Четверг, 12.12.2024, 01:06
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Qoqshol (Қоқшол) - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Qoqshol (Қоқшол)
GiyosДата: Четверг, 14.02.2013, 20:14 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ҚОҚШОЛ (TETANUS, СТОЛБНЯК )
Таъриф
Қоқшол одам ва ҳайвонларда ўткир инфекцион жароҳатловчи анаэроб инфекциялар гуруҳига кирувчи касаллик.
Нерв системасини зарарлаб, скелет мускуллари тортишиши ва асфикция ривожланиши билан характерланади.
Тарихий маълумот.
Қоқшол қадимдан маълум бўлиб, у биринчи бўлиб Гиппократ томонидан аниқ таърифланган ва номланган бўлиб, уни ўғли шу касалликдан вафот этган. Касаллик юзага келишини жароҳат ва шикастланишлар билан боғлашган. Қоқшол ходисалари уруш даврида миқдорий ўсади. Узоқ давом этган қонли жанглар пайтида ҳарбий хизматчилар орасида оммавий касалланиш кузатилган.
1883 йилдан Н. Д. Моностирский ва 1884 йилда А. Николайер томонидан қоқшол қўзғатувчиси кашф этилган. 1887 йил Япон бактериологи Критазата унинг соф культурасини ажратиб олди.У 1890 йил И.Э. Берингом билан бирга қоқшол токсинини ажратиб олди ва қоқшолни даволашда қоқшолга қарши антитоксин зардоб сифатида ишлатишни таклиф қилган. Француз иммунологи Г. Рамон қоқшол анатоксинини ишлаб чиқиб (1923 – 26 й) касаллик профилактикаси учун қўллаган. Ўзбекистонда қоқшолни ўрганишга ҳисса қўшганларга И. К. Мусабоев ва Р. Д. Цой кириб, уларнинг ишлари бу муаммога алоқадор бўлган.
Этиологияси
Қоқшол қўзғатувчиси Clostridium tetani Baciliceae оиласига таълуқли тўғри ҳаракатчан таёқча бўлиб, узунлиги 4 – 8 мкм, эни 0,3 – 0,8 мк.
Спорада жойлашишига кўра, бактерия “барабан таёқча” ёки “теннис ракеткаси” кўринишида бўлади. Ноқулай шароитда спора ҳосил қилиб, ташқи муҳит физик ва химик таъсиротларига чидамли. Шартли анаэробиоз пайтда 370 С ҳарорат етарли нам ва аэроб бактерия (стафиллококк ва б.) иштирокида споралари вегетатив шиклига ўтади.
Clostridium tetani ҳаракатчан 20 тага яқин хивчинлари бор, грамм мусбат, ҳамма анилин бўёқларида яхши бўялади. Қатъий анаэроб ҳисобланиб, кислородга юқори сезувчан. Антиген тузилиши 1 жинсли эмас. Соматик О антиген ва специфик характерли хивчинли Н антиген гуруҳига ажралади.
Қоқшол токсини экзотоксин ажратиб, у нейротоксик хусусиятли тетаноспастик ва эритроцитларни эритувчи тетанолизинлардан тузилган. Экзотоксини кучли бактериалогик заҳарлардан бири ҳисобланиб, кучли ботулизм токсинидангина кучсизроқ. Токсин қуёш нури, ишқорли муҳит, иситиш таъсири остида тезда инактивацияланади. Ошқозон ичак ферменти токсинга таъсир қилмайди. У ичак шиллиқ қавати орқали сўрилмайди, шунинг учун оғиз орқали юборганда хавфсиз ҳисобланади.
Эпидемиология
Инфекция манбаи ва резервуари ўтхўр ҳайвонлар, кемирувчилар, қушлар ва одам ҳисобланиб, касаллик қўзғатувчиси озиқ орқали ичакка кейин ахлат орқали ташқи муҳитга ажралади. Қоқшол таёқчалари тупроқ ва бошқа ташқи муҳит объектларида кўпайиши ва узоқ сақланиши мумкин. Қора тупроқ ва қизил тупроққа қараганда микроорганизм гўнгга ва органик моддаларга бой тупроқда кўпаяди ва сақланади. Бактерия зарраси бор тупроқ ҳар хил ходисаларда, масалан боглов ва жарроҳлик амалиётида (турли кукун, гипс, тальк, даволовчи лой, балчиқ, вата ва ҳ.к) ишлатиладиган турли асбоблар ва материаллар орқали тушиши мумкин.
Қоқшол таёқчаси юқиш частотаси ташувчанлиги профессионал ёки турмуш тарзи тупроқ ва ҳайвонлар билан боғлиқ бўлган одамлар (қишлоқ хўжалиги ишчилари, отбоқар, подачи, ер ҳайдовчилар, иссиқхона ишчилари ва бошқалар) орасида 5 – 7 дан 10% гача ортади. Clostridium tetani мол, чўчқа, қўй, туя, эчки, қуён, денгиз чўчқаси, каламуш, сичқон, ўрдак, товуқ ва бошқа ҳайвонлар ичагида 9 – 64% аниқланади. Булар орасидан қўйда 25 – 40% аниқланади. Буни алоҳида эпидемиологик аҳамиятга эгалиги сабаби қўйнинг ингичка ичагидан жарроҳлик кетгутлари тайёрланади.
Тарқалиш механизми контакт йўл билан қўзғатувчи жароҳатланган тери қопламлари ва шиллиқ қаватлар шикасти (жароҳатлар, куйиш, совуқ уриш) орқали юқади. Янги туғилган чақалоқда туғруқ пайтида асептикага риоя қилинмаганда киндик жароҳати инфекцияланиши қоқшолга сабаб бўлади. Қўзғатувчи кириш дарвозаси ҳар хил жойлашган бўлиши мумкин. Очиқ жароҳатлар локализацияси ва характерига кўра (прокол, зоноз, фалажлар, потоёртости, розмозшение, очиқ синишлар, куйиш, совуқ уриш, тишланган, некрозли яллиғланган жараёнлар) ҳар хил. Бу ҳолатларда жароҳатдан кейинги қоқшол ривожланади. Операцион жароҳатлар, айниқса, йўғон ичак ва оёқ қўл ишемияси операциясидан кейин қоқшол ривожланиши учун инфекцияни кириш дарвозаси бўлиши мумкин.
Тиббиёт муассасасидан бошқа жойларда оборт бажарилганда, абортдан кейинги қоқшол ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Қўзғатувчи касал одамдан соғ одамга тўғридан – тўғри юқмайди.
Табиий ташувчи одамлар кўп. Қоқшол билан касалланганда иммунитет ривожланмайди. Шунинг учун ҳам жуда кичик доза токсинга иммунологик жавоб касаллик чақирилишига қаршилик қилолмайди.
Патогенез
Қоқшол инфекцияси кириш дарвозаси бўлиб жароҳатланган тери қоплами ва шиллиқ қаватлар хизмат қилади. Айниқча хавфлиси ёрилган ва чўнтак ҳосил қилган жароҳат, яъни анаэроб муҳит ҳосил бўлса, қоқшол таёқчалари кўпайиши учун қулай бўлади ва уни токсини ажралади. Организмда қўзғатувчи ривожланиши учун яна некроз тўқималари қўшилган кенг жароҳатлар қулай ҳисобланади.
Токсин харакатлантирувчи переферик нерв толалари ва орқани қон билан таъминловчи, узунчоқ мия ва ретикуляр формация қисми орқали ҳаракатланади. Харакатлантирувчи нейрон полисинаптик рефлектор ёйи фалажи кузатилади. Бу импульсларни мотонейронларга таъсири туфайли мускуллар координацияси бузилади, скелет мускулларини узлуксиз, доимий қисқариши содир бўлади. Афферент импульсларини кучайиши натижасида носпецифик қўзғалиш (Овоз, ёруғлик, ҳарорат, ҳид билиш ва б.) билан боғлиқ тетаник тортишиш юзага келади.
Мускуллар таранглиги метаболик ацидоз ривожланишига олиб келади. Унинг фонида тоник ва тетаник тортишиш, юрак фаолиятини ёмонлашиши кучаяди ва иккиламчи бактерия асорати ривожланади.
Қоқшол ривожланиши симптоматик нерв системасини активлигини кучайтириши ҳисобига юрак – қон томир зўриқиши (тахикардия, АГ, аритмия, қоринчалар фибриллацияси) ортади.Пўстлоқ ва бош мия ретикуляр тузилмаси сезувчанлиги ортади. Нафас ва томирни ҳаракат маркази ва қўзғалувчи нерв ядроси (бульбар қоқшол) шикастланиши мумкин, бу бемор ўлимига сабаб бўлади. Ўлимга олиб келувчи бошқа сабаблар тортишиш натижасида юзага келувчи асфикция ва асоратлар ривожланиши (пневмония, сепсис) билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Патоморфологик ўзгаришлар
Специфик патанатомик ўзгаришлар яққол (веноз димланиши, кичик қон қуйилишлар). Тортишиш синдроми натижасида суяклар синиши, айниқса умумртқа поғонаси зичлашиб синиши (тетанокифоз), мускул йиртилиши ва пайлар узилиши кузатилиши мумкин. Мускулларнинг тез нобуд бўлиши кузатилади.Микроскопик кузатувда скелет мускуллари толаларида базофилия, мия тўқимаси некрози ва дегенерацияси белгилари аниқланади.
Қоқшол клиник формалари класификацияси:
К. М. Лобану, В. И. Покровский, Л. М. Попов бўйича (1980й)
Клиник тасниф қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Касаллик тарқалиши бўйича:
o Умумий (тарқалган) қоқшол
o Маҳаллий қоқшол
Қоқшол инфекцияси кириш дарвозаси бўйича:
o Жароҳат қоқшоли (шикастланган, операциядан кейинги, туғруқдан кейинги, янги туғилган чақалоқларда, инъекциядан кейинги, куйиш оқибатида, совуқ уриши, электр жароҳати);
o Яллиғланган ва деструктив жароҳатга (яралар, ривожланган, тарқалган ўсма) қоқшол билан инфицирланган тупроқ тегиши
o Криптоген қоқшол (кириш дарвозаси ноаниқ)
Қоқшол кечиши бўйича 4 та оғирлик даражасига бўлинади:
o Енгил ( I даража)
o Ўрта оғир ( II даража)
o Оғир ( III даража)
o Жуда оғир (IV даража)
Организмдаги локализацияси бўйича:
1. Умумий ёки тарқалган қоқшол (кўриниши - Буннер бош қоқшоли ёки бульбар қоқшол)
2. Маҳаллий қоқшол (кўриниши – Розе бош қоқшоли ёки юз қоқшоли)
КЛИНИК КЎРИНИШИ
Қоқшолни яширин даври 5 кундан – 14 кунгача. Ҳолат яқинлигига кўра 1 – 4 кунга қисқариши ёки 30 кунгача узайиши мумкин.
Касалликни продромал даври бош оғриғи, таъсирчанликни ортиши, кўп терлаш, жароҳат атрофидаги мушакларни таранглашиши ва қичиши билан кечиши мумкин. Одатда касаллик ўткир бошланади. Қоқшолни бошланғич симптомларидан бири тризм – чайнов мушакларининг таранглашиши ва тортишиши, яъни оғизни очишни қийинлашиши шаклида намоён бўлади. Оғир ҳолларда тишлар мустаҳкам зичлашиб, оғизни очиш мумкин бўлмай қолади.
Мимик мускуллар тортишиши асорати сифатида бемор юзига ўзига хос қиёфа беради. Бир вақтнинг ўзида кулувчи ва йиғловчи, яъни “сардоник кулги” деб номланувчи, ияги туртган, оғзи энига кенгайган, бурчаклари пастга осилган бўлади. Деярли бир вақтнинг ўзида кардиал белгилар ҳам ривожланади: ютқин мушаклар спазми ва ёноқ мушакларини оғриқли қисқариши ҳисобига ютиш қийинлашади. Таранглик бошқа гуруҳ мушакларига бетартиб тарқалиб, бўйни, орқа, қорни ва қўл – оёқ мушакларида ривожланади. Бемор танасининг у ёки бу гуруҳ мушакларида тарангликнинг ортишига қараб, тана ҳар хил, баъзан ғаройиб ҳолатларга киради (tetanus acrobaticus). Орқа мускуллари тез спазми оқибатида бош орқага тортилади, бемор тўшакда камон кўринишида букилади, оёқ кафти ва энсагагина тиралиб туради (opistonus) Жараённи давом этиши қўл мускулларини ҳам таранглаштириб, қорин тўғри мускулларини тахтадай қаттиқлаштиради. Бемор мушаклари гипертонуси ҳарактни қийинлаштиради. Оғир ҳолларда бармоқлар ва товондан ташқари тана ва оёқ – қўлларда тўлиқ ҳаракатсизлик кузатилади.
Мушакларни доимий гипертонуси натижасида симмилловчи, тез оғриқли тетаник титраш, катта гуруҳ мушакларининг олдинига чегараланган кейин таркалган қотиши кузатилади. Тортиши 1 неча секунддан 1 неча минутгача давом этади ва бемор кўп куч йўқотади. Унинг частотаси оғирлик даражасига боғлиқ. Енгил ҳолларда суткасига 1 – 2 марта кузатилади. Оғирда узлуксиз давом этиб, соатига 1 неча 10 та хуруж бўлади. Нерв системаси қўзғалувчанлиги тез ортиши оқибатида тортишиш ҳар қандай, ҳатто арзимаган таъсиротларга ҳам (тегиб кетиш, ёруғлик ва б.) ривожланиши мумкин. Нафас мускуллари, овоз бойламлари ва диафрагма тортишиши нафас фаолиятини тез бузади ва ўлимга олиб келади. Қон айланиши бузилиши ҳисобига димланиш ривожланади ва аспирацион пневмония юзага келади.
Ютқин мускуллари спазми ютиш фаолиятини бузади ва тризм ҳисобига очлик, ёғсизланишга олиб келади. Оралиқ мускулларини гипертонуси сийдик ажралиши ва дефекацияни қийинлаштиради. Одатда хуши жойида бўлади, беморда қўрқув ортади. Тортишиш азобли уйқусизликка сабаб бўлади, тинчлантирувчи ва наркотик препаратлар таъсир қилмайди. Мушакларнинг умумий гипертонуси доимий, қайталанувчи тетаник тортишиши модда алмашинувини тез кучайишига, профуз ажралиши, юқори ҳарорат (41 – 42 0 С)га сабаб бўлади.
Касалликнинг 2 – 3 кунларида юрак қон – томир тизими томонидан баланд юрак шовқини фонида тахикардия аниқланади. Пульс таранглашиб, АҚБ юқори бўлади. Касалликнинг 7 – 8 кунига бориб юрак тонлари бўғиқлашади, юрак қоринчалар ҳисобига кенгаяди, унинг фаолияти фалажланиши мумкин. Кам ҳолларда юқори нафас йўллари яллиғланиши ва пневмония кузатилиши мумкин. Йўтал хуруж чақириб, балғам нафас йўлларида туриб қолади ва механик харакат тўхтаб, ўпка вентиляцияси ёмонлашади. Қонда кам ҳолларда нейтрофил лейкоцитоз кузатилади.
Енгил формаси кам кузатилади, одатда инкубацион давр 20 кундан кўп давом этади, лекин кам бўлиши ҳам мумкин. Касаллик белгилари 5 – 6 куни ривожланади. Тризм, сардоник кулги, эътибор сусайган. Бошқа мушаклар гипертонуси суст, тетаник тортишиш аниқланмайди. Ҳарорат нормал ёки субфебрил.
Ўрта оғир формаси касалликни инкубацион даври 15 – 20 кун давом этиб, клиник симптоматокомплекс 3 – 4 кунлари ривожланади. Касалликни 1 даражасидаги симптомлар кузатилади, яна унга доимий бўлмаган (суткасига 1 неча бор) ва суст чақирилувчи тетаник тортишиш кузатилади. Ҳарорат бир оз кўтарилади. Тахикардия суст.
Касалликнинг оғир формаси учун қисқа инкубацион давр (7 – 14 кун) хос, лекин у узоқ бўлиши ҳам мумкин. Қоқшолни клиник сурати ўткир ва тез ривожланади(24 – 42 соат ичида касалликни 1 – белгиси кузатилади). Бу форма учун доимий ва интенсив тетаник хуружлар, терлаш, тахикардия, юқори ҳарорат, хуруж билан боғлиқ мушакларни доимий гипертонуси, кам ҳолларда пневмония ривожланиши хос.
Жуда оғир формасида инкубацион давр одатда 7 кундан кам бўлади. Касаллик гиперпирексия чақирилиши, сезиларли тахикардия ва тахипноэ, кучли ва доимий хуруж, цианоз ва асфикция хавфи тез ривожланиши билан кечади.
Гинекологик қоқшол яъни криминал аборт ёки уйдаги туғруқ натижасидаги қоқшол жуда оғир кечади. Оғирлик даражаси бачадондаги анаэробиоз ҳолат ва сесписга олиб келувчи, яна қоқшол таёқчаларини активлигини орттирувчи (синергизм) иккиламчи стафилококк флораси ривожланиши билан белгиланади.
Янги туғилганларда ўта оғир формали қоқшол ривожланиши асосан Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатларида кузатилади.
Янги туғилганларда қоқшол билан зарарланиш уйда ёки тиббий ёрдамсиз туғилганда киндик қолдиғини инфекцияланиши туфайли содир бўлади. Янги туғилганларда клиник симптомакомплекс тризм, сардоник кулги, оғизнинг кенг очилиб қолиши, кам тер ажралиши, гипотермия каби доимий бўлмаган кардиал симптомлар фарқланади. Янги туғилганларда мушаклар гипотонуси ва тетаник хуруж блефароспазм, пастки лаблар, иякни тремори, тилни чиқиб туриши кўринишида чақирилиши хос. Янги туғилганларда ўлим 90 – 100% ни ташкил қилади.
Одамда маҳаллий қоқшол кам учрайди. 1 навбатда оғриқ бор, жароҳат соҳасидаги мушаклар жароҳатланади, сўнг мушаклар таранглиги ва тетаник хуруж кузатилади. Орқа мия янги қисмларини зарарланиши тарқалишига сабаб бўлади. Маҳаллий қоқшолни типик кўринишида 1870 йил Розе ёзганидек қоқшол юзни фалажлаб, бош ва юз шикастланиши чақиришига хизмат қилади. Тризм мимик ва ёноқ мушакларини таранглиги ортиши, бош баъзан кўзни ҳаракатлантирувчи ва узоқлаштирувчи нервлар парезини кучайтиради. Шикастланиш одатда 2 томонлама бўлади, лекин жароҳатланган тарафда тез ривожланади. Қоқшол ўткир циклик инфекцион касалликлар гуруҳига кириб, клиник намоён бўлиш вақти 2 – 4 ҳафта бўлади. Касалликнинг ўткир даврини 10 – 14 чи кунигача бемор ҳаёти учун айиқса хавфли.
Асорати
Қоқшолда асоратлар эрта ва кечкига бўлинади. Касалликнинг эрта муддатида бронхит ва ателектаз, аспирацион ва гипостатик кечувчи пневмония кузатилади. Пуэрперальни қоқшол одатда сепсис билан асоратланади. Пуэрперал (puerperalis : лотинча + олинган, puerperium туғруқдаги) – туғруқдан кейинги даврга тегишли.
Талваса натижасида мушаклар йиртилиши, суяклар синиши ва чиқиши кузатилади. Нафас мускулларини узоқ тортишиши асфикцияга олиб келади. Хуруж вақтида гипоксияни ортиши касалларда инфаркт миокард ривожланиши билан кечувчи коранороспазмни чақиради яна юқори талвасали приступ юрак мушакларининг фалажланишига олиб келади. Бу пайтда миокардга тетанотоксинни тўғридан – тўғри таъсирини рад этиб бўлмайди.
Касалликни кечишидаги кечки асоратларни чўзилган тахикардия ва гипотония, умумий ҳолсизлик, умуртқалар деформацияси, мушаклар ва бўғимлар контрактураси, бош нерви фалажи, пульсни баъзан сурункали қоқшолдаги каби нотўғри ривожланиш киради
Ташхислаш.
Қоқшолни клиник ташхислашда асосий эътибор шикастлар ва жароҳатларни борлигига қаратилади. Ташхислаш учун рефлектор қўзғалувчанликни ортиши, рангпар кўриниши, сардоник кулги, тризмларни бўлиши катта типик аҳамиятга эга.
Лаборатор ташхислаш.
Қоннинг қуюқлашиши доимий кўп терлаш ҳисобига бўлади шунингдек иккиламчи бактерия асорати сифатида нейтрофилия бўлади. Типик клиник кўринишларини ривожланиш пайтида қўзғатувчини ажралишини ва уни идентификациясини аниқлаш шарт эмас. Текширув материалларига касалдан ёки мурдадан олинган боғлов ва хирургик тикув материаллари, яна тупроқ чанг ва ҳаво киради. Бактерия одатда бемор организмини шикаст сохаларида аниқланади. Шунинг учун рационалтекширувда ҳар хил материалларни жароҳат соҳасидан олиш керак. Кириш дарвозаси номаълум бўлган ҳолларда бемор танаси тирналган шилинган, катарал ва яллиғланган жойлар бор – йўқлигига эътибор бериш керак. Асосий эътиборни эски жароҳатлардан кейинги қолган чандиқларга қаратиш керак, чунки қўзғатувчи у ерда узоқ сақланади. Бир қанча ҳолатларда бурун шиллиғи, бронх, ютқин, бодомча без қириндилари, шунингдек, қин ва бачадон ажралмаларини (туғруқдан кейинги ёки абортдан кейинги қоқшолда) текшириш керак. Шунингдек мурдани бактериологик текширишда эътиборни инфекцияни тарқалганлигига қаратиш керак. Анализ учун қон (10 мл) ва жигар ва талоқдан бўлак (20 – 30 г) олинади. Қўзғатувчи ажратиш учун, анаэроб бактерияни тоза культурасини олишга қаратилган умумий методлар қўлланилади.
Бемор ёки мурдадан олинган материални биологик текшириш вақтида унга параллел равишда қоқшол экзотоксинини мушакларга биологик синамаси аниқланади.
Қиёсий ташхислаш
Касалликниниг эрта босқичида айниқса қоқшолнинг енгил формасида тризм билан кузатилувчи , кечки формасида – хуруж билан қиёслаш керак. Тонзиллитда ҳам пастки жағ ва унинг бўғими, қулоқ ости бези яллиғланиши натижасида тризм кузатилиши мумкин. Қоқшолда ривожланувчи хуружни бошқа этиологияли хуруж ҳолати билан қиёслаш керак. Тупроқ тетанияси, иситма, тутқаноқ, қўрғошин билан заҳарланиши ва бошқалар.
Розени юз қоқшолини тризм содир бўлмайдиган устун энцефалити билан қиёслаш керак.
Даволаш
Қоқшол билан касалланганларни ихтисослаштирилган марказларда комплексли (этиотроп, потогенетик, симптоматик) олиб бориш керак ва яна
1. Инфекция қўзғатувчисини бирламчи ўчоғи билан кураш
2. Қон циркуляциясида токсинни нейтролизациялаш
3. Хуружга қарши терапия
4. Организмни ҳаёт учун муҳим асосий функцияларини сақлаш
5. Озиш, ацидоз, гипертермия билан курашиш
6. Асоратларни даволаш, ва профилактикаси
7. Тўғри режим сифатли овқатланиш яхши парвариш
Масаланинг 1 – ечими жароҳатланган соҳадаги ёд моддаларни хирургик йўл билан олиб ташлаш, ёпиқ бўшлиқларни очиб, некрозли тўқималарни олиб ташлаш ва жароҳатда яхши оқма ҳосилқилиш. Токсин тушишини камайтириш мақсадида жароҳатга ишлов бериш жараёнида қоқшолга қарши зардоб ишлатиш керак. Хуружли жараён юзага келмаслиги учун, хирургик муолажалар наркоз остида олиб борилади.
Қон оқимида қоқшол экзотоксинини нейтраллаш учун 1 вақтнинг ўзида мушак остига 50000 ЕД қоқшолга қарши зардоб ёки, 1500 – 10000 ЕД (ўртача дозаси 3000 ЕД) махсус иммуноглобулин дастлаб унга индивидуал сезувчанликни текшириб, кейин юбориш керак. Бу препаратларни иложи борича эрта муддатларида юбориш зарур. Бу қоқшол токсини қонда 2 – 3 суткадан кам айланиши токсин активлигини камаймаслиги теропевтик эффектни сусайтириш билан боғлиқ. Гетероген қоқшолга қарши зардоб юборгандан сўнг беморларда анафилактик шок ривожланиш хавфи бўлгани учун 1 соат давомида кузатиш зарур.
Хуруж билан курашиш учун 1 – навбатда ташқи таъсиротлардан тез юзага келувчи қайсики белгиларни ривожланишига шарт – шароит яратувчиларни йўқотиш зарур. Шу мақсадда бемор иложи борича ҳар хил шовқинлардан ҳоли бўлган изолятцион палаталарга жойлаштирилади. Алоҳида қаровчи ва доимий врач назорати зарур. Дори препаратлардан тинчлантирувчи наркотик нейролептик моддалар ва миорелаксантлар қўлланилади. Бу препаратлар МНС фаолиятини сусайтириб, ганглияларни блоклаш хусусиятига ва мушаклардаги тоник тарнглликни йўқотиб, хуружни камайтиради. Баъзан тўлиқ тўхтатиш хусусиятига эга.
Охирги вақтларда диазепам кенг қўлланмоқда, 5 – 10 мг дан ичга ҳар 2 – 4 соатда; оғир ҳолатларда уни в/и 10 – 20 мг дан ҳар 3 соатда юборилади. Болаларга препаратлар в/и ёки м/о 0,1 – 0,3 мг/кг ҳар 6 соатда (максимум 10 – 15 мг/кг/сутка гача) буюрилади. 2,5% оминазин эритмаси 1% промедол эритмаси ва 1 % димедрол эритмасини (ҳар бир препаратдан 2 мл дан) 0,5мл 0,05% скополамин гидробромид эритмаси билан бирга қўллаш мумкин. Шунингдек седуксен, барбитуратлар, оксибутират натрий, оғир ҳолларда дроперидол, фентанил, кураресимон миорелаксантлар (понкуроний, d - тубокурарин) қўлланилади.
Қоқшолни муваффақиятли даволашда 2 ламчи асоратлар айниқса пневмония, ўпка ателектази ва сепсислар терапияси ва олдини олиш кўпроқ аҳамият касб этади. Антибиотикка кўрсатма микрофлорани унга сезувчанлиги билан ҳисобланади.
Миорелаксантлар юборгандан сўнг, пневмония ва бошқа ривожланувчилар профилактикаси олиб бориш керак. Бемор вазиятини вақти билан алмаштириш, кунига тўшакларни янгилаш, тананинг тирналган, кўкарган соҳаларини комфоранинг спиртли, спирт - мойли эритмаси билан артиш талаб этилади. Ичаклар ва сийдик пуфаги фаолиятини кузатиш керак. Сийдик ажратиш бузилганда, катетр ёрдами билан ич димланганда тозаловчи хуқна қўлланилади.
Ацидоз ривожланганда, сув – туз ва оқсил баланси бузилганда, ишқорий эритмалар, ярим ионли эритмалар, қон плазмаси, альбумин ва бошқа препаратлар юбориш амалга оширилади.
Қоқшол терапиясида энг аҳамиятлиси, яхши парвариш ва сифатли овқатланишга тегишли. Баъзан медикаментоз мақсадда бурун орқали 12 б.и га туширилган зонддан овқат юборишга тўғри келади.
Профилактика.
Қоқшолни олдини олиш 2 усулда амалга оширилади.
Жароҳат профилактикаси ва махсус профилактика. Қоқшол махсус профилактикаси режали тартибда ташувчи манбаини аниқлаш ва тезкор жароҳат олганда олиб борилади. 5 – 6 ойликдан 17 ёшгача бўлган барча болаларда , яна ўрта ва олий ўқув маскани ўқувчилари, қурувчилар, хавфсизлик хизматчилари, спортчилар, ерқазувчилар, темирйўл ишчилари. қоқшол билан касалланиш ошган зоналарда албатта иммунитетни активлаштирувчи анатоксин ва хамма юқувчилар учун, эмлаш амалга оширилади.
Болаларда иммунитетни ошириш учун нафақат қоқшолга қарши иммунитетни ривожлантирувчи балки яна кўкйўтал ва дифтерияга қарши ассоциацияланган АКДС, АДС вакциналари қўлланилади. Эмлаш муддати ва миқдорлари қўлланмадан аниқланади.
Ўзбекистон Республикасида АКДС ни қўллаш қуйидаги схема бўйича бажарилади.
2 ойликда, 3 ойликда, 4 ойликда, 16 ойликда, узоқ давом этувчи эмлашда АДСМ (кўкйўтал вакцинаси компоненти бўлмайди), 1 синф (7 ёш), 16 ёш, 26 ёш, 46 ёшда қўлланилади. Анатоксин тери остига 0,5мл инъекция билан ойлик фарқ оралиғида юборилади. 1 ревоксинация 1ламчи ваксинациядан кейин 9 – 12 ёшдан сўнг амалга оширилади, кейингиси – худди шу дозада 5 – 10 йилдан сўнг анатоксинни мустақил ёки бошқа вакцина препаратлари билан юбориш кўп йилга етувчи кучли антитоксик иммунитет ҳосил қилади.
Қоқшол ривожланиш хавотири бўлганда, (жароҳатланганда, куйишни II ва III даражасида, совуқ уришини II ва III даражасида, уйдаги туғруқ ва назоратсиз абортда, ошқозон – ичак, тракти операциясида ва б.) унинг тезкор профилактикаси амалга оширилади. Шу мақсадда 0,5 мл қоқшол анатоксини юборилади. Зардоб албатта хусусий сезувчанликка қараб қўлланилади. Қолганларига фақат анатоксин схема бўйича юборилади.
Қоқшолга қарши донор гамма – глобулинни м/о га 3 мл гача юбориш мумкин.
Қоқшолга тегишли профилактик чора – тадбирларга ташувчилар ўртасидаги систематик санитар тозалик ишлари ҳам киради.
Натижа:
Қоқшолда натижа деярли жиддий. Ўлим ҳолати 20 – 25 %. Маҳаллий қоқшол кўпроқ яхши натижали бўлади.
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter