Суббота, 27.04.2024, 21:23
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

НАФАС ОЛИШ, ҲАЗМ ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ВА МОДДА АЛМАШИНУВ - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » НАФАС ОЛИШ, ҲАЗМ ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ВА МОДДА АЛМАШИНУВ (БУЗИЛИШЛАРИДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ. ШЖТнинг САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ)
НАФАС ОЛИШ, ҲАЗМ ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ВА МОДДА АЛМАШИНУВ
GiyosДата: Понедельник, 19.09.2011, 05:45 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Зотилжам (пневмония – ўпканинг яллиғланиши) ўчоқли (очаговый) ва зардоб йиғилган (крупозный) ҳолатда кечади.
Ўчоғли зотилжам – бу ўпка тўқимасининг катта бўлмаган жойларининг ва бу жараёнга альвеоллалар ва бронлар қўшилиб яллиғланишидир.
Зардобли йиғилган зотилжам – бу ўткир инфекцион касаллик бўлиб, бунда яллиғланиш жараёни ўпканинг битта бўлагини эгаллайди.
Ўчоқли ва зардоб йиғилган зотилжамда альвеоллаларнинг ичида экссудат пайдо бўлиб, у бутунлай сўрилиб кетиши ёки йирингли жараёнга ўтиши мумкин.
Зотилжамда ШЖТнинг қўлланилишига қарши кўрсатмалар :
-тана ҳароратининг юқори кўтарилиши;
-беморларда кузатиладиган яққол интоксикация (заҳарланиши);
-нафас олиш етишмаслиги;
-тахикардия ва ҳ.з.
Тўшак ҳаракат тартиботида ШЖТни қўллаш.
Вазифалари :
1.Нафас олиш механикасини (ҳаракатларини) нормаллаштириш.
2.Нафас олишнинг етишмаслигини камайтириш.
3.Ўпкадаги патологик ўчоғини сўрилишини кучайтириш.
4.Ташқи нафас олиш функциясининг, юрак-қон томир, асаб, ошқозон-ичак ва бошқа системалар фаолиятини яхшилаш.
5.Ателектаз ва тромб ҳосил бўлишини олдини олиш.
Беморларнинг 3 – 5 кун шифохонада бўлишларида тана ҳароратининг тушиши, юрак уруши тезлигининг камайиши ва лейкоцитоз кўрсаткичининг тушиши билан беморга шифобахш жисмоний тарбия буюрилади.
Шифобахш гимгастика муолажаси якка тартибда ўтказилади. Муолажани статик нафас олиш машқларини бажариш билан бошланади. Методист ёрдамида бемор максимал чуқур нафас олишга ва лабларини найча қилиб узоқ вақт нафас чиқаришга ҳаракат қилдирилади. Шу билан бирга беморга диафрагмал нафас олиш машқи тавсия этилади. Ўтказилган нафас машқлари ўпканинг вентиляциясини яхшилашга, нафас олиш чуқурлигининг кўпайишига ва унинг тезлигини камайишига, диафрагманинг кўзғалишини кучайтиришга имкон беради. Касал томондаги ўпка вентияляциясини яхшилаш мақсадида бемор соғ ён бошда ётган дастлабки ҳолатга ўтказилади. Шу ҳолатда пайдо бўлиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш мақсадида орқа томон массаж қилинади. Муолажа давомида қўл-оёқ ва тана мушакларига машқлар берилади.
Ярим тўшак ҳаракат тартиботида ШЖТни қўллаш (5 - 9 кун).
Вазифалари :
1.Нафас олиш механикасини янада такомиллаштириш.
2.Нафас олишнинг етишмаслиги йўқотиш.
3.Марказий нерв системасининг тонусини ошириш.
4.Экссудатнинг сўрилиши ва чандиқ жараёнининг пайдо бўлишини олидини олиш.
5.Ателектазлар бўлмаслигини олидини олиш.
6.Ўпканинг дренаж функциясини яхшилаш.
7.Юрак-қон томир ва бошқа системаларнинг функционал ҳолатларини тиклаш.
Бу даврда статик нафас олиш машқларини орқада ва ён бошда ётган, ярим ўтирган ва ўтирган дастлабки ҳолатларида бажаришга тавсия берилади. Қўл ва оёқ учун машқлар нафас олиш машқлари билан биргаликда бажарилади (3 : 1 нисбатда) 3 – 4 кундан кейин шифобахш гимнастика муолажасига динамик ва махсус нафас олиш машқлари киритилади, улар ёрдамида балғамнинг яхши ва тез ажралишига, диафрагма қўзғалувчанлигининг ва нафас олишда иштирок этаётган мушаклар кучининг ошишига, периферик қон айланишининг фаоллашишига, ташқи нафас олиш функциясининг яхшиланишига эришилади.
Эркин ҳаракат тартиботида ШЖТни қўллаш (10 – 12 кун).
Вазифалари :
1.Ташқи нафас олиш аппаратининг функциясини тиклаш.
2.Нафас олиш органларини морфо-функционал тузилишини тўлиқ тиклаш ва зотилжамнинг қайтарилишини олдини олиш.
3.Юрак-қон томир, ошқозон-ичак, нерв ва бошқа системаларнинг функционал ҳолатини тиклаш.
4.Ўсиб борувчи жисмоний юкламаларга организмни мослаштириш.
5.Беморни маиший ва касбий фаолиятга тайёрлаш.
Эркин тартибот ўпка тўқималарида қолдиқ кўринишлари даври билан тўғри келади.
Бу даврда динамик ва махсус нафас олиш машқлари ўтирган ва турган дастлабки холатларда бажариш маслахат берилади, шунингдек қўл оёқ, елка камари ва тана учун машқлар снарядлар (гимнастика нарвони,медицинбол,гантеллар ва бошқалар) билан биргаликда қўлланади.
Беморлар касалхонадан чиққакларидан сўнг,шифобахш гимнастика билан поликлиникаларда ва уй шароитида шуғулланишлари керак.
Кучайтирадиган машқлар (гантеллар,булавалар,гимнастика скамейкаси ва нарвони) ва нафас олиш машқлари (динамик ва статик) машқларини бажарадилар.
Орқа ва елка камари мускуллари учун қўл массажёрни, эспандерларни ва эластик бинтларни ишлатиш маслахат берилади,булар кўкрак қафаси,елка камари, қўл ва оёқларнинг мускулларини кучини ўстиришга имкон беради ва умуртқа поғоналарнинг қўзғалиш харакатини яхшилайди. Тренажёрларда машқлар бажариш (эшкак эсиш,”соғломлаштириш” ва чопувчи йўлка тренажёрлари, велоэргометр ва бошқалар) ва организмни чиниқтириш ва мустахкамлаш усулларини қўллаш (қуёш,сув,хаво) тавсия этилади.
Бронхит (бронларнинг яллиғланиши) касалликларида шифобахш жисмоний тарбиясини қўлланиш.
ШЖТ қўллашга қарши кўрсатмалар:
-тана ҳароратининг юқори кўтарилиши;
-нафас олишнинг етишмаслиги;
-астма (нафас бўғлиши) холати.
ШЖТ вазифалари:
1.Қон ва лимфа айланишларини кучайтириш.
2.Бронхларда яллиғланишдан пайдо бўлган ўзгаришларни камайтириш ёки йўқ қилиш.
3.Бронхларнинг дренаж функциясини тиклаш.
4.Бронхлар дарахтини махалий ва умумий қаршилигини (резистент-лигини) ошириш.
5.Асоратларнинг олдини олиш.
6.Организмнинг шамолаш касалликларига қаршилик кўрсатувчан-лигини ошириш.
ШЖТ ўткир жараёнинг пасайиши билан буюрилади. Касалликнинг бириняи 7-10 кунида беморларга олдин статик нафас машқлари, кейинчалик динамик ва махсус нафас машқлари қўллаш тавсия этилади. Шундан сўнг ҳамма мушак гуруҳларига гимнастик снарядлардан фойдаланган ҳолда умумий ривожлантирувчи машқлар муолажа комплексига қўшилади.
Беморлар шифохонадан чиққанларидан кейин, организмни чиниқтириш, чанғида ва конькида юриш, югуриш ва бошқа амалий спорт машқларини бажариш тавсия этилади.
Бронхиал астма касаллигида ШЖТни қўллаш.
Бронхиал астма касаллиги экспиратор нафас сиқилиши (бўғилиши) хуружлари билан характерланиб, бронхлар ва кичик бронхларнинг ички торайиши ва уларда экссудатнинг пайдо бўлишидан келиб чиқади.
ШЖТни қўллашга қарши кўрсатмалар :
-нафас етишмаслиги;
-юрак фаолиятининг етишмаслиги;
-тана ҳароратининг юқори кўтарилиши ва ҳ.з.
Вазифалари :
1.Бронх ва бронхиоллаларнинг торайишини (спазмини) камайтириш ва йўқотиш.
2.Ўпка вентиляциясини яхшилаш.
3.Ўпка ва бронхлар дренажини яхшилаш.
4.Нафас олишда иштирок этувчи мушакларни мустахкамлаш.
5.Кўкрак қафаси қўзғалувчанлигини ошириш.
6.Тўқималарда қон ва лимфа айланишини яхшилаш.
7.Марказий нерв системасида тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг мувозанатини тиклаш.
8.Ўсиб борувчи жисмоний юкламага организмни мослаштириш.
9.Асоратларнинг олдини олиш.
Шифобахш гимнастика муолажаси якка тартибда, кичик гуруҳ ва гуруҳ тартибида ўтказилади. Шифобахш гимнастика муолажаси беморнинг ёшига, ҳолатининг оғирлигига, нафас сиқилишининг тезлигига, кардиореспиратор системаларининг функционал ҳолатига қараб якка тартиби аниқланади. Муолажа вақтида кўкрак қафасини яхши экскурсия бўлишига ёрдам берувчи ва нафас чиқаришни енгиллаштирувчи қуйидаги дастлабки ҳолатлардан фойдаланиш мумкин : бош қисми кўтарилган кроватда орқа билан ётган, стулнинг суянчиғига таяниб ўтирган. Муолажа комплексида асосан нафас машқлари (кўкрак, диафрагмал, товушли), умумий ривожлантирувчи машқлар қўлланилади, шу билан бирга орқа массаж қилинади.
Кичик гуруҳли ва гуруҳли тартибда асосан қуйидаги дастлабки ҳолатлар қўлланилади : ўтирган, стулга таяниб турган ва турган.
Беморга шифохонада қўлланиладиган эрталабки бадан тарбия, шифобахш гимнастик муолажаси, беморларга бериладиган индивидуал топшириқлар ва меъёрли юриш шакллари тавсия этилади. Муолажа комплексига қуйидаги махсус машқлар киритилади : нафас чиқаришни узайтирган ҳолда нафас машқи, товушли гимнастик нафас машқлари, статик нафас машқи (диафрагмал), қўл мушакларини бўшаштирувчи машқлар, қорин олди мушакларни мустаклаш учун машқлар ва ҳ.з. Шу билан бир қаторда оддий ва енгил машқлар комплексга киритилади : қўл ва оёқларни букиш, ёзиш, келтириш, айлантириш, танани олдинга, орқага ва ён томонларга энгаштириш ва ҳ.з. Аста-секин снарядлар билан (медицинбол, гантелла, гимнастик таёқча) ва снарядларда (гимнастик скамейка, соғломлаштирувчи нарвон) бажариладиган машқлар тавсия этилади. Кўкрак қафаси, қовурғалараро, билак ва орқа мушакларини массаж қилиш буюрилади. Шифохонадан чиқиб, бемор шифобахш гимнастика муолажасини шифокор назоратида поликлиника ёки врас жисмоний тарбия диспансерида давом эттиради. Шу босқичда амалий спорт машқлари (эшкак эшиш, чанғида ва конькида юриш, югуриш, сузиш), спортга оид ўйинлар (волейбол, баскетбол) ва шифохонадан ташқарида қўлланиладиган терренкур шакли қўлланилиши тавсия этилади.
Ўпка эмфиземаси касаллигида ШЖТни қўллаш.
Ўпка эмфиземаси – сурункали касаллик бўлиб, ўпка альвеоллаларининг кенгайиши, альаеолла деворларининг атрофияси ва ўпка тўқимасининг эластиклик хусусиятининг пасайишидир.
Бу касалликда кўкрак қафаси кенгаяди, унинг экскурсияси камаяди, нафас чиқариш қийинлашади, нафас олишда иштирок этувчи мушакларнинг зўр бериб ишлаши, уларнинг толиқишини чақиради, юзаки нафас олиш ўсиб боради ва ўпканинг ҳаётий ҳажми камаяди, нафас олишнинг минутлик ҳажми фақат нафас олиш тезлиги хисобига таъминланади. Ўпка эмфиземаси бронхит, бронхиал астма, пневмосклероз касалликларидан кейин пайдо бўлади. Патологик жараённинг ривожланишида 3 та босқич фарқланади :
1. Компенсация (ўрнини тўлдириш)
2. Нафас олиш етишмаслигининг пайдо бўлиши
3. Юрак ва нафас олиш функцияларининг етишмаслиги
Биринчи босқичда ШЖТнинг вазифалари :
-кўкрак қафаси қўзғалувчанлигини ошириш;
-нафас олиш мушакларини мустахкамлаш;
-диафрагмал нафас олишга ўргатиш;
-юрак мушакларини мустахкамлаш;
-организмни жисмоний ҳаракатларга (юкламаларга) мослаштириш;
-организмни чиниқтириш ва соғломлаштириш.
Шифобахш жисмоний тарбиянинг шифобахш гимнастика муолажаси шаклидан кенг фойдаланилади, шу билан бирга меъёрли эшкак эшиш, сузиш, чанғида юриш тавсия этилади.
Касалликнинг 2-босқичида ўпка эмфиземасининг яққол куринишлари ва нафас олиш етишмаслиги намаён бўлади. Шифобахш жисмоний тарбиянинг воситалари нафас олиш аппаратининг ва қон айланишнинг бузилиш даражаларига қараб қўлланилади.
ШЖТнинг вазифалари:
-нафас олиш етишмаслигига қарши курашиш;
-нафас олишда иштирок этувчи мушакларни мустахкамлаш;
-қон айланишини яхшилаш;
-миокардни мустахкамлаш;
-беморларни ўртача турмуш ва паст жисмоний ҳаракатларга функционал мослашишини ошириш.
Бу вазифаларни бажариш учун ШЖТнинг шифобахш гимнастика муолажаси, меъёрли юриш ва сайр қилиш шаклларидан кенг фойдаланилади.
Касалликнинг 3-босқичи нафас олиш ва юрак функцияларининг етишмаслиги билан характерланади.
ШЖТнинг вазифалари :
-хиссиёт тонусини ошириш;
-нафас олиш аппаратининг фаолиятини яхшилаш;
-нафас олиш етишмаслиги билан курашиш;
-веноз қон димланишини йўқотиш;
-миокардни қон билан таъминланишини яхшилаш;
-организмни ўрта жисмоний ҳаракатларга (юкламаларга) мослаштиришни кучайтириш.
Беморларга шифобахш гимнастика муолажаси, меъёрли сайр этиш тавсия этилади. Агар бемор сайр қилаётган вақтди нафас сиқилиши пайдо бўлса, у тўхташи лозим ва нафас олишни ва қон айланишини тартибга солиш учун нафас олиш машқларини бажариши керак.
Шифобахш гимнастика муолажасида гимнастик машқларни махсус нафас машқлари билан алмаштирилиб турилиши, дам олиш паузалари билан бажарилиши тавсия этилади. Бемор организмининг жисмоний юкламаларга функционал мослашиши пасайганини эътиборга олиб, тавсия этилган машқлар катта дозаларда ва тез суръатда бажарилмайди. Шифобахш гимнастика муолажасида майда ва ўрта мушак гуруҳлари учун машқлар 4-6 марта, йирик мушаклар учун 2-4 марта ва махсус нафас машқлари учун 3-4 марта қайтарилиши тавсия этилади. Шу билан бирга кўкрак фақақси массаж қилинади.
Плеврит касаллигида ШЖТни қўллаш.
Плеврит – плевра варақларининг яллиғланиши бўлиб, плевра сатҳида фибринсимон караш содир бўлади ёки унинг бўшлиғида экссудат йиғилади.
ШЖТни қўллашга қарши кўрсатмалар :
-нафас етишмаслиги;
-юрак фаолиятининг етишмаслиги;
-тана ҳароратининг юқори кўтарилиши ва ҳ.з.
Вазифалари :
1.Ўпка вентиляциясини яхшилаш.
2.Ўпка дренажини яхшилаш.
3.Нафас олишда иштирок этувчи мушакларни мустахкамлаш.
4.Кўкрак қафаси қўзғалувчанлигини ошириш.
5.Тўқималарда қон ва лимфа айланишини яхшилаш.
6.Марказий нерв системасида тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг мувозанатини тиклаш.
7.Ўсиб борувчи жисмоний юкламага организмни мослаштириш.
8.Асоратларнинг олдини олиш.
9. Битишмалар ва швартларнинг профилактикаси.
Шифобахш гимнастика муолажаси якка тартибда, кичик гуруҳ ва гуруҳ тартибида ўтказилади. Шифобахш гимнастика муолажаси беморнинг ёшига, ҳолатининг оғирлигига, кардиореспиратор системаларининг функционал ҳолатига қараб якка тартиби аниқланади. Муолажа вақтида кўкрак қафасини яхши экскурсия бўлишига ёрдам берувчи ва нафас чиқаришни енгиллаштирувчи қуйидаги дастлабки ҳолатлардан фойдаланиш мумкин : бош қисми кўтарилган кроватда орқа билан ётган, стулнинг суянчиғига таяниб ўтирган. Муолажа комплексида асосан нафас машқлари (кўкрак, диафрагмал, товушли), умумий ривожлантирувчи машқлар қўлланилади, шу билан бирга орқа массаж қилинади.
Кичик гуруҳли ва гуруҳли тартибда асосан қуйидаги дастлабки ҳолатлар қўлланилади : ўтирган, стулга таяниб турган ва турган.
Беморга шифохонада қўлланиладиган эрталабки бадан тарбия, шифобахш гимнастик муолажаси, беморларга бериладиган индивидуал топшириқлар ва меъёрли юриш шакллари тавсия этилади. Муолажа комплексига қуйидаги махсус машқлар киритилади : нафас чиқаришни узайтирган ҳолда нафас машқи, товушли гимнастик нафас машқлари, статик нафас машқи (диафрагмал), қўл мушакларини бўшаштирувчи машқлар, қорин олди мушакларни мустаклаш учун машқлар ва ҳ.з. Шу билан бир қаторда оддий ва енгил машқлар комплексга киритилади : қўл ва оёқларни букиш, ёзиш, келтириш, айлантириш, танани олдинга, орқага ва ён томонларга энгаштириш ва ҳ.з. Аста-секин снарядлар билан (медицинбол, гантелла, гимнастик таёқча) ва снарядларда (гимнастик скамейка, соғломлаштирувчи нарвон) бажариладиган машқлар тавсия этилади. Кўкрак қафаси, қовурғалараро, билак ва орқа мушакларини массаж қилиш буюрилади. Шифохонадан чиқиб, бемор шифобахш гимнастика муолажасини шифокор назоратида поликлиника ёки врас жисмоний тарбия диспансерида давом эттиради. Шу босқичда амалий спорт машқлари (эшкак эшиш, чанғида ва конькида юриш, югуриш, сузиш), спортга оид ўйинлар (волейбол, баскетбол) ва шифохонадан ташқарида қўлланиладиган терренкур шакли қўлланилиши тавсия этилади.
 
GiyosДата: Понедельник, 19.09.2011, 05:46 | Сообщение # 2
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Гасрит – меъда девори шиллиқ пардаси, гохида чуқур қаватларининг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали турлари тафовут қилинади.
ШЖТ қўллашга қарши кўрсатма:
- Умумий оғир аҳвол;
- Яққол оғриқ синдроми;
- Кўп мартали қусиш, кўнгил айнаш;
Вазифалари:
- Умумий аҳволни яхшилаш
- Хазм жараёнини нейрогуморал бошқариш
- Хазм трактини мотор ва секретор фаолиятини бошқариш
- Қорин бўшлиғида қон айланишини яхшилаш, димланишини олдини олиш
- Қорин девори ва оралиқ мушакларини мустаҳкамлаш
- Нафас фаолиятини яхшилаш
- Эмоционал ҳолатни яхшилаш
Қорин олд девори, диафрагма ва оралиқ мушакларини мустаҳкамлашга қаратилган машқлар қўлланилади.
Дастлабки ҳолат ётган, ўтирган, турган. Снарядлар, ускуналар, мураккаблаштирилган юриш кенг қўлланилади. Муолажа давомийлиги 30 – 40 мин.
Санатория шароитида ШЖТ ҳажми кенгаяди, юклама ва унинг интенсивлиги оширилади. Бундан ташқари циклик юкламалар ва турли ўйинлар қўлланилади.
Гастритнинг барча турларида кўкрак ва бел умуртқаларининг уқалаши яхши таъсир қилади.
Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги - қайталаниб турувчи ва жадаллашишга мойил касаллик бўлиб меъда ва ўн икки бармоқ ичакда яра иллати содир бўлиши билан ифодаланади.
ШЖТ қўллашга қарши кўрсатма:
- Умумий оғир аҳвол;
- Яққол оғриқ синдроми;
- Кўп мартали қусиш, кўнгил айнаш;

Вазифалари:
- Умумий аҳволни яхшилаш
- Хазм жараёнини нейрогуморал бошқариш
- Хазм трактини мотор ва секретор фаолиятини бошқариш
- Қорин бўшлиғида қон айланишини яхшилаш, димланишини олдини олиш натижасида яранинг битишини тезлаштириш.
- Қорин девори ва оралиқ мушакларини мустаҳкамлаш
- Нафас фаолиятини яхшилаш
- Эмоционал ҳолатни яхшилаш
ШЖТ машқлари касалликнинг симптомлари камайганда , яъни 5-10 кунга тўғри келади.
Оддий машқлар қорин олд девори, диафрагма ва оралиқ мушакларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиши керак.
Дастлабки ҳолат ётган, ўтирган, турган. Снарядлар, ускуналар, мураккаблаштирилган юриш кенг қўлланилади. Муолажа давомийлиги 10 – 25 мин.
Ўткир жараён тўла сўнганда юкламалар умумий хажми оширилади. Муолажа давомийлиги 30 – 40 минутгача оширилади. Ундан кейин 30 – 40 минут давомида душ, сузиш, меъёрли юриш тавсия этилади.
Санатория шароитида ШЖТ ҳажми кенгаяди, юклама ва унинг интенсивлиги оширилади. Бундан ташқари циклик юкламалар ва турли ўйинлар қўлланилади.
Яра касаллигида кўкрак ва бел умуртқаларининг уқалаши, балчиқ билан даволаш яхши таъсир қилади.
Энтероколит - бу ингичка ва йўғон ичак шиллиқ пардасининг яллиғланиши ва дистрофик ўзгаришлари билан ҳамда атрофия билан якунланадиган касаллик.
ШЖТ қўллашга қарши кўрсатма:
- Умумий оғир аҳвол;
- Яққол оғриқ синдроми;
- Кўп мартали қусиш, кўнгил айнаш, ич кетиш.
- Перфорация белгилари.

Вазифалари:
- Умумий аҳволни яхшилаш
- Сўрилиш жараёнини нейрогуморал бошқариш
- Ичак трактини мотор ва секретор фаолиятини бошқариш
- Қорин бўшлиғида қон айланишини яхшилаш, димланишини олдини олиш.
- Қорин девори ва оралиқ мушакларини мустаҳкамлаш
- Нафас фаолиятини яхшилаш
- Эмоционал ҳолатни яхшилаш
Қорин олд девори, диафрагма ва оралиқ мушакларини мустаҳкамлашга қаратилган машқлар қўлланилади.
Дастлабки ҳолат ётган, ўтирган, турган. Снарядлар, ускуналар, мураккаблаштирилган юриш кенг қўлланилади. Муолажа давомийлиги 30 – 40 мин.
Санатория шароитида ШЖТ ҳажми кенгаяди, юклама ва унинг интенсивлиги оширилади. Бундан ташқари циклик юкламалар ва турли ўйинлар қўлланилади.
Энтероколитнинг барча турларида пастки кўкрак ва бел умуртқаларининг уқалаши яхши таъсир қилади.
Холецистит – ўт пуфагининг сурункали яллиғланиш касаллиги.
ШЖТ қўллашга қарши кўрсатма:
- Умумий оғир аҳвол;
- Яққол оғриқ синдроми;
- Кўп мартали қусиш, кўнгил айнаш.
- Перфорация белгилари (ўтли перитонит белгилари).

Вазифалари:
- Умумий аҳволни яхшилаш
- Ўт йўллари моторикасини нейрогуморал бошқариш
- Ўт йўллари мотор ва секретор фаолиятини бошқариш
- Қорин бўшлиғида қон айланишини яхшилаш, димланишини олдини олиш.
- Қорин девори мушакларини мустаҳкамлаш
- Нафас фаолиятини яхшилаш
- Эмоционал ҳолатни яхшилаш
Қорин олд девори, диафрагма мушакларини мустаҳкамлашга қаратилган машқлар қўлланилади.
Дастлабки ҳолат ётган, ўтирган, турган. Снарядлар, ускуналар, мураккаблаштирилган юриш кенг қўлланилади. Муолажа давомийлиги 30 – 40 мин.
Санатория шароитида ШЖТ ҳажми кенгаяди, юклама ва унинг интенсивлиги оширилади. Бундан ташқари циклик юкламалар ва турли ўйинлар қўлланилади.
Холециститда кўкрак ва бел умуртқаларининг уқаланиши яхши таъсир қилади.
Қандли диабет – энг кенг тарқалган эндокрин касаллик бўлиб, қонда ва сийдикда қанд миқдорининг турғун ва ноадекват юқори кўрсаткичларда узоқ вақт бўлиши билан характерланади.
ШЖТга қарши кўрсатмалар:
- Умумий оғир аҳвол
- Диабетнинг оғир турлари
- Гипергликемик кома
- Гипогликемик кома
- Асоратланган оғир диабет

Вазифалари:
- Ичак ва тўқима метаболизмини стимуляция қилиш
- Тана вазнини камайтириш ва ҳазм жараёнини яхшилаш
- Прогрессияланувчи атеросклерозни профилактикаси
- Қон айланишни ва нафас олишни яхшилаш
- Эмоционал холатни яхшилаш

Жисмоний машқлар касалликнинг биринчи кунидан бошланади. ШЖТ да эрталабки машқлар, сайр қилиш, меъёрланган сузиш, чанғи, мехнат терапияси қўлланилади.
Жисмоний юкламадан сўнг артиш, душ, қисқа муддатли чўмилиш, умумий ва маҳаллий уқалаш.
Жисмоний машқлар ҳар доим беморнинг ёши, умумий аҳволи, юрак қон томир тизими фаолиятини ҳисобга олган ҳолатда меъёрланади.
Семириш – бу организмда ёғ тўқимасининг ортиқча тўпланиши билан характерланади.
ШЖТга қарши кўрсатмалар:
- Умумий оғир аҳвол
- Иккиламчи диабетнинг оғир турлари
- Юрак етишмовчилиги белгилари
- Нафас етишмовчилиги
Вазифалари:
- Ичак, ҳужайра ва тўқима метаболизмини стимуляция қилиш
- Тана вазнини камайтириш ва ҳазм жараёнини яхшилаш
- Прогрессияланувчи атеросклерозни профилактикаси
- Қон айланишни ва нафас олишни яхшилаш
- Эмоционал холатни яхшилаш
Жисмоний машқлар касалликнинг биринчи кунидан бошланади. ШЖТ да эрталабки машқлар, сайр қилиш, меъёрланган сузиш, чанғи, мехнат терапияси қўлланилади.
Жисмоний юкламадан сўнг артиш, душ, қисқа муддатли чўмилиш, умумий ва маҳаллий уқалаш.
Жисмоний машқлар ҳар доим беморнинг ёши, умумий аҳволи, юрак қон томир тизими фаолиятини ҳисобга олган ҳолатда меъёрланади.
Подагра – пурин алмашинувининг бузилиши натижасида қонда сийдик кислота миқдорининг ошиши ва бўғимларда йиғилиши билан характерланадиган касаллик.
ШЖТга қарши кўрсатмалар:
- Умумий оғир аҳвол
- Яққол оғриқ синдроми
- Хуруж даври
- Уремик коми

Вазифалари:
- Ичак, ҳужайра ва тўқима метаболизмини стимуляция қилиш
- Тана вазнини камайтириш ва ҳазм жараёнини яхшилаш
- Прогрессияланувчи сийдик кислота тўпланишининг профилактикаси
- Қон айланишни ва нафас олишни яхшилаш
- Эмоционал холатни яхшилаш
Жисмоний машқлар касалликнинг биринчи кунидан бошланади. ШЖТ да эрталабки машқлар, сайр қилиш, меъёрланган сузиш, чанғи, мехнат терапияси қўлланилади.
Жисмоний юкламадан сўнг артиш, душ, қисқа муддатли чўмилиш, умумий ва маҳаллий уқалаш.
Жисмоний машқлар ҳар доим беморнинг ёши, умумий аҳволи, юрак қон томир тизими фаолиятини ҳисобга олган ҳолатда меъёрланади.
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » НАФАС ОЛИШ, ҲАЗМ ОРГАНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИДА ВА МОДДА АЛМАШИНУВ (БУЗИЛИШЛАРИДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ. ШЖТнинг САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter