Воскресенье, 28.04.2024, 06:59
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

ШИФОБАХШ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ : ВОСИТА, ШАКЛ, - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » ШИФОБАХШ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ : ВОСИТА, ШАКЛ, (ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ. ШЖТнинг САМАРАДО)
ШИФОБАХШ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ : ВОСИТА, ШАКЛ,
GiyosДата: Понедельник, 19.09.2011, 05:43 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Шифобахш жисмоний тарбия (ШЖТ) – бу жисмоний тарбия восита-ларини касалликни даволаш, олдини олиш ва беморларни реабилитацияси мақсадида қўллашдир.
ШЖТнинг ўзига хос хусусиятлари ёки даволаш усуллари :
-ШЖТ табиий биологик даволаш усулидир. Бунда даволаш жараёнида табиий бўлган ҳаракатлар ва табиий омиллардан фойдаланилади;
-бутун даволаниш жараёнида беморлар фаол иштирок этадилар;
-ШЖТ патогенетик даволаш усулидир. Жисмоний тарбия воситалари ёрдами билан касалликлрнинг патогенезига таъсир кўрсатилади. Масалан : бронхиал астмада бронхларнинг торайиши (спазми) кузатилади. Бериладиган махсус машқлар ёрдамида бронхларнинг торайишига таъсир этиб, йўқотилади. Бунда ўпка вентиляцияси оширилади, дренажловчи нафас машқлари ёрдамида туриб қолган секретлар ҳайдалади;
-ШЖТ носпецифик даволаш усулидир. Даволаш мақсадида берилади-ган машқлар специфик таъсир қилиш билан бир вақтда, организмнинг умумий реактивлиги,модда алмашинув жараёнлари,органларнинг қон билан таъминланишларини кучайтиради;
-ШЖТ функционал даволаш усулидир. Патологик жараённинг ривожланиши ҳисобига орган ва системаларнинг функционал ҳолатларида бузилишлар кузатилади. ШЖТ воситалари билан бузилган функционал ҳолатлар яхшиланади ва тикланади. Масалан : жароҳат вақтида синган суяк-ларга гипс қўйилади, бунда яқин бўлган икки бўш бўғим фиксацияланади. Натижада узоқ вақтга қўйилган гипс бўғимлардаги ҳаракатларни чегаралайди, уларнинг қон билан таъминланиши бузилади ва мушаклар атрофияга учрайди. Беморларга бериладиган жисмоний тарбия воситалари бу ҳолатларни камайтиришга, йўқотишга ва функциясини яхшилашга ва қисқа вақт давомида тиклашга қаратилади. Шифобахш гимнастика муолажаси гипс қўйилган биринчи кундан бошлаб очиқ жойларга, бўш бўғимларга берилади. Гипс олинганидан сўнг ҳар хил машқлар берилади (тузатувчи, механотера-пия, мувозанатга, координацияга ва ҳ.з) ва улар ёрдамида бузилган функциялар яхшиланади ва тикланади.
Шифобахш жисмоний тарбиянинг таъсир механизмлари :
1.Нейро-рефлектор-гумораль таъсир – жисмоний машқлар нерв рецеп-торларининг носпецифик қўзғатувчилари бўлиб ҳисобланадилар. Улар нерв рецепторларига таъсир этиб, марказга интилувчи йўл орқали МНСга бора-дилар. У ерда гипофиз-гипоталямус системаси орқали ўтиб, ретикуляр фор-мация ва пўстлоқ остида жойлашган ҳар хил марказларга таъсир этиб, импульсларни ўзгартирилган ҳолда марказдан қочувчи нерв йўллари орқали патологик ўчоғига қайтиб тушади ва қуйидагиларга олиб келади:
-қон ва лимфа айланиши яхшиланади;
-модда алмашинув жараёни фаоллашади;
-биологик актив моддаларнинг ажралиши кучаяди;
-регенерация ва репорация жараёнлари яхшиланади;
-тўқима трофикаси яхшиланади.
Бундай таъсирлар натижасида оғриқ сусаяди ва қолади, яллиғланиш ҳолатлари камаяди, спазмалитик таъсирни юзага келтиради.
2.Компенсатор (тўлдирувчи) таъсир – бунда организмдаги патологик ўзгаришлар ўрни тўлдирилади ва патологик жараённинг авж олиб кетиши-нинг олди олинади. Масалан : нафас органлари касалликларида, нафас жараё-нида иштирок этувчи мушакларга машқлар берилади, яъни диафрагмага, қовурғалар оралиғига, елка камарига, орқа мушакларига. Ҳазм органлари касалликларида қорин олди мушак прессига машқлар, тос туби органлари касалликларида оралиқ ва анус сфинктерига машқлар ва ҳ.з.
3.Трофик таъсир – қўлланилаётган жисмоний тарбия воситалари таъси-рида томирлар кенгаяди, қон айланиши яхшиланади, модда алмашинуви яхшиланади, натижада жароҳатланган жойнинг трофикаси ёки озиқланиши яхшиланади.
Шифобахш жисмоний тарбия воситаларига қуйидагилар киради :
1.Жисмоний машқлар
2.Табиатнинг табиий омиллари
3.Шифобахш массаж
4.Меҳнат билан даволаш
Жисмоний мшқлар.
Жисмоний машқлар ШЖТнинг асосий воситаси бўлиб ҳисобланади. Жисмоний машқлар қуйидагиларга бўлинади :
1.Гимнастик машқлар
2.Амалий спорт машқлари
3.Ўйинлар
Гимнастик машқлар жисмоний машқларнинг асосини ташкил этади. Гимнастик машқлар ўз навбатида бўлинади :
А.Нафас машқларига :
а)статик ёки турғун нафас машқлари
-кўкрак нафас машқлари
-диафрагмал ёки қорин орқали нафас машқлари
-тўлиқ ёки аралаш нафас машқлари
-локал ёки маҳаллий нафас машқлари
б)динамик нафас машқлари
-физиологик нафас машқлари
-Стрельникова бўйича парадоксал нафас машқлари – ўпканинг венти-ляциясини ошириш ва дренажини яхшилаш учун берилади, қўл ва оёқлар билан биргаликда ҳаракат қилиниб, асосий эътибор нафас олишга қаратилади.
в)махсус нафас машқлари
-ритмик юриш – бунда нафас олиш юришга мослаштирилади, яъни 1-нафас олинади, 2-нафас чиқарилади.
-товушли нафас машқлари – товушли нафас машқларини бажариш мақсадида унли ва ундош ҳарфлардан фойдаланилади. Бу машқлар ўпка вентиляциясини ошириш мақсадида қўлланилади, масалан : нафас олиб, нафас чиқаришда унли ҳарфлардан фойдаланилади. Шунингдек нафас йўлла-ридан балғамни ҳайдаш мақсадида нафас чиқаришда ундош ҳарфларни айтиш билан амалга оширилади.
-дренажловчи нафас машқлари – асосий эътибор дренажловчи дастлаб-ки ҳолатларга қаратилади, яъни унга талаб шуки, патологик ўчоғ бронхлар бифуркациясидан, тананинг бош қисмидан юқори туриши керак. Қуйидаги дастлабки ҳолатлар қўлланилади :
а) соғ ён бошда ётган;
б) тизза-тирсак;
в) қоринда ётиб, боши пастга тушурилган;
г) қоринда ётиб, оёқ қисми 15, 30, 45 градусларга кўтарилган;
д) ўтирган, бош қисми пастга энгаштирилган.
Б.Умумий ривожлантирувчи машқларга :
Умумий ривожлантирувчи машқлар белгилари бўйича қуйидагиларга бўлинади :
а) анатомик белгиси бўйича
-юз, энса мушаклари учун машқ
-бўйин, елка ва орқа мушаклари учун машқ
-қўл мушаклари учун машқ
-қорин олди мушаклар пресси ва тос туби мушаклари учун машқ
-оёқ мушаклари учун машқ
-бутун тана мушаклари учун машқ
б) фаоллик белгиси бўйича машқлар
-пассив машқлар – тушак тартиботидаги беморлар учун тавсия этилади, методист, шифокор, ҳамшира ёки бошқалар ёрдамида машқлар бажарилади
-фаол машқлар – беморлар ўзи мустақил машқларни бажаради
-идеомотор машқлар – ҳаёлан бажариладиган машқ, организмга нейрорефлектор таъсир кўрсатади
в) снарядларни қўллаш белгиси бўйича машқлар
-снарядсиз бажариладиган машқлар
-снарядлар билан бажариладиган машқлар (гимнастик таёқча, медицин-бол, копток, сакратгич, ҳалқа, эспандер, гантелла ва ҳ.з)
-снарядларда бажариладиган машқлар (гимнастик скамейкалар, соғломлаштирувчи нарвон, соғломлаштирувчи диск ва ҳ.з)
-механотерапия – бунда тиббий асбоблар, аппаратлар ва тренажерлардан фойдаланилади. Тиббий асбоблар – оғизни ва лабларни кенгайтирувчи, аппаратлар – ортопедик мосламалар, ёрдамчи мосламалар ва Жом аппарати, тренажерлар – велоэргометр, велотренажер, югурувчи йўлка, “эшкак эшиш”, куч талаб қилувчи тренажерлар, “чигиритка” тренажери ва ҳ.з.
г) ўқув-тарбиявий белгиси бўйича машқлар
-интизомлаштирувчи машқлар
-тайёрловчи машқлар
-тузатувчи (коррекцияловчи) машқлар
-мос ҳаракатли (координацияга) машқлар
-ритмопластик машқлар
-мувозанат учун машқлар
-тирмашиш машқлари
-ўрмалаш машқлари
-осилиб туриш машқлари
-ирғитиш машқлари
-сакраш машқлари
-қаршиликда бажариладиган машқлар
Амалий спорт машқлари – бу машқлар ёрдамида юкламаларга мос-лаштириш, ошириб бориш, қон ва лимфа айланишлари, модда алмашинуви-нинг яхшиланиши амалга оширилади. Уларга қуйидагилар киради : юриш, югуриш, ўтирган ва турган ҳолатларда эшкак эшиш, сузиш, чанғи ва конки учиш, велосипед ҳайдаш.
Ўйинлар – улар қуйидагиларга бўлинади :
-кам ҳаракатли ўйинлар – шахмат, шашка ва ҳ.з. Бунда беморларни касалликдан чалғитиш, эмоционал-руҳий ҳолатига таъсир этиш, эътиборини кучайтириш амалга оширилади;
-ҳаракатли ўйинлар – стол тенниси, бадминтон, кегельбан, крекет ва ҳ.з. Улар ёрдамида беморларнинг эмоционал ҳолати яхшиланади, ҳаракат кенглиги оширилади, ўсиб борувчи юкламаларга организм мослаштирилади;
-спортга оид ўйинлар – волейбол, баскетбол, футбол ва ҳ.з. Улар ҳам беморларнинг эмоционал ҳолатини яхшилайди, ўсиб борувчи юкламаларга организмни мослаштиради.
Табиатнинг табиий омиллари
Табиатнинг қуйидаги табиий омилларидан фойдаланилади :
-аэротерапия – ҳаво билан даволаш;
-гидротерапия – сув билан даволаш;
-талласотерапия – денгиз сувлари билан даволаш;
-гелиотерапия – қуёш нурлари билан даволаш.
Бу омиллардан организмни чиниқтириш, касалликнинг олдини олиш ва даволаш мақсадида қўлланилади.
Шифобахш массаж
Массаж қўл ёки аппарат ёрдамида амалга оширилади. Қўл билан массаж қилинганда қуйидагиларга эътибор берилади, қўл ҳар доим лимфа оқими билан яқин ётган лимфатугунлари томон ҳаракат қилади. Қўл билан массаж қилинганда қуйидаги усуллар қўлланилади :
-силаш;
-сиқиб чиқариш (қон томирлардаги қон ҳайдалади);
-юмшатиш (бўйин, орқа, қўл, қорин, соннинг олдинги юзаси, думба мушаги, болдир);
-суртиш (кўкрак қафаси, орқа, ҳамма бўғимлар);
-тебратиш.
Массаж доим силаш билан бошланади ва силаш билан тугатилади, бундан ташқари ҳар бир усулдан сўнг силаш ўтказилади. Қўл ёрдами билан қуйидаги массажлар амалга оширилади : классик, сегментар-рефлектор ва нуқтали. Клсссик массажда одам танаси бир неча қисмларга бўлиниб массаж қилинади, яъни қўл, оёқ, қорин ва ҳ.з(1 бирлик 10 минут). Сегментар-рефлектор массажда таъсир маълум сегментларга кўрсатилади, масалан : ёқа соҳаси, бўйин-энса соҳаси, юқори кўкрак соҳаси ва ҳ.з., яъни ички органлар-нинг нерв системаси томонидан инервациясига боғлиқ ҳолда амалга ошири-лади. Нуқтали массажда одам танасидаги маълум нуқталар массаж қилинади, яъни биологик актив нуқталар. Бунда массаж кўрсаткич ёки учинчи бармоқ билан ўтказилади.
Аппарат билан массажга тааллуқли :
-гидромассаж;
-вибриомассаж;
-пневмомассаж;
-баромассаж;
-вакуум массаж.
Вакуум массаж асосан ўпка, нафас йўллари касалликларида, остеохон-дрозда қўлланилади. Тананинг тузилишига ва тери ости ёғ қатламининг ривожланишига қараб ёки унга боғлиқ ҳолда вакуум массаж тиббий банкалар ёки 200 мл, 500 млли банкалар ёрдамида ўтказилади. Бунда бемор кушеткага шундай ётиши керакки, унинг орқаси текис бўлиши шарт. Шундан сўнг орқа мазь билан суртилади ва банка орқага вакуум ҳосил қилган ҳолда қўйилади. Вакуум массаж ўтказилганда қуйидагиларга амал қилиниши керак, яъни банка айланма ҳолида секин ҳаракат қилдирилади ёки илон изи ҳолида ҳаракат қилдирилади, масалан : зотилжамда, бронхиал астмада, бронхитда ва ҳ.з. Остеохондрозда банкалар паравертебрал соҳа бўйича тўғри чизиқли ҳаракат қилдирилади.
Массаж организмга трофик, механик, нейроэндокрин, рефлектор ва нейрогуморал таъсир кўрсатади. Бу таъсир механизмлари натижfсида физио-логик таъсирлар юзага келади, яъни терининг функциясини яхшилайди, қон ва лимфа айланишини, модда алмашинувини, асаб системасининг қўзғатув-чанлигининг пасайишини оширади, ташқи нафас функциясини яхшилайди, мушак ва бўғимларни мустаҳкамлайди ва ҳ.з. Массажга қарши кўрсатмалар : тери бутунлигининг бузилиши, пиодермия, дерматитлар, экзема, ангиомалар, ҳароратли ҳолат ва ҳ.з.
Меҳнат билан даволаш
Беморнинг эмоционал руҳий ҳолатларига оид саволларни хал қилиш учун қўлланилади. Меҳнат билан даволаш шифохона ва уй шароитларида олиб борилади. Шифохонада, айниқса асаб касалликлари, травматология, ревматология ва бошқа бўлимларда муҳим аҳамиятга эга. Асаб касалликлари бўлимида беморларнинг ўзига-ўзи хизматини тиклаш, травматологияда – меҳнат стендларидан фойдаланиб, беморни ҳаёт фаолиятида зарур меҳнат-ларга ўргатиш. Уй шароитида мева ва сабзавотларни тозалаш, ҳамирли овқат қилиш, тугиш, бичиш машқлари, боғ ва полизларда меъёрли ишлаш.
Шифобахш жисмоний тарбия шакллари
ШЖТ шакллари икки гуруҳга бўлиниб ўрганилади :
1.Шифохонада қўлланиладиган ШЖТ шакллари :
-эрталабки бадан тарбия
15 – 20 минут давомида бажарилади, қўллашдан мақсад организмнинг умумий тонусини кўтариш, тетиклаштириш. Шакл якка, кичик гуруҳ, гуруҳ ҳолида ўтказилади;
-шифобахш гимнастика муолажаси
шифохонада ўткзиладиган шаклларнинг асосийси бўлиб ҳисобланади. Муолажа 3 қисмдан иборатдир, яъни - кириш қисми, бунда организм асосий юкламани бажаришга тайёрланади. Биринчи қисмда енгил машқлар берилиб, умумий вақтнинг 15-25 %ни ташкил этади;
- асосий қисми, бунда организмга асо-сий машқлар берилади ва унинг жисмоний юкламага мослашиши амалга оширилади. Машқлар, юкламалар аста-секин ўсиб боради, аввалига умумий вақтнинг 50 %, кейинчалик 70 % ажратилади;
- тугалланиш қисми – бунда организм-га енгил, бўшаштирувчи машқлар берилади, организмнинг дастлабки ҳолати-га қайтиши таъминланади. Аввалига умумий вақтнинг 25 %, кейинчалик 15 % ажратилади.
Шифобахш гимнастика муолажасини амалга ошириш учун ҳар бир система касаллигига, ҳар бир касалликка алоҳида гимнастик машқлар комплекси тузилади ва якка, кичик гуруҳ, гуруҳ ҳолида ўтказилади;
-беморларга бериладиган индивидуал топшириқлар
беморларга касаллигини билган ҳолда шифокор ёки методист томонидан индивидул бажариши учун машқлар берилади. Масалан : нафас органлари касаллигида – дренажловчи дастлабки ҳолатларда машқлар бажа-риш, махсус товушли нафас машқлари ва ҳ.з.;
-меъёрли юриш
бу шакл юрак-қон томир системаси, нафас органлари, таянч-ҳаракат аппарати касалликларида, модда алмашинуви бузилишларида қўлланилади. Шакл даволовчи шифокор ёки методист томонидан назорат қилинади. Масалан : миокарднинг ўткир инфаркти – беморлар меъёрли юришни палата-да, сўнгра коридорда маълум масофаларни ўтиш билан амалга оширадилар.
2.Шифохонадан ташқарида қўлланиладиган ШЖТ шакллари :
-терренкур
Ҳар хил кўтарилиб тушиш бурчагига, масофа узунлигига эга бўлган махсус тайёрланган йўлка. Бу шакл асосан санатория-курортларда, диспан-серларда қўлланилади. Юрак-қон томир касалликларида, нафас органлари, ошқозон-ичак йўли, таянч-ҳаракат аппарати касалликлари ва модда алмашинуви бузилиши бор беморларга тавсия этилади. Даволаш мақсадида буюрилиши учун терренкурнинг 4 та машрути тавсия этилади, улар :
-1-маршрут – кўтарилиш бурчаги 4 градусдан ошмайди, масофа узун-лиги 500 метр;
-2-маршрут – кўтарилиш бурчаги 5-10 градус, масофа 1000 метргача;
-3-маршрут – кўтарилиш бурчаги 11-15 градус, масофа 2000 метргача;
-4-маршрут – кўтарилиш бурчаги 16-20 градус, масофа 3000-5000 метргача.
-соғломлаштирувчи югуриш
меъёрли суръатда югуриш учун оёқлар маълум баландликка кўтрилиб югурилади;
-сайр қилиш, экскурсия
соғломлаштириш, организмни мустаҳкамлаш, чиниқтириш, эмоционал тонусни тиклаш мақсадида фойдаланилади;
-яқин туризм
асосан санатория-курортларда, тоғли шароитда қўлланилиб, беморларга кунига кўп эмас, кам эмас ўрта ҳисобда 15 кмгача юриш тавсия этилади;
-ўйинли дарслар
шифохонадан ташқарида ўйин воситаларидан фойдаланган ҳолда ўйинли дарслар амалга оширилади. Бу билан беморлар организмини ўсиб борувчи жисмоний юкламаларга мослаштириб борилади.
-оммавий жисмоний тарбиявий чиқишлар.
Шифобахш жисмоний тарбияда ҳаракат тартиботлари
ШЖТда қуйидаги ҳаракат тартиботлари ва уларнинг вазифалари фарқланади :
1.Тушак ҳаракат тартиботи
А) қатъий
Б) кенгайтирилган
Муолажанинг давомийлиги 5-7 минут, ишлаш – дам олиш нисбати 1:1, ўрта ҳисобда 8-10 та машқ берилади, ҳар бир машқ 3-4 марта секин суръатда қайтарилади.
Умумий вазифалари :
1.Беморга таъсир этаётган руҳий ва жисмоний таъсирларни камайти-риш ёки йўқотиш.
2.Қон айланишнинг экстракардиал омилларини фаоллаштириш ёки яхшилаш.
3.Қатъий тушак тартиботи асоратларининг олдини олиш (ётоқ яра, қон димланиши, ичак парези, мушак атрофияси, контрактура ва ҳ.з.).
2.Ярим тушак ёки палата ҳаракат тртиботи
Муолажанинг давомийлиги 15-20 минут, ишлаш – дам олиш нисбати 3:1, ўрта ҳисобда 20-25 та машқ берилади, машқларнинг қайтарилиш сони 6-8 марта, секин суръатда.
Умумий вазифалари :
1.Қон айланишнинг экстракардиал омилларини аста – секин чиниқти-риш;
2.Енгил жисмоний юкламаларга организмни аста-секин мослаштириш.
3.Димланиш ҳолатлари билан курашиш.
3.Эркин ҳаракат тартиботи
А) эркин авайловчи
Б) эркин авайловчи-чиниқтирувчи
В) эркин чиниқтирувчи
Муолажанинг давомийлиги 30-45 минут, ишлаш – дам олиш нисбати
5 : 1, ўрта ҳисобда 25-35 та машқ берилади, машқларнинг қайтарилиш сони 10-12 марта, секин, ўрта суръатларда.
Умумий вазифалари :
1.Ўсиб борувчи жисмоний юкламаларга организмни мослаштириб бориш.
2.Орган ва системалар орасидаги ўзаро алоқаларнинг коррелятивли-гини яхшилаш.
3.Беморларни касб ва яшаш фаолиятларига тайёрлаш.
Шифобахш гимнастика муолажасини тузиш принциплари :
1.Дастлабки ҳолатни танлаш.
2.Патогенетик белгиси бўйича махсус машқларни танлаш.
3.Муолажанинг давомийлиги.
4.Бериладиган машқларнинг сони.
5.Ҳар бир машқнинг қайтарилиш сони.
6.Бир машқнинг давомийлиги (тушак тартиботи – 10-15 секунд, ярим тушак тартиботи – 15-20 секунд, эркин тартиботи – 30-40 секунд).
7.Қўлланиладиган машқларнинг тарқоқлиги, яъни муолажага ҳар хил машқлар киритилиши керак.
8.Берилаётган юкламанинг аста-секинлик принципи, яъни муолажа шундай тузилиши керакки, аввал бемор организми енгил машқлар ёрдамида асосий юкламага тайёрланади, сўнгра муолажа охирида бўшаштирувчи машқлар ёрдамида бемор организми дастлабки ҳолатга қайтарилиши лозим.
9.Қўлланиладиган машқлар суръати (секин, ўрта, тез, тезлашадиган).
10.Муолажа вақтида ишлаш-дам олиш нисбати.
11.Муолажа вақтида бажариладиган ҳаракатнинг ритми ва амплитудаси.
12.Муолажага эмоционал омилларни қўшиш (мусиқа, рақсларга хос машқ).
ШЖТ бўйича врачнинг мажбуриятлари
1.Беморларни қабул қилиш ва текшириш.
2.Даволовчи шифокорлар билан ШЖТга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар ҳақида суҳбат ўтказиш.
3.Машғулотларнинг эффективлигини аниқлаш.
4.Врачли-педагогик назоратни ўтказиш.
5.Методистнинг малакасини оширишни мунтазам назорат қилиш.
6.ШЖТ машғулоти схемасини тузиш ва шифобахш гимнастика муолажасини тузишда ШЖТнинг вазифаларини тавсия этиш.
Шифобахш гимнастика муолажасини ўтказишга қарши кўрсатмалар:
1.Нисбий қарши кўрсатмалар :
-беморларнинг умумий оғир ҳолати;
-касалликнинг ўткир даври;
-тана ҳароратининг 37,5 градусдан ортиши;
-жисмоний машқлар бажаришда оғриқнинг зўрайиши;
-йирингли жараённинг бўлиши;
-шикастланган суяк бўлакларининг етарли бўлмаган иммобилизацияси;
-йирик қон томир ва нерв яқинида ёд таналарнинг бўлиши;
-қон кетиш ва қон кетишга мойиллик.
Бу кўрсатмаларнинг нисбий дейилишига сабаб шуки, улар бартараф этилганидан сўнг шифобахш жисмоний тарбия муолажасини беморга тавсия этиш мумкин.
2.Абсолют қарши кўрсатма :
-ёмон сифатли шишлар ёки онкологик касалликлар.
 
GiyosДата: Понедельник, 19.09.2011, 05:44 | Сообщение # 2
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Юрак ишемик касаллиги – стенокардияда ШЖТни қўллаш.
Юрак ишемик касалликларнинг клиник кечиши кўкракда тўсатдан бошланадиган оғриқ ҳуружи билан характерланади, у юрак мушакларининг қон билан таъминланишининг ўткир етишмаслиги билан кечади. Стенокардиянинг қуцйидаги кечишлари фарқланади :
-кучланган стенокардия – жисмоний юклама (юриш, юқорига кўтарилиш, оғирлик кўтариш) вақтида оғриқ пайдо бўлади;
-тинч стенокардия – оғриқлар жисмоний юкламасиз пайдо бўлади.
Стенокардиянинг 4 та функционал синфи фарқланади :
1-функционал синф – унга қон айланиши яхши компенсацияланган, жисмоний юкламаларга толерантлиги 600 кгм/мин ёки 100 ватт бўлган, стенокардия хуружи кескин пайдо бўладиган беморлар киради.
2-функционал синф – унга кучланган вақтда стенокардия хуружи кам, юрганда ҳаво етишмаслиги ва жисмоний юкламаларга толерантлиги 300-600 кгм/мин ёки 50-100 ватт бўлган беморлар киради.
3-функционал синф – унга оддий жисмоний юклама бажариш вақтида, қон айланиши етишмаслигининг I – II А даражасида, юрак ритмининг бузилишида юзага келадиган кучланган стенокардия хуружли тез-тез бўладиган ва жисмоний юкламаларга толерантлиги 300 кгм/мин кам ёки 50 ваттдан кам бўлган беморлар киради.
4-функционал синф – унга қон айланиши етишмаслигининг II Б даражаси билан тинч ва кучланган стенокардия хуружлари тез-тез қайтариладиган беморлар киради.
ШЖТ қўлланилишига қарши кўрсатмалар :
-ностабиль стенокардия;
-ривожланиб борувчи стенокардия;
-спонтан стенокардия;
-биринчи марта бўлган стенокардия;
-аневризм ҳолати;
-юрак-ўпка етишмаслигининг II Б даражаси;
-мерцаль (хилпиловчи) аритмия;
-параксизмаль тахикардия;
-тез-тез бўладиган экстрасистола ва ҳ.з.
ШЖТнинг вазифалари:
1.Жисмоний юкламаларга толерантликни ошириш.
2.Хуружларнинг қайтарилиш сони ва давомийлигини камайтириш.
3.Мушак қисқаришида томирларнинг нормал реакциясини тиклаш учун нейрогуморал-ругулятор механизмини стимуллаш.
4.Юрак-қон томир системасининг фаолиятини яхшилаш.
5.Атеросклеротик жараёнлар билан курашиш мақсадида модда ламашинувини фаоллаштириш.
6.Қон айланишнинг экстракардиал омилларини яхшилаш.
7.Беморнинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилаш.
8.Организмни соғломлаштириш ва мустахкамлаш.
Беморнинг ҳолати ва касалликнинг кечишига қараб шифобахш жисмоний тарбия тўшак, ярим тўшак ва эркин ҳаракат тартиботларида ўтказилади. Беморларни кўкрак соҳасидаги оғриқлар тинч ҳолатда ёки енгил жисмоний юклама (юриш) бажариш вақтида безовта қилса, ШЖТ тўшак ҳаракат тартиботида ўтказилиши кўрсатилган. Бу тартиботда шифобахш гимнастика муолажаси тавсия этилиб, статик ва динамик нафас машқлари, қўл-оёқларнинг дистал қисми учун машқлар, ёқа соҳаси, кўкрак қафаси ва орқанинг массажи тавсия этилади. Беморнинг аҳволи яхшиланиб бориши билан у ярим тўшак ҳаракат тартиботига ўтказилади. Бу беморлар жисмоний машқларни орқада ётган, стулда ўтирган ёки таяниб турган ва турган дастлабки ҳолатларда бажаради. Ётган дастлабки ҳолатда майда, ўрта ва йирик мушак гуруҳларига ва қўл-оёқ бўғимларига фаол машқлар берилади. Оёқ мушаклари учун статик (изометрик) машқлар, мушакларни бўшаштирувчи машқ, нафас машқлари (диафрагмал, товушли, физиологик) берилади, беморларнинг орқаси ва оёқлари массаж қилинади. Машқлар секин суръатда бажарилади. Стулда ўтирган дастлабки ҳолатда – тана ва қўл-оёқ мушаклари учун, вестибуляр аппарат ва эътиборга, бўшаштирувчи, диафрагмал ва товушли нафас машқлари бажарилади. Таяниб турган ёки турган дастлабки ҳолатда – статик ва динамик нафас машқлари билан биргаликда тананинг ҳамма мушаклари учун машқлар тавсия этилади. Машқ бажаришда енгил гимнастик снарядлардан (гимнастик таёқча, тўп) фойдаланиш мумкин. Эркин ҳаракат тартиботида ҳамма мушак гуруҳлари учун фаол машқлар гимнастик снарядларни (гимнастик таёқча, тўп, енгил вазндаги гантелла) қўллаш билан тавсия этилади. Шу билан бир қаторда координацияга, мувозанатга, статик ва динамик нафас машқлари, мушакларни бўшаштирувчи машқлар қўлланилади. Турган дастлабки ҳолатда бажарилувчи машқлар сони ошириб борилади. Шифобахш гимнастика муолажасидан ташқари эрталабки бадан тарбия, меъёрли юриш, зинопоядан кўтарилиш (1 тадан пролет қўшиб борилади), очиқ,тоза ҳавода сайр қилиш тавсия этилади. Стенокардия билан касалланган беморлар учун жисмоний юкламаларга толерантликни (чидамлилик) ошириш катта аҳамият касб этади. Шунинг учун бу беморларга чидамлиликка чиниқтириш тавсия этилади. Чиниқтириш тадбирини бошлашдан олдин беморларнинг иш бажариш қобилияти велоэргометрда аниқлаб олинади, уларнинг юрак қисқариш сони аниқланади.Оғриқ, юракнинг тез уриши, ҳавонинг етишмаслиги, ЭКГдаги ўзгаришлар ва кўтара олмасликнинг бошқа белгиларининг пайдо бўлиши критик даража бўлиб ҳисобланади. Беморларнинг функционал имкониятларини оширишда 2 та чиниқтириш усулидан фойланиш мумкин. Биринчиси – юклама бўлиниб-бўлиниб берилади; Иккинчиси – юклама узоқ вақт берилади. Иккила усулда ҳам бошида 15-20 минут давомида тайёрлаш машқлари берилади, яъни 10-12 та умумривожлантирувчи машқлар. Иккала усулда циклик юкламаларнинг бирини бажариш тавсия этилади, яъни велоэргометр педалини айлантириш, махсус мосламадаги эшкакни эшиш, турган жойида ёки югурувчи йўлкани қўллаш билан югуриш, зинопоядан чиқиб-тушиш ёки оддий юриш. Бўлиниб-бўлиниб бериладиган юклама билан чиниқтиришдаги иш интенсивлиги пульснинг критик даражага етгунча бўлган ҳолатида бўлиши керак. Олинган иш тезлиги 3 минут давомида ушлаб ткрилади, сўнгра 3 минут дам олади. Машғулот давомида бундай ишлаш цикли 5-8 марта қайтарилиши мумкин. 7-10 кундан кейин узоқ давом этувчи юкламаларга ўтилади – 5 минут иш, 5 минут дам. Узоқ вақт давом этувчи юклама дам олмасдан 10-30 минут давомида бажарилади. Пульс критик даражадан минутига 10-15 марта кам уриш билан характерланади. Бўлиниб-бўлиниб бериладиган юклама билан чиниқтириш анча самарали ҳисобланади, лекин шу билан бирга анча ҳавфли ҳам, чунки юклама пульснинг критик даражасида бажарилади. Шунинг учун жисмоний иш бажариш қобилиятини шифохонада бўлиниб-бўлиниб бериладиган юклама билан, шифохонадан чиққанидан сўнг узоқ вақт берилувчи юклама билан врач назорати остида поликлиника ёки диспансерда ошириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. Шифохонада даволанганидан кейин беморлар реабиоитацияни поликлиника, диспансер ёки санатор-курортларда ўтади. У ерда уларга шифобахш гимнастика муолажаси, эрталабки бадан тарбия, индивидуал топшириқлар, меъёрли юриш, соғломлаштирувчи югуриш, механанотерапевтик аппаратларда, тренажер-ларда машқлар, ҳаракатли ўйинлар, спортга оид ўйинлар, яқин туризм, сайр этиш тавсия этилиши мумкин.
Миокарднинг ўткир инфарктида ШЖТни қўллаш.
Миокарднинг ўткир инфаркти миокарднинг қон билан таъминланиши бузилиши ҳисобига юз берадиган некротик жараёнларнинг пайдо бўлиши билан характьерланади. У сурункали юрак ишемик касаллигидан сўнг ривожланади. Миокард инфарктининг характерига ва асоратига қараб (майда, йирик ўчоғли ва трансмурал) қуйидаги қарши кўрсатмалар фарқланади :
-тана ҳароратининг кўтарилиши;
-доимий оғриқ синдроми;
-мерцал аритмия;
-тез-тез бўладиган экстрасистола.
Беморларнин даволашда тўшак, ярим тўшак (палата) ва эркин ҳаракат тартиботларидан фойдаланилади.
Қатъий тўшак ҳаракат тартиботида беморлар ҳолатига қараб ўрта ҳисобда 4-7 кун бўладилар.
ШЖТнинг вазифалари :
-беморларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилаш;
-модда алмашинувини яхшилаш, айниқса миокардда;
-бўлиши мумкин бўлган асоратларнинг олдини олиш;
-экстракардиал қон айланиши омилларини яхшилаш;
-диафрагмал нафасга ўргатиш;
-ўзига-ўзи хизмат қилишнинг оддий усулларига ўргатиш;
-елка бўғимида оғриқнинг риводланишини ёки елка-қўл синдромининг ривожланишини олдини олиш.
Шифобахш гимнастика муолажаси орқада ётган дастлабки ҳолатда, ўрта ҳисобда 6-9 минут давомида олиб борилади. Муолажа давомида қўл-оёқларнинг майда ва ўрта мушак ва бўғимларига, диафрагмал ва физиологик нафас машқлари ва бошни аста-секин айлантириш машқлари тавсия этилади.
Кенгайтирилган тўшак ҳаракат тартиботида беморлар ўрта ҳисобда ҳолатига қараб 1 кундан 14 кунгача, баъзи ҳолатларда 4-8 кундан 18-20 кунгача ёки 7-9 кундан 20-23 кунгача давом этиши мумкин.
ШЖТнинг вазифалари :
-лозим бўлса асоратларнинг олдини олишни давом эттириш;
-қон айланишнинг экстракардиал омилларини аста-секин чиниқтириш;
-системаларнинг ўзаро алоқаларини яхшилаш ва тиклаш;
-вестибуляр аппаратнинг функционал ҳолатини тиклаш;
-беморни ўтирган ҳолатга ўтказиш ва ўргатиш;
-беморни туришга ва юришга тайёрлаш ва ҳ.з.
Шифобахш гимнастика муолажаси вақтида машқлар орқада, ён бошда ётган, кроватда ва стулда ўтирган дастлабки ҳолатларда бажарилади. Орқада ётганда майда ва ўрта мушак ва бўғим гуруҳларига машқлар берилиб, машқлар комплексига аста-секин беморнинг аҳволини фаоллаштирувчи машқлар қўшиб борилади, яъни ёстиқдан бошни аста-секин кўтариш, қўллар билан қарама-қарши тиззаларга тортилиш, галма-галдан тўғри оёқларни ён томонларга ҳаракат қилдириш. Ён бошда ётган дастлабки ҳолат – юқорида оёқ тизза ва тос-сон бўғимида букилган, бир вақтнинг ўзида оёқни тўғрилаш ва қўлни юқорига кўтариш, бу машқлар диафрагмал ва физиологик нафас машқлари билан бирга олиб борилади. Бемор аста-секин кроватда ўтиришга ўзгатилади.Кроватда ўтирган ҳолатда галма-галдан оёқларни тизза ва тос-сон бўғимида букилади, танаси аста-секин ён томонларга ва олдинга букилади, “юриш” машқи бажарилади, йирик мушакларга машқлар берилади. Бемор аста-секин стулга ўтказилади ва бу ҳолатда кескин ҳаракатлар бажарилмайди. Бу ҳолатда “юриш” имитацияси бажарилади, бемор стуога таянган ҳолда танасини кўтаради, тизза, тос-сон, елка ва билак бўғимларида ҳаракат қилади. Муолажа вақтида ҳамма машқлар секин суръатда бўшаштирувчи машқлар билан бирга олиб борилади. Муолажа кроватда ётган ҳолатда тугатилади. Шифобахш гимнастика муолажаси 10-15 минут давомида ўтказилади.
Ярим тўшак (палата) ҳаракат тартиботи ўрта ҳисобда 14-кундан 18-кунгача, 18-кундан 22-кунгача ёки 23-29 кунларгача олиб борилади.
ШЖТнинг вазифалари :
-беморларни вертикал ҳолатга ўтказиш ва мослаштириш;
-таянч-ҳаракат аппаратини аста-секин чиниқтириш;
-аста-секин миокарднинг функционал ҳолатини яхшилаш;
-палата миқёсида ўзига-ўзи хизмат қилишни ўргатиш ва ҳ.з.
Шифобахш гимнастика муолажасининг давомийлиги 15-20 минут. Муолажада ётган, стулда ўтирган, стулга ёки кроватга таяниб турган дастлабки ҳолатлари тавсия этилади. Нафас машқлари билан бирга майда, ўрта ва йирик мушак гуруҳлари учун машқлари тавсия этилади. Машқлар секин суръатда бажарилиб, аста-секин суръати ошириб борилади. Муолажадан муолажага машқларнинг қайтарилиш сони ошириб борилади. Машқлар комплексига координацияга, мувозанатга машқлар ва меъёрий юриш киритилади. Палатада меъёрий бриш 1-куни 1-2 марта, 2-3 кунлари 3-4 марта бажарилади. Агар меъёрий юришнинг 3-4 кунларида салбий таъсирлар кузатилмаса, беморларга хожатхонага юоришга рухсат этилади. Шу билан беморга орқа ва ёқа соҳаларини массаж қилиш тавсия этилади.
Эркин ҳаракат тартиботи беморларнинг коридорга чиқиши билан бошланади. Ўрта ҳисобда 17-21 кунларгача, 22-25 кунларгача ёки 29-35 кунларгача давом этади.
ШЖТнинг вазифалари :
-юрак-қон томир системасини чиниқтириш;
-таянч-ҳаракат аппаратини чиниқтиришни давом эттириш;
-зинапояда юриш кўникмасини ўргатиш;
-майиший кўникмаларга тайёрлаш ва ҳ.з.
Муолажа ШЖТ залида олиб борилади. Гимнастик машқлар стулда ўтирган ёки турган дастлабки ҳолатларда бажарилади, кўпроқ муолажа вақтида стулда ўтирган дастлабки ҳолат қўлланилади. Ҳамма мушак гуруҳларига, координацияга, мувозанатга машқлар, нафас машқлари, умумий бўшаштирувчи машқлар тавсия этилиб, секин ва ўрта суръатларда бажарилади. Муолажанинг давомийлиги 25-30 минут, машқлар 5-8 мартагача қайтарилади. Шифобахш гимнастик муолажадан ташқари беморларга эрталабки бадан тарбия, меъёрли юриш, зинапоядан кўтарилиш ва бошқалар тавсия этилади. Меъёрли юриш 60 м/мин тезликдан бошланиб, 100 м/мин тезликкача олиб борилади. Зинапоядан кўтарилишда бемор нафас олишни тўғри бажариши керак, яъни нафасни ушлаб туриб машқ бажариш мумкин эмас. Бемор шифохонадан чиққанидан кейин санатор-курортда реабилитация ўтиши тавсия этилади, ШЖТ эркин авайловчи-чиниқтирувчи ҳаракат тартиботида буюрилади. У ерда шифобахш гимнастика муолажасида снарядлар билан умумий ривожлантирувчи машқлар, нафас машқлари билан бирга, тренажерларда машқлар – меъёрий юклама билан велотернажерда, орқа ва ёқа соҳаларига массаж, меъёрли юриш, сайр этиш, терренкур – кичик масофалардан бошлаб, масофани узайтириб бориш тавсия этилади. Муолажа вақтида ва ундан сўнг машқларнинг самарадорлиги текширилади, яъни беморнинг АБ ва пульсини ўлчаш, объектив ва субъектив текшириш натижаларини баҳолаш, ЭКГ, Эхокардиография, спирометрия, велоэрго-метрда юклама тестни бажариш, қон анализи натижаларига қараб самарадорлик баҳоланади.
Ҳаракат тартиботини кенгайтиришга организм томонидан адекват ва ноадекват реакциялар юзага келиши мумкин. Адекват реакцияларда – берилаётган юклама чўққисида пульс минутига 20 марта кўп уришгача ошади, систалик қон босими 10-20 мм.см.уст. гача ошади. Нодеават реакцияларда – аритмия, оғриқлар, кескин тахикардия пайдо бўлади, систолик қон босими пасаяди, минутига 20-30 марта уришга ошган пульснинг дастлабки кўрсаткичига секин қайтиши кузатилади.
Гипертония касаллигида ШЖТ.
Гипертония касаллиги периферик қон томирларнинг торайиши натижасида артериал қон босимининг кўтарилиши билан боради. ШЖТ тавсия этилганда томирларнинг реактивлигига нормаллаштирувчи таъсир этиб, томирлар тонусининг пасайишига олиб келади.Қарши кўрсатмалар :
артериал босимнинг 210/120 мм.сим.уст. юқори бўлиши; гипертоник криз; тез-тез бўладиган экстарсистола; параксизмал тахикардия.
ШЖТнинг вазифалари:
-томирлар торайишини камайтириш;
-бош мия пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини нормаллаштириш;
-МНС, эндокрин, юрак-қон томир ва бошқа системаларнинг коррелятив фаолиятини яхшилаш;
-бузилган қон томир регуляциясини нормаллаштириш;
-вестибуляр аппаратининг бузилган функциясини нормаллаштириш;
-беморларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилаш;
-моддалар алмашинувини яхшилаш;
-организмни берилаётган жисмоний юкламаларга мослаштириш.
Шифобахш гимнастик муолажада жисмоний машқлар ритмик ҳҳолатда секин суръатда, бўғимларда катта амплитудали ҳаракат билан бажарилади. Машғулотнинг биринчи кунларида индивидуал, беморнинг ҳолати яхшиланиши билан кичик гуруҳ ва гуруҳ ҳолатларида ўтказилади. Муолажа курсининг 1-ярмида (3-5 кун) ШЖТ ўтирган ва ётган (кроватнинг бош қисми кўтарилган) дастлабки ҳолатларида ўтказилади. Муолажа давомида кичик мушак гуруҳларига, идеомотор (инсультга хос ўзгаришлар кузатилганда), нафас машқлари вабўшаштирувчи машқлар тавсия этилади. Беморларга статик машқлар тавсия этилмайди. Даволашнинг 2-ярмида (6-8 кун) асосан ўтирган ва турган дастлабки ҳолатларидан фойдаланилади, муолажа давомида координацияга, мувозанатга, бўшаштирувчи, нафас – диафрагмал, физиологик машқлар тавсия этилади. Координацияга қуйидаги машқлар тавсия этилади – гимнастик снарядларни ўйнатиш, қийинлаштирилган юриш, қўлларнинг мос ҳаракатига асосланган машқлар (қўллар билан бир вақтнинг ўзида бош ва қорнини силаш) берилиши мумкин. Мувозанатга машқлар бажарилаётганда аввал таянган, кейин таянмаган ҳолатда бажарилади. Тавсия этиладиган динамик машқлар гимнастик тайёқча, медицинбол, соғломлаштирувчи нарвонлар билан бажарилади. Муолажа вақтида бош ва тана учун катта амплитудали кескин ва тез бажариладиган ҳаракатлар тавсия этилмайди (эгилиш, айланиш), шунингдек узоқ вақт давом этувчи статик кучланишли машқлар берилмайди. Муолажанинг тугалланиш қисмида бўшаштирувчи машқлар тавсия этилади. Шифобахш гимнастик муолажадан ташқари эрталабки бадан тарбия, меъёрли юриш, сайр этиш, терренкур, яқин туризм, соғломлаштирувчи югуриш шакллари, сузиш, эшкак эшиш, ўйинлар – бадминтон, теннис, волейбол, тренажерларда машқлар, бош ва ёқа соҳаларининг массажи каби воситалар тавсия этилади.
Гипотония касаллигида ШЖТ.
Гипотония касаллиги артериал қон босимининг пасайиши ва қон айланишининг регулятор механизмларининг бузилиши билан характерла-нади. Бу ўз навбатида артерияларнинг периферик қаршилигининг камайишига ва максимал қон босимнинг 100 мм.сим.уси. дан, минимал қон босимнинг 60 мм.сим.уст.дан пасайишига сабаб бўлади.
ШЖТга қарши кўрсатмалар : гипотоник криз; мерцаль аритмия; параксизмал тахикардия; тез-тез бўладиган экстрасистола ва ҳ.з.
ШЖТнинг вазифалари :
-бош мия пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларини нормаллаштириш;
-янги шартли-рефлектор алоқаларни ҳосил қилиш;
-томир тонусини нормаллаштириш;
-миокарднинг қисқарилувчанлигини ошириш;
-тўқималарда алмашинувни яхшилаш;
-мушак тонусини ошириш;
-жисмоний юкламаларга организмнинг мослашувини яхшилаш;
-ҳаракат координациясини ва мувозанатни яхшилаш ва такомиллаш-тириш;
-беморларнинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилаш;
-организмни соғломлаштириш ва умумий мустахкамлаш.
Шифобахш гимнастик муолажада асосан ўтирган ва турган дастлабки ҳолатлардан кенг фойдаланилади. Организмни бериладиган жисмоний машқларга мослаштириш учун секин ва ўрта суръатларда, статик ва динамик нафас машқлари, координацияга ва мушакларни бўшаштирувчи машқлар тавсия қилиш билан олиб борилади. Муолажанинг асосий қисмида махсус машқлар берилади, жумладан снарядлар билан бажариладиган (1-2 кг вазндаги гантелла, медицинбол), қаршиликда бажариладиган машқлар (шериги билан, тренажерларда, резинали эспандер), статик ва изометрик машқлар (мушакларни кучлантириш, тўғри олдинга чўзилган қўллар билан гантеллани ушлаб туриш, ҳаракатларга қаршилик кўрсатиш), кучли, тез бажариладиган машқлар – югуриш, сакраш, координацияга машқлар, вестибуляр аппаратга машқлар (бошини ҳаракатлантириш, турган жойида ва ҳаракат вақтида мувозанатга машқлар, очиқ ва ёпиқ кўз билан ҳаракат), нафас машқлари ва ҳ.з. Махсус машқлар умумий ривожлантирувчи ва бўшаштирувчи машқлар билан бирга ва алмаштириб олиб борилади. Машқлар асосан турган, ўтирган ва ётган дастлабки ҳолатларда олиб борилади. Шифобахш гимнастика муолажасидан ташқари беморларга эрталабки бадан тарбия, терренкур, меъёрий юриш, яқин туризм, ўйинли машғулотлар тавсия этилади. Воситаларидан спортга оид ўйинлар, тренажерларда машқлар, сувда бажариладиган машқлар, амалий спорт машқлари, оёқларга массаж тавсия этилади.
Юрак-қон томир системаси касалликларида берилаётган ШЖТнинг самарадорлигини баҳолаш усуллари : пульсни ўлчаш; артериал қон босимини ўлчаш; беморларнинг объектив ва субъектив ҳолатлари; врач-педагогик назорат (машғулот зичлиги, физиологик эгри чизиқ ва машқларнинг организмга адекватлиги аниқланади); ЭКГ; эхокардиография; томирлар тонусини аниқлаш; қон анализи; юрак-қон томир системасининг функционал синамалари ва ҳ.з.
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » ШИФОБАХШ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ АСОСЛАРИ : ВОСИТА, ШАКЛ, (ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИДА ШЖТни ҚЎЛЛАШ. ШЖТнинг САМАРАДО)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter