Суббота, 04.05.2024, 13:07
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Chiroyli hikoyalar - Страница 2 - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 2 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Giyos/FORUM » ASOSIY » YON DAFTAR » Chiroyli hikoyalar (Hohlagan hikoyangiz)
Chiroyli hikoyalar
GiyosДата: Вторник, 23.07.2013, 14:25 | Сообщение # 26
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Noma'lum ijodkorlar.
Kim yozganini, yozgan odam ham esidan chiqarib yuborgan))
 
GiyosДата: Четверг, 23.01.2014, 12:59 | Сообщение # 27
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Қадимда бир хитойлик император бўлган экан. У яқинда тахтга утирган эди, ёш эди ва қизиқувчан эди. Император кўп нарсани билар эди, янаям кўпроқ нарсани билишни ҳоҳлар эди. Аммо сарой кутубхонасидаги ҳали ўқилмаган китобларни кўриб тушундики уларнинг ҳаммасини ўқиб улгурмайди. Бир куни у сарой донишмандини чақириб унга бутун инсоният тарихини ёзишни буюрдиДонишманд узоқ меҳнат қилди. Йиллар ва ўнларча йиллар ўтди. Охири, мулозимлар император хонасига беш юз китобни олиб келишди, унда бутун инсоният тарихи битилган эди. Император бунга анчайин ажабланди. У энди ёш бўлмаса ҳам илмга интилиши сўнмаган эди. Бироқ у йилларни бу китобларни ўқишга сарфлай олмас эди ва у энг асосийларини қолдириб баён қилинганларни қисқартиришга буюрди.Донишманд яна узоқ йиллар мехнат қилди. Ва кунлардан бир кун мулозимлар бир аравага ортилган элликта китобни император хузурига келтиришди. Император жуда қариб қолган эди. У бу китобларни ўқишга улгурмаслигини тушунар эди ва донишманддан фақат энг энг мухиминиқолдиришни сўради.Донишманд яна ишга киришди. Маълум бир вақт ўтиб у бутун инсоният тарихини биргина китобга жойлаштиришга муваффақ бўлди, аммоу китобни олиб келганда – император ўлимини кутиб ётар эди ва шу даражадақувватсиз эдики китобни очишга хам кучи етмас эди. Шунда император нариги дунёга равона бўлмасидан олдин баён қилинганларни янада қисқартириб ифода қилишни илтимос қилди. Шунда донишманд китобни очдива охирги бетига фақат биргина жумлани ёзди: “Инсон туғилади, азоб чекади ва ўлади”...Бу бир ривоят, аммо...Фикр, мулохаза билдиринг, шарх килинг.Энг яхши натижа эгасини мукофот кутмокда!
 
GiyosДата: Четверг, 23.01.2014, 13:09 | Сообщение # 28
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
-Bilasanmi men kimman?
Bir kuni er xotin dasturxonatrofida choy ichibo'tirishganda,eshik taqilladi.Ayol o'rnidan turib eshikniochdi
- U yerda bir bechora insonozgina suv va non so'radi.Ayol ichkarida umr yo'ldoshiga
-unga ozgina non beraylik,Hudoga shukur bizda xamanarsayetarli, U esa och ekan dedi.
- Shu vaqt erning jaxli chiqib
-Men o'z nonimga o'zim pultopayapman, U xam qorniuchunishlasin non yo'q deb xaydavoruni.Ayol noiloj non yo'q deyaeshikniberkitdi.Shundan keyin u oiladako'ngilsizliklar, Ishyurishmasligi,Urish janjallar boshlandi vaularajrashishga qaror qilishdi.
- Vaqt o'tib ayol boshqa boy-badavlat kishiga turmushgachiqdi.Bir kuni dasturxon atrofidao'tirisharkan eshik taqilladi.Ayol ochdi u yerda bir bechoraturardi...Turmush o'rtog'i
- Azizam unga non, choy va biroz shirinlik ber bechora ochdir qorninito'yg'azsin - dedi.
Ayol eshikni yopib ko'zlariyoshlandi....
-Azizam nega yig'layapsan usenixafa qildimi?
-Yo'q, bilasizmi u kim edi?
-Kim?
-Meni birinchi turmusho'rtog'im edi
-Bilasanmi men kimman?
-Kim?
-U xaydagan o'sha BECHORA...
 
ParvinaДата: Пятница, 24.01.2014, 18:31 | Сообщение # 29
Рядовой
Группа: Talaba
Сообщений: 24
Репутация: 5
Статус: Offline
hikoya ammo diniy... 
Shunday hayot borki - U qutqaradi, shunday faziyat bo`ladiki - U hamisha sen bilan! Shunday onlar bo`ladi - U bir tomchi yoshdek, Shunday tushkunlik bo`ladiki - U seni qayta hayotga qaytaradi. 
Bir kishi otasi bilan ziyoratga otlanadi, yo`l yurib, mo`l yurib tog`lar orasigacha yetib keladi, ota betoblanib jon holi qolmay musofir yurtda olamdan kuz yumadi, farzandi dod-varyod urar ekan, eh voy xudoyim - qanday kunlarni boshimga solding, xolis niyat ila yo`lga otlangan edim, meni otamdan judo qilding, ortga qanday qilib qaytaman, onamga nima deyman ey voh, Onamdan so`ramay jonini olish ham bo`ladimi? Shunda farzandi otasining yuzini borib ochib qarasa, yuzi eshakning yuziga aylangan ekan, o`shanda dod urib yig`lay boshlabti, bilar bilmas salovotlarni qaytarar ekan, Payg`ambarimizgacha nidosi borib eshitibti, shunda ul farishtani yuborgan ekan, Farisha kelib: sen bir marta qaytargan :  salovating payg`ambargacha yetdi, ikkichisida u kishi oldiga meni chaqirib, oldingga yurobdi, shunda Payg`ambarimiz olamdan o`tgan otangizning aytib - o`tgan barcha salovotlarini tarozining pallasida qo`yib ko`rdi, shunda sen borib uying marhamtini eshitgin, hojatini oson qilgin, degan edilar men sening yoningdaman, endi otangizni yuzlarini ochib ko`rishingiz mumkin deya yuzlarini ochib ketib qolibti, qay ko`z bilan qaramasinki olamdan o`tgan otaning yuzidan nur yog`ilayotgandek va chekkada  ko`mish uchun joy hozirlaganiga nigoni tushibti, yo`lini davom etar ekan, Otasing yotgan joylari jannatdan bo`lishini va salovotlarni tarkoklab yurishi odat qilib qo`ygan ekan.
 
GiyosДата: Среда, 04.11.2015, 18:08 | Сообщение # 30
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Бир ёш йигит хикоя қилади:
Бир куни онам билан тортишиб қолдик. Овозлар кўтарилишгача борди. Олдимдаги китоб- дафтарларимни зарда билан стол устига отдим-да, хонамга кириб кетдим. Ўша пайтда кўнглимга қил хам сиғмасди. Одатда бирор нарсадан қаттиқ хафа бўлсам, уйқу билан ёзилардим...

Эртаси куни университетдан қайтаётиб, ўзимни қўярга жой тополмай, қаерда юрганимни хам билолмай, безовталаниб, охири мехрибон онажонимга хазилнамо бир нома ёздим. Номада жумладан шундай дейилганди:
"Эшитишимча, инсон оёғининг ости устига нисбатан мулойимроқ ва юмшоқроқ бўларкан. Муборак оёғингиз шу гапларнинг тўғрилигини лабларим билан текшириб кўришимга ижозат берармикин!"
Уйга келсам, волидам мени остонада кутиб турардилар. Кўз ёшлари яноқларига оқиб тушарди.
Дедилар: "Оёғимни ўпишингга хеч қачон рухсат бермайман. Сен айтган гапга келсак, мен унинг тўғрилигини ёш пайтингда оёқчаларингнинг устини хам, остини хам ўпавериб, аллақачон билиб бўлганман".
Кўз ёшларим юзимни ювди...
Парвардигорим амри ила улар бир куни ўтиб кетадилар. Бас, бу кунларни ғанимат билиб, хизматларини қилиб қолинглар. Ўтиб кетган бўлсалар, дуои хайр ила ёд олинглар!
 
GiyosДата: Среда, 04.11.2015, 18:08 | Сообщение # 31
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Янги қурилган маҳаллага
иккита қўшни кўчиб
келишибди.. Улардан бирини уйида хар кун уруш жанжал бўларкан.
Иккинчи қўшни иттифоқда сокин яшар эканлар.. Жанжалкаш оила уларга ҳасад қилар эканлар.
Ахири урушқоқ аёл эрига дебди:
"Боринг кузатингчи, нега улар ҳеч уришмайдилар.. Ёки уришсалар хам ташқарига эшитиришмайдилар. Урушқоқ аёлни эри беркиниб аста тинч оилани кузата бошлабди. Аёл йулакчани полини юваётган эди, бироқ телефон қўнғироғига чалғиб ошхонага кириб кетди. Шу вақт хожаси бир нарсасини унутиб ишдан бирровга уйига шошиб келди-ю йулакчадаги
поллатта солинган челакдаги сувни ағдариб юборди. Ҳаммаёқ шалаббо бўлди..
Бу ҳолатни пойлаб турган қўшни ўзига деди: "Ана тамом ҳаммаси, ҳозир жанжал бўлади!"
Дилхиралик - жанжал
бўлишини диққат билан кутиб, кузата бошлади. Шу вақт ичкаридан тинч оила бекаси югуриб чиқдида "Узр бегим, мен айбдорман. Челакни бепарволик қилиб оёқ остида қолдирибман"- деса.
Хожаси "Ҳечқиси йўқ бекам, мен ўзим айбдорман. Оёқ остига қарашим керак эди" деди.
Бу ҳолатни кўрган жанжалкаш эр уйига маҳзун ҳолда қайтиб келди ва жанжалкаш хотинига деди.
"Тушунарли, мен ҳаммасини тушундим..
УЛАРНИ УЙИДА ҲАММА АЙБДОРЛАР ЯШАР
ЭКАНЛАР... БИЗНИ УЙИМИЗДА ЭСА АЙБСИЗЛАР" -
дебди.

Азизлар.! "Оила - муқаддас даргох"... Ўз айбимизни тушуниб етиш ва бўйнимизга олиш фазлдандур.!"
Азиз хожа ва бекалар.!
Бир бирларингизни Аллоҳ учун самимий ва риёсиз севинг...

...Одамларни яратиб уларга Ўз муҳаббатидан сева оладиган мўъжизавий қалб жойлаган Буюк Зотга ҳамдлар булсин
 
GiyosДата: Среда, 04.11.2015, 18:14 | Сообщение # 32
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Бир одам тоғдан бургутнинг тухумини топиб уни товуқнинг тагига қўйибди. Бургут тухумдан чикиб товуқнинг жўжалари билан яшаб улғая бошлабди. Бургут худди товуқлардай яшарди, улардай ерда юрар, ахлатларни, ерни титиб, кавлаб чувалчанг, дон-дунларни топиб ер эди.

Орадан бир йилча вақт ўтди, у билан бирга очиб чиққан тенгдош жўжа хўрозлар қичқира бошлашди. Бир куни у ҳам бўйнини баланд кўтариб қичқирмоқчи бўлган эди осмонда мағрур, қанотларини кенг ёзиб учаётган улкан бир қушга кўзи тушди. Ҳайратини яшира олмай улкан қушга хавас билан узоқ тикилиб қолди, ўша қушга ўхшагиси келди жудаям...

Сўнгра ёнидаги товуқдан сўрабди.
- Во ажаб... Бу қандайин қуш.. Мен ҳам у каби учишни хоҳлайман..
- Бу бургут, осмон хукмдорику. Сен эса унга қарама. Хавас ҳам қилма, сен билан биз оддий товуқлармиз ерда юрамиз.- деб жавоб берипти товуқ.

Бургут бир хўрсиниб қўйибдида яна ахлат титишда давом этибди...

Қиссадан ҳиссани ўзингиз чиқаринг. Ҳохлайсизми йўқми атрофингиздаги муҳит... атрофингиздаги одамлар сизга ўз таъсирини ўтқазади, лекин сиз бунга ишониб.. мослашиб колманг. Сизга сен «товуқсан», «учолмайсан» дейишса ишонманг, балки сиз бургутдирсиз... учишга ҳаракат қилиб кўрингчи...
 
GiyosДата: Среда, 04.11.2015, 23:28 | Сообщение # 33
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Уларнинг келажаги учун кеча-ю кундуз даладан бери келмадим, уйли-жойли қилдим, мана, бугун эса эски кулбада менинг ўрним, қариганда хор бўлдим...

Онахоннинг ичидан шу хаёллар ўтиб, уйига кириб кетди ва кўрпасига ўраниб, ётиб қолди...

Қиш. Ҳамма ёқ оппоқ қор. Яна қор ёғишда давом этяпти. Ҳамма уйидан чиқмайди, печка ёқиб, иссиқ чой ичиб, ўзаро суҳбатлашади. Ойнур момо эса печкасини ёқолмай оввора, хонаси тутаб, кўз очиб бўлмасди. Ўтинлари қорнинг тагида қолиб кетганлиги учун нам тортиб қолган, хона эса совуқ, Ойнур момо ўғиллардан ёрдам сўрашга жазм этиб, деворнинг ёнига борди ва чақира бошлади.

Аввалига ҳеч ким чиқмади, сўнгра бир набираси деворнинг у тарафидан жавоб берди.

-Ҳа, момо.
-Болам, отанг қани?
-Отам ўртоқлариникига кетганди.
-Онанг қани?
-Уйда, ухлаб ётибди. Уйғотманглар деганди.
-Менга уч-тўртта қуруқ мол тезагидан узат, болам. Меники нам бўлиб қолибди, ёндиролмаяпман.
-Онам урушади. Беролмайман момо.

Ойнур момо кўзига ёш олиб кулбасига қайтди. Бор будини олиб иссиқ қийинди ва кўрпаларга ўраниб олди. Қорни ҳам оч, ичай деса иссиқ чой, еяй деса овқат йўқ, жувонмарг бўлгур печка деб қарғаниб, йиғлай бошлади. Қариганда хор бўлдим, бир бурда нонга зор бўлдим деб момонинг фиғони фалакка чиқиб из-излаб йиғлай бошлади. Совуқ унинг танасига жойлашиб бўлган. Кўзларидан милтираб оқаётган ёшлари совуқдан кўкариб кетган юзига тушмоқда.

Ўша тун қор шунақа алапатта ёғдики, ер нақ бир метр бўлди. Икки кеча-кундуздан бери тўхтовсиз ёққан қор бутун борлиқни буркаган, қалинлашиб кетган эди. Эрталаб нохушхабар эшитилди. Ойнур момонинг кулбасининг томи қор уюмуни кўтаролмай қулаб тушибди. Бу хабар тарқалиши билан бутун маҳалла, уч ноқобил ўғли ҳам кулбага қараб чопди. Кулба бутунлай қулаб тушган, бир уюм тупоқ эди. Йиғлаган қанча, додлаган қанча, уч ўғил ҳам онам деб тупроққа чопди. Бутун одамлар бирлашиб, вайроналар ичидан Ойнур момони қидиришни бошлади. Маҳалла раиси техника ёллаб, оғир устунларни торттириб, ҳамма секинлик билан кулба орасидан момни излар эди.

Чамаси икки соатларда кулбани тозалаб бўлишди, қизиғи Ойнур момо кулба ичидан чиқмади. Ҳамма умид билан бир-бирига юзланди, ҳожатхона, молхона ва бошқа жойлар кўздан кечирилди, момо йўқ эди. Ўғиллари ҳам, одамлар ҳам ҳайрон эди. Кимдир адирга қараб кетган қордаги одам изини кўриб қолди ва ҳамма шу из бўйлаб кета бошлади. Бутун маҳалла аҳлининг кўзларида нам, ўғилларига нафрат билан боқарди. Қордаги одам изи негадир қабристонга элтиб борарди. Қабристон эшигидан кириб, изнинг ортидан боришар эди. Ҳув ана, бир натса ётибди. Ҳамма дув этиб югаришди. Бир нарса ерга қараб ётарди, бундай қарашса, Ойнур момо...

Иссиғи кетиб, аллақачон жон берган. Кўзалир очиқ, тўла ёш эди. Идраб кетган кийимлари эса бечора онахонни совуқдан асраб қололмаган.

-Минг лаънат бу болаларга, минг лаънат сендай ўғилларга,-кимдир бақирди.
-Бу ахир Ойнур момонинг эрининг қабрику бечора шу ерни топиб келибди, -яна биров гап солди. Уч ўғил онам деб ёпишмоқчи эди одамлар уларни суриб, итариб юборишди.
-Энди керак бўлиб қолдими она? Ҳайф сендай ўғилларга,ҳайф ҳамманга , -деб халқ уч ўғилни ҳайдаб солишди. Бутун қишлоқ аҳли бирлашиб уч ноқобил ўғилни қишлоқдан бутунлай ҳайдаб солишди, уларни сазойи қилиб қувиб юборишди.

Қорли Қабристонда яна бир янги қабр пайдо бўлди, бу Ойнур момонинг уйи эди. Бу дунёда яхши кун кўрмаган онахон қабрида ва у дунёда роҳат олсин...

(Алижон Сафаров)
 
GiyosДата: Среда, 04.11.2015, 23:28 | Сообщение # 34
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ОНАнинг кундалигидан...

Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...

Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...

Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...

Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...

Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...

Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...

Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...

Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...

Сени яхши кўраман, жоним болам!...
 
GiyosДата: Четверг, 05.11.2015, 13:30 | Сообщение # 35
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Мен ёшлигимдан уйга кеч қайтишга одатлангандим, қўпол қилиб айтганда кўча дайдиси эдим. Бундан онам хафа эдилар. Бу ишим онамга ёқмас эди. Холат шундай давом этаверганидан кейин онам хар куни уйимизни ошхонасида турган музлатгич эшигига бир парча қоғоз ёпиштириб қўядиган бўлдилар. У қоғозда овқат, нон ва бошқа нарсаларни жойини, менга осон бўлиши учун ёзиб қўярдилар. Кунлар ўтиб онамни эслатма қоғозлари ривожланиб борди. Унда энди баъзи талаб, илтимослар ва кийимимни кир бўлганларини кир ювадиган машинага қўйишим, мухим ишлар вақти ва бошқа нарсалар ёзиларди.
Афсус йигитчалик давримнинг кўп қисми шундай ўтди. Бир кеча жуда кеч қолдим, онамни рисоласи одатдагидек музлатгич эшигида кўрдим, аммо ўқишга эриндим ва уйқу ғолиб келиб ухлаб қолдим. Эрталаб дадам мени кўзларида ёш холда уйғотдилар, жуда хайрон бўлиб уйғондим.
“Ўғлим онанг оламдан ўтди!” - дедилар. Билсангиз эди, бу хабар қанчалар менга таъсир қилганини. Онамни дафн қилдик, кечқурун уйга кириб кроватга чиқиб оёғимни чўзаётиб онажонимни ёзган рисолалари эсимга тушди. Югуриб бориб музлатгич эшигига қистирилган қоғозни, онамни энг охирги ёзган хатларини қўлимга олсам, бу хатда хеч қандай буйруқ ёки таълимот йўқ эди. Одатдаги хатлар каби эмас эди. Афсус! хатда фақат шулар бор эди:
"Ўғилгинам бугун ўзимни жуда ёмон хис қиляпман, қачон келсанг хам мени уйғотиб шифохонага олиб боргин сендан илтимос..."
 
GiyosДата: Четверг, 05.11.2015, 16:33 | Сообщение # 36
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ҚЎҒИРЧОҚ...

Эр-хотин 60 йил бирга умр кечиришди. Ҳаётлари ҳамма ҳавас қиларли, тинч ва осуда ўтди. Фарзандлар тарбиялаб, камолга етказишди. Ораларида хеч сир бўлмади. Фақат... Аёл ўз жавони ичида бир пойабзал қутисини сақларди.
Сочларига оқ оралагач, сирни ошкор қилиш ниятида эрини чақирди. Қутичани олиб, ичини очди. Унда қўлда ясалган икки дона қўғирчоқ ва бир даста пул ётарди. Эр хайрон бўлиб:
-“Бу нима?” деб сўради.
Аёл: -Турмушга чиқишимдан олдин бувим менга бахтли яшаш сири хақида насихат қилиб, умр йўлдошинг билан асло бахслашма, аччиғинг келганда, ўзингни чалғитиш учун қўғирчоқ ясагин, деганлар.
Эрнинг кўзи ёшланди, сабаби қути ичида фақат иккита қўғирчоқ бор эди-да!
Демак, шу йиллар давомида икки мартагина хотинимни хафа қилибман-да, деб ўйлади. Сўнг яна аёлидан сўради:
- Унда, бу қандай пуллар? Ахир буларни рўзғордан тежаб, мендан яшириб тўпламагандирсан?
Аёл хотиржамлик билан:
- Бу пулларни қўғирчоқларни сотиб йиғганман…
 
GiyosДата: Пятница, 06.11.2015, 13:27 | Сообщение # 37
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Менга ҳасса олиб келдингми?
Ўзингга суянсам бўлмасми
болам?
Болам, тугаяпман чоғи,
билдингми?
Кетсам, Сенга оғир бўлмасми
болам?

Болам, Қўлларимда қолмади
мадор.
Болам, оёғимда қувват
қолмади.
Бир кун соғ ўтирсам етти кун
бемор,
Кўргулик суврату сумбат
қолмади…

Болам, Кўзларимда ҳиралашди нур,
Кўксимда илвираб тугаяпти
ЖОН...
Болам, саломингни эшитмоқ
ҳузур,
Болам, юзларингни кўраман
қачон?

Болам, Келишингдан
кетишларинг тез.
Бу дарду безорга дийдоринг
малҳам.
Йўлингга кўз тикиб кутсаму ҳар кез,
Болам, Менга айтар гапинг
мунча КАМ?!!

Болам! Дуоларда Худодан
сўраб,
Туққанда қувончдан йиғлаган
болам,
Тўққиз ой танимда кўтариб юриб,
Уч кунга уйига сиғмаган болам...

Дийдаси қаттиғу зардаси оғир,
Дунёнинг ишидан ортмаган
болам,
Дўсту бегонага етган вақти, бир
Қўнғироқ қилишга етмаган
болам!

Кўнглим узилмайди кўзим узсам ҳам,
У ёғи оз қолди, билдингми
болам?
Қўлингдан тутай деб қўлларим
чўзсам,
Менга ХАССА олиб келдингми,
болам?
 
GiyosДата: Пятница, 06.11.2015, 13:29 | Сообщение # 38
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Қадимда бир ўтинчи бўлган экан. Ўтинчи тоғлардан ўтин териб келиб, шахарда сотиб, хотини ва ўғилларини боқар эди. Ўғиллари эса ўтинчининг фарзанди эканлигидан ор қилишарди. "Отамиз ўтинчи", деб бировга айтолмасди. Ошна-оғайнилари даврасида улардан оталари нима иш килишини сўрашса, айтгани уялишар, кўпинча ёлғон гапиришарди. Ўтин кўтариб кетаётган отасини шахар кўчаларида кўриб қолишса, бориб ёрдам бериш ўрнига ўзларини олиб қочишар, "Бизни хам ўтинчининг ўғли деб ўйлашмасин", дейишарди. Аммо ўтинчининг хотини оқила, итоатгўй аёл эди. У доимо эри уйга қайтиб келишини сабрсизлик билан кутар, чарчаб қайтган эрини ширин сўзлар билан кутиб олар, дарров қўлига сув куйиб, сочиқ тутарди. Эрининг ўтинчилик асбобларини хам жой-жойига ювиб тозадаб қўйиб қўярди. Дарров дастурхонга чой-нон қўяр, эри бир-икки пиёла чой ичгунча овқат хам сузиб келарди. Эрининг топиб келган пулини бир хамён тилла олгандек севиниб олар, "Бугун доимгидан хам кўп пул топиб келибсиз", дерди. Баъзида эри "Бугун камроқ пул топдим" деганида хам, "Хафа бўлманг, баракасини берсин. Бугун камроқ топган бўлсангиз, Аллохим эртага кўпрок берар", деб унинг кўнглини кўтарарди.
Бир куни ўғиллари онасидан сўрашди:
"Онажон, отамиз бир оддий ўтинчи бўлса, нега отамиз уйга келганида бунча гирдикапалак бўласиз? " деди катта ўғли.
"Рост, отамизни кўришингиз билан ўзингизни қўярга жой тополмай қоласиз-а? " деди ўртанча ўғил.
"Хатто отамизнинг оёқларини ўзингиз ювиб қўйишингизни тушунмаймиз" деди кенжа ўғил.
Биз эса отамиз ўтинчилигидан уяламиз дейишди бир овоздан.
"Эх, соддагина болаларим-а, оталаринг кўчада ўтинчи, уйда эса оталаринг Султон" деди онаси.
 
GiyosДата: Суббота, 07.11.2015, 11:18 | Сообщение # 39
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
КАМБАҒАЛЛИК...!

Тўрт девордан иборат, аммо томи ёпилмаган кичик бир кулбада камбағал бева аёл ва фарзанди яшар эди. Уйларининг ёғоч эшиги бор бўлса-да, ёмғир, қор ёғса, шифти ёпилмаган бу кулба уларни ёғингарчиликдан сақламас эди. Шунга қарамай бу оила бор неъматларга шукр ва қаноат ила кун кечирар эди.
Бу аёлни энг қаттиқ қийнайдиган нарса бу қиш пайтидаги ёғингарчилик эди. Фарзанди тўрт ёшга тўлгунига қадар Аллоҳнинг фазли ила қаттиқ ёмғир ва қор ёғиши бу йилларда бўлмади.
Бир куни осмонни қуюқ булут қоплади ва кеч кирганда қаттиқ ёмғир ёға бошлади. Одамлар уйларига кириб ёмғирдан сақландилар. Аммо бева аёл ва гўдаги жуда қийин ахволда қолди, ёмғир суви остида кийимлари буткул ивиб хўл бўлди.
Она фарзандини ёмғирдан сақлай деб бағрига босса, жиққа хўл бўлган кийими билан янада кўпроқ озор берар эди. Шунда она зудлик билан эшикни ечиб олди ва деворга қия қилиб суяди. Эшик остига фарзандини ёмғирдан тўсай деб олди.
Ёмғирдан сақланган гўдак кўзларида бахтиёрлик ва юзида табассум ила онасига қаради ва деди:
- Онажон, эшиклари бўлмаган камбағаллар ёмғир ёғса, нима қиладилар?!..

Гўдак шу онларда уйида эшиги бор бўлганини катта бойлик деб хисоблади.
Аллоҳнинг қадаридан рози бўлиш катта бахт, шу розилик билан қалб хотиржамлиги келади, тушкунликка тушиш ва норозиликдан сақланиш мумкин бўлади . . .
 
GiyosДата: Суббота, 07.11.2015, 17:49 | Сообщение # 40
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Итоатли Аёл...

Бир йигит дўстига аёлим Назокатли деб мақтанди.
Дўсти : Эээ нодон кўп мақтанма сен аввал мени уйимга мехмонга бор.

Йигит дўстини уйига мехмонга борди. Дўсти аёлига Хоним тарвуз олиб келин деди. Аёл хоп бўлади Хожам деди. Аёл тарвузни олиб келди эр тарвузни ушлаб бу бўлмайди бошқасини олиб келинг деди. Аёл хоп бўлади деб бошқасини олиб келди. Эр бу хам бўлмайди бошқасини олиб келинг деди. Аёл хоп бўлади деди шу жараён ўн мартта такрорланди.

Энди эса аёлини мақтанган нодон йигитни уйига мехмонга боришди. Нодон йигит аёлига тарвуз олиб келинг деди. Аёл хоп бўлади деб тарвузни олиб келди. Эр бу бўлмайди бошқасини олиб келинг деди. Аёл бошқасини олиб келди. эр бу хам бўлмайди бошқаси деди. Аёл бошқа тарвузни олиб келди. Эр бу бўлмайди бошқаси деганди.

Аёл : Эээ бўлди нима ман сизни хизматкоризманми. Ха деб олиб кел деяверасиз. Бошқа тарвуз йўқ ўзи учта эди деди. Шунда дўсти айтди : Кўрдингми сени аёлинг уч мартта тарвуз олиб келиб сенга гап қайтарди. Мени Аёлим эса ўн марттада хам Хоп бўлади деб манга итоат этди. Сени уйингда учта тарвуз бор экан. Мани уйимда эса бир дона тарвуз бор еди. Шунда хам Аёлим манга гап қайтармасдан битта тарвузни қайта қайта олиб келди.

НАЗОКАТЛИ АЁЛ БИЛАН ЭМАС. ИТОАТЛИ АЁЛ БИЛАН ЯШАШ ЗАВҚЛИДУР...
 
GiyosДата: Суббота, 07.11.2015, 21:39 | Сообщение # 41
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ОҒИР ЮК...

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли елкангни босиб туради дебди. Ҳозиргидек орқангга ташламасанг яшашга қийналасан...
 
GiyosДата: Суббота, 07.11.2015, 22:47 | Сообщение # 42
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Бир одамнинг қадрдон уч дўсти тақдир тақозоси билан уч шаҳарда яшар эди...

У дўстларининг садоқатини синамоқни мақсад қилди. Аввал бирига хизматкорини жўнатди. Хизматкор хожасининг иши юришмай, қарзга ботганини айтди. Дўсти уни юпатиб, у айтган қарзни тўлашга етгулик миқдордаги пулни бериб, изига қайтарди. Синовчи дўст биродарининг бу карамидан қувониб, хизматкорини иккинчи шаҳарга жўнатди. Иккинчи шаҳардаги киши ҳам дўстининг қарзга ботганини эшитиб ғоят қайғурди. Эртасига хизматкорнинг қўлига қарзни қоплайдиган ва яна ўн йил давомида тирикчилигига асқотадиган маблағ бериб жўнатди. Синовчи дўст бундан ҳам қувонди, шундай дўстларни берганига Оллоҳга шукрлар қилди. Учинчи шаҳарга жўнатишдан олдин хизматкорига қаттиқ тайинлади:

Бу дўстим бадавлат эмас, ўзи олим одам. Унда илмдан бошқа нарса йўқ. Шу сабабли Хўжайинимнинг аҳволи ҳароб, катта қарзга ботган, деб ваҳима қилма. Ишлари ёмон эмас, фақат беш тангагина қарзлари бор, Худо хоҳласа яқин кунларда қарздан қутулиб, ишлари авж олиб кетади, дегин. Хизматкор олим дўст хузурига бориб хожасининг буюрганини бажарди. Олим дўст бу хабарни эшитиб, бошини эгди. Сўнг ўрнидан туриб, ташқарига чиқди. Хизматкор ўтирган уйига назар солди: йиртиқ полос-у эски кўрпачадан бошқа ҳеч вақо йўқ экан. Ҳеч бўлмаса беш тангаси бордир, деб ўтирганида, уйига нотаниш одам кирди-да:

- Хожаси беш танга қарз бўлиб қолган хизматкор сенмисан?, деб сўради. “Ҳа”, деб жавоб берди хизматкор.
- Мана сенга беш танга, буни уй эгаси бериб юборди.
-Ўзи қани?
-Ўзи меникида. У қул бозорида ўзини менга беш тангага сотди..
Бу гапдан хизматкор ҳам ажабланди, ҳам даҳшатга тушди. Қулдорга эргашиб унинг уйига борди ва олим дўст қаршисида тиз чўкиб:
- Ундай қилманг, пулни қайтариб берайлик, деб ялинди.

-Мен бу одам билан шартлашиб, беш танга эвазига беш йил ишлаб беришга ваъда бердим. Ваъдамга хилоф қила олмайман. Дўстимни муҳтожликдан қутқариш учун беш йил ишлаб бериш мен учун ҳеч гап эмас, - деди олим дўст..!
 
GiyosДата: Суббота, 07.11.2015, 22:50 | Сообщение # 43
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ЖИННИВОЙ...

Эрининг ўзгариб қолганини сезганига ҳам анча бўлди. Асқар аввалгидек уни эркалатмас, совға-салом кўтариб келмасди. Уйга жуда кеч қайтар, овқатини шоша-пиша еб ухлаб қоларди. Шаҳнозанинг саволларига эса “иш кўп, чарчаяпман” дея қисқагина жавоб бериб, суҳбатга якун ясаб қўя қоларди.

Кеча эрталаб эрининг шимини дазмоллаётган Шаҳноза орқа чўнтакдан тушган бир парча қоғозни очиб кўриб юраги жимирлаб кетди «Лариса 249-39-65». Шаҳноза қўллари титраб қоғозни қайтариб солиб қўйди. Кечгача қўли ишга бормади.

У Асқарни севиб турмушга чиққан, ота-онасининг кўп қаршиликларига қарамай муҳаббатидан воз кечмаган эди. Уларнинг мўъжазгина уйларида ҳақиқий бахт меҳмон бўлганди. Шаҳнозанинг болаларча қилиқларидан Асқар завқланар, ўзи ҳам хотинини “жиннивой” деб эркаларди.

Бу сўзни эшитганида Шаҳноза яйраб кетарди. Асқар жуда келишган йигит эди. Кўча-куйда бирга юрганларида қизларнинг эрига қараётганларини кўрса Шаҳнозанинг жони ҳалқумига келар, эрини маҳкамроқ қўлтиқлаб оларди. Унинг рашкидан завқланган Асқар сочларини силаб шивирларди, “Жиннивой, мен сени яхши кўраман!”.

Бугунги воқеа ҳаммасига якун ясади. Уйларидаги телефон параллел эди. У ошхонадаги гўшакни кўтарганида Асқар ким биландир русчалаб гаплашаётганди.

-Кечқурун еттида “Тунги ёғду” кафесида кутаман.

У томондан майин товуш эшитилди.

-Яхши, албатта бораман...

Шаҳноза қалтираб кетди. Асқар кийиниб ишига жўнади. Шаҳноза ошхонадан чиқиб хайрлашмади ҳам. У кун бўйи тиканга ағанагандек юрди. Ҳали ҳануз эрининг хиёнат қилиши мумкинлигига ишона олмаётганди.

Охири тоқати тоқ бўлиб, телефонни олди ва кечаги рақамни терди. Иккита чақирувдан кейин кечаги майин товуш эшитилди...

“Ассалому-алайкум, бу мен-Ларисаман. Узрли сабабларга кўра ҳозир сиз билан гаплаша олмайман. Гапингиз бўлса сигналдан сўнг қолдиринг”.

Шаҳноза гўшакни қўйди. Тасаввурида Ларисанинг узрли сабаби аниқ эди.
Бир асрдан кейин соат кеч еттига яқинлашди ва Шаҳноза қалин кийиниб кўчага чиқди. Феврал охирлаб, март кириб келаётган бўлса-да кўчалар совуқ эди. “Тунги ёғду” кафесига етганида қоронғу тушаётганди. Ойнаванд деворлар ортидаги чароғон залга столлар териб қўйилган, улардан бирида Асқар ёлғиз ўтирарди. Шаҳноза дарахт панасига ўтиб эрини кузата бошлади. Беш минутлардан кейин залга тулки ёқали узун чарм плаш кийган, ўзи ҳам узун бўйли малласоч қиз кириб келди. Асқар дик этиб ўрнидан турди, улар қуюқ кўришдилар. Асқар қизнинг плашини ечишига кўмаклашди ва кийим илгичга илиб қўйди. Малласоч калта юбка кийиб олган, чиройли оёқлари шунча масофадан ҳам ўзини кўз-кўз қилиб турарди.

Улар сап-сариқ ичимлик ичиб қизғин суҳбатлаша бошладилар. Асқар чўнтакларини ковлаб бир даста пул чиқарди. Қиз пулни олиб бош чайқади. Шунда Асқар иккинчи чўнтагидан битта бежирим қутича чиқарди.
Шаҳноза тескари ўгирилди, бўғзига бир нима тиқилиб, кўзларига ёш келди. Бу қутичадаги узукни бундан бир йил муқаддам тўйлари муносабати билан Асқарнинг тоғаси совға қилганди. Шаҳноза кўз ёшини артиб уларга сўнгги бор нигоҳ ташлаганида малласоч гўзал узукни бармоғига тақиб кўраётганди.

Шаҳноза қон йиғлаб уйига қайтди. Уйига кирдию, кийимини ҳам ечмай ўринга ҳолсиз чўзилди. Қанча ётганини билмайди. Лекин қанча ётган бўлса шунча йиғлади. Муҳаббатининг малла сочлару хипча қадду-қомат олдида ожиз қолганлигига йиғлади. Ишонгани ундан осонгина кечаётганига йиғлади...

Эшик тақиллади.
Шаҳноза бориб ойначадан мўралади, Асқар келган эди. Шаҳноза эшикка суяниб йиғлайверди. Унинг очмаётганига ҳайрон бўлган Асқар:

-Шаҳноза, оч, -деб бақирди.

Шаҳнозанинг овози хириллаб чиқди:

-Кетинг...

-Нима гап ахир, оч Шаҳноза!

-Очмайман! Нима гаплигини ўзингиз яхши биласиз. Кетинг!

-Тушунтириброқ гапирсангчи...

Асқарнинг без бўлиб сўраши Шаҳнозанинг бор ғазаби вулқон бўлиб отилишига сабаб бўлди.

-Йўқол!!!
ЖИННИВОЙ...
(давоми)

Асқар чиндан йўқолди. У кетганининг учинчи кунида Шаҳноза эрини йўқотганини астойдил ҳис қилди.
Эшик тақиллади.
Келганлар икки киши эди.

-Асқар Жалиловнинг хонадоними?

-Ҳа...

-Сиз кими бўласиз?

-Нима эди?

Посилка бор эди. Мана бунга қўл қўйиб, шуни олиб қолинг.
Шаҳноза қўл қўйиб, картон қоғозга ўралган каттакон нарсани олди. Эшикни ёпиб, картонни йиртиб очди.
Каттакон портретда жуда гўзал манзара тасвирланган, расмнинг марказида Шаҳноза бошига гулчамбар тақиб жилмайиб турарди. Табиат ва аёл гўзаллиги мўйқаламда шу қадар уйғунлаштирилган эдики, лол қолмасликнинг иложи йўқ эди. Суратнинг юқорисига “8 Март билан” деган ёзув катта қилиб ёзилган, бу ёзув пастида эса кичкинагина “Жиннивой, мен сени севаман” деган битик бор эди.

Портретнинг ўнг бурчагида қинғир-қийшиқ ҳарфлар билан “Лариса -2004” деб ёзилганди. Портрет ромига бир парча қоғоз ёпиштирилган, унда русча ёзув бор эди:
«Асқар, буюртмангиз тайёр бўлди.

Келавермаганингиздан сўнг байрамга кеч қолмасин деб ўзим жўнатдим. Гарчи аслидагидек гўзал чиза олмаган бўлсам ҳам ҳарқалай ҳаракат қилдим. Меҳнат ҳақим ўрнига гаровга қолдирган узугингизни қайтариб олиб кетишингиз мумкин. Байрамда сизга керак бўлади. Хизмат ҳақимни тўлиқ бериш учун қанчалик меҳнат қилганингизни эшитдим. Қолганини эса имкон топганингизда берарсиз. Қани энди ҳамма эркаклар ҳам сиздай бўлса...

Айтганча “Жиннивой” дегани нима ўзи?!».

Шаҳнозанинг кўзига ёш келди. Нима қилишини билмай бир лаҳза жим қолди. Кейин шоша-пиша қалтироқ қўллари билан Асқарнинг чўнтак телефони рақамини терди.
Бешта чақирув бўлса ҳам Асқар кўтармади. Кўз ёшлари юзини юваётган Шаҳноза энди гўшакни қўяман деяётганда жуда таниш, жуда қадрдон овоз эшитилди:

— Жиннивой...
 
GiyosДата: Воскресенье, 08.11.2015, 13:56 | Сообщение # 44
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
"Бугун яна ишга кайтдим.

Орадан бир йил ўтибди, мен ногиронлик сабабидан ишга бормаятганимга. Мен ишлаган заводда портлаш юз бериб, икки кулогим гаранг бўлиб колганди. Мени ишга кайтишим чексиз кувонч бўлди. Хатто мени кутиб олишга заводдагилар плакатлар кўтариб чикишибди, у ерда "Йўклигинг бизга билинди" деб ёзилганди. Мени 9 коллегаларим эса эринмасдан соков тилини ўрганиб олишибди, мени кийналмаслигим ва яккаланмаслигим учун. Яхшилик калбни даволайди.

Кўзим ёшланиб кетди"

"Бугун уни кўргани 127 мартта бордим касалхонага. У 126 кундан бери касалхонада кома холатида етибди. Тушимда у оламдан ўтиб колибди. Уйгонганимдан сўнг, тасаввур килиб кўрдим: У сиз яшай оламанми? Болларимни онаси, мехрибоним ва суюкли рафикам. Кейин телефон жиринглаб колди. Трубкани олсам у экан, кўзим ёшланиб кетди."

"Пул турадиган хамёнимни йўкотиб кўйганимдан кейин 1 соат атрофида уйим эшиги такиллади. Очиб карасам бир йигит турган экан. У менга хамёнимни кайтиб берди. Ичини карасам пулларим жойида, 200 доллар эди. Ундан мукофот оласанми деб сўрасам, ярмини олишга рози бўлди. Чунки у хам бугун хамёнини йўкотган экан. Ва унда хам 200 доллар пул бўлган экан. Мен унга рози бўлиб 100 доллар бериб юбордим. У уйимдан кетди. Кеч пайт яна эшигим такиллади. Очиб карасам яна ўша йигит 100 долларимни кайтиб олиб келибди. Кандайдир аёл уни хамёнини топиб олиб кайтиб олиб келган экан. Ичидаги пуллари билан. Яхши одамларам бор-а ?"

"Якинда эски китоблар сотиладиган дўкондан ёшлигимда йўкотиб кўйган китобимни нусхасини топиб сотиб олдим. Не кўзлар билан кўрайки, худди ўша мен йўкотган китоб экан. Хатто бош сахифасида менинг исмим ва бобомнинг эсдалик ёзувлари бор эди:

"Мен умид киламанки канчадир йиллардан сўнг бу китоб яна кўлинга кайтади ва сен уни ўкиб кўрасан"

Хайратланиб колдим"

"3 хафта аввал уйсизларга ёрдам бериш жамиятига ўз либосимни бериб юбордим, Аллох учун. Бугун эса паркни айланиб юриб ўша либосни кийиб олган аёлни кўриб колдим. Либосимни танидим:

-Чиройли кўйлак экан- деб унга табассум килдим.

У эса:

-Ха чиройли, мени ўзимгаям ёкади! - деди."

"Бугун бир аёлни машинасини гилдарагини алмаштираётганида карашиб юбордим, Аллох учун. Тушликка якин эса ўша аёл мени хаётимни асраб колди. Кизил рангга бостириб келаётган машина йўлидан мени йўл четига тортиб олиб. Хайрон коласан киши"

" Мен диабет касаллигига йўликканман. 2 йил мукаддам онам оламдан ўтганида мен уни мушукчаси КИТни ўзим билан олиб кетдим. Якинда кеч соат 3 ларда тўсатдан уйгониб кетдим. Уша онамдан колган мушук баланд овоз билан миёвларди. Илгари бундай одати йўк эди. Мен нима содир бўлганини билмокчи бўлиб ўрнимдан турдим ва холсизланиб йикилдим. Мен кон босмини ўлчайдиган апаратни олиб кон босимимни ўлчадим. 53 га тушиб кетибди. А дўхтир бўлса менга норма деб - 70

-120 деганди. Кейинрок касалхонада менга айтишди:

-Агар ўша вакт мушук сизни уйгатмаганида, кайтиб ўрнингиздан турмаган бўлардингиз, Аллох сизни асрабди мушукни сабабчи килиб-дейишди."

"10 йил аввал дугонамни буйрагини алмаштиришга тўгри келди. Мен унга кон бериш учун донор бўлдим. Бугун дугонамнинг никох тўйи, турмушга чикяпти. Куёв эса уша 10 йил аввал касалхонада танишган инсони ). Мен эса - келинни янгаси бўляпман."

"Шундай вактлар бўлдики, рўзгорни эплай олмасдим. Хатто зўрга-зўрга улардим харажатларни. Бир куни дўкондан харид килаётганимда пулим етмай колди ва мен аравачадан нарсаларни кайтиб дўкон расталарига кўймокчи эдим, мени оркамда навбатини кутиб турган киши мени кайтариб, харидимга етмаятган пулларни тўлаб юборди. Мен унга рахмат айтдим. Айтишича унга хам кимдир анча йиллар шундай яхшилик килган экан. Энди у яхшиликни кайтарди ва менга:

-Сизнинг хам имконингиз бўлганида шундай киларсиз-деди."

"Бугун орадан 10 йил машшакати ўтиб нихоят отам хеч кимни ёрдамисиз ўрнидан турди. Чунки у инсульт бўлган эди. Биласизми нега ўрнидан турди. У менга ок фотиха бериш учун, чунки бугун мени тўйим."
 
GiyosДата: Воскресенье, 08.11.2015, 18:48 | Сообщение # 45
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Ибрат бўлсин...!

- Дада марожнийга пул беринг!
- Ҳўп бўлади-да ота оғил, мана олақолинг.
- Дада зўр машина сотаётган экан мана бууундай, олиб беринг!
- Ҳа майли-да, сазангиз ўлмасин ўғлим, мана бориб олақолинг.
- Дада бугун кўпроқ беринг, ўртоқларим билан айланмоқчи эдик.
- Ҳўп ўғлим, мана…
- Дада ўқитувчимиз ҳаммадан пул йиғяпти, беринг.
- Дада янги туфлига пул беринг, буниси эскириб кетди.
- Дада бугун дўстимнинг туғилган куни, совғага пул беринг.
- Дада, битирув оқшомига пул йиғяпмиз, шунга…
- Дада репетиторга пул беринг.
- Дада йўлкирага пул беринг.
- Дада шартнома пулини эртага тўлаш керак экан.
- Дада бозорга тушиб кийиниб чиқсамми дегандим, ҳамма ўртоқларим яхши кийиниб юришади, шунга озроқ…
- Дада сессияга анчагина ҳаражат бўлади, пул юборинг.
- Дада пул…
- Дада пул!

***

- Ўғлим, уйнинг томидан сал чакка ўтяпти-да, шуни қишгача тўғирлаб қўйсак дегандим. Агар имконинг бўлса…
- Дада ҳозирмас, ўзи ишлар юришмай турибди, буни устига эрта-индин набирангизни суннат тўйини қилиш керак.
- Ўғлим, ун-мойнинг таги кўриниб қолибди, бир йўлинг тушса…
- Дада, яқинда рўзғор қилиб бергандим-ку! Бир амаллаб туринглар, ҳамма пулни “оборот”га тикиб юбордим.
- Ўғлим, онангни нок егиси келаётган экан. Биласан, анчадан буён тоби йўқ, мен кўчага чиқолмайман, ўзинг топиб келсанг…
- Дада! Қишда нок қанча туришини биласизми? Ўзи учма-уч етказиб турган бўлсам…
- Ўғлим, доктор дориларни рўйҳатини ёзиб кетди. Даволанмасам бўлмас экан...
- Дада! Нима мендан бошқа болаларингиз йўқми? Ана, акамга, опамга айтинг!
- Ўғлим, бир келиб кетсанг бўларди…
- Нега дада? Тинчликми? Ё яна пул керакми?
- Онангни жанозасига углим...!
 
GiyosДата: Воскресенье, 08.11.2015, 23:41 | Сообщение # 46
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
-Алло, Ассалому алайкум Онажон..!
-Ваалайкум ассалом Иқболжон яхшимисан болам?! Болаларинг ҳам яхшими, келиним ҳам ишига бориб келяптими?!
-Ҳа раҳмат онажон, дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхшиларми?
-Тузук ҳаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
-Ҳа ойижон тинчликми, телефон қилибсиз.
-Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми деб телефон қилгандим.
-Эрта бўлаверсинчи ойижон, вазиятга қараб айтаманда, ишим чиқиб қолмаса борамиз албатта!
-Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласанку, соғиниб қоламанда.
-Хўп ойижон, худо хохласа бораман. Майли хайр, ёнимда одам бор эди...
Кейинроқ ўзим телефон қиларман...

Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга харидор бўлиб кирган нотаниш одам, кўзимга қаради. Юзлари қандайдир маъюс, хиёл кулганча:
-Онангизмилар?- деб савол берди.
-Ҳа онам...
-Улар бошқа жойда яшайдиларми?!- яна саволга тутди бояги одам.
-Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан хисоблаганда юз км. дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар...
-Ҳа шунақами? Демак, юз км денг... Бир гап айтсам хафа бўлмайсизми?
-Йўқ хафа бўлмайман ака бемалол,- дейишга дедиму, нима дейишига хайрон бўлиб оғзини пойладим...
-Агар менда сиздек ИМКОН бўлганида ука, юз км эканку, МИНГ КМ бўлса ҳам ҳар кун бориб қайтишга тайёр турардим... Қани мени онам ҳам ҳаёт бўлсалар, қани улар ҳам худди сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб ёнларига чақириб "кел болам" десалар, қани энди уларнинг ТИЗЗАларига БОШИМНИ қўйиб ухлай ололсам, у киши мени бошларимни силаб ДУОлар қилсалар ука, қани энди, буни иложи йўқ..!
Ҳеч қандай йўл билан уларни ортга қайтара олмайман ука... Онам энди йўқ! Сизда эса бор экан, хаёт эканлар БОРИНГ ука олдиларига, кўнглини олинг, хизматини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз, ота-онангизни хаёт эканлиги сиз учун бу БАХТ...!

Нотаниш инсон онаси хақидаги армонларини гапирар экан, ичимда нимадир узилгандек бўлди... Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим... Беихтиёр қўлимга яна телефонимни олиб, онамнинг телефон рақамларини тердим...
-Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?!
-Ҳа онажон, эртага Худо ҳоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
-Вой худога шукр..!
-Ҳа айтганча, яна хар сафаргидек болаларим келаркан деб эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, ҳеч нарса керак эмас, бизга СИЗ КЕРАКСИЗ!

Онам билан суҳбатлашар эканман, бояги нотаниш харидорнинг юзларида икки дона ёш томчилаганини пайқадим.

Онажонларимиз соғ-омон бўлишсин...!
 
GiyosДата: Понедельник, 09.11.2015, 12:20 | Сообщение # 47
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
БИР МУҲАББАТ ТАРИХИ...

Касалхонадаги суҳбат:
- Мен жуда жуда истаган эдим, -деди аёл базўр эрининг юзига қараб.
-Нимани истаган эдинг, айт гўзалим! - деди эр, аёлининг синиқиб кетган юзларини силаб.
- Мен сиз билан ўғлимизни, ўзимиз орзу қилганча биргаликда катта қилиб, унинг
камолини кўришни истаган эдим. Бахтли бўлиб, бирга яшашни истаган эдим.
- Ҳали ҳам бахтлимиз, ҳа бахтли бўламиз. Биргалашиб ўғлимизни катта қиламиз. Бир зумда нотўғри хаёлга борма жоним!
- Шундай дейсизку, лекин кўнглим сезмоқда аҳволим жуда оғир.
- Асло!!!- қичқириб юборди эри, - бу сўзни оғзингга олма, сен албатта соғайиб кетасан. Биз бахтли бўламиз!
- Дадаси ўзингизни алдаманг, жуда яҳши билиб турибсиз, касалим оғирлашмоқда, менимча умид йўқ!
- Эй Худо! Нега умид йўқ дейсан? Ахир сен каби беморларнинг қанчаси соғайиб кетган. Яҳши ният қил, албатта соғаясан.
- Билмадим жоним. Кўзим етмаяпти.
- Яҳши ният қил, ҳали ҳаммаси яҳши бўлади, - аёлининг ахволи ёмонлигини сезсада, унга далда бўлиб, кўнглини кўтармоқчи бўлди.
- Дадаси сиздан илтимос, менга сўз беринг!
- Қандай сўз? - Мени диққат билан тингланг ва менга ваъда беринг, ана ўшанда мен хотиржам ўламан, қабримда тинч ётаман.
- Бўлди бас қил, - аёлининг оғзини кафтлари билан ёпишга уринди, -илтимос жоним ўлим номини тилингга олма, хаётим.
- Сўзларларимни бўлманг жоним, гапларимни тингланг, мен бу оламни тарк этсам, ўғлимиз жуда ёш унга она мехри ва яҳши парвариш керак. Ўғлимиз учун бир иш қилишингиз керак!
- Нима десанг дегин, лекин ўламан дема, сенсиз мен ҳам яшай олмайман. Сенсиз бу дунё менга ҳам қоронғу! Нима десанг қиламан айт жоним, лекин ўламан дема!
- Менга сўз беринг, илтимос сиздан! - Сен яшайсан.
- Хўп мен яшайман, лекин хозир сиз менга ваъда беринг, айтганларингни бажараман деб сўз беринг!
- Сўз бераман.
- Мендан кейин уйланишга
ваъда беринг, ўғлимизга менга ўхшаган она олиб келишга ваъда беринг!
- Ахир қандай қилиб, мен сендан бошқасини сева олмайманку!
- Севманг, аммо мажбурсиз, ўғлимиз келажаги учун мажбурсиз.
- Яҳши ваъда бераман, бўлди энди бу хақда бошқа гапирма! Эрининг ваъдасидан кўнгли тўлган аёл, секингина ўрнидан қўзғала бошлади.
- Қўлларимдан ушланг!
- Умрим охиригача шу қўлларингдан тутаман!
- Мени бағрингизга босинг!
- Хўп жоним, сен уринма!
Аёл эрининг бағрида ўзини эркин хис қилди. Бир зумга бетоблигини унутди. Қулоқларига шивирлади.
- Мен сизни севаман!
- Мен ҳам севаман жоним!
- Энди армоним йўқ!
- Нималар деяпсан?
Бу орада аёл кўзларини юмди. Эрнинг бағрида, севгилисининг, аёлининг жонсиз танаси қолди. Аёли ёруғ оламни эрта тарк этди. "Дод!" деди эр.

***

Қирқ беш йил ўтиб эр, аёлининг қабри ёнига келди.
- Қара мен шунча йил яшадим. Яна қанча йил яшайман билмайман. Доим сенга берган ваъдам учун яшадим. Сўзимни устидан чиқдим. Ўғлимизга яҳши қарадим, меҳрибон ота бўлдим. Ўғлимизни ўқитдим. Уни уйлантирдим. Неварали бўлдим. Қиз неварамга сени исмингни қўйдим. Қуйиб қўйгандек сенга ўхшайди. Сени исминг билан уни чақираман. Сен қайтиб келгандексан. Унинг кўзлари, юзлари сени доим менга эслатиб туради. У 16 ёшга тўлди. Жуда ақлли қиз бўлган, умри сеникига ўхшамасин илойим. Бир ваъдамни бажара олмадим. Сен айтгандек бошқа аёлга уйлана олмадим. Мени кечир. Сендан бошқа аёл билан яшай олмас эдим. Сенсиз бу хаётда жуда қийналдим. Сени бу хаётда бахтли қила олмаганимдан қийналдим. Рухинг ором топиши учун харакат қилдим. Ўғлимизга ҳам ота ҳам она бўлдим. Биламан сени рухинг доим ёнимда бўлган, сен ҳаммасини кўриб тургансан ва бундан хурсанд бўлгансан. Энди сени ёнингга борадиган кунни кутиб яшамоқдаман. Аёлининг қабридан тупроқ олиб юзларига суртди. Тўйиб тўйиб йиғлади.
- Мен сени жуда жуда соғиндим. Мен сени доим севиб келганман, сен билан ўтган бахтли кунларимизни хеч қачон унутмадим, хар сафар сени севаман деганимда "алдаяпсиз" дер эдинг, йўқ мен алдамаганман, севишимга Аллоҳ гувох, қара ахволимга сенсиз холим хароблашиб бормоқда. Яқин орада сен билан учрашаман.

***
Ўғли дадасини тушликдан сўнг қабристондан топди. Қирқ беш йил аввал оламдан ўтган онасининг қабри ёнидан топди. Бу вақтда дадасининг жони узилган эди...
 
GiyosДата: Вторник, 10.11.2015, 19:32 | Сообщение # 48
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ЗАҲАР...

Қадимда турмушга чиққан қиз эрининг уйида яшаб, унга ва унинг онасига хизмат қилиши керак эди. Шундай урф- одатларга мувофиқ турмуш ўртоғининг хонадонида яшаб келаётган бир қиз тўйдан кейин қайнонасининг гиналарига чидай олмабди. Шу боис ундан қутулишга қарор қилибди. Қиз дадасининг табиб ўртоғини олдига бориб, унга:

-Қайнонам билан бошқа яшай олмайман. У мени яқинда ақлдан оздиради. Ёрдам бера оласизми? Бунинг эвазига яхшигина ҳақ бераман,- дебди.

-Сенга қандай ёрдам беришим мумкин?- дея сўрабди табиб.

-Заҳар тайёрлаб беришингизни истайман. Қайнонамни заҳарлаб, барча кулфатларимдан халос бўлмоқчиман. Узоқ ўйга толган табиб шундай дебди:

-Майли ёрдам бераман. Бироқ икки нарсани тушунишинг керак бўлади.
Биринчидан, қайнонангни дарҳол заҳарлай олмайсан. Чунки одамлар буни сен қилганингни пайқаб қолишади. Сенга аста-секин ўлдирадиган заҳар тайёрлаб бераман. Ўшанда уни сен заҳарлаб ўлдирганинг ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди.
Иккинчидан, одамлар гумонлардан бутунлай халос бўлиши учун сен жаҳлингни жиловлашни, уни ҳурмат қилишни, яхши кўришни, сўзларига қулоқ солишни ва сабр қилишни ўрганишинг керак бўлади. Шундагина қайнонангнинг ўлимида ҳеч ким сендан гумон қилмайди.

Қиз барчасига рози бўлиб гиёҳни олади ва қайнонасининг таомига қўшиб боради. Бундан ташқари, у ўзини назорат қилиб, қайнонасининг сўзларига қулоқ солиб, уни ҳурмат қилишни бошлайди. Келинининг унга бўлган муносабатини кўрган қайнона қизни бутун қалби билан яхши кўриб қолади.

-У қизни ҳаммага орзу қилиш мумкин бўлган энг яхши келин,- дея мақтаб юради.
Ярим йил ўтгач уларнинг муносабатлари худди туғишган она-боладек бўлиб кетади. Орадан маълум вақт ўтиб, қиз табибнинг олдига келиб, илтимос билан,
- Илтимос қиламан, қайнонамни қутқаринг. Уни ўлдиришни истамайман. У энг яхши қайнонага айланди. Мен уни яхши кўраман,- дебди.

Табиб эса,
- Хавотир олма, сенга заҳар эмас, оддий зираворлар бергандим. Заҳар сенинг миянгда эди. Ниҳоят ундан халос бўлибсан,- дея кулиб қўйибди...
 
GiyosДата: Вторник, 10.11.2015, 19:39 | Сообщение # 49
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
МЕНГА ЁЛҒОНЧИ ОНАМ КЕРАК...
Саккиз ёшли болажоннинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандини ёлғиз қолишидан қўрқиб, она мехридан айрилиб қийналиб қолмасин деб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди.

Орадан бир неча кун ўтгач ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб:
– Тойчоғим, янги онанг билан аввалги онангни орасида қандай фарқ бор, деб сўраб қолди.

Бола жуда ҳам беғуборлик билан жавоб берди:
– Ҳақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам ҳамма айтган гапларида содиқ турадилар.

Ота таъжубланиб сўради:
– Қанақасига, болажоним?
Ўғил:
– Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар:
«Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг сенга овқат бермай қўяман», дердилар... гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан, кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар.

Энди эса янги онам, «агар ўйинни бас қилмасанг сенга овқат йўқ», дедилар. Мана икки кундан бери қорним оч, жуда қийналиб кетдим дада....!
Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос дада. Ёлғончи онамни соғиндим дея йиғлаб юборди...
 
GiyosДата: Среда, 11.11.2015, 08:07 | Сообщение # 50
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
ЖИННИ…

Кўчани бошига кўтариб у кўринди.
-Қоч, жинни келяпти!
Тўс-тўпалон кўпди. Гап сотгани тўпланган хотин-халаж, бола-бақра уйларига, уйи узоқроги дуч келган томонга қоча бошладилар.
Фақатгина кўчадаги водопровод жўмрагидан челакларга сув тўлдираётган келинчак парвойи– фалак эди. Панароққа қочиб улгурган қўшнилар ҳар канча имлашмасин у тушунмади. Бу махаллага тушганига аттиги бир хафта бўлиб, хали бу ернинг одамларини яхши билмас, “жинни келяпти” деб қочишганида, у ширин хаёл оғушида эди…
Тўлган челакларни кўтариши билан, ёнида турган нотаниш қарияга кўзи тушди. Уялиб қўлидагиларини ерга куйди. Елкасига ташланган оппоқ рўмолини бошига ташлаб:
-Ассалому алайкум!- деб, келинчакларга хос назокату- ибо билан салом берди.
Бу ким бўлди? Мазза қилиб сўкинмоқчи эди-ю, бу нозанин парво қилмаса. Бошқаларга ўхшаб, панага қочмадиям. Шунақасиям бўларканда?
Миясида саволлар ғужғон аммо жавоб топишга ожиз эди. Барибир, кимдир сени одам қаторида кўрса бошқача бўларкан. Бундан таъсирланиб, кўзларига ёш тўлди.
-Ваалайкум ассалом қизим, кўп яшанг! - дедида йўлида давом этди.
Бир пастда махаллада янги гап тарқалди:
-Жинни бор-ку, фалончининг келинига сўкинмади, бир оғиз уят гап ҳам айтмади, хатто-ки саломига алик олди!
-Вой, ўз кўзимиз билан кўрдик. Гранддан сув олятганди...
Келинчакнинг хурмати ошди, “ширинсухангина экан, телбани ҳам эриттия” деб мақташди.
...У энди фақат шу кўчадан юрар, хеч кимга сўкинмас, баъзан ундан тобора хайиқмаётган чурвақаларга қўшилиб кечгача ўйнарди. Аслида эса келинчак куриниб салом бергачгина кувониб, сакраб-сакраб қишлоқ четидаги кулбасига равона бўлишини ҳамма биларди.
Руҳи хаста одамнинг дардига даво йўқ дейдилар. Аммо бу гап ёлғон экан. У ўнглана бошлади. Эгнидаги увадалари осилган жандасини ташлаб, охорли кийимларини кийди. Уни авввал танимай қочишмади. Сўнг таниб ҳам қочмайдиган бўлишди. Жиннинг ҳам исми борлиги, қачондир ёлғиз боласи автохалокатда ўлган Обид ота экани одамларнинг ёдига тушди.
Келинчакка тақлид қилиб «Ассалому алайкум ота» деб салом бера бошлаганлар ҳам кўпайиб қолганди.
Келинчак ўғилли бўлганида ҳам ҳаммадан кўп у қувонди. Кўз ёшлари оппоқ соқолига тўкилиб, дуо қилди;
-Илойим ризқи билан бергани рост бўлсин! Шу ховлида униб- ўсиб ўзидан кўпайсин. Онасидай ширин сўз бўлсин!
Унинг биноидек дуо қилаётганини кўрган
одамлар ширин сўзнинг қудратига яна бир бор тасаннолар айтиб, “омин” деб, юзларига фотиҳа тортилар.
У энди бу кўчага янада серқатнов, инжиқ қайнонанинг ирганиб “хай-халашига” ҳам қарамай, кажавачада ётган чилласи чиққан гўдакни олиб эркалатар, айлантириб келарди…
Орадан ҳеч қанча ўтмай келинчак ҳам чақалоқ ҳам кўринмай қолишди.
У дарвоза олдида пойлар, ичкари киришга хадди сиғмасди. Бир ой шу тахлит ўтди. Ахийри чидамай қўшнилардан сўради.
-Келинни арзимаган майда-чуйда гаплар билан кетказиб юборишди ота, ўғлини эса яна уйлармиш…

У қолганини эшитмади. Мияси карахт бўлиб гувиллаб кетди. Сўнг дарвозасини муштлаб:
-Ха, эси йўқ жинннилар-а!- дея ўкириб юборди...
 
Giyos/FORUM » ASOSIY » YON DAFTAR » Chiroyli hikoyalar (Hohlagan hikoyangiz)
  • Страница 2 из 3
  • «
  • 1
  • 2
  • 3
  • »
Поиск:
Flag Counter