Giyos | Дата: Понедельник, 17.09.2012, 01:29 | Сообщение # 1 |
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Статус: Offline
| ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ В - ВГВ – зардоб, парентерал, ятроген, пострансфузион, шприц оркали юкадиган парентерал механизмга эга антропоноз инфекция - ГВ вируси факатгина жигарда тропликка эга эмас. ВГВ – системали касаллик - Огир кечиши мумкин, баъзан фульминант (яшинсимон) шаклда - Умумий структурада ВГ 10-30% ни эгаллайди
- Хозирги вактда ВГВ – ер шарида энг куп таркалган инфекция хисобланади. жахонда 2 млрд.дан ортик одамларда HBV-инфекция утказилган маркерлари аникланган. 400 млн.га якин одам HBV ни сурункали ташувчиси хисобланади. - Улим сабаблари буйича ВГ еттинчи уринда туради, «хаётни потенциал йукотиш йиллари» критерийси буйича стабил учинчи урини эгаллайди, факат пневмония ва уткир диареялардан кейин туради. - Жахонда HBV-инфекция билан йилига1 млн.дан ортик улим боглик, бунга жигар циррози (700 минг атрофида) ва бирламчи жигар раки (300 минг) хам киради.
Эпидемиологияси - Асосий касаллик манбаи ва резервуар – HBV вирус ташувчилар, сурункали гепатит билан огриган беморлар, камрок даражада касалликнинг уткир шакли билан огриган беморлар - Жинсий йул билан юкади - Вертикал юкиш эхтимоли юкори (HBeAg+ холларда 80% гача) - Шахсий гигиена буюмларини куллаганда - Зарарланган кон ва кон препаратлари куйилганда - Турли парентерал муолажаларда - Сурункали соматик касалликлари булган беморлар
Мойиллик гурухи (группа риска) : - Гемофилияли беморлар - Кон реципиентлари - Жинсий йулдошларини тез-тез алмаштирувчи шахсларда - Наркоманлар - Онасидан инфицирланган янги тугилган чакалоклар - Баъзи мутахассисликдаги шифокорлар
Этиологияси - Гепатит В вируси– ДНК-сакловчи гепаднавирус булиб, размери 42 нм ва мураккаб тузилишга эга - Бошка антропоноз вируслар орасида ажралиб туради - 60-йиллар ХХ-юзйилликда ВГВ нинг асосий маркери – HBsAg - австралийский антиген топилган (V.Blumberg). - Турли физик ва кимёвий таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради - Хона хароратида 3 ойгача, холодильникда 6 ойгача, куритилган плазмада 25 йилдан ортик сакланади, турли дез.моддалар ва кон консервантлари таъсирига чидамли. - Автоклавланганда (30 мин) курук парда стерилизация килганда, киздирилганда (10 с давомида) ёки 30 мин давомида кайнатилганда инактивацияланади.
ВГВ патогенези - Кон – жигар – гепатоцитлар –вирус репродукцияси - иммунологик реакциялар –гепатоцитлар некрози. - Иммунологик бевосита инфекция - Аутоиммун механизм
Асосий серологик маркерлар - HBsAg и анти-HBs Ig M и G - HBeAg и анти-HBe Ig M и G - Анти-HBcor Ig M и G - ДНК-полимераза - ДНК HBV
Клиникаси • Инкубацион давр – 45-160 кун (одатда 2-4 ой) • Сарик олди даври – 1-5 хафта (одатда 5-10 кун): - аста-секин бошланиш - бироз харорат кутарилиши - арталгик синдром - астеник синдром - диспептик синдром - пешоб ва ахлат рангининг узгариши - гиперферментемия
Сариклик даври клиникаси - Бемор ахволи ёмонлашади - Сариклик аста-секин купаяди - Узок вакт гиперферментемия - Даврнинг давомийлиги – бир неча кундан то бир неча хафтагача (одатда 2-6 хафта) булади.
Купинча холестатик синдром кузатилади: - кучсиз интоксикация - тери кичишиши, интенсив сариклик, ахлат ахолияси ва пешобтуклашиши узок вакт сакланади (2-4 ой) - биохимик курсаткичлар: кучсиз гиперферментемия, юкори билирубинемия, холестерин микдори ва ИФ (ЩФ) активлигининг юкори булиши - Жигар интоксикацияси синдромларии: мушак холсизлиги, адинамия, диспептик бузилишлар, вегетотомир бузилишлар, баъзан хушни йукотиш (уйку инверсияси, куркинчли туш куриш, йикилиш хисси, бош айланиши, ориентациянинг бузилиши)
Уткир гепатит кечиши - Енгил шакли - Урта оғир шакли - Оғир шакли - Яшинсимон (фульминант) шакли – жигар етишмовчилиги, уткир жигар энцефалопатияси, ДВС-синдром, кома тез ривожланиши, купинча ўлим билан тугайди
Реконвалесценция даври - 6 ойгача давом этади - Клиник-биохимик узгаришлар секин йуқолади - Билирубин микдори нормаллашади, лекин ферментлар активлигининг юқорилиги сезиларли равишда узоқ сакланади
Диагностикаси - Эпидемиологик анамнез - Касаллик бошланишида клиник-лаборатор маълумотлар - ВГВ маркерларини аниклаш – HBsAg, HBeAg, DNA-HBV, HBcAb, DNA-полимераза
Дифференциал диагноз: - Вирусли ва бошка этиологияли (алкогол гепатити хам) гепатитлар - Продромада: ревматизм, полиартритлар, ут йуллари зарарланиши - Механик сариклик - Гемолитик ва тугма сариклик Диагностикаси
Даволаш - Енгил шаклида – базис терапия – рационал пархез, аёвчи харакат тартиби. - Урта огир шаклида – патогенетик дезинтоксикацион терапия – парентерал инфузиялар, витаминлар, спазмолитиклар, антиоксидантлар ва мембраностабилизаторлар
Огир шаклини даволаш - Катъий ёток тартиби, пархез №5а - Инфузион терапия - Кон препаратлари, антикоагулянтлар, диуретиклар, ичакни тозалаш - Диурез ва куйилган (ичилган) суюклик назорати - Лозим булганда –глюкокортикостероидларни куллаш, плазмоферез - Симптоматикая терапия, шу билан бирга УЭЕ (ОПЭ) профилактикаси ва холеретиклар
Даволаш: - Интерферонлар ва ИФН индукторлари: - Виферон, Роферон, Реаферон, Циклоферон - - сурункалига утиш эхтимоли булганда кулланилади - - купинча енгил ва сариксиз шакллари сурункали жараёнга утиши кузатилади - - кунига 1-3 млн суткасига 1-2 марта 5-30 кун - - Циклоферон схема буйича.
Окибатлари: - Тузалиш - Чузилувчан кечиши - Уткир гепатитнинг суруункалига утиши - Улим
Профилактикаси - Донорларни HBsAg бор-йуклигига , АлАТ микдорини текшириш - Кон препаратларини куйиш учун курсатмаларни чеклаш - Тиббий асбобларни тозалаш коидаларига риоя килиш - Омма орасида санитар-окартув ишларини олиб бориш - махсус – ВАКЦИНАЦИЯ - Контингент –HBsAg-позитив оналардан тугилган чакалоклар, - Тиббиёт ходимлари, - Сурункали касалликли беморлар, - ВГВ булган бемор оила аъзолари, - ВИЧ/ОИТС-беморларга Вакцинацияси - Engerix-B - Вакцинация схемаси : - 0, 1, 6 ой - Карши курсатмалар йук - Эффективлиги 96% гача - Минимал ножуя таъсирлар - Шунингдек пассив-актив вакцинация кулланилади
|
|
| |