Суббота, 27.04.2024, 23:57
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

O'zgaruvchan elektor toki bilan davolash - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » O'zgaruvchan elektor toki bilan davolash (Shahsiy)
O'zgaruvchan elektor toki bilan davolash
GiyosДата: Среда, 14.09.2011, 21:40 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ЎЗГАРУВЧАН ЭЛЕКТР ТОКИ БИЛАН ДАВОЛАШ

АМПЛИПУЛЬСТЕРАПИЯ

Амплипульстерапия - одам организмига ўзгарувчан, кам кучли синусоидал модуллашган токлар (СМТ) билан таъсир этиш.
Асосий даволовчи фактор бўлиб 5000 гц частотали синусоидал ток, 10 дан 150 гц гача бўлган паст частотали модуллашган ток ћисобланади. Модуляция натижасида бир биридан нолли амплитуда оралиќ билан ажратилган, бир туп ёки бир ќисм импульс токи хосил бўлади. Тўќималарга бундай тебранишларни узилиб-узилиб таъсир этиши, уларни кўзѓатувчан таъсирини янада оширади ва танани уларга ўрганиб ќолишини камайтиради.
Амплипульстерапия нафас олиш хамда томирларни харакатланирвчи марказларни активланишини чаќиради.Бунинг натижасида гемодинамика ва ташќи нафас олиш фаолиятида ўзгаришлар рўй беради (юрак ќисќаришлар ва нафас олиш частотаси сийраклашади, мия томирлари тонуси ошади). Синусоидал модуллашган токлар артериал ќон ќуйилишини ва вена ќон оќимини кўпайтиради бу эса тўќималарда хароратни 0,8 - 1,0 даража С га ошишини чаќиради. Юракни ќисќариш ва ташќи нафас олиш фаолиятини кучайтиради. Шу билан бир ќаторда синусоидал модуллашган токлар ичак, ўт ажралиш ва сийдик ажралиш йўлларини тонусини оширади. Ички органиларда трофик жараёнларнинг активлашиши рўй беради, бунинг натижасида дистрофик ўзгаришларда тўќима фаолияти ќайта тикланади ва регенерация жараёнлари тезлашади. шундай ќилиб СМТ таъсирида ќон айланиш тўќима трофикаси ва марказий нерв системасининг функционал фаолияти яхшиланади, модда алмашинув жараёнлари кучаяди, медиатор, гармонал ва эндокрин системалар меъёрлашади.
СМТ таъсир этиш усуллари ва параметрларига ќараб мушакларни ќисќариш фаолияти ва тонусига, турли йўналишда таъсир кўрсатади. У нерв-мушак системаси патологияларида, мушак ва нервларни электростимуляция ќилишида турли аъзо ва системаларни фаолиятини ќайта тиклашда ишлатилади. Бундай таъсирлар атоник ўт пуффагини тонусини ошириш учун, ичак ва ошќозон атониясида, сийдик йўлларидан тошларни хайдаб тушириш учун, бепуштликда бачадон трубаларини харакат активлигини тиклаш учун ћам ќўлланилади.
СМТ тўѓриланган режимда электрофоретик хусусиятига эга. СМТ форез учун 1 чи иш тури ќўлланилади, модуляция частотаси 150 гц, модуляция чуќирлиги 75-100 фоиз. Муолажа 10-15 мин. давомида ўтказилади. Дорили электрофорез билан бир ќаторда амплипульстерапияни балчиќ билан даволашда (амплипульспелоидотерапия) совуќ билан даволашда ( криоамплипульсфорез), ультратовуш терапия билан (амплипульсфонофорез) биргаликда ќўлланилади.
Параметрлар. “Амплипульс” турдаги замонавий аппаратларида паст частота билан модуланган ва юќори частотати 5000 гц ли олиб борувчи ток, бундан ташќари уч хил модуляцияга билан хам фарќланади, бу эса беш иш тури учун ток тупламини таъминлайди.
Амплипульстерпия маълум бир тартибда ќайтарилувчи ва иш турларини белгиловчи, ток тебранишларининг алохида ќисмлари билан амалга оширилади.
1 чи иш турида (ИТ) 5000 гц ли ўзгарувчан синусоидал ток, 10 дан 150 гц диапазон орасида танланадиган частоталар билан модуллаштирилади. Кўзѓатувчи эффект кучи частота модуляцияси камайиши ва чуќурлигини кўпайиши билан ошиб боради. (доимий модулляция)
П чи иш тури (ИТ) юбориладиган синусоидал ток 10 - 150 гц ча борувчи маълум бир частотадаги модуллашган токни пауза билан галланиб бориши. Бунда ток посилкасининг давомийлиги ва пауза 1 дан 6 секунд орасида алохида берилиш мумкин. Бундай режим кўпроќ намоён бўладиган нейростимулловчи таъсирга эга бўлади.
Ш чи иш тури (ИТ) эркин танлан частотатил модулланган ва 5000 гц модуллашмаган токларни кетма-кет юбориш. Посилка давомийлиги бунда ћам 1 дан 6 секунд оралиќда танланиши мумкин. Бундай режимда аналгетик эффект намоён бўлади.
1У иш тур и (ИТ) модуляциянинг турли частоталарини навбатланиб туриш билан амалга оширилади. Посилкалар бирида модуляция частотаси 10-150 гц диапазон орасида танланади, иккинчисида 150 гц частотали модуляция доимий ќолади. Синусоидал модуллашган токлар аналгетик эффекти доимий модуляция частотаси (150 гц) ва танланган частота модуляцияси (10-150 гц) орасидаги фарќ камайган сари ошиб боради.
У - иш тури (ИТ) 1У иш туридан шу билан фарќ ќиладики, эркин модуллашган ток, 150 гц частотали модуллашган ток ва ундан сўнг келадиган пауза билан кетма-кет берилади.
Ћамма юќорида ќайт ќилинган иш турларида модуляция чуќурлиги 0 - 100 % ва ундан кунга ўзгариши мумкин.
Токнинг таъсирлантирувчи хусусияти частотани камайтириш ва модуляция чуќурлигини ошиши ва тўѓриланган режимга ўтиш билан ўсиб боради. ќўзѓатувччан таъсири эса олиб борувчи ток ва паузага боѓлиќ холда ўзгариши мумкин.
Амплипульстерапия сезиларли оѓриќ ќолдирувчи таъсир кўрсатади. Шу маќсадда одатда Ш - 1У иш тури 100 гц частотали модуляция. 75% ли модуляция чуќурлиги, 2-3 секунд давомийликда бўлган модуллашган тебранишлар ва пауза, ток кучи - сезиларли вибрация сезгунча, таъсир этиш давомийлиги хар бир иш тур учун 3-5 минут бўлган ўзгарувчан иш режими ќўлланилади. Муолажалар хар куни ўтказилади. Даволаш курси 8-10 та муолажа. Ќаттиќ оѓриќларда муолажани 5-6 соат оралиќда куника 2 маротаба ќўллаш мумкин.
Даволовчи эффект: нейростимулловчи, аналгетик, трофик, томирларни кенгайтирувчи.
Кўрсатмалар - периферик нерв системасининг оѓриќ синдроми билан борадиган касалликлари (невралгия, неврит, радикулит, плексит, нейромиозит, каузалгия), Вегетатив нерв системаси касалликлари (Рейно касаллиги, симпатоганглионитлар) 1 ва П босќич гипертония касаллиги нафас олиш аъзолари касалликлари, (сурункали бронхит, пневмония, бронхиал астма) ошќозон - ичак тракти касалликлари (ошќозон функционал ўзгаришлари, ошќозон ва ичак язва касаллиги, рефлюкс эзофагит, ќабзият, ўт чиќиш йўллари дискенезияси) бўѓим касалликлари (ревматоид артрит, деформацияловчи артроз, педиартрит), энурез, аёллар жинсий аъзоларининг сурункали яллиѓланиш жараёнлари, функционал характердаги импотенция.
Снийни тўќималарга чуќур кириб бориш хусусиятини ва бунда куйиш ва ёќимсиз хис уйѓотмаслигини хисобга олмай амплипультерапияга диадинамотерапияга нисбатан кўпроќ ўрин берилади ва педиатрияда шиллиќ ќабатига таъсир эттириш учун ќўлланилади.
Ќарши кўрсатмалар (монеъликлар) суяк синиши, ўт ва сийдик тош касаллиги, электр токига ошган сезувчанлик, варикоз касаллиги.
Аппаратлар. Муолажа “Амплипульс 5” ва “Амплипульс 6” аппаратлари ёрдамида ўтказилди. Амплипульстерапия учун “Стимул 2” аппаратини хам ишлатиш мумкин. “Амплипульс - 5” аппарати кўтариб юрувчи, П синф химоясига эга модел бўлиб 127-220 В кучланишли ўзгарувчан ток тармоѓидан ерга уланмасдан ишлайдиган аппарат модели ћисобланади.
Муолажа вараѓида таъсир ќилиш сохаси, иш режими, иш турлари, улар давомийлиги, частота, модуляция чуќурлиги, бериладиган ток ва паузани давомийлиги ва муолажанинг умумий сони кўрсатилади.

Масалан. СМТ умртќа поѓонасининг бео сохасига, режим П, Ш-1У иш турлари, хар бири 5 минутдан, частота 100 гц модуляция чуќурлиги 75%, хар куни ўтказиладиган 8 та муолажа.

Усуллар. Амплипульстерапия муолажаси мушакларни максимал бўшашган холатида ўтказилади. Танага гидрофиль матодан тайёрланган 1 см-ли ќистирмалар орќали жойлаштирилган пластинкали электродлардан фойдаланилади. Электродлар айланма ёки тўрт бурчак шаклида бўлиш мумкин. Улар майдони патологик ўчоќ ўлчамидан кичик бўлмаслиги керак. Электродлар эластик бинтлар, боѓламлар ёки ќумли халта ёки бемор танаси билан махкамланади.
Муолажани бошлашдан олдин аппаратни ишга яроќлиги текширилади. Аппарат токга уланиб ёќилгандан сўнг ўтранг “10”, “20” ва 100 диапазондаги индикатор лампочкалардан бири ёниши керак. Аппарат панелида керакли частота диапазони ўрнатилади ва миллиамперметр дастасини чап томонга ўрнатилади. Сўнг врач тавсиясига биноан иш режими, иш тури, частота ва модуляция чуќурлиги таъсир этиш ваќти ўрнатилади. Электродларни ёќиш клавишасини улагандан сўнг, муолажа ваќтини белгилайдиган “Пуск” тугмачаси босилади ва бемор сезувчанлигига ва миллиамперметр сонларига ќараган холда, даста соат стрелкалари бўйлаб аста-секин буралади. Аппаратни муолажа ваќтида бошќа иш турига, режимга ёки частотага ўткизиладиган бўлса миллиампертметр дастаси чап холатга келтирилади.
Муолажа тугалланишида товуш сигнали ишга тушиб аппарат беморга берилаётган ток автомат равишда ўчади. Сўнг миллиампертметр кўрсаткичи дастаси чам холатга келтирилиб, токдан ўчирилади ва электродлар бемор танасидан ечилади. Гидрофиль ќистирмалар муолажадан сўнг ювилиб, ќайнатилади ва ќуритилади.
Кунда ёки кун ора ўтказиладиган муолажалрнинг давомийлиги 20-30 минутдан ошмаслиги керак. Даволаш курси 6-10 муолажани ташкил этади. Ќаттиќ оѓриќ синдромида муолажани кунига икки марта ўтказиш мумкин.
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Fizioterapiya va SHJT » O'zgaruvchan elektor toki bilan davolash (Shahsiy)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter