Mashrab. G'azallar va mustazodlar. - Giyos/FORUM
Mashrab. G'azallar va mustazodlar.
| |
Giyos | Дата: Суббота, 12.01.2013, 17:59 | Сообщение # 1 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| Бобораҳим МАШРАБ МАБДАЙИ НУР Сайланма (ғазаллар ва мустазодлар). ДАРД АҲЛИНИНГ СУЛТОНИ Азалдин мен дили гамгин халойиқ хайлини севдим, Шаҳид қонин сипқормиш шаҳаншоҳлардин орим бор. Машраб Ўзбек ва бошқа туркийзабон халқлар адабиётида ўзининг оташнафас, халқчил шеърлари билан кенг шуҳрат топган мумтоз ўзбек адабиётининг улуг намояндаларидан бири Бобораҳим Мулла Вали ўғли Машрабдир. Машраб тахаллуси билан ёзилган унинг содда ва равон тилда ҳамда исёнкор руҳдаги асарларини ўқиган ё эшитган шеър шайдоси дарҳол уларни ёдда сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Шоирнинг жозибадор шеърлари билан айтиладиган қўшиқлари тингловчининг кўнгил мулкидан мустаҳкам ўрин олади. Машрабнинг саргузаштларга бой ҳаёт йўли, маълум даражада зиддиятлардан ҳоли бўлмаган ижодий фаолияти у ҳаётлик давридаёқ турли тарих ва тазкиралардан ўрин олиб, китобхон ва тадқиқотчиларни ҳамон мафтун этиб келмоқда. Бобораҳим Машраб ҳақидаги дастлабки ёзма маълумот унинг замондоши — самарқандлик олим ва мударрис Бадеҳо Малеҳо томонидан тузилган «Музаккир ул-асҳоб» («Суҳбатдошлар тазкираси») номли асарда учрайди. Шунингдек, ўтмишда бирин-кетин юзага келган Зиёвутдин Боғистонийнинг «Тазкирайи қаландарон», Абдулмуталлибхўжанинг «Мажмуайи Фаҳмий», Ҳакимхонтўранинг «Мунтахаб ут-таворих» («Сайланма тарихлар»), Мирзо Олим Мушрифнинг «Ансобус-салотин ва таворихи хавоқайин» («Султонлар насл-насаби ва хоқонлар тарихи»), Мажзуб Намонгонийнинг «Тазкиратул авлиё» каби қўлёзма, тошбосма китоблари орқали бизгача етиб келган қатор асарларда шоир Машраб ҳақидаги озми-кўпми маълумотлар учрайди. Инқилобгача ва ундан кейинги вақтларда Н.И.Веселовский, Пантусов, Х.С.Ликошин, В.Л.Вятькин, И.Аҳмедов, И.Султонов, П.Шамсиев, Карцев, Ғафур Ғулом, А.Ҳайитметов, А.Абдуғафуров, М.Зокиров, Э.Шодиев, И.Абдуллаев, О.Носиров ва бошқа олимлар Машраб асарларини топиш, уларни ўрганиш, нашр этиш ва биографиясини тадқиқ қилиш борасида маълум ютуқларни қўлга киритдилар. Юқоридаги манбалар асосида шоир таржима ҳолини қисқа қуйидагича баён қилиш мумкин. Бўлажак оташнафас шоир Машраб қўл кучи билан бўз тўқиб, шу орқали тирикчилик қилувчи Мулла Вали ва Биби Салималар оиласнда 1640 пилда Наманган шаҳрининг Маддоҳон гузарида таваллуд топган. Машраб кейинчалик ёзган ғазалларида ўзининг наманганлик эканлигига ншора қилиб, қатор қуйидагича таржимаи ҳолга оид мазмундаги мисраларни ёзиб қолдирган. Чунончи: Ғазна, Наманган ичида юрди Раҳимбобо сўраб, Топмади бир ҳодисни, толиби раҳбар ўзум. На малакман, на фаришта, мен ҳам одам наслидин, Мен таваллуди ўшал фарзанди Намонгонийман. Наманган шаҳридин кетсам, мени йўқлар кишим борму, Ғариблик шаҳрида юрсам мени йўқлар кишим борму, ва бошқа яна қатор мисолларни келтириш мумкин. Ёш Раҳимбобо маҳаллий домла қўлида илк сабоқни олгач, илм-маърифатда Наманганда донг таратган Мулло Бозор охунд қўлида таълим-тарбия кўради, шу даврдан ижодий ишга киришиб, Умам, Маҳдий, кўпроқ Машраб тахаллуслари билан ўзбек ва форс-тожик тилларида шеърий асарларни ярата бошлайди. Сўнгра устози мулла Бозор охунд чмаслаҳати билан Намангандан Қашқарга бориб, ўз даврининг нуфузли уламоларндан Офоқхўжа эшон даргоҳида «бир пўстинни етти йил кийиб» хизмат қилиб, билим олганлиги маълум. Машрабнинг шахсий-оилавий ҳаёти ҳақида фикр юритганда, манбалар унинг уйланмай ўтганлпгнни қайд этганлигини кўрсатиб ўтиш. керак. Бу ҳақда 1911 йилда Ўрта Осиё и -1—r и и v> археологлари илмий жамиятида қилган маърузасида Пантусов юқоридаги масала бўйича ўз мулоҳазаларини баён қилган. Шу манбада таъкидланишнча, Машраб уйланмаган, ундан зурриёд қолмаган, аммо унинг синглисидан Нормуҳаммадхўжа ва Иноғомхўжа исмли икки ўғил фарзанд қолганлигини маълум қилган. Машраб ўз ғазалларида ёзишича, «кўҳ-бакўҳ, саҳрома саҳро кезиб» кўпгина ўлка-юртлар, шаҳар-қишлоқларни қаландарларга бош бўлиб кезиб чиққан. У Қашқарда Офоқхўжа ҳузурида қаттиқ тан жазоси, яъни: «эрлик иқтидоридан» маҳрум қилиниб, бу даргоҳдан қувилгач, у дастлаб онасининг зиёратига келиб, сўнг Андижон, Ўш, Хўжанд, Тошкент, Сайрам, Туркистон, Бухоро каби қатор катта-кичик шаҳар, туманларда бўлиб Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд каби азиз зотларнинг қадамжоларини зиёрат қилиб, Маккага бормоқчи бўлади. Аммо негадир: Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак, Иброҳимдан қолган ул эски дўконни на қилай? Урайинму бошима саккиз биҳишту дўзахин, Бўлмаса васли манга, икки жаҳонни на қилай? деб сафар йўлини Балх томонга буради ва у ерда баъзи «беадабликлар»: содир қилгани учун юрт ҳукмдори Маҳмудбий Қатағон томонидан 1711 йилда дорга осиб ўлдиришга фармон берилади. Машраб қўлларини боғлаб ўлимга олиб кетмоқчи бўлган жаллодларга мардона боқиб, шундай дейди: Чун қўлим бирла оёгим богламоц ҳожат эмас, Ман ўлимға розиман чун тургали тоқат эмас. Мунча шиддат бирла бошим кесгали зўр айлама, Баски одам қони тўкмак санга ҳам тоат эмас. Чун муборак бўлсун, эй Машраб, қизил қонинг сени, Хўб иш бўлди сенга жон берганинг офат эмас. Машрабппнг адабий меросида асосан ғазал, мухаммас, мураббаъ каби шеърий жанрлар кўп учрайди. Адабиётшунос Фитратиинг ёзишича, ўзбек адабиёти тарихида Машраб мустазод жанрида энг кўп ижод қилган шоирларнинг биридир. Шунингдек, Имом Ғаззолийнинг «Қимёйи саодат», Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асарлари «Кимё» ва «Мабдайи нур» («Нурнинг келиб чиқиш жойи») номлари билан Бобораҳим Машраб томонидан ўзбек тилига ўгирилган. Шоирнинг адабий мероси турли йилларда хрестоматия, ўқув қўлланмалари, алоҳида нашрлар орқали нашр қилиниб келинаётган бўлса-да, маълум сабабларга кўра, унинг «Кимёйи саодат» ва «Мабдайи нур» номли йирик ҳажмли асарлари ҳануз китобхонлар мулкига айланганича йўқ. Бунинг сабабларидан бири уларнинг аввало диний руҳ билан суғорилганлиги бўлса, иккинчидан айрим олимлар бу асарларнинг муаллифи Бобораҳим Машраб эканлигига шубҳа билан қараб келдилар. Бу шубҳали фикрни илк бор рус археолог-тадқиқотчиларидан В.Вяткин Машрабнинг асарларига эмас, ҳатто унинг тарихий шахс эканлигига ҳам шубҳа билдириб, профессор А. Э. Шмидт шарафига шогирдлари томонидан бағишланган илмий тўпламга киритган «Фарғоналик мистик шоир — девонаи Машраб» номли мақоласида шундай мулоҳазаларни ёзган: «XVII ва XVIII аср бошларидаги Фарғона тарихида мистик Машрабнинг оригинал фигураси кўзга ташланади. Афсуски, унинг таржимаи ҳоли мутлақо номаълум. Шу даврларга оид ва бошқа хил мусулмон манбалари унинг таржимаи ҳолини ёритиш у ёқда турсин, ҳатто у ҳақда мутлақо маълумот бермайди. Бу ҳол Машраб тарихий шахс эмас, балки афсонавий сиймо, у ҳақдаги қисса бир уйдирмадап иборатдир», деган. В. Вяткиннинг бундай шубҳали қарашлари профессор Фитрат томонидан далиллар билан кескин рад этилади. Чунончи, Фнтрат Машраб ҳақида маълумот берувчи XVII—XVIII асрларда ёзилган «Музаккирул-асҳоб», «Мажмуани Фаҳмий, «Мунтаҳабут-таворих» каби бир неча манбаларни далил сифатида келтиради. В. Вяткин «Мабдайи нур» Бобораҳим Машрабники эмас, бошқа бир муаллифники бўлса керак, деб тахмин қилади. Фитрат бу даъвони ҳам мисоллар билан рад этади. Фитрат «Мабдайи нур» номли машҳур асарни Машраб Офоқхўжанинг таклифи билан шу даргоҳда туркий-ўзбек тилига форсийдан ўгирганлигини «Мабдайи нур»дан олинган қуйидаги мисралар билан исботлашга ҳаракат қилган. Фитрат қуйидаги мисраларни келтиради: Етушти Машраб ўшал кун «Мабдайи нур»га Валийи Хўжайи Офоқ шоҳни ҳимматидандур, деса, биз шунга яқин фикрни «Мабдайи нур»дан кўплаб келтиришимиз мумкин. Чунончи: Нидо келди, эй Машраб талабдин узма умидинг, Очилди «Мабдайи нур»и ҳақикат нуктадонийман. Афсуски, йигирманчи йилларда бошланган бундай мунозарали, чалкаш фикрлар кейинги йилларда яратилган Ғафур Ғуломнинг «Икки Машраб», В.Абдуллаевнинг «Ўзбек адабиёти тарихи» каби мақола ва дарслик асарларида давом этиб, ҳатто унинг айрим мухаммаслари ҳам шубҳа остига олинди. Бундай фикрни олға сурувчи муаллифлар юқорида тилга олинган В.Вяткин, А.Фитрат мақолаларига ўз муносабатлариии билдирмасдан, қатъий ҳукм чиқариб, «Мабдайи нур» каби асарлар Машраби Соний тахаллусли муаллифга тегишли бўлиб, уларни Бобораҳим Машраб қаламига мансуб дейиш иснод дейиш даражасига бориб етдилар. («Икки Машраб», «Қизил Ўзбекистон» газетаси, 1959 йил, 12 июл.) Бундай мунозарали қарашларга Беруний мукофоти совриндори, профессор И.Абдуллаев, таниқли машрабшунос олим, филология фанлари номзоди Муҳсин Зокировлар сўнгги йилларда ёзилган мақолаларида ишончли далиллар орқали жавоб бериб, «Мабдайи нур» ва «Кимё» асарлари ҳеч шубҳасиз Бобораҳим Машраб қаламига мансубдур, деган фикрни исбот этдилар. Бинобарин, эндиликда мазкур асарларни нашр этиш, тадқиқ қилиш вақти етди. Улардаги фалсафий-ахлоқий қарашлар бугунги кун китобхонларини маънавий камолот сари юксалтиришда муҳим манбалардан бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир. «Мабдайи-нур» асари ҳақида илк мулоҳаза юритган адабиётшунос М. Зокиров шундай фикрларни баён қилади: «Мабдайи нур» асосан Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»си таъсирида ёзилган. «Мабдайи нур» қуйидаги тартибда битилган: асарнинг бошланиш қисмида Жалолиддин Румийнинг «Маснавий»сидан илк байт олинган ва шу илк байт шарҳи сифатида кириш қисми ёзилган. Бундан кейин шу «Маснавий»дан турли байтларни сайлаб олиб ҳар бир қисмнинг бошланмасига битилиб, ундан кейин Машрабнинг ўзи шу байтларнинг шарҳи сифатида турли диний-афсонавий, ахлоқий ҳикоятларни берган. «Мабдайи нур» 176 та диний, афсонавий, ахлоқий ҳикоятлардан, 30 та таълимий парча, 35 та ғазал, 2 та ўзбекча, 1 та арабча мустазоддан иборат.» Мазкур, маснавий усулида битилган «Мабдайи нур» ўз характери билан Саъдийнинг «Бўстон», Алишер Навоийнинг «Ҳайратул-аброр»ларидагидек фалсафий-ахлоқий йўналиш мазмунида. «Мабдайи нур» Жалолиддин Румийнинг «Маснавийи маънавий» асаридаги машҳур: Бишнав аз най чун ҳикоят мекунад, Ва аз жудойиҳо шикоят мекунад мисрали байтини эркин таржима шарҳий баёнини беришдан бошлайди. Чунончи, юқоридаги байт баҳонасида: Англагил най не ҳикоятлар қилур, Ким жудолигдин шикоятлар қилур, Най вужуди орифий биллоҳдур, Чиқса найдин ҳар садо доно билур, Ҳар замон найдин чиқур савту садо, Бас қулоқ солсанг бариси бир нидо. Хайру шарни он қадар таҳқиқ қил, Эй Аминиддин мани пандимни бил. Саргарон айлар сани кибру ғурур, Гарчи мунда билмасанг марг билдирур. «Мабдайи нур»даги дастлабки ушбу мисраларда Бобораҳим Машраб ўзининг фалсафий- тасаввуфона қарашларини ифодалаб, инсон билан яратувчи Оллоҳнинг асли бир воҳид, лекин инсон вужуди бир най бўлиб, унга жон яширинган. Ўз аслидан ажраган руҳ — жон яна ўша вужуди мутлақ билан бирлашиш, васлига восил бўлиш шавқида найдан нолакор садолар чиқади. Муаллиф фикрни давом эттириб, бизга номаълум Аминиддинга насиҳат қилиб, хайру шарни таҳқиқ қилишга даъват қилади. Шунингдек, инсон беш кунлик ёруғ дунёдаги умрида кибру ғурурга берилмаслигини уқтиради. Асарда бундай ахлоқий-фалсафий қарашлар кўплаб учрайди. Бу хилдаги фикрлар асар таркибига сингдириб юборилган ғазал-мустазодлардаги мисраларда ҳам ёрқин кўзга ташланади. Жумладан қуйидаги: Сақардин ҳам батардур марди ноқобил била юрмоқ, Агар мард топмасанг, лозим эрур узлатда ўлтурмоқ. Яъни, сафарда, ҳаётда ноқобил одам билан ҳамроҳ бўлиш дўзахдан ҳам қаттиқ азоб берувчи сақарга дучор бўлмоқ билан баробар. Агар яхши, мард инсон топилмаса, узлатда ўлтирмоқ афзал, дейди. Бир қатор ғазалларида кибру ҳаволи — такаббур кишилар қораланади. Чунончи: Такаббур аҳлига зинҳор салом алик демай ўтгил, Аларни бошича бу деви малъунни ҳавоси бир. Бу хилдаги мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Уларни Машраб турли ўхшатиш, талмиҳ, тазод каби қатор бадиий тасвирий воситалар билан безаган. Ушбу ғазал, мустазодларни ўқиган китобхон, улардан маънавий озиқ олиш билан бирга юксак бадиий завқ ҳам олади. Ушбу сайланма шеърларни ўз бисотларидаги қўлёзма асосида нашрга тайёрлаган мумтоз адабий меросимиз муҳиблари ўз касбу корлари бошқа соҳалар бўлган Гулмурод Ниёзов ва Қўлдош Аҳмедовлар «Мабдайи нур»дек асардан олинган шеърий намуналар билан китобхонни таништиришдек хайрли ва шарафли вазифани ўз олдиларига қўйишган. Унинг ютуқ ва нуқсонлари ҳақида одил китобхон ва мутахассислар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирадилар деган умиддамиз. Ҳасанхўжа Мухаммадхўжа ўгли * * * Адамдин ҳар киши дунёга келди ул мусофирдур, ТЛ vy \J \J Қадамни раҳнамосиз қўймагин, бу йўл хавотирдур. Қўлунгдин ҳарна кетса, бўлмагин зинҳор ранжида, Агарчи мунда кор омад эмас, маҳшарда дастгирдур. Ярим арзанча хас кўзинга тушса, нурини элтар, гр vy vy Z- \J Таъаллуқ мўйе бўлса шерни пойига занжирдур. Киши олуда рўларга дилини бермасун ҳаргиз, Бу йўлда бир нафас ғофилки, бўлди мард дилгирдур. Талабда эътиқоди том бўлса, банда ул мўъмин, Агар сидқинг дуруст бўлса, Худо ҳар ерга ҳозирдур. Улувҳиммат азизни хокига бошингни урмангми, Аларни доманини гарди минг иймонга иксирдур. Дилингга жой берма ғайриларни меҳрини ҳоло, Агар бир соате бўлса, талабда мисли нодирдур. Кирибсан Мабдайи нури ҳақиқат баҳрига Машраб, Гуҳар келгайму ё дастингга ё бир санги тақдирдур. * * * Ҳижоб роҳидин берун бўл, эмди мисли анқосан, Малойиклар санга муҳтож эрур, бир нури аълосан. Бу суратдинким ўтдинг, Каъбаи мақсуд эрур жойинг, Ҳақиқат маҳзарида ояти «Инно Фатаҳно»сан. Дилингда нур пурро-пуру дийданг йўқки, кўрдундук, Агар ўз жавҳарингни изласанг монанди кимёсан. Ҳақиқат тахтини жўёнисан, омода бўлган давр, Етушмас сояйи покинга жабрили Каъбатуллосан. Нидои фазли «Оманно» мусаллам келди зотингга. Мақоми «Кунту канзан махфиан» баҳрида яктосан. Ҳама мавжуд эрур сандин ки, зулматдин ҳижобинг бор, Вагарна жинсиятни изласанг монанди Мусосан. Жаҳон зулмонидур ҳар кимки дил берса куяр охир, Тузат болу парингни толиби Фирдавси маъвосан. Ҳақиқат раҳмати сандин узоқ эрмастур, эй банда, Ўзингни билсанг аммо, жавҳари дунёву уқбосан. Хазоинҳойи олам ҳимматинг олдида бир хасдур, «Сақоҳум Раббуҳум» ичган шароби антаҳуросан. Жаҳон оииасисан ташлагин олудаликларни, Бу ғурбат зангидин чиққон замоне мисли Исосан. Ҳидоят кўчасида жон тасаддуқ айла, эй Машраб, Назар қил Мабдайи нурига муштоқи шу дарёсан. * * * Имонни равнақи ҳар бандани ул раҳматидандур, Тажаллийи азал ҳар кишининг ниятидандур. Дилингни узма ҳаргиз ул Муҳаммад исми покидин, Бу йўлни мартабаси жавҳари шаръи паямбардур. Шукр дегинки, Худо мўъмин айлади содиқ, Агарчи ғарқи гуноҳдур, Расулни умматидандур. Кимики мартабаи узлатга жо топти, Жаҳонда Каъбаи мақсуд ани фазалидандур. Шуъои мартабаси Аршга етса ажаб эрмас, Карамни баҳрига етмоқ мардни ҳимматидандур. Бу йўлда қурбат излай десанг, ибодат қил, Ки яхши қулни баҳоси камоли хизматидандур. Ҳадиси бобарокоти набийи Аҳмади Мухтор, Паямбар айтдики, ҳар кимга ганж ибодатдандур. Нишатастгоҳи фанодиндур баҳри Мабдайи нур, Азални Машрабиға ғайб башоратидандур. * * * Иймонни равнақи соҳиб дуони равнақидандур, Гадони ҳурмати ҳам подшоҳни ҳурматидандур. Етушса на шак умматни Аршга боши, Бул ҳам натижаи ул Мустафони ҳурматидандур. Шу тақво бирла етушмак мутобақатдин бил, Абу Бакру Умар, бовафони ҳурматидандур. Расулни ҳам нафси ҳомиъ «Каломуллоҳ», Камоли шафқати Усмону Муртазони ҳурматидандур. Набийни дийдасини нуридур ул икки имом, Тариқи ҳамма Ҳайрунносни ҳурматидандур. Саломат аҳлини жонию халқни дармони. Бу нисбат аслиси Мусои расони ҳурматидандур. Умидвор бўл, эй банда, шикаста дилдурсан, Тариқи роҳ ўшал раҳнамони ҳурматидандур. Етушти Машраб ўшал кун Мабдайи нурга. Валийи Хожа Офоқшоҳни ҳурматидандур. * * * Гунаҳлика бандаман вақти такаллумда забоним йўқ, Сени лутфингга қочтим, сандин ўзга меҳрибоним йўқ. Эшитдим, айди Пайғамбар тазаррулик керак уммат, Амалдин, илмидин бебаҳра қолдим, соябоним йўқ. Намозу рўзани бу йўлда ғафлат бирла ўткардим, Нечук эмин бўлурман, дил аро ҳаргиз гумоним йўқ. Зшитдим фазлидин «Лотақнату мин раҳматуллоҳни», Сани ваъдангга жон берсам мани ҳеч ормоним йўқ. Илоҳо, вақти риҳлат содиқул-қалблар қатори қил, Бир отинг Ламязалдур, сандин ўзга меҳрибоним йўқ. Насими қатраи лутфинг нурга еткурди хунсони, Талабда аввалу охир санингдек роздоним йўқ. Агарчи бандаман, воҳидлигингга борман иқрор, Ҳамани шоҳи сансан, ўзга бир шоҳи жаҳоним йўқ. Ҳамани киштиға еткур карамдин Мабдайи нуре, Деди Машраб, бу йўлда мундин ортиқ достоним йўқ. * * * Ҳақиқат йўлига кирган киши ҳаргиз бало кўрмас, Буроқи сидқ мингон ҳеч вақт лағшиши по кўрмас. Ҳама расволигу худбинликдиндур агар билсанг, Кимики, ўзини кўрди, сира нури Худо кўрмас. Жаҳон асбобидин ҳар ким кўторди дилни Адҳамдек Агар ул Машриқу Мағрибга борса, ранжи роҳ кўрмас. Ризожў халқни хоки Каъбадур, дийдангга суртмайми? Кимики, рост бўлди, асли дунёда бало кўрмас. Талаб дарёсига банддур ўшал бинандани жони, Иймондин ўзга қобил мард дигар муддао кўрмас. Қазога рози бўлгонларни сан бошдин айлангин, Бошига кўҳ тушса толиби содиқ азо кўрмас. Қиёмат фикрини дунёда қилғон аҳли собирлар, Шафоат баҳридин саршор эрур ҳаргиз жафо кўрмас. Деди Хайрул — башар аҳли иймонларни нишони бўл, Бировни пойига захми тикон ўрса раво кўрмас. Яқинҳойи ду олам Машрабинга Мабдайи нурдур, Маризи бетазарру ҳеч дардига даво кўрмас. * * * Ўзингдин ахтар иймон нурини, кўп дарбадар бўлма, Рафиқи бад балои жон эрур, сан ҳамсафар бўлма. Қўлингдан келмас ишни айтма беҳуда, қилурман деб, Мусайламдек, мабодо қўрқамен, аҳли сақар бўлма. Жаҳаннамни қулидур, деди Аҳмад, аҳди ёлғон халқ, Хиёнат ҳам забундур, ҳеч кишига бад назар бўлма. гр u \j . . \J \j Тамоми дийдаларга тўтиёдек жо бўлай десанг, Бу йўлда роздон бўлгин, ҳар нечук домон ба сар бўлма. "¥"/• \J \J \J \J Киши каж йўлга кетса, гар қўлингдин келса қайтаргин, Қўшилуб аҳли исёнларга сан ҳам роҳбар бўлма. Абас ўткарма умрингнн, талаб бозорига киргин, Амал қилгин мисоли сан дарахти бесамар бўлма. Йўлунгда учраса носеҳ, ҳақиқат йўлига солор, т /» /~* \J \j \J \J Ки нусратбахшдек сан йўл юрарда гўши кар бўлма. Ҳақиқатҳои иймондур азални Мабдайи нури, Бу йўлда уқбалар кўпдурки, Машраб бехабар бўлма. * * * Адам мулкига келдинг сан, кўмилмоғ эмди суннатдур, Кимини хотирига келди марг, неку тариқатдур. Нафас борича ургин дасту по, шояд қутулгайсан, Белингни икки ердин боғла, толибга қиёматдур. Баланд овозалардин ибрат олманг ҳар нечук бўлди, Ҳамани мақсудини барҳам урган гарди нахватдур. Улуғ даргоҳ эрур, ҳеч ким эмастур ганжидин навмед, Бу йўлда интизори анга ҳафтоду ду миллатдур. Гузаргоҳи фанода ҳар киши кишт айлади элтти, Зироатсиз кишини тўшаси дард бирла ҳасратдур. Т~1 z*-' /~* SJ Бировни бағридур чоку бировни йуқтур парвойи, Ғами уқбони тортар хавфи кўбтур, кимки умматдур. Одамни яхшиси хушбўй гулдек, жон ҳузур айлар, Ани домонини гарди ҳазорон хешти жаннатдур. Қаманде солалук мақсуд, токи қўлга киргай деб, Талабда дасту по урманг, толиб, дам ғаниматдур. Азизлар ўтдилар, ман мунда расво, бехабар қолдим, Жаҳонни обрўйи сояйи соҳибнасиҳатдур. Тариқат гавҳаридин нури жон афзун бўлур доим. Жадални илгарироғидин айламанг дам ғаниматдур. Улуғ дарёдасан Машраб, кўторгин Мабдайи нури, Худони нурини билсанг, асл толибларга суннатдур. * * * Ахир коринг нечук бўлғай, бу йўлда бехабар йиғла, Ҳама хок ичра жо бўлди, қўпиб шому саҳар йиғла. Агар маҳшарда гўрдин сурхрў бўлиб қўпай десанг, Қаддингни хам қилиб, даргоҳга бош ур, бештар йиғлал. Ёнингдин шермардлар кетди, ҳаргиз ибрат олмайсан, Кел, эй фарзанди қобил, нола қил, доғи падар йиғла. Хабар топмай жаҳондин борасан пешомадингдин ҳайф, Йўлунг устида тушти сад гиреҳи пур уқбалар йиғла. Саҳл обе эмастур, қатраси монанди гавҳардур, Қиёмат обрўйини изласанг хуни жигар йиғла. Кимики, оби чашми йўқ, қўяр Ҳақ чашмига дўзах, Ёпар айбингни охир, мунда доим навҳагар йиғла. Гўристонингни шамъидуру, иймонингни нуридур, Падар кетди, санам кетмоқчисан, жони писар йиғла. Эшакни ёлидек саққол оқарди, кирмадинг йўлға, Бу хористонга балчиғ кўпдур, эй пирхар йиғла. Жунун саҳросидур ошиқларига Мабдайи нури, Агар дарёни ютсанг, Машрабо, сан ташнатар йиғла. * * * Юкунгни ташла йўлга бефаросат корвондин қоч, Насиҳат англа мандин, фитнайи охир замондин қоч. Мабодо тушмагайсан дона дарди доим дўзахга Ҳамани барҳам ургин, мисли Адҳам ошнодин қоч. Замона ҳодисотига улангон халқ кўрар офат, Неча офатга бошлар, сайъ қил бори гарондин қоч. Талабда по бараҳна халқини парҳези яхшидур, Дуруст қил ихлос йўл устида турган балодин қоч. Насиҳат айлар эрди, хайли асҳобига пайғамбар, Баданда токи жон борича даст ўргин, ёмондин қоч. Замонасозийи мардум сани йулдин қўяр охир, Буларга банд бўлма, суҳбати хурду калондин қоч. Иймонни равнақини кам қилур ноқисға ул бергон, Балойи ногаҳондурсан, балойи ногаҳондин қоч. Агар сармояи ул Мабдайи нур дилдадур, Машраб, Талабни пеш тутгин, мардуми номеҳрибондин қоч. * * * Сақардин ҳам батардур марди ноқобил била юрмоғ, Агар мард топмасанг, лозим эрур узлатда ўлтурмоғ. Замиринг розини ҳар ношиносо мардега очма, Паямбардин қолибдур ғайридин асрор ёшурмоғ. Иймонни мағзи йўқлар маърифатдин холи қилгандур, Жазоси шул мунингдек телба касни хок ёшурмоғ. Амалсиз халқни оламда «Каланъом» деди Холиқ, Самарсиз чўбни меъёри шул, оташда куйдурмоғ. Тариқи бандалик шоистаи иймонга мўлдур, Аластни хамрини ичган киши бир ваъдаға турмоғ. Жаҳон зиндонига ҳар кимки беғамдур, эмас мўъмин, Тариқи бандалик шулдур у кўздин қонлар оқузмоғ. Кўзингни ғайридин юмдинг, таваккулдур сани коринг, Зану фарзанд учун лозим эмастур мунча қайғурмоғ. На кирдорики қилсанг, тонгла олдингга келур охир, Зироат мунда қилмоғдурки, тонгла нафъини кўрмоғ. Кирибсан Мабдайи нур баҳрига, нурдин кўтар, Машраб, Адашган ташналарни комига бир қатра томузмоғ. * * * Худони душманига учрасанг номеҳрибон учра, Аларни сийнасига ҳамчунон тиғи синон учра. Ки рўгардон бўлгин ғайриларни базмидин толиб, Буларга учрасанг, монанди кўҳи гарон учра. Такаббурни такаббур синдирур, эй толиби содиқ, Ёмон олдингга келса, анга йўл берма ёмон учра. Ки шояд равнақи душман таназзул хокига тушгай, Гиёҳи бадни кўрсанг, ҳам чунон боди хазон учра. Муқаррар Зулфуқорингдин узулгай гардани кофир, Алидек ҳиммати олий талаб қил, ҳам чунон учра. Азиз фарзанд дарди бўлмаса, зуд қўл кўтар андин, Зиён қилмоқгадур кори, аларга бадзабон учра. Киши то бадга бад бўлмай, тополмас мақсуди комил, Ки нафсни дийдасига йўлда санчилган тикон учра. Лаҳад оғзига боргунча дуо мандин будур Машраб, Илоҳи, Мабдайи нур толиби йўлида кон учра. * * * Аламдин ҳар киши дунёга келди пешипоси бор, Бу йўлда ҳар дилени кўнглида бир муддаоси бор. Такаббур аҳлиға зинҳор салом алийк демай ўтгин, Аларни бошига бу деви малъунни ҳавоси бор. Жаҳонни моргиридур жаҳонда аҳли шавкат халқ Чақар олдига борсангким, бағалда аждаҳоси бор. Ибо бирла қадам қўй халқни даҳлизига, эй комил, Агарчи уйда соҳиб йўқтур, қалби ношиноси бор. Агар арзанча шубҳанг бор, тарозуга кирар охир, Кишидин игна олсанг рўзи машҳарда жазоси бор. Скандар бистару болин кимхобига хоб этти, Аларни қолини бўлса гадони бўриёси бор. Тасаддуқи ўшандоғ дилдурман дўзахга ўртонмас, Пушаймондин ҳамиша кўнглида во ҳасратоси бор. Ҳама сандин қолур вобастагиҳойи ҳавас бўлма, Жаҳонни тўйини кўрдингму, кейнидин азоси бор. Иймонни равнақидур баҳри раҳмат Мабдайи нури, Кўтар гавҳарни, Машраб, рўзи маҳшарда баҳоси бор. * * * Ҳеч келдук бир танни дардига дармон бўлмадук, Минг гуноҳ қилдигу бир соат пушаймон бўлмадук. На насиҳат англадук, на сидқ билан солдук қулоқ, Марди комилмиз дедук, ҳаргиз мусулмон бўлмадук. Пайрави Намруд бўлдук, кирмадик Ҳақ йўлига. Жумла иймон топти-ю биз аҳли иймон бўлмадук. Мўлни устида Сақар бордур гузаргоҳи Сирот, Охиратни хавфидан бир дийда гирён бўлмадук. Сад ҳазарон мурдани тобутга миндурдик вале, Умр ўтти воқифи аҳли гўристон бўлмадук. Йўлни боғлабдур Азозил қасди иймон олгани, Фориғи андешаи маккор Шайтон бўлмадук. Ақли каж, атвори каж, биздин ёмон шарманда йўқ, Ибрат олиб маргдин чоки гирибон бўлмадук. Бандаликда лоф урор эрдукки биз соҳибамал, Марди майдонмиз дер эрдук, марди майдон бўлмадук. Машрабо, синдур вужудингни чу монанди садаф, Мабдайи нур баҳрига то кирмадук кон бўлмадук. * * * Агар марди дурустсан ҳужраи дил посбони бўл, Ёмонни яхшиси бўлгунча, яхшини ёмони бўл. Қаноат обрўйи икки дунёдур, агар билсанг. Кимики аҳд қилди, эй биродар, ёри жони бўл. Илоҳо, офият берсун адашган пешволарга, Баҳифзи пардаи исмат била роҳи омони бўл. Қўлунгни мисли Адҳамдек жаҳондин айласанг кўтаҳ, Дуо ҳаққингга айлай Аршнинг соҳибқирони бўл. Қиёмат обрўйидур надоматлик кўнгил билсанг, Ҳамани барҳам ур девонаи бехонумони бўл. Кимки яхши раҳбар топти соҳибдилдин айрилмас, Агар аҳдинг дурустдур, охиратни дидбони бўл. Ҳақиқат йўлига жон бахшлагил монанди Исмоил , Қазога рози бўл, таслим йўлини корвони бўл. Қаерда дард кўрсанг орзу қил аҳли дил бирлан, Кетарсан охири дунёдин минг қутби замони бўл. Кел, эй Машраб, сани шаънингга келди Мабдайи нури, Киме дарддин гапирса бандаи кому забони бўл. * * * Насиҳат қилма ёқмас руҳи ноқис бадтабиатга, На ҳожат ҳақ сухан изҳор қилмоқ аҳли ғафлатга. Иймондин қайғулуқ мард юз Скандардин афзалдур, Бўлай помоли роҳиким, қулоқ солса насиҳатга. Бошингга тепсалар солорларни куйидан қайтма, Некулар бизнидек бадларни бошлар роҳи жаннатга. Охирда гарданини йўл юрарда дев узиб ташлар, Кимики, мунда гардан эгмади роҳи шариатга. гр \J \J \J Талаблик халқни бошига минг йул тепса қашмақдур, Саги асҳоб Каҳфдек суйканур соҳиб шарофатга. Юборма хотирингни, дур қилгин жамъи кудуратдин, Азизларни каломи миндирур толибни ҳимматга. Кўнгилни офтобидур ҳақиқатлик сухан билсанг, Талаб қилгин, ажал етганда қўймас асли фурсатга Ниҳоятсиз улуғ дарё эрур ул Мабдайи нури, Агар гавҳар талаб Машрабдурсан бел боғла ҳимматга. Ки ҳожийи ҳарамайнсан, зиёратингни тузат, Қелибсан эмди бу даргоҳга, ҳимматингни тузат. Таноби бандалигин солгин эмди бўйнунга, Бу йўлни содиқисан, яхши тийнатингни тузат. Фазилати ҳама олам дилингга рў берса, Тариқи бандалик этгину хислатингни тузат. Т~1 \J \J \J \J Бу йўлни шаъмига парвона бўлгин, эй толиб, Муриди роҳи вафосан ҳақиқатингни тузат. Югурма пайрави нафсга, иймон кетар қўлдан, Ҳамани шубҳасидан қоч, ибодатингни тузат. Тикон қадалса кишига, ўзумга урсин деб, Расулни уммати бўлсанг, адолатингни тузат. Бировни ҳаққиға зинҳор бўлмагин зомин, Бу йўлни чокаридурсан, диёнатингни тузат. Жаҳон тамоми ҳақиқатдур асли Мабдайи нури, Шикаста Машраб, маҳди саховатингни тузат. * * * Гарондур хоки танинг шум нафсни лангаридин, Хабар тополмади руҳинг иймонни жавҳаридин. Йиқил чу сояи мардега, эй жигарбандим, Камол мард топар яхши тарбиягаридин. Биродар улдурки, нафъу зарарга боҳамдур, Умид қилма бу кун девни биродаридин. Ғубору занги дилим шодбарор етгайми? Фиғону нолаи комилни дийдаи таридин. Кўзум юзингга тушар вақти, ё Абулқосим, Шафоатингни дариғ этмагин бу музтаридин. Саодатингга етиштур шикаста қулларни, Ки махлас айла қулунгни бу дев лашкаридин. Кўзумни косасидур хоки пойи раҳинг, Иймон тағмаъ қиламан яхшиларни сарваридин. Сабоки, рўзи қиёмат тулуъ бергонда, Қулингни махласе бергин азоби маҳшаридин. Ҳидоятингга яқиндур камоли Мабдайи нури, Бағишла Машраби осийга Аршни манзаридин. * * * Тариқи роҳни тутмангми Аршни раҳбарисан, Исони ҳамнафаси, руҳ тарбиятгарисан. Кўнгулни мулкидадурсан, мисоли Искандар, Талаб қил оби ҳаётики, марди муштарийсан. Забон борича сўзла, гапур қиёматдин, Ёқангни чок эт, эй уммати паямбарисан. Имонни, дилни юборма ҳавойи шаҳватга, Қадамни илгари қўйгин, қабули Акбарисан. Жаҳонки комишта турмас, юмилди чашминг чун, Бу шаҳрни сафарин қилки, яхши меҳтарисан. Чиқ эмди кўҳна жаҳонни саройидин чолок, Муҳаммади арабий ул набийни чокарисан. Жаҳонни мақсуди сандин бўлур мудом Ҳосил, Худога бандалик этсанг, бу пўлни акбарисан. Биҳишту ҳуру қусур интизори гардингдур, Дилингни покиза қилсанг ҳамадин илгарисан. Муқим лутфига парварда бўлгин, эй Машраб, Кир эмди Мабдайи нурга бу конни гавҳарисан. * * * Тасаддуқи ўшал дилман мудом назар топса, Имо била ҳамани ҳолидин хабар топса. Жаҳонни ибрат учун халқ айлади Холиқ, Ки беҳунарни кўруб, мард агар ҳунар топса. Иймонни қасдидадур нафси кофиркеши, Дилингни ғорат этар ул агар зафар топса. Азалда дийда бино бўлмасанг тонимангдур, Ғаний кишига қачон кўрсатурки зар топса. Бошинг чу Аршга етса мудом ларзада бўл, Дарахт бошини зуд хам қилур самар топса. Кўзингни борида бир марди қобил излаб топ, Адашмагай киши йўлдинки, ҳамсафар топса. Намунадур сану манга бу фазли бахшойиш, Учар ҳавога улуғ руҳ болу пар топса. Кир эмди, Машраби шўрида, мабдайи нурга, Бу йўлда мард керак баҳридин гуҳар топса. * * * Ғанимат бил бу вақтни, умрдин нашъу намо қолмас, Қарилик етди, диданг ёшлари англа зиё қолмас. Кўзингни борида неки қил, эмди нек яхшидур, Ёмонни оти ҳаргиз бу шаҳарга борҳо қолмас. Аёғинг қуввати борида, кўзни борида йўл юр, Ажални лашкари келгон суғун бу даступо қолмас. Ғами душманга шоду ўзгаларга бўлмагин ғамгин, Гадони мотамига шод бўлма, подшо қолмас. Кўзунгга сурма қилгин ул Абубакр хоки пойини, Ғаниматдур бу даври Аҳмад, ўшандоғ Мустафо қолмас. "1—1 1 \J \J \J Ғами гўру кафанни қайғусида бўлма, эй дарвиш, Уламодин амал кетгайки, шарларда ҳаё қолмас. Дари раҳмат очуғда Мабдайи нур изла, эй Машраб, Кимики динга таъхир қилмади анга гуноҳ қолмас. МУСТАЗОД Кўрмакка сани тун кечалар уйғонадурман, Эй моҳи жаҳоним, Оҳиста юруб даргоҳингга ман ёнадурман, Эй кўзи хуморим. Бир шева билан юз жон олиб, лаҳза танимдин, Эй хўби дилорой, Бир кўрсам агар, ман санга қурбон бўладурман, Эй қадди ниҳолим. Ишқ дарди мандину жондин гузар айлаб, Монандаи Мансур, Ишқ тиғи билан кесгали бошим ҳавас этдим, Йўлингга нигорим. Кўнглимни қилиб соя каби осиладурман, Эй зулфи камоним, Қошинг қиличи бирла равона қилодурман, Бир қатраи қоним, То ўлгунча мақсудим эрур, ёр висолинг, На жаннату ризвон, Бу ҳол ила ман хаставу бемор ўладурман, Эй руҳи равоним. Ишқ доманини қўймай, илик бирла тутубман, Бечораи Машраб, Эмди бу жаҳон лаззатидин кўнгул узарман,- Эй марҳами жоним.
|
|
| |
Giyos | Дата: Суббота, 12.01.2013, 18:01 | Сообщение # 2 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| МУСТАЗОД Сансан мулки салтанатинг олама тўлган, Ким, барчадин аъло, Бу жону кўнгул ишқинг оро волаи ҳайрон, Эй орази зебо. Кўзумга қадам қўйсангу кулбам сори келсанг, Миннат бу жонимга, гд \j \j \j \j \j Эй шўхи пари пайкару эй шўхи хиромон, Мисли гули раъно. Ман босган изингни туфроғини сурма қилурман, Эй шоҳи жаҳоним, Дилбар сани кўйингга етолмай юрагим қон, Ман ошиқи шайдо. Асрори жаҳон сандин ўзаким билур эрмиш, Сан барчани шоҳи, Ҳар кимки, билурман деса, ул барчаси ёлғон, Сан олиму доно. Дунёни талоқ айлабу девона бўлубтур, Ғурбатзада Машраб, Танбур олибон қўлга қилур нолаву афғон, Ҳажр ўтиға Лайло. * * * Қачон бўлғайки кўргайман ўшандоғ моҳи анқони, Ани олдида очсам дафтари «Инно фатаҳнони». Ўшандоғ комилени соясидин айлағил уммед, Талаб қилсанг, дуруст қил, ҳосили дунёву уқбони. Баён қилсам чидолмас нолишимга сури Исрофил, Мақоми Маҳмудидин ояти «насрун мин аллоҳ»ни. Улеки сояи раҳматга кирди ғарқи нур бўлди, Ҳамиша ғайбдин англабдурлар «фатҳан қарибони». Улеки мағрури дунё бўлубтур сўрмағил андин, На билсун бебасират ваъдаи «мулкан кабиро»ни. Таманнойи тириклик суд этмас рўзи маҳшарда, Десанг юз тил била «ёлайтани кунту туробо»ни. Хаёли фосиди андишалар иймонни қатлидур, Ману санга очиб қўйубдулар «наҳну қасмано»ни. Улеки, ботинини соф қилди икки дунёдин, Ул англар бениҳоят ваъдаи «ажран азимо»ни. Гуноҳни марҳамидур бандаларга кони истиғфор. Кўнгилда келтирур комил киши «астоғфируллоҳ»ни. Гузаргоҳи адамни бениҳоят карвони бор, Қани мардони марди вақте қилса суду савдони. Кишини бўлса иймони дилидин тарси кам бўлмас, Дилиға нақш этар ҳар соате «ҳажран жамило»ни. Тараққий топти мўъминдин ибодат дилни нуридур, Қани мардеки, такрор айласа «насран азизо»ни. Ҳам Аввалдур, ҳам Охирдур ва ҳам Зоҳиру ҳам Ботин, Муҳаққақ бандалар ҳозир билур бир зоти Аллоҳни. Илоҳо, қудратингдин меваи тавҳид бедор қил, Қилай сероб, то йўлдин адашғон неча гумроҳни. Кетар вақтимда, ёраб, қилма навмед, асирингман, Ўзунг ўнг йўлға бошла неча биздек бесарупони. Далолат қил, Илоҳо, бандани Аҳмадни нурига, Ичургин осий қулларға «шаробан таҳуро»ни. Илоҳо, осийларга нури дарёйи муҳаббат бер, Сани амринг билан ҳамвор айлай пасту болони. Мақоми Мабдайи нурдин насиб этгил бу Машрабга, Ҳақиқат иштаҳосидин ютай ҳафдод дарёни. * * * Табойиъ мухталиф, ҳар дилга бир ранг муддао тегди, Ҳақиқат муддаоси бандасиға гоҳ-гоҳ тегди. Скандар мулкига ноз айласа, ман ажзи покимга, Шаҳаншоҳларга тахту бизга нақши бўрё тегди. Чиқарсам оҳи сардимни, муқаллид, қилмагин айбим, Бўлур мақсуд мавжудики бир тире бажо тегди. Иймонни ганжидур ихлоси комил, эй жигарбандим, Кўнгулға андаки ширкатки, роҳ топти, бало тегди. У бир саргашта Мажнун Лайлини кўйини кўрганда, Ки маъшуқдин, агарчи, ноз тегди, кимё тегди. Ўзингдиндур ҳама нодонлиғинг, зулматға йўл бошлар, Вагарна раҳмати Ҳақ бандаларга борҳо тегди. Савобим бор деб, кўтаҳ дема домони халқни сан, Ки халқ арзан оломас, кишту корига ҳаво тегди. Дуруғдин тил била уммат демак шарти ҳидоят йўқ, У вақт уммат бўлур ҳар дилга чун тарси Худо тегди. Танинг озоддур, Вайс ул-Қаран, нори жаҳаннамдин, Муборак ҳирқаи поки ўшандоқ анбиё тегди. Бир «омин» деса Ҳақ номига жоним тасаддуқ дей, Топар ҳашр обрўйин пири комилдин дуо тегди. Гулистони вафодин ғунчаи бекор қолмасдур, гр U U \J Тузолмай қолмагай ранжур, ғайбдин чун даво тегди. Илоҳо, хосларни пойини қабримға еткурғил, Мунаввар бўлди кўҳи Тур, чун пойи Мусо тегди. Ҳамани дини охир бўлди, ҳоло дини Аҳмаддур, Шукр қил, уммато, дастингга дини Мустафо тегди. Аларни соясида уммати дўзахдин эминдур, гр \j \J u XX Тирилмай қолмагай, ҳар мурдага пойи Исо тегди. Эшитгин жон қулоғи бирла иймон баҳравар бўлсун, Мукаммал дин меросу бизга қурби Зикриё тегди. Сочилди, Машрабо, одам сарига Мабдайи нури Ҳамадин пастлар хок эрди, нур тобти, баҳо тегди. * * * Ҳамиша жорий керак бандаларни чашми тари, Бу йўлда жумлаки бормиз тамоми раҳгузари. Мусофири раҳи давлат ҳамиша нолададур, Етушса ҳар кишиға бўйи маргдин хабари. Саршикаста керак урса ерга бошини боз, Иймонли қул удурур даргоҳда ёрилса сари. Ҳамиша бадракасиз йўқтур корвони вафо, Вагарна саҳрои дўзахда йўлни уқбалари, Улеки, хотирини ғайрларга топширди, Бўлур Азозили мардуд бу қавмни роҳбари. Дари умид талаб қил, шикаста дилдурсан, Вагарна раҳнамони мудом очиқдур дари. Улеки, ҳақни йўлидин бўлубтур чун мардуд, На модари анга йўл бошлар ва на ул падари. Бу йўлни раҳнамоси шикаста дил даркор, Такаббур аҳлиға доим очуқ эрур Сақари. Қадамни раҳнамосиз даме қўйуб бўлмас, Ҳазор офат эрур йўлда, кўпдурур хатари. Охир на бўлғай ўшал вақти кеторда анжомим, Келурда келдЬ-ю, мушкулдур банда кетари. Дилингда дийдаи дил бор, Худони ҳозир кўр, Ҳама шу хавф била ўлди жаҳонни яхшилари. Замонасозийи олам мани хароб этди, Ғуломи ҳимматман, ғайрни тушмасун назари. Иймон азалдин эмиш деб, кўтарма киштдин даст Улеки, экмаса қайдин топар улуғ самари?! Иймонни тоза қилур сидқи покинг, эй дарвиш, Ҳамиша зору тазарруда бандани ҳунари. Нафас тутулди-ю, қадди хаминг нишонаи марг, Ҳануз чу боркаши халқсан чу пирхари. Сабук сафар қила кўргин, касофатинг ортар, Ахир бўлди бугун ҳайф умри мухтасари. Бу йўлни воқеасидин дилинг эмас огоҳ, Вагарна ҳар сари қабрига бордур навҳагари. Азални ташнаси Машрабга Мабдайи нурдур Етиштурурми бу давлатга оҳи коргари. * * * Машоми жонга даркордур, асл ишқи кофурий, Баробардур анга, билсанг, жаҳонни нурию нори. Кишиким, ташласа уқбони, дунёга назар қилса, Ўшандоғ дийдадин тонгла чиқар дўзахни занбури. Худидин ўтмоғу дунёдин ўтмоқ саҳл кор эрмиш, Ҳақиқатда қадам бир йўл эрур наздики-ю, дури. Заҳарли луқмадир, душманнинг қўлидин татиб бўлмас, Заҳар ппнҳон этарлар қандга, душманни дастури. Ўшал рўзи қулоғим ваъдаи дидор англабдур, Кўзумни олдида арзанча йўқтур жаннату ҳури. Ибодат қилгину мағрурликни ташлагин дилдин, Жаҳаннамни сагидур кимки бўлди ғабри мағрури. Масиҳодам керак бу хуфталарни боз уйғотгай, Қани Луқмони вақт, бу йўлда кўбдур кўри ранжури. Қадалса хор андак қоладур рафтордин пойинг, Нечук манзил топарсан дилда бўлса нафси носури. Қолибсан торикистон ичра, иш тақлид ила бўлмас, Бу йўлда шерамарде қилмаса жонингга маъмури. Жаҳон нисбат била барпойи олам бехабар андин, Қарибдур зоти бечун банда Ҳақдиндурки маҳжури. Аларни хоки пойи жон бағишлар жисми покингга, Ўшандоғ банда бўлган бўлса Ҳақ йўлида мағрури. Бошингпи ургину даргоҳида хизматда бўл доим, Дийдорин излагин Кавсарталаблар марди муздури. Ҳузури дилни чун дунё била уқбога бермайман, Агарчи тахту бахтин манга берса шоҳи Фағфури. «Анал — Ҳақ»гўйларни руҳига дарёйи раҳмат бер, Бағишлар раҳматингни жон тасаддуқ қилди Мансури. Илоҳо, сояи покинг муборакдур, Абулқосим, Шафоат баҳрини қилдинг бугун умматга машҳури. Азизларга ҳақорат бирла ҳар кимки назар қилса, Босарлар рўзи маҳшар кўзига дўзахни анбури. Йўлимни боғлама саргаштаман, эй марди динпарвар, Шароби завқидин келтурки, борман масти махмури. Етушти лутфи покидин муҳаббат жоми Машрабга, Хазойини ҳақиқатдин очилди Мабдайи нури. * * * Тасаддуқи ўшал руҳманки Арш устида жавлони, Мақоми бўлса доим хатми манзилгоҳи руҳоний. Биров мақбул, биров марду, ҳама йўл бошлади бир-бир, Қани ул шайхи Барсисо, ўшандоғ шайхи Санъони. Қадамни илгари қўй, умр бозорин ғанимат бил, Ўзунг ранжур йўқсан, варна кўпдур йўлда Луқмони. Битинглар номи ишқни тобутига баъди ўлғон сўнг, Насиҳат айлар эрди Хожа Исмоил Сомоний. Талаб аҳли карамдин қилки, муфлисдин хато эрмиш, Ки соҳибхона муфлис бўлса, нохушнуддур меҳмони. Хасислар дийдасига Кўҳи Қоф эрмиш чу арзанча, Кўзунгни нури кетмай, Хотамо, қилмангму эҳсони. Ҳамажни дийдасига зар кўрингай таккаи саргин, Ани охир дамида кўб нажосатдур гўристони. Қани мардеки топсам, хоки пойин кўзга жо қилсам, Худони ишқи бирла бўлса ул чоки гирибони. Жаҳонни ютса дун ҳиммат очар оғзини афъодек, Агар муфт тегса қанддин беҳ билингай оши явғони. Мақоми бўйи ишқни сўрма ҳаргиз аҳли дунёдин, Булар бир ҳабба топса зуд сотар иймону уқбони. Бу аҳмоқ фитнажўлардин Худо берсун паноҳ охир, Заминдин осмонга қувладилар охир Исони. Паямбар сиғмади қавмига кўб озор кўрдилар, Расули олам эрдилар башардин Арш султони. Т/» U vy z -' /—' Қўшилма, эй жигар, кўтаҳ назардин кўб бало ортар, Паямбар айтдилар, ноқисни теккай юртга нуқсони. Бахилда ишқ бўлмасдур, ул мардуди Ҳақ келгон, На лозим дидаи мардудга очмоқ дурри яктони. Жамоат қўл кўтарса гарданингни хам қил, омин де, Азизлар айтиб ўтти, дев урар албатта танҳони. На лозим ишқ ҳарисларга омони топилғай ул, Ки дунё дўстни ўқбода саргардондур иймони. Манам парвардаи доғинг, кел, эй шўхи тарабангиз, Азал лаб ташнасиман, манга бергин жоми саҳбони. Қани толибки Машрабдек кўтаргай гавҳари мақсуд Тўкулди Мабдайи нури ҳақиқат лутфи Раббоний. Юкунгни юкла, эй дарвиш, кўб қаттиғ сафар бордур, Работи кўҳнага хў қилма, ҳар рўзе батар бордур. Ўзунгни ғайратингни йўқидин вопаст тушиб қолдинг, Сирот устида пойинг тегди, таҳтида Сақар бордур. Роҳи дуру дарозингни мудом андиша қил толиб, Борурда бохабар бўл, йўлда чандин уқбалар бордур. Ҳамасидап қолурсан ҳирс бозорини кам жўйи, Сабо ўлган сўғун бошингга минг ҳангомалар бордур. Жаҳон мулкини ободнни таҳтида хароби бор, Бу манзилга назар кўб қилмагил зеру забар бордур. Раҳи осон эмасдур, қўлга киргай гавҳари мақсуд, Макопи аждаҳодур ҳар қаерда ганжу зар бордур. Кўнгулни оҳи сардни ҳашт дари жаннатга бермайман, /—^ vy z*-' \J z*-' Сира дўзахга кўймаким, бу йўлда чашми тар бордур. Ўзингдандур ҳама бехи такаббур худнамолиғлар, Вагарна йўлга кирсанг қўл тутарга яхшилар бордур. Кимики кўҳна дунёдин бошини қилмади фориғ, Сари тобутга етган сўнгра чандин дардлар бордур. Дема, ёқамни тутти марг, билмай, бехабар қолдим, Соқол оқарди, тиш тушди, санга маргдин хабар бордур. Ани даргоҳида ҳам яхши даркор, ҳам ёмон даркор, Агарчи ошно бор, кейиндин бегоналар бордур. Иймоннинг шаъми равшан, боди тунддин сақламоқ мушкул, Бу мушти кам бизоатга ҳазорон амрлар бордур. Кетарда айтиб ўтди бу суханни бир баландпарвоз, Ғами уқбони ер ҳар дилда чун андак шарар бордур. Ёқангни йиртма камҳиммат ғами фарзанду молингга, Кўмилган сўнгра вақтида улуғроқ дардлар бордур. Биёбони қазоға нола айлаб йиғла, эй Мажнун, Саропо ғамда куйган неча сандек бежигар бордур. Муҳимми кори вақтинг ўтти, ўтгондин сўғин етмас, Агарчи нўш кўрдинг, кейиндин сад нештар бордур. Чунон гавҳарталаб бўл Мабдайи нур баҳрида, Машраб, Бу гавҳарларда, ошиқ, Аршда руҳонийлар бордур. * * * Югуртурма бу ақлинг марг одамга баробардур, Некулар аҳлига дору, бу марҳам бадга наштардур. Ўзингдандир ҳама нуқсону расволигу кўтаҳлик, Вагарна икки олам қалби покингга муяссардур. Улки ботинини соф қилди икки оламдин, Қулоғига нидойе ҳар замон «Аллоҳу акбар»дур. Роҳи бутхонаву то Каъбани реш ила жоруб эт, Куништи Каъбаву бутхона толибга баробардур. Кимики ганжи мақсудни йитурди, охтарур тинмай, Талаб вақтида Яҳёдек ҳамиша дийдаси тардур. Кўнгул шаҳри муяссар бўлса, иймонлар туғар андин, На мулки шоҳ Кайковус, на тахти Скандардур. Асарлик дил қачон афғону ноладин халоси бор, Биёбони қазога ҳам шабу рўзи баробардур. Йўлунгни боғлади дунёи ғаддорингни фаҳм этгин, Найистонингга ўт тушганда пар чун ташти ахгардур. Азизлар доманидин ҳар киши мундоғ жудо тушти, Бу саргардон кишига бори исён мисли лангардур. Муқаддам тутма дунёни ишини кори уқбодин, Улеки бул румузга ёр эмасдур, ақли камтардур. Даҳонни боғла ғийбатдин, ки муҳри тавба босилмай, Биродар, англагил, ҳар хонани омодаси дардур. Назар қилма, кўзунгни тикмагин тахти Фаридунға, Агарчи мунда роҳат кўрса ул маҳшарда музтардур. Дема дунё мани комимга ободон турар доим, Жаҳонни манзили обод бўлса, охир абтардур. Етимлигу ғариблик Мустафони шавкати бўлди, Бу дардга хўй қилғон уммати хоси паямбардур. Кўзинг борида қилгин сайр ҳафтоду ду миллатни Бу ғурбат шаҳрига ҳар қайси йўл бир тарбиятгардур. Бўлурму ҳар нечук ноқис бу йўлни аслиға ҳамдам, Шу ҳамдамлик Абу Бакру Умар, Усмону Ҳайдардур. Ҳар ахёри жаҳонни мажлисини гарм билманглар, Ки зоҳир зиннат ородур, ба ботин зулмпарвардур. Тўкулди Мабдайи нури ҳақиқат жони Машрабга, Ани ҳар қатра оби сад баҳои ҳавзи Кавсардур. * * * Даҳоним талх, кўнгилда бағайр аз ёди риҳлат йўқ, Кимики ёди риҳлат қилмади анга диёнат йўқ. Адошиб йўлда қолғон ит каби соҳибни ахтаргин, Биёбони қазода ташналаб ўлғонда шарбат йўқ. Ружуъ аслингга қилгинки, умр бозори хунук бўлди, Кўзунгни нури кетган сўнгра сайъ этмакка фурсат йўқ. Худо чорлайди, вой афтода бандам, ман сори кел деб, Ҳақиқат бир қадам йўл қолдию бизларга ҳиммат йўқ. Жамоатдин тузалгай ҳар каму коси бу толибни, Охир вақт бўлди, йўлига кирсам аҳли суҳбат йўқ. Агар собитқадамсан йўлға кир, вақти сафар бўлди, Қиёматни унутган бандаларга нури жаннат йўқ. Иймонни равнақини бетараддуд халқ тополмайдур, Расулга уммат эрмас дилда чун ваҳми қиёмат йўқ. Биров фарзанд доғида, биров муштоқи дунёда, Ғараз ҳар дилга боқтим, ҳеч вақте бежароҳат йўқ. Мисоли чўғдек, зинҳор вайроналарда манзил тут, Т~1 U XJ /— \J XJ Бу йулни карвони кетди, қолғонларға ибрат йуқ. "¥"/• XJ XJ XJ Кетар вақтимда йўл оздим, саранжомимни билмайман, Бу масти бебизоатга намудори ибодат йўқ. Мазаллат хокини юзига сургон рўсиё қулман, Т~1 XJ 1 •• XJ XJ XJ XJ Бағайр аз оҳу фарёд айламакдин ўзга одат йўқ. Охир вақтим на бўлғай бу жаҳон зиндонидин, эй шайх, Сарим тобутга етган вақти кўзумга ҳаловат йўқ. Қўлунгдин келса ҳар хайротини вақтидин ўткарма, Деди хайрул-башар бу сўзни бемеҳнатга роҳат йўқ. Жаҳон зиндониға ҳар кимки келди ҳоли танг эрмиш, Бу боисдин қаерда раҳгузардур, истиқомат йўқ. Ривожи корни аблаҳга айтманг, ақли ноқисдур, Ҳақиқат аҳлиға мундин дуруст неку насиҳат йўқ. Кўтар андишаларни хотирингдин, эй жигарбандим, Қиёмат хавфини ким англади умрига лаззат йўқ. Тариқат йўлида Машрабга тегди Мабдайи нури, Бу нисбатдин кимики топмай ўтти, анга давлат йўқ. * * * Ҳама Аршу Замину Лавҳи аъзам посбониман, На тутдунг отини ман орифи жаннатмакониман. На таҳсиндурки, панжам боғласа ҳафтод дўзахни, Ға^иматман бу йўлда, тоқи Аршни меҳмониман. Мақоми Қофи қудратдин «назиран кунту канзан»да, Ва лекин жони олам мендадур, оламни жониман. Ҳамани розиқи манман, ҳамани содиқи манман, Кетарда бандани оинаи шамъи иймониман. Умид этгил карам дарёсидин, эй хастадил банда, Ҳамани воқифи аҳволиман, рози ниҳониман. Малойиклар тасбеҳи, мукаммалларни тавҳиди, Ҳамани номасида ояти сабъ ул-масониман. Улуғ номим эрур Акбар, будур тасбеҳи пайғамбар, Сари ожизларнмга рўзи маҳшар посбониман. Нигоҳдорандаман, ҳар кимки шак этса куяр бешак, Ғафур келди бир отим ҳамчунон шоҳи жаҳониман. Васеъ давлат санга бердим, Расулни уммати қилдим, Баду неки жаҳонни синнасида достониман. Урар даргоҳга бошин хоҳ Фиръавн, хоҳ Намруди, Бу йўлда кулли махлуқни муроди бўстониман. Бериб мўъминга раҳматни, очиб кофирга шавкатни, Сочиб ҳар кимга зийнатни карамлик карвониман. На бўлғай бандаи хоки, ани ним жавча идроки, Бир отим келди Саттор, ҳомили яхши ёмониман. Мусони маҳв этиб Турга, осиб Мансурни дорига, Шифо мандиндур ранжурга, жаҳонни шодмониман. Қарибман ҳар замоне бандаларни ҳолиға воқиф, Ки мандин бўлмагин ғофил, Худованди жаҳониман. Нидо келдики, эй Машраб, талабдин узма уммединг, Очилди Мабдайи нури ҳақиқат, нуқтадониман. * * * Давр санинг комингға юрмасдурки, даврон излама, Санки мажнун бўлмасанг, кўҳу биёбон излама. Суҳбати ҳар пирига берсанг аёғига йиқил, Сан у йўлдин дард талаб қилғину дармон излама. Хок бўлдунг, қобили шундоғ маконсан, эй амин, Чун Халилдек жонни топшургил, дигар жон излама. Чун замирнинг соф бўлғон сўнг, билингай веку бад Хонаи дилни супурмай санки мехмон излама. Кишти кори охиратни зиндасан дунёда қил, Беибодат маҳзи тақлид бирла иймон излама. Жомаи тақво зиёликдур кийолмас ҳар хасис, Т~1 vy \j /—^ \J Бу нигин қўлунга тегмайдур Сулаймон излама. Хонавайронлар билур афтодаларни ҳолини, Санки ранжур бўлмасанг, эй кўр, Луқмон излама. Зоҳиру ботинда якранглик керак, эй ошно, Сан мусибат тўйидин зинҳор домон излама. Ҳар кишини пири ўз вақтида Нажмиддиндур, Боязидни вақти ўтти, пири Суфён излама. Уқбалар душвор эрур ўттуз минг йиллик Сирот, Ҳар қадамда тавба қил, бу йўлни осон излама. Гиряйи Яҳиёйи акмал равнақи дийдор эрур, Вақти садбаргни баҳор излар, зимистон излама. Шерлар бордурки, оҳи етти дўзахни бузар, Сан аларни коридин зинҳор нуқсон излама. тт v> v> v/ v> Иўл юрур бўлсанг ниҳоят иуқ, сани умринг қалил, Тавсани ҳимматга минмай сан бу майдон излама. Кимки ўз айбини билди ул етар Раҳмонига, Дийда ўз айбингга оч, дигарга нуқсон излама. Навҳа вақти мисли Довуд дард пайдо қилмасанг, Марҳами асрори кулл бўлмай сухандон излама. Зиндалик огоҳ бўлмоқдур ҳақиқат йўлидин, Навҳада монанди Нуҳ йўқсан, чу тўфон излама. Мабдайи нури илоҳийдур бу Машрабни дили, Хизри вақтни топмагунча оби Хайвон излама. * * * Оқилған бўлса яхшидурки мардни ашки хунбори, Жаҳон бозоридин бозори бўлғон мардни бозори. Етур шул камлигинг, озодаларни хоки пойи бўл, Шу гардан, хамларини бордур маҳшарда харидори. Халилдек бўлса дил офат қўяр юз шурише пайдо, Тасаддуқи ўшал комилки, ҳаргиз йўқтур озори. Ўзингдин пастни кўрсанг, қил тавозе, бермагин озор, Ҳамиша гўши дилга бу эди муршидни такрори. Азиз ул вақтни домонини дийдангга суртмангми? Жаҳон холи эмасдур, бордур сад лак Хожа Аҳрори. Талаблик халқ Адҳамдек уруб шавкатларин барҳам, Дилидин пок бўлғай нахвату номус била ори. Иймонлик қул тавозелик бўлур, одамни яхшиси, Дарахтни гарданини хам қилур пур бўлса чун бори. Юрутгин тобутимни, истиқомат қолмади манда, Қани ул ғавси комилларки, ҳаргиз йўқтур осори. Улуғ йўлдин қолур домони давлатга етушмай даст, Кимики, бўлса чун аммора саркашни гирифтори. Қазоға рози бўлмоқким, тариқи бандалик эрмиш, т~1 u vy 1 v/ v> Бу йулни ғофилиға йуқтур маълум нурию нори. Эшиттинг шамъни олдига сан парвона бўлмангми, Дилинг мажмар сифат ўртанмаса топмангдур асрори. ТЛ О V/ v> Кўзунгни нури кетмай, изла иймон тўшасин толиб, Йиқилмасдин бурун ҳоло бошингга марг девори. Саранжомингни пир олдида қўйгин, пирдин айрилма, Бу йўлда раҳгузар халқига яхшидур сабукбори. Назарни дилға қўй, дил ҳужрасини посбони бўл, Мабодо бўлмағай осон ишинг, бу йўлда душвори. Агарчи гулшане эрмам, ишқ боғини тикониман, Чу бир гул хотиридин тарбиятлар кўп топар хори, Фиғону нола қил, ҳеч қолма зору тазаррудин, Раҳи ажз излаган халқ, то қиёмат кўрмагай нори. Гумони нек толибға шарофатҳойи иймондур, Бу йўлда кам тутар озодаларни дилда зангори. Ҳақиқат аҳлини иймони Машраб, Мабдайи нури Бу баҳрни излаганларга етушгай дурри шаҳвори. * * * Бу йўлни толибиға яхши раҳнамо учрар, Дуо талаб кишига соҳиби дуо учрар. Назарни илгари қўй, изла тавбафармони, КЎУГИЛНИ мулкига шоҳи жаҳаннамо учрар. Етур хотири покингга Ҳақни ёдини, Худо талаб кишига охири Худо учрар. Мисоли Адҳами вақт салтанат таркини қил, Тут ҳимматингни баланд, қўлға кимё учрар. Вафони расмини тут, бўлма хотир озурда, Кўнгилни зангини очгудек бир ошно учрар. Бу йўлда берма қўлингдин Расулни суннатини, Шикаста умматига роҳи Мустафо учрар. Етолмадим демагил, дев йўлимни боғлади деб, Кимики дардига шокир эрур даво учрар. Сийнангни холи эт, эй, аҳли дилни тобган сўнг, Тутар қулунгни бу йўлдаки, бир ошно учрар. Замона халқини аҳдиға зътимод этманг, Дуруст феълу дуруст қавл гоҳо-гоҳо учрар. ТЛ f' \J Қўлунгни солма бу йўл танг ҳармағоқига, Ҳазарни йўлида бўл, неши аждаҳо учрар. Мураввиж ҳама давлат киши бўлолмасдур, Жаҳонни тўйини топганда зуд азо учрар. Гадони хирмонига даст урмагил, эй шоҳ, Ки ним дона тополманг, қўлингга коҳ учрар. Ғубор қилма дилингни жаҳонни коҳишидин, Бу ношукурлигинг афзун бўлиб бало учрар. Ғуруру давлату дунёга бўлмагин мағрур, Саманд бўлса давандига пешпо учрар. Хуружи лашкари Шайтон бошингга келмай кел, Кимики келди бу даргоҳга, «раббано» учрар. Қабули тавба омондур бу дев макридин, Бу йўлни роҳравига яхши пешво учрар. Азални Машрабисан изла Мабдайи нурдин, Бу баҳри раҳмат эрур, дурри бебаҳо учрар. * * * Васеъ тут, эмди улуғроқдур Аршни майдони, Бу йўлда мартаба излар чу қутби раббоний. Ғариб боғи вафодин чунон узоғ туштунг, Ғанимат эрди санга арзни найистони. Ҳаво била дилу жонинг бўлубтур пурдард, Т~1 U vy U vy f \J • • Бу йулни сайрини кўб қилки, йўқтур поёни. Таназзулот қарибдур ружуъ қил аслингга, Сафарни илгари қилмонгму ўтди даврони. Йитур бу донишу фазли, умед лутфига қил, Иймонии равнақидур асли файзи раббоний. Дилингни васвасаи девидунга топшурма, Таваккул аҳлига учрар ахтари Сулаймоний. Ҳазор мурдайи кўмдунгу ибрат олмайип, Дилингда хавфи иймон йўқ нечук мусулмони? Тасаддуқиман ўшал руҳки, қолиби бор, Ҳамани барҳам уруб, Аршга қилса жавлони. Ишинг кўпайди сани, зиндаликда хў қилдинг, Баҳоринг ўтти, қариб келди чун зимистоии. Соқол оқарди, ҳануз тавба вақти йўқ дема сен Кимики уйқуда қолди, қилур пушаймони. Таваккул аҳли балодин ҳамиша холидур, Ризоталаб кишини жойи келди ризвони. Бу йўлда ганжи қаноатни ганжга бермайман, Бу шаҳар тахтига чиққан қилур Сулаймони. Фақири ганж эрур анго, амниятлар кўб, Кишини қандидан афзалдур оши явғони. Иймон ҳаловатини изла, йиғла Яҳёдек Дарахт самарга етар, бўлса йилни борони. Умид қилма бу кўтаҳ назарни ҳимматидин, Бахилни хонасидин хастадилдур меҳмони. Ҳамани барҳам урубман манга дийдори керак, Вагарна донаи гандумдур боғи ризвони. Вафони йўлини тут, ҳосили иймон тилагин, Бу киштни толиби келди азални деҳқони. Румузи жон талаб эт, мавжи Мабдайи нурдин, Шикаста Машрабисан изла дурри пайсоний. * * * Намудунгдур азалдин, кел қадам қўйгил баланд боло, Тузотгин киштийи ҳимматни жўш урмай туруб дарё. Назар ҳимматига қилгин, ғайратенгези эрур ишқинг, Ҳижоби роҳи расмингдур бу йўлда бевафо дунё. Саро-саргашталикда хўй қил монандаи Юсуф, Жаҳонни Ширини, бошингга тушгондур улуғ савдо, Найистони фанодин кимки бебарг бўлди ноқисдур, Вужудинг мулкнга ҳосил қил эмди махзани кимё. Чунон мустағрақн бўлгипки, олам тутмасун отинг, Башар мардуд қилсунким, малаклар айтсун «оманно». Ҳақиқат боғидин сарсабз келгон бир шакарнай сан, Камарбанди белингга боғламангми, «урватул вусқо». т т f u и w и Набийни кейнидин солор мардсан, зуд қадам қўйгил, Каримга уммат арзин токи қилгай «шоҳ ав адно». Салоҳи кори мўъминларни ул шояд бахайр этгай, Чиқарган махзани асроридин чун гавҳари якто. Қўйуб бошиға Ҳақ ўз лутфидин тожи «лавлокни», Ҳабибин гардидин бўлди мунаввар «қоба қавсайно». Ҳидоят қилгани йўл бошласун ул зоти бечунга, Сочиб умматга раҳмат, ул шаҳи авранги моавҳо. Малойик гирдида саф-саф, ҳама муҳтожи наълайни, Шифо излаб талабда Довуду Исову ҳам Мусо. ! Бериб ҳар қайси пайғамбарга лутфи хўбидин хилъат, Бўлиб ходим ўшал даргоҳда ҳам Ювшаъ била Яҳё. Очиб ризвон дарини, умматига мулк этиб тақсим, Ҳамани хотирин хурсанд этиб, боғишлади маъво. Ўшандоғ олиҳиммат шеридилни умматудирмиз, Ҳақиқат боғидин оламда дигар бўлмади пайдо. Дуои сидқу ихлосу ниёзу роҳи ожизлик, Тилида зикри уммат, дилда «Субҳоналлази исро». Ҳама сармояйи иймон у шаҳпи ҳимматидиндур, Вагарна ҳаббага арзимас «дунёву мофиҳо». Тили Ҳақни каломига мунаввар онқадар шомил, «Алам нашраҳ» тарозу рўзгори сураи «Тоҳо». Шафоат вақтида Машрабга тўккин Мабдайи нури Тарозуи амални вазн қилғон вақтида фардо. * * * Жаҳонда шодмони излама хў айлагин ғамга, Назар қилмоқ керак ҳар лаҳза кори мотақаддамга. Назар қилмангми охир кори Барсисо нечук бўлди, Топиб халқига душман, шайхни еткурди жаҳаннамга. На коҳишларни кўрди мулки фирдавсга Сафиуллоҳ, Зарар еткурди душман охири бобои Одамга. Маломат асли покдомонларгадур, ташвиш кўб қилма, На бўҳтонларни тоқти халқ шундоғ пок Марямга. Йиқилғон бомни тахтида ўлтурмоқ хато эрмиш, Агар мардсан таъассуф айла ул Иброҳим Адҳамга. Кажийи гарданинг сармояйи иймони комилдур, Нузули раҳмат эрмиш лутфи Ҳақдин гардани хамга. Мақоми офият маҳмуд, Машраб, Мабдайи нури, Илоҳо, манга ҳам еткуру ҳам халқи бу оламга. * * * Адуни қонини тўкмакка ҳамчун тиғи бурро бўл, Рафиқи бадзабондин, эй биродар, даст кўтаҳ бўл. Кимидин тегса осойиш, ани бошидин айлангин, Ёмонни заҳматин тортгунча бир манзилда пинҳон бўл. Сареки, бўлса гарданкашлиги андин умид этма, Фалокатхонадин қоқ доманинг мисли шаҳаншо бўл. Худодин ҳиммати излаб, такаббур уйини бузгин, Ҳақиқат осмонига ҳамнишини руҳи Исо бўл. Келиб олдимга душман, кунда минг таъзим қилсун деб, Агар кўнгулга бордур бу румузлар, аҳли тақво бўл. Фано бирла бақони ўртасида манзил айлабсан, Бу йўлда раҳгузарсан, фориғи дунёву уқбо бўл. Замона танг-танг деб, ташлама дастингни, эй толиб, Муҳаммад пешпо урди, санам кел, хасми дунё бўл. Думи морени ҳар ким қўлга олди, чақмайин қўймас, Тила дийдорини сан, мунтазири яхши ҳамроҳ бўл. Дили шўрида Машраб селгоҳи Мабдайи нури Санам гавҳар талабсан, ҳамчу маллоҳи шу дарё бўл. * * * Такаббур аҳлини бошига заҳролуд ханжар бўл, Қаерда реши бадомос кўрсанг, анга наштар бўл. Кимики, бўлди чун помоли душман, дастини тутгин, Худо ^исбатни берса, хасталарга тарбиятгар бўл, Хасу хошок домонингга эргашса узуб ташла, Таъаллуқ решасин уз, тобеъи шаръи паямбар бўл. Деди Ҳақ «иннамо амволукум, авлодукум фитна», Буларни борини гарданга олма мисли Ҳайдар бўл. Қаердин бўйи дард келса, югур чандонки, ҳолинг бор, Йўлунгда шердил халқ учраса олдида чокар бўл. Иймонни душманидур нангу номус, эй жигарбандим, Булардин мосуво бўлгину пири ҳафт кишвар бўл. Агар сийнангда дардинг бор, маҳрамларга дард айтгил, Фироқи яхши улфат ёд қил, куйган бир ахгар бўл. Сурохи бор жаҳонни, кавлама таҳтига етмонгдур, Қаерда кўҳна гўристонни кўрсанг дийдаси тар бўл. Карам дарёсидин Машрабга ёғди Мабдайи нури Етушти санга толиб, посбони яхши гавҳар бўл.
|
|
| |
|