Четверг, 12.12.2024, 01:06
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

O'g'ri (hikoya). Abdulla Qahhor - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
O'g'ri (hikoya). Abdulla Qahhor
GiyosДата: Среда, 09.10.2013, 10:34 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Абдулла Қаҳҳор. Ўғри (ҳикоя)


Отнинг ўлими итнинг байрами.
Мақол

Кампир тонг қоронғисида хамир қилгани туриб ҳўкизидан хабар олди. О!.. Ҳўкиз йўқ, оғил кўча томондан тешилган... Деҳқоннинг уйи куйса куйсин, ҳўкизи йўқолмасин. Бир қоп сомон, ўн-ўн бешта хода, бир арава қамиш—уй, ҳўкиз топиш учун неча замонлар қозонни сувга ташлаб қўйиш керак бўлади.
Одамлар дод овозига ўрганиб қолган: бировни эри уради, бировнинг уйи хатга тушади... Аммо кампирнинг додига одам тез тўпланди. Қобил бобо яланг бош, яланг оёқ, яктакчан оғил эшиги ёнида туриб дағ-дағ титрайди, тиззалари букилиб-букилиб кетади; кўзлари жавдирайди, ҳаммага қарайди, аммо ҳеч кимни кўрмайди. Хотинлар ўғрини қарғайди, ит ҳуради, товуқлар қақағлайди. Кимдир шундай кичкина тешикдан ҳўкиз сиғишига ақл ишонмаслиги тўғрисида кишиларга гап маъқуллайди.
Қобил бобонинг қўшниси - бурунсиз элликбоши кирди. У оғилга кириб тешикни, ҳўкиз боғланган устунни диққат билан кўздан кечирди; негадир устунни қимирлатиб ҳам кўрди, сўнгра Қобил бобони чақирди ва паст товуш билан деди:
– Ҳўкизинг ҳеч қаёққа кетмайди, топилади!
Унинг оғилга кириб қилган тафтиши Қобил бобога бир умид бағишлаган эди, бу сўзи ҳаддан зиёд севинтирди. Чол йиғлаб юборди.
– Худо хайр берсин... Ола ҳўкиз эди...
Одамлар, ўғри деворни қачон ва қандай асбоб билан тешгани, ҳўкизни қайси томонга олиб кетгани, уни қайси бозорда сотиши мумкин эканлиги тўғрисида баҳслаша-баҳслаша тарқалди. Ғовур босилди. Қобил бобонинг кампири йиғидан тўхтаб, элликбошини дуо қила кетди.
Eлликбоши ўғри тешган ерни яна бир кўрди. Қобил бобо қўл қовуштириб унинг кетидан юрар ва йиғлар эди.
— Йиғлама, йиғлама дейман! Ҳўкизинг оқ пошшо қўл остидан чиқиб кетмаган бўлса, топилади.
Элликбоши ҳўкизни жуда нақд қилиб қўйди – гўё у кўчага чиқса бас – ҳўкиз топилади. Бу "худо яллақагур" шунчалик қилгандан кейин бир нима бериш лозим-да. Текинга мушук офтобга чиқмайди. Бу одам элликбоши бўлиш учун озмунча пул сочганми? Мингбошининг бир ўзига етти юз боғ беда, бир той бергани маълум. Пошшоликдан ойлик емаса! Қобил бобо ҳамёнини қоқиштириб, борини элликбошига берди, яна қанча дуо қидди. Элликбоши бетўхтов аминга хабар қил-моқчи бўлиб чиқиб кетди.
Кечқурун Қобил бобо аминнинг олдига борадиган бўлди. Қуруқ қошиқ оғиз йиртади, аминга қанча пул олиб борса бўлади? Берганга битта ҳам кўп, олганга ўнта ҳам оз. Чол-кампир кенгашиб шундай қарорга келишди: бу чиқим охирги ва ҳўкизни бўйнидан боғлаб берадиган чиқим, шунинг учун пулнинг юзига қараш ақлдан эмас.
Қобил бобо рўпара бўлганда амин оғзини очмасдан қаттиқ кекирди, кейин бағбақасини осилтириб кулди.
— Ҳа, сигир, йўқолдими?
— Йўқ... сигир эмас, ҳўкиз, ола ҳўкиз эди.
— Ҳўкизми?.. Ҳўкиз экан-да! Ҳимм... Ола ҳўкиз? Тавба!..
— Бори-йўғим шу битта ҳўкиз эди...
Амин чинчалоғини иккинчи бўғинигача бурнига тиқиб кулди.
— Йўқолмасдан илгари бормиди? Қандақа ҳўкиз эди?
— Ола ҳўкиз...
— Яхши ҳўкизмиди ё ёмон ҳўкизмиди?
— Қўш маҳали...
— Яхши ҳўкиз биров етакласа кета берадими?
— Бисотимда ҳеч нарса йўқ...
— Ўзи қайтиб келмасмикин?.. Биров олиб кетса қайтиб кела бер, деб қўйилмаган экан-да! Нега йиғланади? А? Йиғланмасин!
Қобил бобо ерга қараб тек қолди.
— Қидиртирсакмикин-а?—деди амин чинчалоғини этигининг остига артиб, - суюнчиси нима бўлади? Суюнчидан чашна олиб келинмадими?
Аминнинг бу гапи Қобил бобога "Ма, ҳўкизинг" деган-дай бўлиб кетди.
— Кам бўлманг,— деди пулни узатиб,— яна хизматингиздаман.
— Мен бетўхтов приставга хабар бераман. Ўзи чақиртиради. Бир ҳафта ўтди. Бу бир ҳафта ичида кампир "дуонинг зўри билан қулф очадиган" азайимхонга обдастагардон қилдиргани қатнаб ярим қоп жийда, уч елпиш товоқ жўхори, икки калава ип элтди, аммо иш чиқмади. Саккизинчи куни Қобил бобо яна аминнинг олдига борди. Аминнинг тепа сочи тикка бўдди:
— Ҳа, ҳўкизни уйларига элтиб берилсинми?! Ахир, борилсин, арз қилинсин-да! Фуқаронинг арзга бориши арбобнинг иззати бўлади!
Қобил бобо ёр-дўстлари билан кенгашди — приставга пулдан бошқа нима олиб борса бўлади? Маълум бўлдики, уни бегим дегунча кишининг бели синар экан.
Учта товуқ, гарчи бири курк бўлса ҳам, Қобил бобонинг ўзидан чиқди. Юзта тухумни қўни-қўшни, ёр-биродарлар ўзаро йиғиб берди. Аммо бу тортиқ билан тилмочдан нари ўтиб бўлмади. Тилмоч тортиқни олди ва бетўхтов приставга яхшилаб тушунтиришни ваъда қилди. Чолнинг бутун бўғинлари бўшашиб кетди, кейин тутоқишди, аммо гўрда бир нарса дея оладими! "Ўйнашмагил арбоб билан - сени урар ҳар боб билан". "Яхшилаб тушунтирилган" пристав битта кулангир, битта фаранги товуқ, уч сўм пулни олганидан кейин, Қобил бобонинг бахтига, "бетўхтов ҳокимга хабар бераман" демасдан, "аминга бор", деб қўя қолди. Амин "елликбошига борилсин", деди.
— Гумонингизни айтинг бўлмаса! — деди элликбоши тажанг бўлиб, - ким олганини мен билмасам, авлиё бўлмасам! Олган одам аллақачон сўйиб саранжомлади-да! Узоқ демасангиз, эринмасангиз кўнчиликка бориб териларни бир қараб чиқинг. Аммо териси кўнчиликка тушган бўлса, аллақачон чарм бўлди; худо билади, кавуш бўлиб бозорга чиқдими...
— Энди бизга жуда қийин бўлди-да. Пешонам шўр бўлмаса... — деди чол ерга қараб.
— Эй, ёш боламисиз! Нега йиғлайсиз? Кап-катта одам... Битта ҳўкиз бўлса бир гап бўлар, худо ажалга тўзим берсин! Мен қайнагамга айтайин, сизга битта хўкиз берсин. Битта ҳўкиз одамнинг хуними?
Eртасига элликбоши Қобил бобони бошлаб қайнатаси— Эгамберди пахтафурушнинг олдига олиб борди. Пахтафуруш чолнинг ҳолига кўп ачинди ва ерини ҳайдаб олгани битта эмас, иккита ҳўкиз берди, лекин "кичкинагина" шарти бор. Бу шарт кузда маълум бўлади...

1936
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter