Четверг, 12.12.2024, 01:00
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Farishta singlim - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Farishta singlim
GiyosДата: Вторник, 13.08.2013, 03:20 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ФАРИШТАМ СИНГЛИМ... (реал
ҳаётий ҳикоя)
Кўпинча ишдан ярим кечада,
ҳамма ширин уйқуга кетганда
келаман уйга. Шу сабабли
эрталаб ҳаммадан кейин
уйғонаман ва ҳаммадан кейин
нонушта қиламан. Уйқудан
туриб кўчага чиқсам синглим
ҳовлидаги супада мани
уйғонишимни кутиб ўтирган
бўлади. Мани кўриши билан
ўрнидан туриб ошхона
тарафга кетади. Ювиниб
дастурхон қаршисига
келгунимча нонуштам тайёр
туради ҳар сафар. Ёлғиз
овқатланишимни ҳоҳламасдан
нонушта қилиб бўлгунимча
ҳеч нарса емаса ҳам ман билан
бирга ўтиради. Меҳрим жўшиб
кетади ҳар сафар. Овқатланиб
бўлишим билан дастурхонни
йиғиштиришга тушади.
-Ўзим йиғиштирволаман,-
дейишимга қарамай бир зумда
супадаги стол усти
саранжомланади.
-Мусичага ўхшайсан-а...?- дея
ўйлайман ҳаёлан.
Ишга кетаётиб эса “Пул
керакми, Гавхар?” деб
сўрасам:
-Йўқ, берган пуллариз
йиғилиб ётибди, пулим бор.
-Ёқтирган нарсаларинга ишлат
дедимку,
ишлатавермайсанми?
-Сиз ярим кечагача қийналиб
топган пулизни бир неча
минутда ишлатиб юборишга
кўзим қиймайди, -деб жавоб
беради.
-Ҳа майли, ман кетдим.
-Яхши бориб келинг...
Ҳар куни шу сўзлар билан
ишга кузатиб қўяди мани...
Беш ўғил ичида ягона қиз
бўлгани учун дадамлар
Гавҳарой деб исм қўйганлар.
Кўчага чиқарканман беихтиёр
ҳаёлим бир йил аввалги
хотиралар сари кетади...
***
-Ойи, нимагадир шу кунларда
бошим қаттиқ оғрияпти,- деди
синглим бир куни кечки
овқатдан кейин.
-Нимага оғрийди, қуёшда кўп
юрмадингми?
-Йўқ, чиқмаяпман офтобга.
-Ҳа майли, эртага докторга
бориб келамиз...
Эртасига ишдан келсам
онамлар ухламай ўтирган
эканлар.
-Ассаломалейкум, нега
ухламай ўтирибсиз?
-Ваалейкум ассалом... Уйқим
келмади.
Тушкун ҳолатда эдилар.
-Нима бўлди, докторга
бордингизми?
-Ҳа, бордик...
-Хўш, нима дейишди?
-Жиддийроқ қаратинглар деб
шаҳар поликлиникасига қогоз
ёзиб беришди. Эртага ўша
ёққа борамиз, шунга юрагим
ғаш бўлиб ўтирибман. Кириб
ухлай қол, чарчагансан...
Юрагимга қўркув ўрмалади.
Анча вақтгача ухлолмай
ётдим. Эртасига онам барвақт
уйғотдилар:
-Турақол, бугун ҳамма қатори
овқатлан, Гавҳар билан
шифохонага кетаяпмиз...
Ўша куни ишхонада қўлим
ишга бормади. Кун бўйи
"Ишқилиб яхши хабар билан
келишсинда..." деб юрдим.
Кечқурун ҳар доимгидек
алламаҳалда уйга келсам,
ҳамма уйғоқ! Бувимлар хам
келган. "Эй, Худо!" дея
кўришдим ҳамма билан.
-Тинчликми, доктор нима
деди? -биринчи берган
саволим шу булди.
Эътибор берсам онамнинг
кўзлари ёшланган. Йўк!
Ҳаммани кўзида ёш кўринди.
Қўрқиб кетдим:
-Нима бўлди ойи?!
Ойим тутила-тутила:
-Синглингни бошида ўсимта
бор экан...-дедилар.
Синглимни хонаси томон
шайландим.
-Кирма! Ухлаяпти. Хали ўзига
билдирмадим, - деб
тўхтатдилар.
Кўзимдан ёш қуйилиб
келарди...
-Ўзингни бос болам, ҳаммаси
яхши бўлади, ҳаммаси қодир
Аллоҳдан, -дея қалтироқ
товушда юпанч бердилар
бувижоним.
Тилим сўзга келмасди.
Оёқларим кўчага бошлади.
Ҳоли жойга бориб алам билан
йиғладим:
-Қайси гуноҳлари учун???
Ёлгиз синглимни қайси
гуноҳлари учун бу дардни
бердинг, эй Худо??? Қанча
синовинг бўлса мани
синамайсанми? Синглим ҳали
очилмаган ғунчаку!!! Ўн еттига
қадам қўйдику Худойим!
Илтимос ундай қилма...
Ҳали умримда бунчалик
йиғламагандим йигит бошим
билан. Уйга қайтсам укаларим
ухлаб қолган. Дадам, онам ва
бувижоним эса ҳалиям уйғоқ.
-Эртагаёқ Гавҳарни
шифохонага ётқизишни
ҳаракатини қиламиз, -
дедилар
онам.
Ўша кундан бошлаб ман
ташқи дунёдан узилиб
қолдим гўёки. Ишхонадагилар
ҳайрон, ҳазилкаш, қитмир
Файзуллоҳ қандайдир бир кун
ичида ғойиб бўлганди.
Бу орада синглимни
шифохонага ёткиздик. Уни
операция қилишадиган
бўлишди! Даҳшат эди бу!
Эндигина ўн еттига қадам
қўйган қизалоқни бошига тиғ
теккизишади! Бунчалар
бешафқатсан ҳаёт?!
Операцияга қадар муолажа
олиши керак эди. Бир кун
ишдан қолиб синглимни
кўргани бордим... Касалхонани
ҳайбатидан одамни танаси
жимирлар эди. ТТЗдаги
Нейрохирургия маркази.
Қўнғироқ қилиб келганимни
айтдим синглимга.
-Ҳозир чиқаман,- деди.
Юрак уришим тезлашди.
"Қаерларга келиб қолдинг,
Фариштам" дея ҳаёлимдан
ўтказдим. Касалхона
эшигидан синглим кўринди.
Ичимдан нимадир тошиб
келарди. Ёнимга келиб манга
кулиб салом берди. Ўзимни
тутиб туролмадим...
Кўзимдаги ёшни яширмоқчи
бўлиб маҳкам бағримга
босдим Гавҳаримни... Сезиб
қолди тушмагур.
-Йиғламанг ака, нимага
йиғлайсиз. Манга нима
обкелдиз, -дея қўлимдаги
елим халтага ишора килди.
-Булар санга, ёқтирган
нарсаларингни олиб
келгандим. Икки кундан
кейин
туғилган кунинг, биринчи
ўзим табриклагим келди.
Илохим тезрок соғайиб чиқ, -
дея қўлимдагиларни
тутказдим унга.
Касалхона боғида анча
гаплашиб ўтирдик. Кетар
чоғим эса:
-Ўзингни йўқотиб қўймагин
Гавҳар! Кучли бўл. Аллоҳ сани
синаяпти. Шукр қил, чунки
фақат яхши кўрган бандасига
дард беради Аллоҳ, эсингдан
чиқарма шуларни, -дея
бағримга босиб ҳайрлашдим
синглим билан.
Икки кун ўтиб ҳамма
қариндошларимиз йиғилишиб
Гавҳаройни туғилган кунини
нишонлашди касалхонада.
Ман эса боришга имкон
тополмаслигимни билиб сал
аввалроқ табриклаб келишга
қарор қилгандим. Ўша куни
ишда эдим, ММС орқали
расмлардан жўнатиб турди
синглим.
Операция куни ҳам етиб
келганди бу орада. Яна
кўпчилик қариндошлар
йиғилишдик касалхонада.
Онам эса қандайдир дадил
эдилар. Ичимдагини
ўқигандек манга қараб:
-Гавҳарим албатта эсон-омон
чиқади операциядан мана
кўрасан! Сочини
қирқишаётганда кўзидан бир
томчи ёш чиқмади. Ман она
бўлиб туриб қизим бунчалик
кучли эканлигини
билмагандим...- дедилар.
Шу вақтда ҳамширалар
жарроҳлик аравасида
синглимни олиб чиқишди:
-Гавҳар операцияга тайёр,
гаплашиб олишингиз мумкин,
-дея синглимни олдимизга
олиб келишди.
Онам бағрига босиб кўз ёш
тўкдилар:
-Эсингдан чиқарма қизим, ман
шу ерда кутаман сани.
Аллоҳимга омонат, -дедилар.
Атайин охирида синглимни
кузатиш учун бир чекада
тишимни тишимга босиб
турардим. Дадамлар,
холаларим, аммамлар,
амаким, тоғам, келинойимлар
оқ йул тилаб дуо қилишди
синглимга.
Ё Тангрим!!! Синглим
йиғламасди! Ҳамма билан
кулиб ҳайрлашди. Ман эса кўз
ёшларимни тия олмасдим.
Ниҳоят ҳайрлашиш навбати
манга келди. Қўлидан маҳкам
тутиб пешонасидан ўпдим.
Шундагина кўзларига ёш
келди Фариштамни:
-Йиғламанг ака...- деди аста.
-Айтган гапларим эсингдами?
-Ҳа, эсимда ҳаммаси. Сизлар
учун курашаман ман. Худо
ҳоҳласа ўзим юриб чиқиб
кетаман шу касалхонадан.
Мана кўрасиз...
-Борақол, Аллох паноҳида
сақласин, -дея ҳайрлашдим
синглим билан.
Уни секин операция хонаси
томон олиб кетишди.
Онам эса... Онам, Онажоним!
Нима деб юпатай сизни?
Кўзларингиздаги ёшни кўриб
қандай тилим сўзга келсин
Онажон?! Минг азобда олти
фарзанд ўстирганингиз
каммиди Она?! Онамнинг
кўзларидаги ёшга, касалхона
деворларини титратиб
юбораётган фарёдига ман
қандай чидай???
Операция бошланди. Ҳар бир
сония соатдек ўтарди
назаримда. Ўша кун
атрофимдаги баъзи
одамларни асли
қандайликларини кўрсатди
манга... Телефоним
жиринглади. Сардор акам!
-Ассаломалейкум Сардор ака.
-Ваалейкум ассалом, биз
келдик! -дердилар кулиб.
-Қаерга келдинглар, ким
билан келдинглар? -сўрадим
ҳайрон бўлиб.
-Ҳа дарвоза олдига чиқ ахир
кўрасан ким билан қаерга
келганимизни.
Югуриб ташқарига чиқсам
Сардор акам билан Нурали
акамлар туришарди. Ўша
дамда қанчалик хурсанд
бўлиб кетганимни сўз билан
баён этиб бера олмайман.
Улар билан кўришарканман,
бирма-бир таскин бера
бошлашди. Шунақа кунда
ёнимда бўлиш учун
келишибди улар. Шу
атрофдаги кафега кириб
ўтирдик. Мани чалғитиш учун,
кўнглимни кўтариш учун бири
олиб, бирлари қўйиб
гапиришарди ҳар ёқдан. Улар
билан вақт ўтиши осон кечди.
Тўрт соат ўтирибмиз
гаплашиб. Онамга юпанч
бериш мақсадида касалхонага
йўл олишди улар ҳам ман
билан. Бу инсонларнинг бу
яхшилигини ҳеч қачон
унутмайман. Улар билан шу
сайт орқали танишганмиз.
Лекин иккаловини ҳам
туғишган акаларимдек
кўраман...
Операция салкам етти соатга
чўзилди ва ичкаридан бир
ҳамшира чиқиб дадамларни
чақирди ичкарига. Орадан беш
дақиқа ўтар-ўтмас дадамлар
онамга қўнғироқ қилиб:
-Ичкарига киринглар, ҳаммаси
яхши тугади, -дедилар.
Онамнинг хурсандлигини
кўрсангиз эди... Ҳаммани бир-
бир бағриларига босиб
чиқдилар қувонч ёшлари
билан:
-Айтмаганмидим?
Айтмаганмидим ҳаммаси
яхши тугайди деб?! Бу МАНИ
ГАВҲАРИМ, МАНИ ГАВҲАРИМ!!!
- дея севинардилар...
***
Шу хотираларни эслаб ишим
ҳам якунига етганини сезмай
қолибман. Тезроқ уйга борсам
эди деган ҳаёлда йўлга
чиқдим. Уйга етиб келсам ҳар
доимгидек ҳамма ухлаган.
Айвондаги столда эса устига
сочиқ ёпилган косада бироз
совуброқ қолган бўлсада
овқат турарди. Бу аниқ
синглимнинг, меҳрибон
Фариштамнинг иши эди!!!
Хулоса ўрнида: Эҳ, шуларни
ўйласам ўзимни ишонгим
келмайди, оиламиз шу
кунлани кўрганига. Лекин
ҳаётда хамма нарса бўларкан.
Мухими – инсон ҳар қандай
ҳолатда Аллоҳни унутиб
қўймаслиги, ҳамма нарса
ёлғиз Аллоҳданлигини унутиб
қўймаслиги керак. Балки бу
ҳикояни ўқиганлардан
биронтаси ҳозир
шифохонададир. Дард
бергувчи ҳам, шифо бергувчи
ҳам ёлғиз Аллоҳдир.
Нолиманг, умидни
сўндирманг, чин дилдан
шифо сўранг. Албатта ижобат
қилади Аллох!.
Эътиборингиз учун раҳмат...
(Файзуллоҳ Ўринбоев,
20.07.2013й)
ॐFॐFॐFॐ (Im ηστ fαkε)
 
SokinaДата: Вторник, 13.08.2013, 07:44 | Сообщение # 2
Полковник
Группа: Talaba
Сообщений: 1008
Репутация: 33
Статус: Offline
Allohimga hamdu-sanolar bo'lsin!
Tanish taqdirlar...
Men hayotda shunday taqdirli oilani taniyman.
Alloh buyuk va qudratli zotdir!


Seni juda sog'indim,Rabbim!
 
Dilshod_AДата: Вторник, 13.08.2013, 07:56 | Сообщение # 3
Лейтенант
Группа: Talaba
Сообщений: 117
Репутация: 2
Статус: Offline
Xudoga Shukur yaxshilik bilan tugadi..
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter