Пятница, 29.03.2024, 12:59
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

ЖАРРОҲЛИКДА, ТРАВМАТОЛОГИЯДА ВА ОРТОПЕДИЯДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ. - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » ЖАРРОҲЛИКДА, ТРАВМАТОЛОГИЯДА ВА ОРТОПЕДИЯДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ. (ШЖТнинг САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ)
ЖАРРОҲЛИКДА, ТРАВМАТОЛОГИЯДА ВА ОРТОПЕДИЯДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ.
GiyosДата: Понедельник, 19.09.2011, 05:47 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Кўкрак қафасида бажариладиган операциялардан олдинги ва кейинги даврларида шифобахш жисмоний тарбияни қўллаш.
Операциядан олдинги даврда ШЖТни қўллашга қарши кўрсатмалар: -ўпкадан қон кетиш (агар балғамда қон тарамлари бўлса, у қарши кўрсатма бўлиб ҳисобланмайди);
-юрак-қон томир ва нафас етишмаслигининг II- ва III-даражасининг яққол етишмаслик ҳолати;
-тана ҳароратининг 38-39 градусга кўтрилиши.
ШЖТнинг вазифалари :
-заҳарланиш ҳолатларини камайтириш;
-юрак-қон томир системаси ва ташқи нафас олиш функциясини яхшилаш;
-беморнинг жисмоний ва руҳий-асаб статусини яхшилаш;
-операциядан кейинги эрта даврда бажариладиган машқларга ўргатиш.
Гимнастик муолажа патологик жараённинг қаерда жойлашганлиги ва тарқоқлигига қараб, ташқи нафас олиш функциясининг ҳолатига, беморнинг ёшига ва жисмоний тайёрлигига қараб буюрилади ва ташкил этилади. Гимнастик машғулотлар якка тартибда ёки кичик гуруҳда (3-4 бемор) ўтказилиши мумкин.
Гимнастик муолажанинг кириш қисмида қўл-оёқлар учун машқлар, статик ва динамик нафас машқлари берилади, асосий қисмида кўкрак қафасининг қўзғалувчанлик даражасини оширувчи, қўл ва елка камари мушакларини мустаҳкамловчи, қовурғалар оралиғидаги мушакларни ва қорин олди мушакларини мустаҳкамловчи машқлар берилади.Бу машқлар танани олдинга-орқага букиш, танани айлантириш, кўкрак ва бел соҳасида умумртқа поғанасини букиш билан амалга оширилади. Машқ давомида статик, динамик нафас машқлари, айниқса беморларга махсус машқ бўлиб ҳисобланган диафрагмал нафас машқини тўғри бажариш ўргатилади. Беморларга тўғри йўталиш ўргатилади ва ўпка вентиляциясини оширувчи машқлар берилади. Машғулотнинг тугалланиш қисмида қўл-оёқларнинг дистал қисми учун ва статик нафас машқлари мушакларни бўшаштирувчи машқлар билан биргаликда қўлланилади. Агарда беморларда йирингли жараёнларнинг яққол белгилари бўлса, дренажловчи нафас машқларини бажариш тавсия этилади.
Агар йирингли ўчоғ пастки бўлакларда жойлашган бўлса, танани буриш ва букиш машқлари қўлларнинг силкитишли (мах) ҳаракати билан амалга оширилади. Бу машқлар орқада ва қоринда ётган дастлабки ҳолатда, оёқ кўтарилган ҳолатда бўлиши керак ёки турган дастлабки ҳолатда тана олдинга букилган ҳолатда бўлади.
Агар йирингли ўчоғ ўрта бўлакда жойлашган бўлса, дренажловчи нафас машқлари орқада ётган ва ён бошда ётган ҳолатда амалга оширилади.
Агар йирингли ўчоғ юқори бўлакда жойлашган бўлса, бемор машқларни касалланган ён бошда ётган, ўтирган ва турган дастлабки ҳолатларда бажариши керак.
Агар йирингли ўчоғ аралаш ҳолатларда жойлашган бўлса, дренажловчи нафас машқлари ҳар хил дастлабки ҳолатларда ва танани айлантириш, букиш билан амалга оширилади.
Бу даврда йўтал кузатилганда кўкрак қафасини массаж қилиш тавсия этилади. Шунингдек вибрацион массаж қўллаш мумкин, натижада бронхлардаги секретларнинг кўчиши яхшиланади. Бемор учун индивидуал топшириқ бериш мақсадида дренажловчи махсус нафас машқлари кунига 8-10 марта берилади.
Операциядан кейинги эрта даврда ШЖТни қўллаш.
ШЖТ вазифалари :
-ўпкада бўладиган асоратларнинг олдини олиш;
-қолган ўпканинг функциясини ошириш билан ўпка вентиляциясини ва бронхларнинг дренажини яхшилаш;
-ошқозон-ичак трактида бўладиган ўзгаришларнинг (ичак парези ва ошқозон атонияси) олдини олиш;
-веноз қон айланишини яхшилаш билан флемботромбозларнинг олдини олиш;
-юрак-қон томир ва нафас системасининг иш фаолиятини яхшилааш;
-нерв системасининг тонусини ошириш;
-операция қилинган томонда елка бўғими ҳаракатининг чегаралани-шини олдини олиш;
-кўкрак қафасининг деформациясини ва қадди қоматининг бузилишини олдини олиш.
Қарши кўрсатмалар :
-беморнинг оғир ҳолати;
-иккиламчи қон кетиш ва унинг ҳавфи;
-тез, кичик пульс ва АДнинг 90 мм сим. устунидан пастга тушуши.
Шифобахш гимнастика муолажаси операциядан сўнг 1-2 соатдан кейин қўлланилади. Беморнинг нафас йўлларидаги шилимшиқ ёки балғамнинг чиқиб кетишини яхшилашга ёрдам бериш мақсадида нафас машқларини тўғри йўналишда олиш ўргатилади. Гимнастик муолажанинг 1-кунида 3-5 минут давомида 3-5 марта ўткзилади. Енгил, қўл-оёқларнинг дистал қисмига бериладиган машқлар билан биргликда берилади. 2-кундан ҳаракат тартиботи кенгайтирилади. Бу билан беморни бир ҳолатдан 2-чи ҳолатга ўтказилади (орқадан ён бошга ва ҳ.з.), шу ҳолатда машқлар бажарилиши ва ён бошга ўтказилаётганда соғ томонига ўтқизилиши керак. Булардан ташқари беморларга шарни пуфлаш, периферик қон айланишини яхшилаш мақсадида оёқлрни енгил силаш билан массаж қилиш тавсия этилади. Аста-секин бемор ўтирган дастлабки ҳолатга ўтказилади ва қуйидаги машқлар берилади : қўл-оёқларнинг дистал қисмига, кичик бўғимларга машқлар. Улар статик, динамик ва махсус нафас машқлари билан биргаликда олиб борилади. 3-5 кунларга келиб бемор ўтирган ҳолатдан аста-секинлик билан турган дастлабки ҳолатга ўтади. Бу ҳолатда беморлар енгил машқлар бажаради ва палатада юра бошлайдилар. Бу даврда орқа ва кўкрак қафасида массажнинг силаш, суртиш, тебратиш усулларини қўллаш мумкин.
6-кундан тушак тартиботи тугайди ва бемор гимнастика муолажасини залда давом эттиради. Залда асосан ўтирган, турган ва юрган ҳолатларда машқлар бажарилади. Машқлар снарядлар ёрдамида (гимнастик таёқча, медицинбол – ўсиб борувчи юкламага мослаштириш, елка бўғимидаги чегараланишни йўқотиш, қадди қоматни тўғрилаш мақсадида)ўтказилиши керак. Бу даврда ҳам кўкрак қафасининг, орқанинг массажи тавсия этилади. Беморларга статик ва динамик нафас машқлари, махсус товушли гимнастика (унли ва ундош ҳарфлар ёрдамида) нафас машқлари берилади.
Пульмонэктомия қилинганидан сўнг ўпка томонидан бўладиган асоратлар ҳавфлидир. Шунинг учун 1-кундан бошлаб шифобахш гимнастика муолажаси бир неча марта ўткзилади. 2-3 кундан беморга нафас машқлари операция қилинган томонида ётган ҳолатда бажариш тавсия этилади.Бу билан соғ томондаги ўпканинг экскурсияси оширилади. Ўпканинг вентиля-цияси ва дренажи яхшиланади.
Операциядан кейинги кечки даврда ШЖТни қўллаш. Вазифалари :
-соғ ўпканинг функциясини янада ривожлантириш ва қолган ўпка функциясини яхшилаш;
-юрак-қон томир систмасининг фаолиятини яхшилаш;
-операция қилинган томондаги елка бўғимининг қўзғалувчанлигини ошириш;
-кўкрак қафаси, умуртқа поғанаси ва елка камаридаги деформация-ларнинг олдини олиш;
-беморларни турмуш малакаларига тайёрлаш.
Шифобахш гимнастика муолажаси асосан операциядан кейинги 7-8 кунидан қўлланилади. Бу даврда бемор учун бериладиган машқлар бемор ҳолатига қараб берилади ва қуйидаги тавсияларга риоя қилинади :
1.Беморларда чарчоқни чақирмаслик.
2.Операция чандиғи соҳасида кескин оғриқни чақирмаслик.
3.Беморнинг ҳаракат тартиботини меъёрли равишда кенгайтириш.
4.Машқларни секин суръатда ва нафас олиш фазалари билан биргаликда олиб бориш.
Машғулот вақтида умумий ривожлантирувчи машқлар ҳамма мушак-лар гуруҳига гимнастик таёқча, медицинбол ва гантелла (1 кггача), коптоклар билан биргликда, гимнастик скамейка ва соғломлаштириш нарвонида олиб борилиши керак, шунингдек бир-бирига мос ҳаракатлар ва мувозанат учун машқлар тавсия этилади. Бу машқлар статик, динамик ва махсус нафас машқлари билан биргаликда олиб борилади.
Ўтказилган ШЖТнинг самарадорлиги қуйидагилар билан баҳоланади :
-пульс
-артериал босим
-беморнинг объектив, субъектив ҳолати
-кўкрак қафасининг экскурсияси
-спирометрия, спирография
-пневмотахометрия (бронхларнинг ўтказувчанлигини аниқлаш)
-ЭКГ, ВПН
-функционал синамалар – Штанге, Генч
-қон анализи
Бемор шифохонадан чиққанидан сўнг шифобахш гимнастика муолажасини поликлиника ёки диспансер шароитида давом эттиради. Бу даврда муолажанинг давомийлиги 30 минут бўлганда кунига 2-3 марта берилади. Ҳар бир муолажа ўтказилаётганда юкламалар аста-секинлик билан ошириб борилади. Бу машқлар гуруҳига механотерапевтик воситалар, амалий-спорт машқлари (юриш, югуриш, сузиш ва ҳ.з), ҳаракатли ўйинлар, кўкрак қафасининг массажи, шунингдек табиатнинг табиий омилларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Қорин бўшлиғидаги операцияларда ШЖТни қўллаш.
Операциядан олдинги даврда ШЖТнинг вазифалари:
-организмнинг умум ҳаётий тонусини ва қаршилигини ошириш;
-юрак-қон томир ва нафас системасининг функционал ҳолатини мустаҳкамлаш;
-қорин бўшлиғидаги орган ва тўқималарда қон айланишини яхшилаш;
-ошқозон-ичак йўлининг мотор-эвакуатор функциясини яхшилаш;
-невратик ҳолатларни камайтириш;
-тўғри нафас олишга ва операциядан кейинги эрта даврда бажарилади-ган машқларга ўргатиш.
Юрак-қон томир ва нафас системаларининг функционал ҳолатини ошириш учун қўл-оёқ ва тана мушаклари учун машқлар нафас машқлари билан бирга буюрилади. Улар медицинбол, булавалар ёрдамида бажарилади.
Ошқозон-ичак йўлининг мотор-эвакуатор функциясини яхшилаш мақсадида диафрагмал нафас, қорин олди мушак прессининг тонусини оширувчи машқлар тавсия этилади.Операциядан кейинги эрта даврдаги машқларни бажаришга ўргатиш учун ётганда танани кўтариш, тосни тушакдан кўтариш, ён томонларга айланиш ва оғриқсиз йўталиш, статик ва динамик нафас машқлари буюрилади.Агарда жигар ва ўт қопида операция ўтказилмоқчи бўлса, беморлар учун танани олдинга букиш ва айлантириш, оёқларни кетма-кет қоринга олиб келиш, қорин олди мушаклар прессини ритмик ҳолатда қисқартириш ва бўшаштириш, яъни бу билан ўтнинг ажралишини фаоллаштириш мумкин. Асосий дастлабки ҳолат бўлиб чап ёки ўнг ён бошда ётган ҳолат ҳисобланади.Беморнинг ёшига, орган ва система-ларининг функционал ҳолатига қараб машқлар танлаб олинади, ўзгартири-лади, яъни шифобахш гимнастика муолажаси ўтказилади. Бундан ташқари беморларга эрталабки бадан тарбия, меъёрли юриш тавсия этилади.
Операциядан кейинги эрта даврда ШЖТнинг вазифалари:
-организмдан наркотик моддаларнинг тезроқ чиқиб кетишига ёрдам бериш (ўпка вентиляциясини яхшилаш);
-қорин димланишининг олдини олиш;
-периферик қон айланишини яхшилаш;
-операцияга жалб қилинган тўқималарнинг тренировкасини яхшилаш;
-ошқозон-ичак тракти томонидан бўладиган асоратларнинг олдини олиш;
-битишма жараёнларининг олдини олиш;
-диафрагмал нафасни тиклаш;
-организмни аста-секинлик билан берилаётган жисмоний юкламаларга мослаштириш.
Операциядан кейинги эрта дарда шифобахш гимнастик муолажаси асосан орқада ётган дастлабки ҳолатда ўтказилади.Бунда статик, динамик нафас машқлари, қўл-оёқларнинг дистал қисми учун машқлар берилади. Шунингдек беморнинг ҳолатига қараб товушли нафас машқлари берилади. Бу даврда асосий эътибор беморнинг ўзига-ўзи хизмат қилишини тиклаш учун машқлар берилади.
Операциядан кейинги кечки даврда ШЖТнинг вазифалари :
-қорин бўшлиғидаги бир-бирига анатомик боғлиқликларни нормал ҳолатга олиб келиш;
-организмнинг қаршилигини ошириш;
-ҳаракатни тиклаш;
-қорин олди мушак прессини мустаҳкамлаш.
Машғулотлар шифобахш жисмоний тарбия залида олиб борилади, унинг ўртача давомийлиги 25-30 минут давом этади.Беморга нафас, фаол, снарядлар билан бажариладиган, мувозанатга, бир-бирига мос ҳаракатли, тирмашиш машқлари тавсия этилади.Операцион чандиқни ва ҳаракатчан-ликни ошириш мақсадида танани букиш ва айлантириш, қорин олди мушак прессини мустҳкамлаш машқлари берилади.
Беморлар шифохонадан чиққанидан сўнг поликлиника жарроҳининг назоратида гимнастик машғулотларни ва ШЖТнинг бошқа шаклларини қўллашни давом эттирадилар. 6-12 ойдан сўнг амалий спорт машқлари тавсия этилади.
Ўтказилган шифобахш жисмоний тарбиянинг самарадорлигини баҳолаш усуллари :
-пульс
-артериал босим
-беморларнинг объектив ва субъектив ҳолатлари
-ЭКГ, ВПН
-Джексон синамаси, яъни қорин олди мушак прессига бериладиган статик юклама. Эркаклар учун – 2-3 секунд; аёллар учун – 1-2 секунд.
Агарда юқоридаги давомийликда ушлаб турилса, мушак пресси тонуси яхши деб ҳисобланади.
-қорин айланасининг киндак соҳасида максимал олдинга чиқарган ва максимал орқага тортгандаги айланаси.
Агарда бу айирма 2-3 см чиқса, мушак тонуси – паст; 10-15 см чиқса – яхши деб баҳоланади.
Травматология ва ортопедияда ШЖТ
Таянч-ҳаракат аппаратининг жароҳати ва касалликларида шифобахш жисмоний тарбияни қўллаш муҳим аҳамиятга эга. Жароҳатланиш кўпинча функциянинг бузилиши билан кечади, бу беморнинг меҳнат қобилиятининг пасайишига ёки йўқолишига олиб келади. Функциянинг бузилиши маҳаллий ва умумий бўлади.
Умумий бузилиш – аста-секин иммобилизация вақтида гемодинами-канинг асосий кўрсаткичлари ва ташқи нафас функцияси пасаяди, модда алмашинуви бузилади. Иммобилизация узоқ вақт давом этганда афферент импульсация бузилади, компенсатор-мослаштирувчи регулятор механизмлар ишга тушади.
Жисмоний машқларнинг систематик мунтазам қўлланилиши таъсирида таянч-ҳаракат аппаратининг трофикаси яхшиланади, мушакларда капилляр-лар ва анастамозлар миқдори ортади. Ҳаракат аппарати жароҳатларида реге-нератив жараёнларнинг яхшиланилишини мотор-висцерал рефлекслар меха-низми тушунтириб беради. Машғулот вақтида ҳосил бўлган рефлекслар аста-секин шартли-рефлектор боғланиш белгиси бўйича динамик стериотипни шакллантиради.
Шундай қилиб, фақат машғулот вақтида эмас, балки ундан кейин ҳам мушак тонуси, бўғимлардаги ҳаракат, тана ва қўл-оёқ мушак кучларининг ошиши кузатилади.
Жароҳатланиш ҳарактери, шикастланиш ёки касалликларнинг патоге-нетик механизмларига нисбатан шифобахш жисмоний тарбиянинг ҳаракат тартиботи аниқланади ва даволашнинг умумий ва маҳаллий вазифалари қўйилади.
Шифобахш жисмоний тарбия тавсия этишга қарши кўрсатмалар :
1.Беморнинг умумий оғир ҳолати.
2.Геморагик, травматик ва оғриқ шоклари.
3.Қон кетиш ва қон кетишга мойиллик.
4.Йирик томир ва нерв яқинида ёд таналарнинг бўлиши.
5.Суяк бўлаклари репозициясининг йўқлиги.
Қўл-оёқ суяклари синганида қўйиладиган умумий вазифалар:
-юрак-қон томир, нафас системалари функциясини, ошқозон-ичак йўли моторикасини яхшилаш;
-алмашинув жараёнларини, жароҳат соҳасида қон ва лимфа айланишини тезлаштириш;
-ўсиб борувчи жисмоний юкламага организмнинг ҳамма системаларини мослаштириш.
Маҳаллий вазифалар :
-мушаклар гипотрофиясининг олдини олиш;
-мушаклар кучланганлиги ва контрактурасининг олдини олиш;
Маҳаллий вазифаларни бажариш учун шифобахш жисмоний тарбия-нинг қуйидаги воситаларидан фойдаланилади:
-енгиллаштириш билан бажариладиган машқлар (сирпанувчи юза, ғилдиракли аравачалар);
-симметрик қўл-оёқ учун машқлар;
-иммобилизация қилинган қўл-оёқларнинг бўш бўғимлари учун машқлар;
-идеомотор машқлар.
Қўшимча воситалар – шифобахш массаж, илиқ ванналар.
Тирсак бўғими жароҳатида шифобахш жисмоний тарбия.
Даврлар -абсолют иммобилизация
-нисбий иммобилизация
-иммобилизациядан кейинги
-тикланиш
Жароҳатнинг 1-кунидан бошлаб изотоник машқларни, 2-3 кундан изометрик машқларни тавсия қилиш мумкин.
Иммобилизациядан кейинги даврда қуйидаги вазифаларни қўйиш мумкин :
-ҳаракат кўникмаларининг тренировкси;
-соғ қўлнинг таянч қобилиятининг тренировкаси;
-соғ қўлда ҳаракат амплитудасини ошириш;
Қўлланилган машғулотларнинг эффективлигини аниқлаш учун қуйида-ги усуллардан фойдаланилади :
-углометрия;
-динамометрия;
-статик кучланишни ушлаб туриш.
 
GiyosДата: Понедельник, 19.09.2011, 05:47 | Сообщение # 2
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Умуртқа поғанасининг синишида ШЖТ.
Бўйин қисмининг энгашган синишида иммобилизацияга қуйидаги талаблар қўйилади :
1.Қаттиқ тўшак.
2.Елка остига катта бўлмаган ёстиқ.
3.Бош қисми 50 смга кўтарилган.
4.Глиссон ҳалқаси ёрдамида чўзиш.
Бўйин қисмининг ёзилиш ҳолатида синишида иммобилизацияга қуйидаги талаблар қўйилади :
1.Бош остига катта бўлмаган ёстиқ.
2.Глиссон ҳалқаси ёрдмида чўзиш.
3.Энса суяги остига гипсли ярим корсет.
Синишнинг 1-кунларида шифобахш жисмоний тарбиянинг вазифаси бўлиб ҳисобланади :
-беморнинг ҳаётий тонусини кўтариш;
-юрак-қон томир, нафас системаларининг фаолиятини яхшилаш;
-ҳаётий муҳим органларда димланиш ҳолатларининг олдини олиш.
Тавсия этилади:
-нафас машқлари;
-енгиллаштирилган шароитда қўл-оёқларнинг дистал қисмлари учун умумривожлантирувчи машқлар (тўғри оёқларнинг кўтарилиши тавсия этилмайди).
Кўкрак ва думғаза қисмлари жароҳатида шифобахш жисмоний тарбияни қўллаш.
Даврлари -1 - 7-10 кун
-2 - 10-45 кун
-3 - 45-60 кун
-4 - беморнинг ўрнидан турган вақтидан бошлаб
1- ва 2-даврларнинг вазифалари:
-ички органларнинг функциясини нормаллаштириш;
-жароҳат соҳасида қон билан таъминланишни яхшилаш;
-тана, елка ва тос камари мушакларини мустаҳкамлаш.
3-даврнинг вазифалари:
-қўл-оёқ, тана ва тос туби мушакларини мустаҳкамлаш;
-ҳаракатлар координациясини ва умуртқа поғанасининг мобиллигини яхшилаш.
3-давр 2-даврдан қуйидагилар билан фарқланади :
-машғулотларнинг зичлиги ва давомийлигининг ортиши ҳисобига юкламанинг ошиши билан;
-қаршиликда ва юклама билан бажариладиган машқларнинг тавсия этилиши билан;
-изометрик машқлар экспозициясининг ортиши билан;
-аста-секин умуртқа поғанасига юклама беришга ўтиш билан.
Машғулотнинг эффективлиги мушак корсетининг ҳосил бўлиши бўйича баҳоланади, яъни 1.”ласточка” машқи - 2-3 минут
2.Жексон синамаси - 2-3 минут
4-даврнинг вазифалари :
-тана мушагининг мустаҳкамланишини давом эттириш;
-умуртқа поғанасига юклама беришга ўтиш;
-юриш кўникмаларини ва қоматни тиклаш.
Умуртқа поғанаси жароҳатидан кейин ўтиришга 3 ойдан сўнг руҳсат этилади, агар бемор 1,5 – 2 соат юрганидан кейин дискомфортни хис қилмаса, яъни безовта бўлмаса.
Умуртқа поғанаси билан орқа мия ҳам жароҳатланса асораталар ёки бузилишлар кузатилади, яъни
-орқа мия нейронларида дистрофик жараёнларнинг эрта ривожланиши;
-спастик ҳолатларнинг эрта пайдо бўлиши;
-бўйин қисм синганида нафаснинг вестибляр аппарати ва координа-циянинг бузилиши.
Бу асоратларнинг олдини олиш учун қуйидагилар тавсия этилади:
-изоляцияланган ҳаракатларнинг нафас фазалари билан биргаликда олиб бориш;
-рефлектор қўзғалувчанликни пасайтириш учун пассив машқларни ва бўшаштирувчи массажни эрта қўллаш;
-иродали мушаклар релаксацияси;
-ҳаракат стереотипини шакллантириш.
Тос суягининг синишида ШЖТни қўллаш.
Даврлари - 1 - 8-10 ҳафта
- 2 - 11-13 ҳафта
- 3 - тикловчи
1-даврнинг умумий вазифалари :
-беморнинг эмоционал тонусини ошириш;
-юрак-қон томир, нафас системалари томонидан бўладиган асорат-ларнинг олдини олиш;
-қорин димланиши (метеоризм), сийиш ва нажасни ушлаб қолиш функциясининг сусайишини олдини олиш.
Маҳаллий вазифалари :
-тос соҳасида қон билан таъминланишни яхшилаш;
-тос камари ва оёқ мушакларининг кучи ва чидамлилигининг пасайи-шини олдини олиш;
-бўғимларда регидликнинг олдини олиш.
Эрта даврида асосан кўкрак билан нафас олиш қўлланилади.
Иммобилизация даврида қўлланилади :
-соғлом қўл-оёқнинг фаол ҳаракати;
-иммобилизация қилинган оёқ учун идеомотор машқ;
-оёқ панжаларининг фаол ҳаракати, оёқ товонини букиш, товонга босим, кичик нарсаларни оёқ панжалари билан ушлаш;
-сон, тизза мушаклари учун изометрик машқлар, юриш имитацияси.
Тоснинг қўзғалган (ажралган) бўлакларининг репозицияси учун тавсия этилади :
1.Кроватнинг оёқ томонига қўзғалган томондаги оёқ билан “тортилиш”.
2.Тос суяги ажралганда оёқларнинг бир-бири билан кесиб ўтиши (соғ оёқ юқорида).
3.Оёқларнинг ички ротацияси.
4.Қорин пресси учун машқлар.
2-даврнинг вазифалари :
-тана, тос камари, қўл-оёқ мушакларини мустаҳкамлаш;
-қўл-оёқ бўғимларида ҳаракат амплитудасини ошириш;
-оёқларнинг таянч функциясининг тренировкаси.
Беморларни 2-даврнинг охирида ўрнидан кўтарилишига руҳсат этилади, лекин бунинг учун аввал беморни қоринга ўгириб олиш керак.
Қоринда ётган ҳолатда машқлар:
1.Галма-галдан, кейин бир вақтнинг ўзида оёқларни тос-сон бўғимида букиш.
2.Тўғри оёқларнинг ён томонга ҳаракати.
3.Тосни кўтариш.
3-даврнинг вазифалари:
-ўсиб борувчи жисмоний юкламага организмнинг ҳамма система-ларини мослаштириш;
-оёқларнинг таянч функциясини тиклаш, тос-сон ва тизза бўғимларида ҳаракатни ошириш.
Бемор хассасиз 1,5 – 2 соат давомида юриб, дискомфорт хис қилмаса унга ўтиришга руҳсат этилади.
Соннинг марказий чиқиши билан тос суягининг синишининг 1-даврида изометрик машқларни қуйидагилар учун қўллашга руҳсат этилади:
-думба мушаклари;
-орқанинг тўғри мушаклари;
-тизза мушаклари;
-тос туби мушаклари.
Қуйидаги дастлабки ҳолатлар руҳсат этилади :
1.Тизза-тирсак дастлабки ҳолати.
2.Тиззада турган дастлабки ҳолат.
3.Турган дастлабки ҳолат.
4.Товон-қўл дастлабки ҳолат.
5.Тизза-қўл дастлабки ҳолати.
Сколиотик деформациянинг ривожланишида қуйидаги босқичлар фарқланади:
-торсия;
-ён бош қийшайиши;
-кифоз элементларининг бўлиши;
-кўкрак қафасининг деформацияси;
-бел лордозининг кучайиши;
-мушакларнинг бир томонлама контрактураси;
-ички органлар жойининг ўзгариши.
Сколиозни даволашнинг асосий усули бўлиб ҳисобланади : умуртқа поғанасининг мобилизация ва деформациянинг коррекцияси ва уни ушлаб туриш. Шу мақсадда қуйидаги машқлар қўлланилади :
-коррекцияловчи;
-ассиметрик;
-симметрик;
-нафас.
Остеохондрози бор касал беморлар билан шифобахш жисмоний тарбия машғулотларини ўтказишда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак :
1.Юкламани камайтирувчи дастлабки ҳолатни қўллаш (орқада, қорин-да, ён бошда ётган, тизза-кафт).
2.Бўшаштирувчи машқни кенг қўллаш.
3.Нафас машқлари.
4.Умуртқа поғанасини букишга машқ.
5.Умуртқа поғанасини чўзишга машқ.
6.Штангачилар фойдаланадиган камар ёрдамида жароҳатланган сегментларнинг фиксацияси.
Ясси оёқлик – оёқ панжасининг яссилиги билан характерланади.
Вазифалари:
- тана холатини тўғри тутишга қаратилган
- оёқ панжасига тушадиган юкламани камайтириш
- енгил даражада даволаш
ШЖТнинг қўлланилиши:
1.Юкламани камайтирувчи дастлабки ҳолатни қўллаш (орқада, қорин-да, ён бошда ётган, тизза-кафт).
2.Бўшаштирувчи машқни кенг қўллаш.
3.Умуртқа поғанасини букишга машқ.
4.Умуртқа поғанасини чўзишга машқ.
 
AwvrphxhrДата: Среда, 28.08.2013, 09:37 | Сообщение # 3
Группа: Qadrli mehmon





На нашем сайте представлены более 100 игровых автоматов в которые вы можите играть бесплатно и без регистрации. Также доступно казино онлайн,в котором пройдя регистрацию вы можите играть на деньги.Казино стабильно платит,имеет большие шансы на выигрыш чем у конкурентов,быстрота выплат. http://igrovieavtomati.org
 
SoginchДата: Среда, 28.08.2013, 10:37 | Сообщение # 4
Группа: Qadrli mehmon





Vi znaete po wariatu vse otnositelnoe na kazino -grex!
I eto kasaetsya dlya vsex razvlekatelnix irg.
Mojet vi na operatsiyonnom stole pod narkozom owiblis na teme?))))
 
GiyosДата: Среда, 28.08.2013, 22:13 | Сообщение # 5
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Bu spam))
Yozganizni o'qimaydi))
 
SoginchДата: Четверг, 29.08.2013, 00:17 | Сообщение # 6
Группа: Qadrli mehmon





O'qimasayambowqala bilb qoysin)))
oqimaasa ado bosuun)))
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » ЖАРРОҲЛИКДА, ТРАВМАТОЛОГИЯДА ВА ОРТОПЕДИЯДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ. (ШЖТнинг САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter