар силни салбий оқибати сифатида инкапсуляцияланган ўчоқлар қолади. Диагноз кеч қўйилганда, даволаш ноадекват бўлганда ва милиар сил асоратлари билан кечса бемор ўлиши мумкин. Ўткир ости сил оқибати одатда ижобий бўлади, бу шаклда ўчоқлар тўлиқ сўрилиб, фақат оралиқ тўқиманинг чегараланган склерози қолиши мумкин. Агар қисман ёки тўлиқ инкапсуляцияланган ўчоқлар сақланса ва каверналар шаклланган бўлса, оқибат салбий хисобланади. Шундай қилиб ўткир ости сил ўчоқли, каверноз, баъзан эса фиброз-каверноз сил манбаси бўлиш мумкин. Тарқоқ силдан кейин туберкулома колиши хам учрайдиган асорат. Сурункали тарқоқ сил одатда салбий асоратлар қолдиради. Агар жараённи табиллаш имкони бўлмаса фиброз-каверноз ёки цирротик сил клиникаси ривожланади. Агар бу сил нотўғри даволанса бемор одатда ўлади. Юқоридагилар тарқоқ силни УАШ томонидан аниқлаш мухим вазифа эканлигидан дарак беради. Тарқоқ силни клиникасини турфалиги, уни бошқа инфекцион ва ўпка касалликлари билан чалкаштирилишига сабаб бўлади, иккинчи томондан эса тарқоқ сил ўпкадаги тарқоқ жараёнлар сарасига киради ва бунақа манзарани 200 дан ортиқ касаллик намаён қилиши мумкин. Шу сабабли балғам ва бронхлар йувиндисидан СМБ топилмаса, тарқоқ силга хос рентгенологик манзара кузатилмаса, Манту синамаси диагнозга аниқлик киритаолмаса катта ахамиятни анамнез ва бошқа аъзолар холати, шунингдек махсус текширишлар натижалари эга бўлади. Булардан энг ахамитялиси бронхоскопия, бронхлар шиллиқ қавати биопсияси, трансбронхиал ўпка ичи биопсияси ва кўкрак ичи лимфа биопсияси эга.
УАШ диссеминациялашган ўпка касаллигига диагноз қўяолмаса тўғри йуналтирилгантстационар теширув лозим: СҚД да, онкодиспансерда ва пульмонология бўлимида.
 
MehmonДата: Четверг, 18.07.2013, 16:09 | Сообщение # 2
Группа: Qadrli mehmon





591 буйрук тулигини каердан топса булади
 
GiyosДата: Четверг, 18.07.2013, 17:22 | Сообщение # 3
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Sil dispanserlarida bo'ladi. Yoki shifoxonalarida. Poliklinikada ham bo'lishi mumkin
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter