Четверг, 12.12.2024, 01:16
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Nanizm - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Nanizm
GiyosДата: Пятница, 09.03.2012, 06:25 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Гипофизар нанизм
Нанизм - клиник синдром бўлиб, бўй ўсиши ва жисмоний ри-вожланишдан кескин орқада қолиш билан характерланади. ЎГ ни абсолют ёки нисбий дефицити билан боғлиқ бўлади. Нанизм этио¬логияси ва патогенези бўйича бир хилда бўлмайди.
Кўпчилик беморларда бошқа гипофиз гормонларини регуляци¬яси ва секрецияси патологияси натижасида келиб чиқади. ФСГ, ЛГ, ТТГ ни секрецияси бузилади. (пангипопитуитар нанизм)
Бу беморлар: эркаклар бўйи <130 см , аёллар,<120 см , учраш частотаси 1:15000. Аёллар ва эркаклар фарқи йўқ. Энг кўп учрайдиган шакли - идиопатик (65-75%).
Этиологияси: туғма (генетик) орттирилган б°лади. Соматотроп етишмовчилигини энг кўп учрайдиган шакли - генетик ҳисобланади, бунда кўп ҳолларда гипофизда бирламчи патология кузатилади. Иккиламчи жараён гипофиз етишмовчилиги кузатилади.
Генетик шакллари бўлади:
1. Фақатгина ЎГ ни дефекти билан чекланган шакли - ЎГ гени бўлиниши.
2. Шу генни мутацияси туфайли ЎГ ни биологик ноактивлиги. Периферик тўқималарни ЎГ сезувчанлиги йўқлиги билан боғлиқ бўлган нанизм, соматомединлар дефицити ёки ЎГ рецепторла¬ри дефицити билан боғлиқ бўлади. ЎГ етишмаслигини наслий шакллари бошқа троп гормонларини дефицити билан бирга кечиши мумкин.
қуйида келтирилган генлар мутацияси ЎГ, пролактин, ТТГ ни комбинациялашган етишмовчилигини келтириб чиќаради. Шунинг билан генетик нанизм ифодаланади:
- гипофизни туғма йўқлиги
- оилавий пангипопитуитаризм I тип, II ва III тип
- ЎГ таъсирига периферик резистентлик (Ларон синдроми, пигмейлар паканалиги)
- ИФР-1 га резистентлик ва ЎГ ни биологик ноактивлиги. Гипофизар нанизмни сабаблари бўлиб, гипофизни ривожланмай колиши ёки аплазияси, уни дистопияси, кистоз дегенерация¬си, атрофияси, ўсмалар билан босилиши (краниофарингиома, хро¬мофоб аденома, глиома билан), МНС жарохатлари - ҳомила ичи, туғруқ, постнатал аденогипофиз ўсмалари, гипоталамус ўсмала¬ри, интраселляр кисталар ҳисобланади. Бунда гипофиз тўқимаси босилиб, буришади. Без ҳужайраларида, шунингдек, соматотрофларни ҳам инволюцияси ва дегенераци¬яси кузатилади. ЎГ секрецияси пасайишида инфекциялар, ёш болалик даврда ва ҳомила даври МНС ни токсик жарохатланиши, оғир сурункали соматик касаллик¬лар (масалан, гломерулонефрит, жигар циррози) ҳам аҳамиятга эга. Паканаликда ички органлардаги ўзгаришлар суяклар мўртла¬шиши, скелет дифференцировкаси ва суякланиш ушланиб қолиши билан кузатилади.
Соматотроп етишмовчилик классификацияси
I. ´сиш гормонини туғма дефицити
А. Наслий
1. ЎГ гени патологияси (делеция, мутация)
- IA тип (аутосом-рецессив)
- IB тип (аутосом-рецессив)
- II тип (аутосом-доминант)
- III тип (Х-хромосомага боғлиқ рецессив тип)
2. Pit-1 ген патологияси (мутация)
3. ЎГ-РГ рецептор гени патологияси (мутация).
Б. Идиопатик рилизинг-гормони дефицити (ЎГ-РГ)
В. Гипоталамо-гипофизар системани ривожланиш дефектлари
1. Ўрта трубка патологияси
2. Гипофиз дисгенези (аплазия, гипоплазия, эктопия).
II. ЎГ орттирилган дефицити
1. ГГС ўсмалари (краниофарингиома, глиома, гамартома).
2. Мияни бошқа қисмини ўсмалари (кўрув нерви глиомаси).
3. Жарохатлар бош мия жарохати, хирургик).
4. Инфекциялар (энцефалит, менингит, носпецифик гипофи¬зит).
5. Супрасселяр арахноидал кисталар, гидроцефалия.
6. Томирли патология (гипофиз томирлари аневризмаси, ги¬пофиз инфаркти.
7. Бўйин ва бошни нурланиши.
8. Химиотерапияни токсик асоратлари.
9. Инфильтратив касалликлар (саркоидоз).
10. Транзитор (конституционал ўсишда ва жинсий ри¬вожланищда орќада ќолиш), психосоциал нанизм.
III. ЎГ таъсирига периферик резистентлик
1. ЎГ рецепторларига гени патологияси (мутация) (Ларон синдроми, пигмейлар паканалиги).
2. ЎГ ни биологик ноактивлиги.
3. ИФР-1 га резистентлик.
Клиника
2-3 ёшдан бошлаб ўсишда орқада қолиш (23-30% дан кам бўлмаган (ўртачадан)). Териси юпқа, юмшоқ, нозик.
Суяк ёши паспорт ёшидан орқада қолади. Суяклари ингичка, пропорционал, мушаклари ривожланмаган, гипотония кузатилади – артериал қон босимининг ( АқБ) ошиши, ЭКГ да - тишларнинг паст вольтажи. Гипотиреозда эса брадикардия. Эркакларда крипторхизм, бепуштлик, тестикулалар ривожланмаган,. хотираси - аклий ривожланиш нормада, психикаси инфантиль.
Нанизмга фақатгина танани абсолют кичик ўлчамлари харак¬терли бўлиб қолмай, ўсиш ва жисмоний ривожланишни йиллик динами¬каси камлиги хам характерли. Даволанмаган касалларда терини куриши ва ажинлари тез пайдо бўлади. Бу СТГ ни (геродер¬ма) анаболик таъсирига боғлик.
Бу беморларни 70-75% да турк эгари ўлчамлари ўзгармаган. Лекин турк эгари ёш болалик шаклга "турувчи овал" шаклга эга ва кенг ювенил даврга эга, пазухалари пневматизацияси муддатла¬ридан орқада қолади. Бош мия ичи гипертензияси белгилари ку¬затилади: бош мия суяги асоси суяклари юпқалашган, томир су¬рати кучайган, бармоқ изи симптоми борлиги.
Нанизмни энг аҳамиятли белгиси:
Скелетни дифференцировкаси ва суякланиши орқада қлади. Тиш-жағ истемаси хусусиятлари билан бирга склет дифференци¬ровкаси боғлиқликда бўлади, сут тишлари алмашинуви кечикади.
Нанизм билан беморларда жинсий ривожланишни етишмовчили¬ги ва гипотиреоз ҳам кузатилади.
Диагноз: Анамнезига, клиник-рентгенологик, лаборатор ва гормонал текширишларга асосланиб диагноз ќўйилади.
1) Беморни бўйини бахолашда:
Бўй дефицити аниқанади - беморни бўйи ва унинг ёшига ва жинсига мос бўлган ўртача нормал бўй билан фарни аниқаш. Нормада оғишни кўрсаткичлари
М - Мўрт
И = --------------
б
М - бемор бўйи, Мўрт - ўртача нормал бўй, б - Мўрт дан квадратик оғиш.
И < 3 - нанизмга характерли, И>3 гигантизмга.
2) Скелетни етилмаганлик даражасини баҳолаш учун суяк ёши аниқланади (рентгенологик), унга суяк тўқимаси дифференциров¬каси мос келади, суякланиш дефицити (оссификация) - суякла¬нишда Nдан орқада қолиш (йилларда).
3) СТГ ни қондаги микдорини камлиги характерли. Радиоиммун текширишлар - СТГ ни микдори (турли авторларнинг маълумотларига кўра) 0,87+0,09 дан 1,5+0,64 нг/мл гача бўлади.
Бунда ўртача нормада 3,81+0,29 нг/мл бўлади.
4) СТГ ни циркад ритмларини текшириш шуни кўрсатадики - соѓлом одамларда СТГ миқдори уйқунинг биринчи 2 соатида мак¬симал ва 4-6 соат давомида ҳам максималлиги сақланади. На¬низмда бу соатларда СТГ камайган.
5) Энг информатив ва оддий текширув бўлиб ИФР-1 ни қон зардобидаги микдорини аниқлаш ҳисобланади.
У камайганда стимулловчи синамалар инсулин ва клофелин, аргинин билан, соматолиберин билан қилинади.
6) СТГ ни резервларини ўрганишда турли хил стимулятор¬лардан фойдаланилади ва СТГ миқдори улар юборилишидан олдин ва кейин текширилади.
қонни текшириш учун 2-3 соат давомида ҳар 30 дақиқада олинади. Нормада СТГ ишлаб чиқариш, стимуляциядан кейин 7-10 нг/мл дан кам бўлмаслиги керак. Айрим ҳолларда 20-40 нг/мл бўлади. Бу синамалардан бирида жавоб реакция бўлмаса кайтадан бошқа стимуляторлар билан синамалар ўтказилади. СТГ етишмов¬чилиги 2-3 та турли синамаларда СТГ ишлаб чиқариш йўқ бўлса, қўйилади:
- инсулин 0,1 ЕД/кг тана вазни
- ТРГ - 200-500 мкг в/и.
ТРГ га мусбат реакция ва инсулинга гипогликемияга жавоб йўқли¬ги гипоталамусни жароҳатланганлигидан, ТРГ ва гипогликемияга манфий реакция гипофиз жароҳатланганлигидан далолат беради.
- СРГ (соматотроп рилизинг гормон) 1-3 мкг/кг в/и.
- L- дофа перорал 250-500 мкг
- парлодел билан, глюкогон, клонидин, лизин-вазоп¬рессин билан синама.
Дифференциал диагностика
- оилавий паст бўйлик (жисмоний ривожланиш варианти)
- жинсий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш
- хромосом касалликлар (Шерешевский-Тернер)
- суяк шаклланишини туғма бузилишлари (хондродистрофия, умуртқа поғонаси касалликлари)
- туғма гипотиреоз
- адреногенитал синдром
- Иценко-Кушинг касаллиги
- жигар касаллиги (СТГ , соматомедин С )
- буйрак касалликлари (азотемия -->, соматомедин - С )
- психосоциал нанизм (она эътиборини йўқлиги)
- оқсилли озиқланишни йўқлиги.
Даволаш
Паканаликни даволаш узоқ жараён бўлиб, 2 та асосий тамойилга риоя қилишни мажбур этади:
- индуцирлашган даволаш, ривожланишни физиологик меёр¬ларга яқинлаштириш
- эпифизар ўсиш зоналарини эҳтиёт қилиш.
Патогенетик терапияни асосий тури бўлиб, одам ўсиш гор¬монини қўллаш ҳисобланади.
2 та даволаш схемаси апробациядан ўтказилган:
- узлуксиз
- узлукли 2-3 ойдан ва улар оралиғида интервал билан. Энг эффектив - 2-4 мг х 3 маҳал 1 ҳафтада. ИФР-1 ни миқдорини (соматомедин - С) аниқлаш. Беморни соматотропин препарат¬ларига сезувчанлигини кўрсатувчи ҳаққоний кўрсаткич ҳисобла¬нади.
Нанизмни даволашдан энг муҳим (усул) восита - анаболик стероидлар ҳисобланади. Улар - ўсишни стимуляция қилади, оқсил синтезини тезлаштиради. Даволаш бир неча йил олиб борила¬ди, битта воситани иккинчисига алмаштириб туриш керак.
Анаболик воситаларни алмаштириш ўсиш эффекти 2-3 йилдан кейин камайса ўтказилади. Даволашни 5-7 ёшдан бошланади.
Энг кенг тарқалган воситалар:
- неробол 0.1-0.15 мг/кг 1 кунда перорал
- нероболил - 1 мг/кг 1 ойда м/о
1 ойлик доза 2-3 қабулда 10-15 кун оралаб юборилади
- ретаболил - 1 мг/кг 1 марта 1 ойда м/о.
Анаболик стероидлар 16-18 ёшгача берилади, айрим вақт¬ларда ундан кейин ҳам. Даволаш умумий кувват оширувчи терапия фонида ўтказилади.
Гипотериоз белгилари бўлса тиреоид препаратлар берилади. Ўғил болаларни даволашда 15-16 ёшдан кейин хориогоник гонадотропин берилади. Бундан мақсад Лейдиг ҳужайраларини стимуляция қилиб жинсий ривожланишни тезлаштириш ва шунинг билан бирга ўсишни ҳам тезлаштиришдир.
Дозаси: 1000-1500 ЕД 1-2 марта м/о 1 ҳафтада 2 ойдан, 1 йилда 2-3 мартадан кўп эмас.
ХГ ни эффекти тўлиқ бўлмаса 16 ёш ва ундан катта бола¬ларда андрогенларни кичик дозаси билан ҳам даволанади (метил¬тестостерон 5-10 мг/кун сублингвал).
қиз болалар 16 ёшдан ошганда, эстрогенларни кичик дозасини бериш мумкин. Бунда нормал менструал циклни чақи¬рилади. Даволаш 3 ҳафта давомида ўтказилади ва танаффус қили¬нади. Учинчи ҳафта ХГ берса бўлади. 1000-1500 ЕД 3-5 марта ҳафтасига ёки гестоген таъсирга эга бўлган воситалар (прег¬нин, прогестерон).
Даволашда якуний этап бўлиб (ўсиш зоналари ёпилса) дои¬мий равишда жинсий гормонларнинг терапевтик дозалари берилади.
Умумий қувват оширувчи терапия:
- режим
- оқсилли диета
- витаминотерапия
- биостимуляторлар
Прогнози нанизм шаклларига боғлиқ.
 
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter