Пятница, 19.10.2018, 16:20
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Uzuk - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » ERKIN MAVZU » MUTOLAA (Mashxur va qiziqarlilari) » Uzuk (Hikoya)
Uzuk
GiyosДата: Вторник, 13.08.2013, 03:06 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2491
Репутация: 45
Статус: Offline
Ҳайит байрами куни чиройли кийинган бир йигит дўконимга хотинини етаклаб кириб келди. Уларнинг орқасида гўдак болани қўлида кўтариб олган кекса онахон кўринди. У дўкон остонасидан ичкарига бир икки қадам киргач, ундан уёғига ўтмасдан пойгакда туриб қолди. Билсам, бу қария мазкур йигитнинг онаси, қўлидаги бола эса унинг набираси экан. Ҳалиги одамнинг аёли турли- туман қимматбаҳо жавоҳир буюмлар териб қўйилган ойнали пештахталар ичига гўёки шўнғиб кетиб, улардан бошини кўтаролмай қолди. Кўзига яхши кўринган ҳамма нарсани қўлига олиб, бўйнига, қўлларига тақиб кўрар, эрига ҳам “қалай” дегандек кўрсатарди. Шу тариқа, у нархига парво ҳам қилмасдан анча нарсани харид қилиб қўйди. Танлайдиганини танлаб бўлгач, эрига имо қилган эди, у: “неча пул бўлди?”, дея югуриб олдимга келди. Ҳисобни кўриб, қўрқиб кетади деб ўйлаган эдим.
– Жами, йигирма беш миллион бир юз етмиш минг, сўм бўлди...
– Ие, “бирюз етмиш минг”и қаттан келди, ока? – деди у пешонаси тиришиб...
– ҳисобни тўғри қилинг...
– Ҳа-а-а, ҳалиги,.. онангиз бир юз етмиш минг сўмлик кичкина узук олгандилар...
Шу пайт кўз ўнгимда ғалати ҳодиса юз берди. Бояги киши қани ўша узук дея, харид қилинган бир талай тилла буюмлар ичидан узукни олиб, олдимга улоқтириб, “кампирларга нима бор экан, тилла тақиб!”, деди. Бу ҳолатдан титраб кетдим. Онаси унинг гапини эшитгач, йиғлаб, дўкондан чиқиб кетди. Дўконнинг ойнаванд деворидан уни кузата бошладим. У ўғлининг машинасига бориб, маъюс ҳолда ўтирди. Бўғзимга бир нарса қадалгандек бўлди. Унга раҳмим келиб кетди. Қаршимда гўёки, ўз онам беҳурмат қилингандек бўлди. Шу пайт бояги бойваччанинг ҳонимафандиси қўлларини пахса қилиб, эрини койий кетди.
- Нима қилардиз, а шунақа қилиб?.. Уфф, шу етми турувди. Шу қиганизга энди, ўғлизга қарамай қўйсалар нима бўлади, а?!.. Ким кўтариб юради, энди болани?.. Ман кўтармиман-у ахир!!!
Субҳаналлоҳ... Анави кекса аёл қайнонамиди ўзи, ёки хизматкор?.. Ҳайратдан ёқамни ушлай дедим. Охири, сабрим чидамасдан ҳалиги одамга танбеҳ беришга мажбур бўлдим. Жуда ҳам хунук иш қилдиз- да биродар,- дедим. Шунча пул сарфлаганда, биттагина арзон узук нима эди... шунинг учун бунчалик пасткашликка бориш керакмиди? Энди, бориб, ойингизни кўнглини олинг дея насиҳат қилдим.
Йигит машинада ўтирган онасининг олдига бориб:
- Хоҳласангиз ўша узукни ола қолинг, ойи-и!.. Бўлди қилинг, энди, намунча?!..–дея тўнғиллади.
- Йўқ!.. ҳеч нарса керакмас, деди онаси. Шунчаки, ҳамма каби мен ҳам байрам сабабли хурсанд бўлишни хоҳловдим холос. Гап, узукда эмас, кўнгилда болам!.. Баҳонада қадрим қанчалик эканини билиб олдим. Қаердан ҳам ўша узукни олмоқчи бўлдим-а?… Аллоҳ кечирсин сени болам, ҳайит куни хурсандчилигимни ўлдирдинг... Шу пайт, беихтиёр кўзимга ёш келди. Ич-ичимдан эзилиб кетдим. Бу нуроний, муштипар онаизорнинг чил- чил синган дилига малҳам топишга ожиз эдим.
 
SokinaДата: Вторник, 13.08.2013, 07:53 | Сообщение # 2
Полковник
Группа: Talaba
Сообщений: 1008
Репутация: 33
Статус: Offline
Nokas,pastkashlarga gapirilgan pand-nasihatlar ta'sir qilmaydi toki,boshi toshga urulmaguncha...Qo'girchoqsifat ayoling bir kun boshingga falakdan kulfat yo'g'ilganda tashlab qochar... Ammo,bu dunyodan o'tgan bo'lmasa onaizoringdan boshqa do'st topolmaysan! Bu dunyodan ketgan bolsa ham ruhi chirqillab bezovta bo'ladiganing shu onaizoring...
Alloh har bandasiga insof bersin.


Seni juda sog'indim,Rabbim!
 
LoadingДата: Среда, 14.08.2013, 17:00 | Сообщение # 3
ZvizdA
Группа: Talaba
Сообщений: 208
Репутация: 7
Статус: Offline
Ming afsus. Lekin, juda 175000 so'm emasdurku, lekin shuday holatlar ko'p uchraydi. Uchraydigan bo'lib qoldi.

Haqiqat tilini achishtirsa, mevasidan ye.
 
Giyos/FORUM » ERKIN MAVZU » MUTOLAA (Mashxur va qiziqarlilari) » Uzuk (Hikoya)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter