Суббота, 27.04.2024, 22:13
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Kurort - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » Kurort
Kurort
GiyosДата: Суббота, 17.09.2011, 08:34 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Курорт
Курортология – тиббий илмий фан бўлиб, тиббий физик омилларнинг даволаш хусусиятлрини, уларнинг одам организмига таъсирини, курортларда ва курортлардан ташқари муассасаларда уларни даволаш ва касалликнинг олдини олиш мақсадида қўлланилиш имкониятини ўрганади, санатория-курортларда даволаш учун тўғри келадиган ва тўғри келмайдиган кўрсат-маларни ишлаб чиқаради.Бундан ташқари, курортология вазифаларига курорт ресурсларини топиш, аҳолининг санатория-курортларда даволаниш эхтиёжларини ўрганиш, курорт қурилишининг принцип ва нормативларини ўрганиш, курорт ресурсларини санитария муҳофаза қилиш саволлари киради.
Курорт – табиий даволаш омилларига, минерал манбаларига, шифо-бахш балчиқ қатламларига, мақбул иқлимга, шунингдек беморларнинг даволаниши ва дам олиши учун мўлжалланган бальнеотехник, гидротехник иншоатларига, санаторияларига эга бўлган жойдир.
Курортлар асосий табиий шифобахш омиллар характери бўйича бир нечта типларга бўлинади : бальнеологик, балчиқли ва иқлимли. Курортлар-нинг кўпчилиги ўзида иккита, учта шифобахш омилларини сақлайди ва бальнео-балчиқли, бальнео-иқлимли, бальнео-иқлимли-балчиқли бўлиб ҳисобланади.
Бальнеологик курортларнинг асосий шифобахш омиллари минерал сувлар ҳисобланади, ҳозирги вақтда 9 та бальнеологик гуруҳ минерал сув-лари аниқланган, яъни 1-гуруҳ минерал сувлари, таъсири ион таркиби ва минерализация билан аниқланади; 2-гуруҳ ангидридли сувлар; 3-гуруҳ водород сульфидли сувлар; 4-гуруҳ темирли сувлар; 5-гуруҳ бромли, йодли, бромйодли сувлар; 6-гуруҳ кремнили ҳароратли сулар; 7-гуруҳ мишьяк сақловчи сувлар; 8-гуруҳ родонли сувлар; 9-гуруҳ бор сақловчи сувлар, одам терисининг юза қисми учун ва ичиш учун қўлланилади.
Балчиқли курортларда даволаш мақсадида сульфидли ил балчиғи, сапропел, торфли, сопочкали балчиқ турлари қўлланилади.
Иқлимли курортларда асосий шифобахш омил – иқлимнинг хоссаси бўлиб, курортларнинг географик жойлашишига, денгиз сатҳидан баландлиги, ўсимликлар турларига, сув ҳавзаларининг борлигига асослангандир.
Санатория-курортда беморларни даволаш босқичларидан бири бўлиб, олдинги ва кейинги касалликни даволаш-олдини олиш чоралари билан боғлиқ бўлиши керак. Даволашнинг яхши натижаси асосан беморларни курорт ва санаторияга тўғри танлаб олиш билан аниқланади. Бемор санаторияга сантория-курорт картасисиз қабул қилинмайди, чунки унда даволовчи шифокорнинг касаллик даражаси ва босқичларини ҳисобга олиб берган тиббий тавсияномаси, беморнинг умумий аҳволи, асосий касалликка йўлдош касалликлар, санаторияга юборишдан олдин текширишлар ва шифохона ёки поликлиникада даволанган натижалари ёритилган бўлади.
Беморни санаторияга юборишнинг қуйидаги тартиби қабул қилинган : шифокорнинг санатор-курорт билан даволаниш тавсияномасини, курорт (санатория) типини, даволаш (санаторияда, амбулаторияда) турини ва йилнинг қайси вақтида даволашни ўз ичига олган маълумотномани (тасдиқ-ланган шакл бўйича) бемор қўлига берилади. Берилган маълумотнома сана-тор-курорт картасининг ўрнига ўта олмайди ва беморни санаторияда давола-ниш учун қабул қилиш хуқуқини бермайди. У фақат йўлланма олиш жойига тавсия қилиш учун берилади. Йўлланмани олиб даволовчи шифокор қабули-га келади, ўз навбатида шифокор йўлланма ва тиббий тавсияноманинг бир-бирига тўғри келишини текшириб, шундан сўнг санатория-курорт картасини тўлдиради ва беморга беради. Маълумотнома ва санатор-курорт картаси ўз таъсир кучини 2 ойгача сақлайди. Сил билан касал беморлар учун тартиб қуйидагича, яъни уларни санатория-курортда даволанишга ноҳия (шаҳар) силга қарши диспансерлари юборади.
Санатория-курортга даволаниш учун юборишда нафақат беморнинг ҳолатини баҳолаш; балки беморни санатор-курортда даволанишга юбориш учун умумий қабул қилинган кўрсатма ва қарши кўрсатмалар ҳам эътиборга олинади.
Беморларни (катталар ва ўсмирлар) курортга юборишга умумий қарши кўрсатмалар :
-ўткир босқичдаги ҳамма касалликлар, авж олиш босқичидаги сурунка-ли касалликлар ва ўткир йирингли жараёнлар билан асоратланган касаллик-лар;
-ўткир юқумли касалликнинг яккаланиш (изоляция) вақти тугагунча;
-ўткир ёки юқумли шаклдаги ҳамма таносил касалликлар;
-руҳий касалликлар.Гиёҳвандликнинг ҳамма шакллари ва сурункали алкоголизм, тутқаноқ;
-ўткир ва авж олиш босқичидаги қоннинг ҳамма касалликлари;
-келиб чиқиши ҳар хил бўлган кахексия;
-ҳавфли ўсмалар (радикал даволанган, яъни жарроҳлик, кимётерапев-тик, нурланиш, комбинацияланган усуллар билан даволанган беморлар). Умумий ҳолати қониқарли бўлган ҳавфли ўсма билан касал беморлар фақат маҳаллий санаторияга даволаниш учун юборилади;
-қуйидагиларни талаб қилувчи ҳамма касалликлар ва ҳолатлар:
а)касалхонада даволанишни;
б)жарроҳликнинг аралашувини;
в)мустақил ҳаракат ва ўзига хизмат қила олмайдиганлар.
-ҳар хил ерда жойлашган эхинококк;
-тез-тез қайталанадиган ёки кўп миқдорда қон кетиш;
-бальнеологик ва балчиқли курортларга ҳомиладорликнинг ҳамма ойларида юбориш ман этилади, иқлимли курортларга эса ҳомиладорликнинг 26-ҳафтасидан бошлаб юбориш ман этилади; текис ерларда яшовчиларни денгиз сатҳидан 1000 метр баландликдан юқори жойлашган тоғли курортларга юбориш мумкин эмас;
-актив босқичдаги силнинг ҳамма шакллари – силга мослашмаган ҳам-ма санаториялр;
-бальнеологик, балчиқ ва тоғли курортларга юрак-қон томир етишмас-лигининг I-даражасидан юқорисидаги ҳамма касалликлар, маҳаллий санато-рияларга – II-даражадан юқори даражадаги беморлар.
Умумий қарши кўрсатмалар билан бир қаторда беморларни санатория-курортда даволаниш учун юборишда махсус қарши кўрсатмалар ҳам эътиборга олинади.
Ўзбекистон курортлари
Ўзбекистон Республикасининг географик жойлашиши ҳақида қичқача маълумот. Ўзбекистон Республикаси Ўрта Осиё марказида Сирдарё ва Аму-дарё оралиғида жойлашган бўлиб, 447,4 минг километр квадрат майдонни эгаллайди. Ўзбекистон шимолдан 925 кмга, ғарбдан шарққа эса 1400 км гача чўзилгандир. Майдоннинг тахминан 4/5 қисми (80 wacko текисликдан иборат, шу қаторда Турон пастлиги ҳам, фақат узоқ шарққа Тянь-Шань ва Гиссаро-Олой (баландлиги 4000 метргача ва ундан юқори) системаларига тааллуқли тоғлар қад кўтара бошлайди. Текислик қисмида Устюрт платоси ва Амудрё дельта ажралиб туради, марказий қисмида қумли Қизилқум чўли жойлашган. Иқлимли кескин континентал қуруқ.
Ўзбекистоннинг табиий курорт ресурсларини асосан таркиби ва даволаш хусусиятлри ҳар хил бўлган минерал сувларнинг топилган жойлари ташкил этади.
Иқлимли курортлар. Республикада биринчи бўлиб тоғ иқлимли Шоҳимардон курорти 1934 йилда очилган бўлиб, Фарғонадан 52 км нарида, денгиз сатҳидан 1540-1570 метр баландликда жойлашган. Курорт сил касал-лиги билан хасталанган беморларни даволаш учун мўлжалланган. Комплекс даволашга аэрогелиотерапия, йилнинг қиш фаслида – ультрабинафша нурла-ниш, бактерияларга қарши терапия, пархез ва шифобахш жисмоний тарбия-лари киради. “Ҳамза-Ҳакимзода” ва “Кўк-қўл” номли иккита санаторияга эга.
Кўрсатмалар – силнинг актив шакли, кўкрак қафасидаги лимфа тугун-ларининг тумори ва инфильтратли сил, инфильтрация ва емирилиш босқи-чидаги ўпканинг инфильтратив ва диссеминланган сили, ўчоғли сил, бир ёки икки ёқлама ўпка сили бўйича жарроҳлик ёрдами кўрсатилган беморлар (қийин нафас олиши ва тахикардия яққол бўлмаган ҳолатда), тана ҳарорати юқори бўлмаган, сусайиш босқичидаги сил плевритлари, лимфа тугунлари сили.
Қарши кўрсатмалар – умумий қарши кўрсатмалар, казеозли зотилжам, инфильтратив-пневматик силнинг тарқалган шакли, суб- ва декомпенсация босқичидаги фиброз-кавернозли сил, циррозли сил, тез-тез қайталаниладиган қонқусишга моил сил жараёни.
Тоғ иқлимли Оқ тош курорти – Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида 1500 га дан ортиқ майдонни эгаллаб, денгиз сатҳидан 1140 метр баландликда жойлашган. Оқ тош санаторияси нафас олиш органларининг специфик бўл-маган касалликлари билан касал беморларга мўлжалланган бўлиб, йилнинг маълум фаслида фаолият кўрсатади (15 майдан 15 октябргача). Даволаш комплексида аэрогелиотерапия, шифобахш жисмоний тарбия, пархез, физио-терапия муолажалари киради.
Кўрсатмалар – сурункали трахеит, зотилжам, бронхитлар, плевро-пнев-мония, қуруқ ва фиброз-серозли плевритлардан сўнг қоладиган асоратлар, пневмосклероз, I-II даражалардан юқори бўлмаган қон айланишининг бузи-лиши, ўпка эмфиземаси, тез-тез қайтарилмайдиган ва оғир кечмайдиган бронхиал астма хуружи.
Бальнеологик ва бальнеоичимлик курортлар
Чортоқ курорти – Фарғона водийсининг Чотқол тизмасининг жанубида, денгиз сатҳидан 623 метр баландликда, Намангандан 30 км нарида жойлаш-ган. Курортнинг асосий шифобахш омилларидан ичишга мўлжалланган йод-бромли, хлорид-натрий-кальцийли юқори минерализацияланган юқори ҳаро-ратли минерал сув, хлорид-сульфат-натрийли кам минераллашган сувлар ва иқлим ҳисобланади.
Кўрсатма – таянч-ҳаракат аппаратининг касалликлари, яъни келиб чиқиши бўйича силга боғлиқ бўлмаган артритлар ва полиартритлар, дефор-мацияланувчи остеоартроз, остеохондроз, остеохондропатия, спондилоарт-роз, миозитлар, сановитлар, бурситлар; асаб системасининг касалликлари, яъни периферик асаб касалликлари, МНСнинг функционал касалликлари, периферик асаб системаси жароҳатининг асорати, ҳазм системаси органи касалликлари, тери касалликлари – сурункали босқичли псориаз, чекланган ва тарқалган нейродермит (экссудатив шаклдагисидан ташқари), сурункали экзема, себоррея экземаси, қизил ясси лишай, енгил даражадаги қичима, аёл-лар жинсий органларининг сурункали яллиғланиш касалликлари,қон айлани-ши етишмаслигининг I-даражасидан юқори бўлмаган юрак-қон томир систе-масининг касалликлари.
“Чимён” курорти – Фарғона вилояти, Водил ноҳиясининг Олой тизмасининг тоғ ёнбағрида, денгиз сатҳидан 700 метр баландликда жойлашган. Асосий шифобахш омил бўлиб субтерминал, ўзида юқори миқдорда сероводород тузини сақлаган кам минераллашган водород сульфид суви ҳисобланади. У ванналар, ингаляция мақсадида қўлланилади.
Кўрсатма – таянч-ҳаракат аппарати, периферик асаб системаси, юрак-қон томир системаси, аёллар жинсий органлари, тери каслликлари.
“Тошкент минерал сувлари” курорти – Тошкент яқинида, денгиз сатҳидан 420-450 метр баландликда жойлашган. Асосий шифобахш омили бўлиб кам миқдорда минераллашган, ишқорий, гидрокарбонат-натрийли, юқори ҳароратли сув ҳисобланади. Тошкент минерал суви ичиш, ошқозон ва ичакни ювиш ва суғориш, трансдуоденал ювиш мақсадида қўлланилади. Ҳазм қилиш органларининг касалликларини, сийдик-таносил системаси баъзи касалликларини (пиелонефрит, цистит) даволашда юқори яхши натижалар беради.
Жайронхона курорти – Сурхондарё вилояти, Сурхондарё соҳилида Термиздан 22 км нарида, денгиз сатҳидан 360 метр баландликда жойлашган. Асосий шифобахш омили бўлиб водород-сульфидли, бромли, кремнийли, хлорид-натрий-кальцийли юқори ҳароратли сув ҳисобланади. Кўрсатмалар Чимён курорти учун кўрсатмаларига ўхшаш.
Уч-қизил курорти – бальнеологик курорт бўлиб, Сурхондарё вилояти, Термиз ноҳияси, Термиз шаҳридан 16 км нарида, Уч-қизил сув омбори соҳилида жойлашган. Асосий шифобахш омили ҳароратли (33-40 градусли) минераллашган сульфидли-хлорид-натрийли сув. Кўрсатмалар Чимён курорти учун кўрсатмаларига ўхшаш.
“Нагорная” курорти – бальнеологик курорт бўлиб, Самарқанддан 650 км нарида, Катта қўрғон ноҳиясида жойлашган.Асосий табиий шифобахш омил – 2 хил турдаги минерал сувлар. Минераллашган хлорид-сульфат-нат-рийли юқори ҳароратли (45 градус)сув, овқатни ҳазм қилиш органлари касалликларида ичиб даволаш мақсадида қўлланилади.Минераллашган родонли хлорид-сульфат-натрийли хароратли (37-43градус) сув,юрак-қон томир,асаб системаси,таянч-харакат аппарати касалликларида ванна усулида қўлланилади.
Қизил-Тепа курорти - бальнеологик ичимли курорт бўлиб,Фарғона вилоятида Олтиариқ нохиясида,Фарғонадан 40 км нарида жойлашган. Асосий шифобахш омили – минераллашган хлорид-сульфат-гидрокарбонат-натрийли сув, ҳарорати 42 градус.
Кўрсатма– овқат ҳазм органлари, таянч-ҳаракат аппарати касалликлари.
Жанубий Олмалиқ курорти – бальнеологик курорт бўлиб, Андижон вилоятининг Жалол қудуқ ноҳиясида, Андижондан 25 км нарида жойлашган. Асосий шифобахш омили – минераллашган хлорид-натрийли ҳароратли сув.
Кўрсатма – периферик асаб системаси, таянч-ҳарорат аппарати, гинекологик, тери касалликлари.
Мохи-Хоса санаторияси – иқлимий бальнеологик курорт бўлиб, Бухоро чегарсида жойлашган. Иқлим шароити буйрак касалликларини даволаш учун қулай ҳисобланади. Иқлим терапия билан бир қаторда минераллашган суль-фат-хлорид-натрийли ҳароратли 45 градусли сув ҳам қўлланилади.
Кўрсатма – буйрак касалликлари май ойидан октябр ойигача асаб сис-темаси, таянч-ҳаракат органлари касалликлари.
Маҳаллий санаториялар
“Яланғоч” санаторияси – Тошкент вилоятининг Орженекидзе ноҳияси-да жойлашган бўлиб, силнинг актив шаклидаги беморлар учун мўлжал-ланган.
“Турон” санаторияси – асаб ва юрак-қон томир касалликлари билан касал беморлар учун мўлжалланган. Комплекс даволашга иқлим тера-пия сунъий, углекислотали ва радонли ванналар, балчиқ ва парафин билан даволаш киради. Миокард инфарктини ўтказган беморларни реабилитация (тиклаш) қилишга иқтисослашган санатория бўлиб ҳисобланади.
“Чинобод” санаторияси – Тошкентда жойлашган бальнеологик санато-риядир. Асосий шифобахш омили – минераллашган хлорид-гидрокарбонат натрийли, 51 градус ҳароратли сув, шунингдек Жиззах вилояти Балиқли кўлидан олиб келинадиган даволаш хусусиятига эга бўлган балчиқлар ҳам қўлланилади.
Кўрсатма – овқат ҳазм қилиш, таянч ҳаракат аппарати, асаб системаси касалликлари.
“Умид гулшани (8 март)” санаторияси – Тошкентда жойлашган бўлиб, гинекологик касалликларни даволашга мўлжалланган. Комплекс даволаш тадбирларига қўлланиладиган физик омиллардан ташқари балчиқ, парафин ва озокерит билан даволаш ҳам киради.
“Ботаника” санаторияси – Тошкентдан 30 км нарида жойлашган бўлиб, юрак-қон томир ва асаб системаси касалликларини даволаш учун мўлжаллан-гандир. Асосий даволаш омили – хлорид-гидрокарбонат-натрийли ҳароратли (37 градус) минерал сув, балчиқ билан даволаш, иқлим билан даволаш.
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » Kurort
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter