Понедельник, 24.09.2018, 10:58
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

ИЧАК ИНФЕКСИЯЛАРИ - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » ИЧАК ИНФЕКСИЯЛАРИ
ИЧАК ИНФЕКСИЯЛАРИ
GiyosДата: Вторник, 16.07.2013, 23:18 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2491
Репутация: 45
Статус: Offline
Ичак инфекциялари (ВАБО, CHOLERA, ХОЛЕРА)
Вабо-фекал-орал йул билан юқадиган уткир антропоноз ичак инфекциясидир. Дегидратация ва деминерализацияга олиб келувчи ич кетиш ва қайт қилиш бунга хосдир ва халқаро тиббий-санитар қоидаларига асосан вабо карантин инфекциялар қаторига киритилган Ф. Пачини (1853) ва Э. Недзвецкий (1872) вабо вибрионини кашф этишган, P. Кох (1883) эса тоза культурасини ажратиб, уни ишлаб чиққан. Қузғатувчини Vibrio cholerae деб аташган. 1905 чи йилда Ф. Готшлих Эль-Тор номли карантин станциясида мурдадан вабо вибрионининг янги патоген куринишини аниқлаб, уни V. cholerae Eltor биовари деб атаган ва 1961 йилдан бошлаб вабони еттинчи падемиясининг асосий сабабчиси булиб ҳисобланмоқда
.
ЭТИОЛОГИЯСИ
Қузғатувчиси - вабо вибриони, Vibrio авлоди, cholerae тури, ОI серогуруҳига мансуб булган бактериялар синфига киради.
Ҳозирги пайтда вабо вибрионининг инсонда касаллик келтириб чиқарадиган икки хил - классик вабо вибриони (Vibrio cholera) ва ваболи вибрион (V. cholerae Eltor), аниқ этиологик турлари ва уларнинг ҳар хил вариантлари мавжуддир. Ҳар бир куриниши бир хил серогуруҳига мансуб булиб, уларни бир биридан ажратиш қийиндир.
Ҳозир вабо вибрионининг агглютинация қилинмайдиган турлари куп аниқланмоқда, улар специфик зардоб билан агглютинацияга учрамайди, шу сабабли уни аниқлаш кийин, лекин клиник куринишида типик туридан фарқи йуқ.
Охирги 30 йил ичида вабони 80% ҳолатларда Эль-Тор вибриони келтириб чиққрган. Ҳозирги пайтда 40 тадан ортиқ серологик гуруҳлар аниқланган. Улардан вабо вибриони ва Эль-Тор вибрионлари О-1 серологик гуруҳига мансуб, агглютинация қилинмайдиган вибрионлари эса бошқа О гуруҳларига киритилган. О-1 гуруҳ ичида уз навбатида О-антигеннинг специфик компонентларига қараб 3 та серологик типларга булинади: Инаба-АС, Огава-АВ ва оралиқ Гикошима.
90-йилларнинг бошида Жануб-Шарқий Осиёда вабонинг пайдо булиши туғрисида хабар келди, вабони вибрионнинг уша пайт аниқ булмаган серогуруҳдаги серовар 0139 (Бенгал) тури келтириб чиқарган. Ҳозирги кунга келиб Бенгал серовари келтирган вабонинг тарқалиши ва эпидемиялари Ҳиндистонда, Бангладешда, Покистонда, Непалда, Камбоджеда, Таиланда, Бирмада қайт килинган. Ҳиндистон ва Бангладешдан олиб келинган қузғатувчи АҚШ, Осиё (Япония, Гонконг, Козоғистон, Узбекистон) ва Европада (Буюк Британия, Германия, Дания, Эстония) да қайт қилинган. 1993 йилда Янги эпидемик серовар 0139 Россиянинг жанубига келтирилган. ЖССТ экспертлари томонидан қайт қилишича бу вибрион бутун дунёга катта хавф хатар келтириши мумкин.
Вабо вибриони вергулга ухшаш, бир оз эгилган таёқча шаклида булиб, буйи 1,5-3,0 мкм, эни 0,3-0,6 мкм, у бир хивчинли - монотрих, шунинг учун жуда тез ҳаракатланади, спора ва капсула ҳосил килмайди, грамманфий, аэроб.
Ишқорий муҳитда, 37С да, кислород етарли булган муҳитда яхши усади,. Желатинни эритиб, крахмални парчалайди, индол ҳосил қилади, нитратларни нитритларгача қайтаради.
Эль-Тор вибриони ташқи муҳитга ута чидамли, ҳовуз сувларида бир неча ойгача яшайди, анҳор сувларида эса 30 кунгача яшаши мумкин. Сут ва гушт маҳсулотларида яхши купаяди. Паст температураларда узоқ вақт сақланиб туради. Қуёш нури таъсирига ва қуритишга чидамсиз, қайнатилганда ва дезинфекцияда тез нобуд булиб, тетрациклин қаторидаги антибиотикларга ва фторхинолонларга сезувчан булади.

ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ

Вабо ичак инфекциялари гуруҳига киради. Инфекция манбаси одам ҳисобланади. Вабо вибриони 4 тоифали шахсларда эпидемиологик аҳамиятга эг. Булар:
1. беморда оғир формали вабонинг уткир даври;
2. вабо вибриони билан касалланган ҳозирда тузалиш даврида, реконвалесцентдир;
3. яширин формали беморлар;
4. соғлом ташувчилар, зарарланган лекин касалланмаган;
Вабони юқтириш даражаси 80-85% гача. Юқиш механизми фекал-орал, бу асосан қул, буюмлар, сув, озиқ-овқат орқали. Юқишда пашшалар қрни аҳамиятли. Юқишнинг асосий утиш йули-сув. Зарарланган сув ҳавзаларда чумилишда, агар инфекция оғиз бушлиғига тушса инфекцияланиш эҳтимолидан ҳоли эмас.
Вабо вибриони ижтимоий шароити, маданияти паст булган аҳолии уртасида тез тарқалади. Касалликни авж олиши асосан йилнинг иссиқ кунларига туғри келади. Касалликка асосан ошқозон муҳитининг кислоталиги паст, анемияси бор, алкоголизм билан хасталанган, гижжа касаллиги булган одамлар тез чалинади.
Инфекцияни утказгандан кейин болаларда етарли узоқ вақт турғун иммунитет шаклланади.
Охирги учинчи ун йилликдаги интенсив текширишлар натижасида вабо вибрионининг аҳамиятли эпидемиологик ва клиник хусусиятлари шуни курсатдики,
- 90% ҳолатларда вабо енгил формада утади;
- жуда куп ҳолларда симптомсиз кечади;
- орал регидратацион терапия ёрдамида леталликни 1% гача камайтириш мумкин;
- вабо билан қарши курашда ва уни авж олишни тухтатишда массив химиопрофилактика ва вакцинация самарасиздир.

ПАТОГЕНЕЗИ
Вабо вибриони ошқозонга сув ва озиқ мода орқали тушиб ошқозон шираси таъсирида улади. Ошқозон шираси организмнинг вабо инфекциясига қарши барьер ҳимоя фактори ҳисобланади. Ошқозоннинг хилияси, гипо- ва анацид гастритлар мавжудлиги вабо вибрионини ичакка утишини таъминлаб ва касаллик ривожланишига олиб келади.
Ошқозон ҳимоя тусиғини енгиб утган вабо вибриони тезда ингичка ичак деворига контаминацияланади. Бу инфекция инвазив гуруҳига кирмайди, вибрионлар ичакнинг шиллиқ шиллиқ қават юзасида ва ичак бушлиғида жойлашади.
Ичакнинг ҳимоя чизиғи
• Биринчи тўсиқ: пре-энтероцит
- қўйидагилардан ташкил топган:
a- шиллиқ .
b- IgA 1 and IgA 2 иммуноглобулинларнинг секретлари.
c- Сапрофитли флора .
d- озуқа ўрами
• Иккинчи тўсиқ: энтероцит- ичак эпителийси ҳужайралари
- Эпителий 3-4 кун давомида янгиланади.
• Учинчи тўсиқ: пост-энтероцит
- у иммун-компетент ҳужайралардан шаклланади.


Вабо касаллиги асосий патогенезида вибрионнинг ҳаёти давомида ишлаб чиқарган экзотоксинлари катта урин уйнайди. Экзотоксин термолабил энтеротоксин булиб, у касаллик келиб чиқиши ва уни белгиларини юзага чиқишини аниқлаб беради. Асосий таъсир қилувчи жой бу ингичка ичак энтероцитларидир.
Холероген энтероцит аденилатциклазасини фаоллаштирлади, бу уз навбатда циклик АМФ синтезини кучайтиради ва бу энтероколит, ҳамда сувни ичак бушлиғига секрециясини кучайтиради. Бу эса қуйидаги белгилар билан намоён булади: сувли диарея, кейин кучли қусиш. Бунинг натижасида изотоник дегидратация, гиповолемия, микроциркуляцияни бузилиши, ички орган ва МНСни туқима шикастланишини келиб чиқаради.
Организм томонидан 1 л сув йуқотилса: организмдан 3 г натрий хлор, 4 г натрий гидрокарбонат, 1 г калий хлор чиқиб кетади. Бу касалликда эса суткалик сув миқдорини йуқотиш 20-30 л гача булиши мумкин. Кучли намоён булган дегидратация ва деминерализация тутканоққа, алгид ҳолатга, ичакларнинг парезига, буйрак етишмовчилигига олиб келади.

ПАТОМОРФОЛОГИК УЗГАРИШЛАР
Бу касалликдан улган беморлар патоморфологик текширишларда ички органларининг дистрофияси ва сувсизланиш белгилари аниқланади. Ичак суюқлик билан тулалиги, микроскопик текширувларда эса ичак ворсинкаларининг эпителийсини десквамацияси яллиғланиш белгилари мавжуд булмаса ҳам аниқланади. Микроциркуляция бузилиши ва сувсизланиш буйрак каналчаларида дистрофик узгаришларга олиб келади.

КЛИНИК ШАКЛЛАРИНИНГ ТАСНИФИ
Касалликнинг қуйидаги турлари фарқланади (Рахманова А.Г.)
• Типик шакли
Оғирлик даражасига қараб:
- енгил
- урта оғир
- оғир
• Атипик шакли
- яширин
- «қуруқ»
- ута тез
И.К. Мусабаеванинг таснифига кура қуйидаги клиник шаклларига булинади:
• Гастритик,
• Энтеритик,
• Гастроэнтеритик,
• Алгид,
• Қуруқ,
• Яшин тезлигида,
• Микст-вабо,
• Асоратланган,
• Тифоидли.
В.И.Покровский (1978) томонидан таклиф қилинган таснифи, касаллик оғирлиги сувсизланиш даражасига асосланган. Сувсизланишнинг 4 та даражаси фаркланади:
1. - йуқотилган суюқлик тана вазнининг 1-3% ни ташкил этади.
2. - йуқотилган суюқлик тана вазнининг 4-6% ни ташкил этади.
3. - йуқотилган суюқлик тана вазнининг 7-9% ни ташкил этади.
4. - йуқотилган суюқлик тана вазнининг 10% ва ундан купроқни ташкил этади.

КЛИНИК КУРИНИШИ
Вабода куп ҳолларда инкубацион давр қисқа - бир неча соатлардан 3-5 кунгача ва айрим ҳолатларда 6-10 кунгача давом этиши мумкин. Купинча, касаллик юқтирилгандан кейин биринчи куниданоқ ривожланади. Вабода инкубацион даврда карантин ҳолат 5 кунга белгиланган.
Вабонинг типик тури уткир ривожланиб, қоринда қулдираш ва ичак тулиш ҳисси билан суюқ сувли ич келиши, аммо қоринда огриксиз, ҳамда тенезмларсиз намоён булади. Тана ҳарорати нормал, айрим ҳолатларда субфебрилитет булиши мумкин. Курикда тил ва шиллиқ пардалар қуруқлиги аниқланади. Қорин оғриқсиз, ичак буйлаб қулдираш сезилади.
Диареянинг давомийлиги 1-2 кун давом этиб ва яхши кечишида бемор соғайиб кетади. Касалликнинг ривожланишида ич келишининг сони кунига 20 тагача ошиши мумкин. Ич келиши суюқ, типик ҳолатларда «гуруч ювиндиси» куринишида булади. Бундай ахлатнинг кичик миқдорида ҳам куп миқдордаги вабо вибрионларини бактериологик текширувда аниқлаш мумкин. Баъзида ахлат таркибидаги шиллиқ ва қон унга «гушт ювиндиси» рангини беради. Бундай ҳолат касалликни оғир кечаётганлигидан ва ичак қон томирларининг утказувчанлиги ошганлигидан далолат беради.
Баъзи беморларда эса ахлатида ут булиб унга сарик ранг беради, одатда бунда ишқорий ва баъзида нейтрал муҳитга эга булади.
Касаллик кечишида «фонтанли» қусиш пайдо булиши бу бемор умумий аҳволини ёмонлашувига олиб келади. Қусилган масса таркибида овқат қолдиқлари дастлаб мавжуд булиб, қусиш тезлашгандан сунг у «гуруч ювиндиси» куринишини олади. Қусуқ массасида ҳам вабо вибрионлари топилиши мумкин, лекин кам миқдорда. Дастлабки қусуқ масса реакцияси кислотали, кейин ишқорий ва нейтрал булиши мумкин. Доимий қусиш эпигастрал соҳада оғирлик ҳиссини пайдо қилиб, кейин эса оғрик пайдо булади. Патологик ич келиши қусиқ массанининг ҳар бир порцияси уртача 250-300мл ни ташкил қилиб ва бу миқдор камаймайди. Бунинг натижасида беморда дегидратация ва деминерализация ривожланади.
Сувсизланишнинг 4 та даражаси мавжуд.

Дегидратациянинг I даражаси – йуқотилган суюқлик миқдори тана вазнининг 1-3%ни ташкил қилади. Умумий аҳволи бу даврда қониқарли булиб, асосан беморни чанқаш безовта қилади.
Дегидратациянинг II даражаси - тана вазнининг 4-6%га тенг суюқлик йуқотилади ва умумий қоннинг ҳажми кам микдорда камаяди. Бунда беморларни кучли чанқаш, ҳолсизлик, шиллиқ қаватларни қуриши, тахикардия, систолик АҚБни ва диурезни пасайиши безовта қилади.
Дегидратациянинг III даражаси – йуқотилган суюқлик тана вазнининг 7-9%ни ташкил қилади. Бунда умумий циркуляциядаги плазма микдори сезиларли даражада камайишига олиб келади ва туқималараро суюқлик камайиши, буйракда қон айланишини бузилиши натижасида метаболитик узгаришларга, яъни сут кислотали ацидозга олиб келади.
Клиникада бу болдир, товон, қул мушакларининг титроғи, тери тургорининг пасайишига, тахикардия, овознинг бузилиши, цианоз билан ифодаланади. Бундай шаклда беморда facies cholerica ривожланади: куз олмасини ботиши ва юқорига ёпилади, склера хиралашади, қовоқлар ярим ёпилган ҳолатда, бурун қирраларини уткирлаши, ёноқ суякларини буртиб чиқиши ва юзини озиб кетиши кузатилади. Алгиднинг типик белгиларига: қул терисини бужмайиши, олдинги муаллифлар буни «Кир ювувчининг қули» билан таққослаганлар. Тери тургорлиги бирдан камаяди, терида бурмалар ҳосил қилиши осон булиб, лекин у тезда жойига қайтмайди.
Овоз бойламларининг парези ва эксикози натижасида дисфония (овозни пасайиши ва бузилиши) ривожланади, кейинчалик тезкор афонияга олиб келиши мумкин (vox. Cholerica). Қоннинг қуюқлашиши ҳисобига гемоглобин миқдорининг ошишига (150 г\л гача) ва бу билан бирга гиперлейкоцитозга (80х10^3гача) олиб келади.
III даражали сувсизланишнинг гипотония, гипокалиемия, ацидоз, олигурия ҳолатини адекват терапия билан тиклаш мумкин.
IV даражали сувсизланишда эса йуқотилган суюқлик миқдори тана вазнининг 10%дан купроқ ташкил қилади ва бу чуқур дегидратацион шокка олиб келади. Бунда тана вазнини меъёридан паст булиши (ваболи алгид), ҳансирашнинг кучайиши, афония, оғир гипотензияга, анурия, мушаклар фибриляцияси кузатилади. Дегидратацион шокда декомпенсациялашган метаболик ацидоз ва оғир туқима гипоксияси ривожланади. Оғир туқима гипоксияси ҳисобига беморда онг ҳуши бузилишларидан, то мия комасигача ва нафас маркази фалажидан то асфиксиягача булиши мумкин. Бундай ҳолатларда стационаргача тез тиббий ёрдам ва стационар даво чоралари беморнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин. Организм сувсизланиши бир неча соат давомида ривожланиб тезда дегидратацион шокка олиб келиши мумкин. Бундай кечишни яшин тезлигида кечиш ҳисобланади.
Қуруқ вабо (cholera sicca) атипик шакли булиб, бунда клиникада қусиш ва ич кетиш кузатилмайди. Клиник манзараси: уткир токсикоз, гипоксия натижасида ЮҚТ тизими фаолияти пасайиши, бундан нафас тезлашиши, асфиксия, овозни йуқолиши, анурия кузатилиши мумкин. Марказий нерв системасида сезиларли даражада узгаришлар билан кечиши, яъни ҳар хил мушакларни титраши, менингеал симптомлар мавжудлиги ва натижада коллапс ривожланиши мумкин. Бу жараёнлар яшин тезлигида кечишда булиб, бир неча соатлардан кейин бемор улимига олиб келиши мумкин. Бу шаклда табиий шароитда учраши камдан кам, асосан организм ҳолсизланганларда учрайди, бунда леталлик абсолют эмас. Секцион биопсияда ичак бушлиғида куп миқдорда гуруч ювиндиси ва гушт ювиндиси ҳолатдаги вабо вибрионига бой суюқлик аниқланади.
Болаларда вабо кечиши прогрессив булиб, бунинг натижасида бола организмида декомпенсациялашган сувсизланиш, анурия, энцефалопатия ривожланиши билан кечади.

АСОРАТЛАРИ
Асоратларнинг бир қисми асосан маҳаллий қон айланиши бузилиши натижасида келиб чиқади: миокард инфаркти, мезентерал қон томирларни тромбози, уткир мия қон айланиши бузилиши. Қари ёшдаги одамларда кам ҳолатларда пневмония ривожланиши мумкин. Вабо асоратларига яна преренал қисмидаги уткир буйрак етишмовчилигига сабаб булиши мумкин. Узоқ давом этувчи эксикоз беморларда абсцесс, флегмона ва сарамас ривожланишига олиб келади.
Асоратларнинг бир қисми вена ичи узоқ регидратация билан боғлиқ, буларга флебит, тромбофлебитлар киради.

ТАШҲИСОТИ
Асосий лаборатор диагностик усули бу бактериологик текширув усули ҳисобланади, чунки серологик текширувлар специфик аҳамиятга эга эмас ва ташҳис қуйишда асос булиб хизмат қилмайди.
Бактериологик текширув учун материал бемор ахлати, қусуқ масса, ингичка ичак ва ут пуфаги сақламаси булиши мумкин. Бундан ташқари вабо инфекциясига шубҳа қилинаётган озуқа махсулотлари, сув, буюм, кийимлар ҳам булиши мумкин. Текширувга олинаётган материал йиғишда қуйидагиларга амал қилиш зарур, олинаётган идиш ичида дезинфекцияловчи суюқлик булиши керак эмас ва антибиотиклар билан даволанишдан олдин олиниши шарт.
Тиббий ходим материал олишда қулига резинали қулқоп, клеёнкали фартук тақиб, текширувга олинаётган материални пахта тампон, резинали катетер ёки шиши таёқча ёрдамида 1%ли пептон сувли муҳитга олинади. Олинаётган материал миқдори касаллик оғирлик даражасига боғлиқ булиб, касаллик енгил кечишда олинган материал миқдори купроқ булиши керак, 0,5-2 г атрофида чегараланади.
Ташувчиликни аниқлаш учун материал олишдан олдин беморга 25-30 г магний сульфат бериб кейин бактериологик текширувга таҳлил олинади. Лабораторияда материал герметик биксда 3 соат ичида, қоидаларга риоя қилинган ҳолда транспортировка қилинади. Текширувга олинган материалдан микроскопия учун суртма олинади, микроскопиянинг натижаси қандай булишига қарамасдан бактериологик экма қилиниб, ҳосил булган культура хусусиятлари аниқланиши керак. Бу эса бошқа вабосимон вибрионларни истисно қилиш учун зарурдир.
Вибрион морфологияси суртмада, осилган томчи усулида ҳаракати, О-зардоби билан синамаси қанд ва спирт миқдорлари урганилади.
Текширувни бошлагандан 36-48 соатлардан кейин олинган маълумотларга кура охирги якуний бактериологик ташҳис қуйилади.
Вабони лаборатор диагностика килишда бактериологик усул ҳал қилувчи уринни уйнайди.
Купгина серологик текширувлар натижаси (РА, РНГА, ИФА, РКА) эпидемиологик аҳамиятга эга булса ҳам, улар натижасида охирги якуний ташҳис қуйилмайди.
Вабога шубҳа қилинганда тезкор бактериологик усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин, масалан, люминесцент-серологик текширув, микроскопияда қоронғи майдонда О-зардоб билан вабо вибриони иммобилизацияси ва б. Таҳлил натижаси 15мин дан 2 соатгача булган оралиқда тайёр булади.
Экспресс диагностикага вабо вибриони антигени РКА, РЛА, ИФА, ПЗР ёрдамида аниқлаш ҳам киради. Юқоридаги текширишлар натижаси тахминий ташҳис сифатида қуйилади.

ҚИЁСИЙ ТАШҲИСОТИ
Вабони салмонеллёзнинг гастроинтестинал шаккли, уткир дизентерия Зоне туридан, уткир ичак таёқчалари чақирган гастроэнтеритлар, стафилококкли овқатдан заҳарланиш, ротавирусли гастроэнтеритлардан қиёсий ташҳислаш керак. Вабо гастрит ва энтерит ривожланмасдан кечиши мумкин, шунинг учун вабони шартли инфекцион гастроэнтеритларга киритиш мумкин. Асосий фарқи вабода тана ҳарорати кутарилмайди ва қоринда оғриқ кузатилмайди. Энг муҳими қусиш ва ич кетишнинг кетма кетлигини аниқлаш лозим. Уткир бактериал гастроэнтерит ва токсик гастритларда олдин клиникада қусиш, кейин бир неча соатдан кейин диарея кузатилади. Вабонинг клиникасида олдин диарея кейин қусиш гастрит белгиларисиз кузатилади. Вабода суюқлик йуқотиш асосан ич кетиш ва қусиш ҳисобига йуқотилади, йуқотилган суюқлик миқдори қисқа вақт ичида маълум ҳажмни ташкил қилади, бу ҳолат бошқа этиологияли диареяларда оғир ҳолатларда кузатилади.
ДАВОЛАШ
Диарея билан хасталанган беморларни даволаш принциплари
 ОРТ Диета
 Антибактериал препаратлар?
 Пре- , Про- Сим- биотиклар?
Вабо ута хавфли инфекция гуруҳига мансуб булиб, бундай ҳолат кузатилганда беморни касалхонага ётқизилиши лозим.

Ўткир ичак инфекцияларида шифокор тактикаси
 Зарарли микробларга қарши курашиш - деконтаминация;
 Сувсизланишнинг профилактикаси ва у билан курашиш;
 ОИТ нормал фаолиятини сақлаб туриш;
 Ичакнинг нормал микрофлорасини сақлаб туриш ва уни тиклаш;
 Зарарли микроблар ишлаб чиқарадиган токсинларни организмдан чиқариш, уларнинг салбий таъсирини камайтириш;
 Симптоматик терапия
Касалхонагача булган босқичда даволаш асосан енгил ва урта оғир ҳолатда (дегидратация I ва II даражасида) суюқлик ичириш, тузли регидрантларни қабул қилишни уз ичига олади.
Шу мақсадда қуйидаги глюкоза-тузли эритмалардан орал регидратация мақсадидада фойдаланиш мумкин «Цитроглюкосолан», «Глюкосолан», «Регидрон», «Оралит». Даволашни бошлашдан олдин йуқотилган суюқлик миқдорини 2-4 соат ичида тулдириш лозим, агар қусиш кучли булса суюқликни назогастрал зонд билан юбориш мақсадга мувофиқ. Препаратларни қабул қилиш беморда тулиқ диарея йуқотилгандан сунг тухтатилади. Уй шароитида ОРТ учун суюқликлар тайёрлаш усуллари
1 л сувга эритилади
• 5 г (1 чой қошиқ) ош тузи,
• 5 г (1 чой қошиқ) ичимлик содаси,
• 20 г (4 чой қошиқ) шакар


III-IV даражали дегидратацияда биринчи 1,5-2 соат ичида тана массасини 10%ни ташкил қиладиган ҳажмда изотоник полиионли кристаллоидли эритмаларни 38-40С гача иситилган ҳолатда вена ичига юборилади. Организмда суюқлик миқдорини тулдириш учун биринчи 20-30 мин ичида инфузион эритмани оқим билан 100-200мл/мин тезлигида юборилиб, кейин 50-70мл/мин тезликда юборилади. Энг таниқли эритмалардан «Квартасаль» ва «Хлосоль» лардан фойдаланилади.
«Квартасоль» эритмасининг 1 л апироген дистилланган стерил сув таркибида: 75 г натрий хлорид, 2,6 г натрий ацетат, 1 г натрий гидрокарбонат, 1,5 г калий хлорид булади.
Хлосоль» эритмасида худди шундай ҳажмида сув булиб, натрий хлорид 4,75 г, натрий ацетат 3,6 г, калий хлорид 1,5 г ташкил этади.
«Трисоль» эритмасининг таркибий қисми (1 л да): натрий хлорид 5 г, натрий гидрокарбонат 4 г, калий хлорид 1 г.
«Ацесоль» эритмасининг таркибий қисми: натрий хлорид 5 г, натрий ацетат 2 г, калий хлорид 1 г.
«Трисоль» ва «Ацесоль» эритмалари калий иони етишмовчилигида ва «Трисоль» эритмаси таркибидаги натрий гидрокарбонат булгани учун метаболик алкалозда қуллаш мақсадга мувофиқ.
«Дисоль» эритмаси таркибида (натрий хлорид 6 г, натрий ацетат 2 г) калий ионлари сақланмаслиги учун бу эритмани гиперкалиемияда қуллаш мумкин. Қусуқ массалари ва ич кетиш ривожланиб бориши билан суюқлик йуқотиш кучайишини эътиборга олган ҳолда парентерал регидратацион терапияни давом эттириш лозим. Бунда суюқликни 40-60мл/мин тезликда юбориш мақсадга мувофиқ булиб, бунда ҳар 2 соат давомида йуқотилаётган суюқлик миқдорини назорат қилиш лозим. Агар бу усул билан гипокалиемияни бартараф қилинмаса, лаборатор КИМ ва электролит, гемотакрит, плазма нисбий зичлиги ва гемограмма натижасига асосланган ҳолда қушимча йуқотилган калий ионлари коррекцияланади.
Парентерал регидратацион терапия беморнинг клиник ҳолати яхшиланиши, қусиш тезлиги камайиши, ич кетишнинг камайиши, ахлат массалари ҳосил булиши ва сийдик миқдори ич келишдан купайгунча давом эттирилади.
Беморда тулиқ ахлат массалари ҳосил булгандагина регидратацион терапия тухтатилади.
Парентерал регидратацион терапия билан бирга беморга этиотроп даво утказилади: Антибактериал терапиянинг бошланиши (бошқа даволаш чоралари каби) қўзғатувчига боғлиқ эмас, таҳлиллар натижалари олингунча бошланади
бунда 5 кун давомида 200-300 мг/сут доксициклин ёки фторхинолон (ципрофлоксацин 250-500 мг х 2 махал/сут) буюрилади.
Ҳомиладор ва 12 ёшгача булган болаларда фуразолидон 100 мг х 4 маҳал /кунига 7-10 кун давомида этиотроп даво олиб борилади.
Вибрион ташувчиларга 5 кун давомида 100 мг/сут доксациклин буюрилади.
Дегидратацион шок даврида прессор амин ва юрак қон томир препаратлари, ГКС препаратлари тавсия этилмайди.
Вабодан тузалган беморларни антибиотик даводан 26-36 соатдан сунг, сурги дорилар берилиб ахлатни бактериологик текшируви 3 марта манфий натижа берса, бемор узини яхши ҳис қилсагина касалхонадан чиқарилади.


Ичак антибиотиклари қўллагандан кейин пайдо бўлган дисбактериоз:
 Диареянинг иккинчи тўлқинига олиб келиши мумкин
 Ичак инфекцияларидан кейин тикланиш даврини сезиларли чўзади
 ОИТ фаолиятидаги бузилишларни махсус коррекциясиз йиллаб давом этиши мумкин
 Антибиотиклардан кейин дисбактериозни бир неча курсларини ўтказиш талаб этилади, чунки ичак биоценозини ўз-ўзини бошқариш механизмлари бузилади

ПРОФИЛАКТИКАСИ
Вабо ва бошқа ичак инфекциялардан аҳолини ҳимоя қилиш асосий чора тадбирлари қуйидагиларни уз ичига олади.
а) Сув билан таъминлаш (сув билан таъминлаш манбаларини қуриқлаш, сувни назорат қилиш ва уни зарарсизлантиришдан иборат)
б) Атроф муҳитни тозалаш ва чиқиндилардан ҳоли қилиш
в) Озиқ овқат саноат ташкилотларни, заҳира ва озиқ овқат ичидаги ишчиларини шахсий гигиенаси ва аҳолии озиқланиш устидан санитар текширувларни олиб бориш.
г) Пашша ва бошқа ҳашаротлар билан курашишга қаратилган чора тадбирлар.
Бундан ташқари барча ичак инфекцияларни ҳисоботи ва эпидемиологик таҳлилларни утказилади.
Узбекистон Республикаси билан бевосита чегарадош мамлакатлардан ёки давлатимиз билан доимий транспорт алоқада булган аҳоли қатлами устидан вабо тарқалишни авж олиш даврларида санитар - профилактик чора тадбирларни кучайтириш ва қушимча провизорли госпитал ажратиш:
А) Ошқозон ичак тизими бузилган беморларда вабога бактериологик текширув утказиш.
Б) Бундан ташқари аҳолини баъзи бир қатламларини (тиббиёт ходимларини, канализация ва ассенизацион хизматнинг ходимларини, транспорт ходимларнинг барчасини, вабо пунктлари мавжуд булган ноқулай шароитга чиқувчиларда, чегарадош аҳолини ва озиқ овқат маҳсулотлари билан ишловчиларда) вабо вакцинаси билан иммунизация утказиш керак.
Вабо аниқланган худудда карантин белгиланади ва керакли бир қатор чора тадбирлар утказилади.
Аввалам бор, вабо билан касалланганларни аниқланади ва зудлик билан вабо касалхонасига жунатилади. Ҳамма ошқозон ичак касаллиги безовта қилган беморларни, яъни қусиш ва ич кетиш безовта қилган беморларни вабога шубҳа қилинган ҳолда провизор госпиталларига ёки госпиталнинг провизор булимига жунатилади. Бундан ташқари изоляторда зарарланган оъбект ёки вабо билан мулоқотда булганларни изоляция қилиш лозим. Мулоқотда булган беморни тезда антибиотиклар билан профилактика курси ва 3 марта бактериологик текшируви манфий натижа бергандан сунг провизор госпиталдан чиқарилади.
Зарарланган учоқда якуний дезинфекция утказилади, буюмлар камерадан ишлов берилиб чиқарилади. Дезинфекция ишлари фақатгина намли усулда олиб борилиб, кунига 2 мартадан кам булмаслиги керак. Дезинфекцияловчи идиш 5%ли лизол эритмаси билан (1%ли хлор эритмаси, 3%ли хлорамин эритмаси билан) ювилади. Оқартув ишлари тугагач барча материаллар дезинфекцияланади.
Специфик профилактика фақатгина эпидемиологик курсатмага асосланиб утказилади. Бунда аҳолини маълум қатлами 7 ёшдан бошлаб бир марталик парентерал вакцинация утказилади, ревакцинация бир йилдан сунг утказилади. Вабонинг корпускуляр вакцинаси вабо вибрионига нисбатан антимикроб иммунитетни стимуляциялайди, холероген анатоксин антитоксик таъсир курсатади. Эмлаш ишлари касаллик авж олишгача 1 ой олдин утказилади.
ОҚИБАТИ
Ҳозирги кунда антибиотикотерапия ва янги самарали регидратацион схемалар натижасида оқибати яхшидир. Лекин вабонинг оғир шакллари, вабо алгид, қуруқ вабода оқибати леталлик билан кузатилиши мумкин.
Мавзу буйича амалий куникма
Вабода бактериологик текширувга материал йиғиш (30 шаклга)
Курсатма: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорига кура май ойидан то октябрь ойигача булган барча диарея билан кечадиган касалликлар.
Техникаси:
• Стерил резина қулқоп кийиш
• Суднани оқар сувда ювиш
• Судна тагига пергамент коғоз қуйиш
• Суднани беморга бериш
• Оғзи ёпиладиган шиша банкани олиш
• Агар нажас ахлат массалари шаклида булса шиша банкага шиша таёқча билан олиш
• Агар нажас сувсимон булса унда ноксимон резина най орқали 10 мл ахлат шиша банкага олинади.
• Банкани қопқоғини маҳкам ёпиш
• Қопқоқ четларини лекопластрь билан ёпиш
• Банка устига тахминий ташҳис (30 шакл)ни ёзиб лабораторияга махсус биксларда бактериологик текширув учун юборилади.
 
GiyosДата: Вторник, 16.07.2013, 23:19 | Сообщение # 2
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2491
Репутация: 45
Статус: Offline
Ичак инфексиялари (САЛЬМОНЕЛЛЁЗ SALMONELLESIS)
Сальмонеллёз-инсон ва хайвонларда учровчи, кузгатувчиси фекал-орал йул билан юкувчи уткир инфекцион касаллик булиб, купгина холларда гастроинтестинал ва септик шаклларда кечади.
ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР
Хозиргача бу касалликни овкат махсулотларини истеъмол килиш билан бошланади. Инсонларнинг фикрича, касаллик ривожланишининг асосида оксиллар йиринглаши натижасида хосил булган-захарли моддалар таъсирида пайдо булиши ётади. Касаллик кузгатувчисини биринчи марта 1888 йилда немис олими Гертнер аниклаган. У касалликдан улган инсон ва у истеъмол килган корамол гуштидан идентик микроорганизмни ажратиб олган. Ва бу микроорганизм олим номи билан атала бошланган. 1898 йилда Линьер гушт истеъмол килгандан сунг юзага келган касаллик ,кузгалиш даврида кузгатувчини ажратиб олган ва унинг алохида авлоди аниклаб, уни Salmonella деб номлаган. “Salmonella” атамаси морфологик ва биохимик хусусиятлари бир-бирига ухшаш булган барча бактерияларга нисбатан кулланила бошлади. 1934 йили Халкаро номенклатуралаш комиссияси сальмонелла кузгатувчилари томонидан юзага келган касалликни сальмонеллёз деб аташни таклиф килганлар.
ЭТИОЛОГИЯСИ.
Кузгатувчиси-Enterobacteriaccae оиласи, Salmonella авлодига кирувчи грамм(+) харакатчан таёкча. Сальмонеллалар мураккаб антиген тузилишга эга булиб, куйидаги антелаларни тутади: термостабил О соматик антиген, хивчинли Н антиген, термобил М, Т, К антиген.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ
Сальмонеллез билан зарарланиш манбаи булиб хайвонлар, купинча уй хайвонлари (йирик шохли корамоллар, чучкалар, мушулар, итлар), кушлар, сальмонеллез билан касалланган одамлар ва соглом бактерияташувчилар булиши мумкин.
Сальмонеллезнинг зарарланиш йуллари хакида гапириладиган булса, бунда етарли даражада турлича, аммо купинча катталарда ва катта ёшдаги болаларда – овкат оркали – турли хил озика махсулотларини истеъмол килганда юкиши мумкин (хайвон ва куш гуштлари, тухумлари ва б.). Микроблар махсулотларга етарли даражада кулинар ишлов берилмаганда (ярим хом бифштекслар, хом тухум ва илитилган тухум, аралаштирилмасдан товада пиширилган тухум), нотугри сакланганда ва оддий шахсий гигиена коидалари бузилганда тушади.
Сальмонеллез билан ифлосланган сув оркали – уни истеъмол килганда ва чумилганда хам зарарланиш мумкин. Бундай "сувли" эпидемик кутарилиш холатлари Калифорнияда (АКШ) кузатилган, унда 16 минг одам касалланган.
Кукрак ёшидаги болаларда сальмонеллез билан зарарланишнинг асосий йули булиб маиший-мулокот – сургичлар, уйинчоклар, парваришлаш жихозлари, уларни парваришловчи катталарнинг ифлос куллари оркали юкиш хисобланади.
Одамларни касалланган (зарарланган) хайвонлардан уларни парваришлашда, улар билан уйнаганда ва х.к. холатларда бевосита юкишини таъкидлаш керак. Сунгги йилларда «касалхона ичи» сальмонеллези холатларининг сони сезиларли даражада ошди, бунда касаллик манбаи булиб факат одам (купинча бемор болалар, кам холларда ходимлар, оналар, хомиладор аёллар) хисобланади. Мазкур учокка аста-секин ривожланиш ва узок муддат давом этиш, жараёнга деярли факат бир ёшгача булган болаларнинг жалб этилиши ва касалликнинг юкори улим даражаси билан клиник огир кечиши хос.
Сальмонеллез йил давомида кайд этилади, касалланишнинг максимал кутарилиши ёз-куз мавсумида кузатилади. Сальмонеллез билан касалланиш турли худудларда турлича ва йиллар давомида узгаради.
Иммунитет нотургун, антибактериал, типоспецифик, 9 ойгача давом этади,.



ПАТОГЕНЕЗИ
Инфекциянинг кириш дарвозаси-ошкозон ичак тракти хисобланади. Инфекцион жараённинг ривожланиши зарарланиш механизмига (овкатдан, контакт), инфицирланиш дозасининг катталигига, кузгатувчининг патогенлигига, мироорганизмнинг иммунологик химоя холатига бемор ёшига ва х.к.ларга боглик. Шунинг учун баъзи холларда клиник куриниш кескин бошланиб, эндотоксин шок ривожланиши билан; яккол токсикоз, эксикоз ёки генерализациялашган инфекцион жараён бактеремия билан кечса, баъзи холларда субклиник шаклда, яширин ёки бактерия ташувчилик шаклида кечади. Лекин касалликнинг кайси шаклда утишидан катий назар патологик жараён ошкозон-ичак трактининг ингичка ичак кисмида кечади.
Сальмонеллалар куп микдорда зарарланган овкат махсулотлари билан одам ошкозон-ичак трактига тушади. У ерда нобуд булиб узидан эндотоксин ажратади. Эндотоксин касалликнинг бошлангич клиник синдромларини юзага келишига сабаб булади. Куп микдорда эндотоксин ажралиши касаллик патогенизида етакчи ахамиятга эга.
Эндотоксин биринчи навбатда ошкозон-ичак тракти шиллик каватининг томир нерв аппаратига таъсир килиб, вазомоторни таркок фалажига олиб келади. Бу эса уз навбатида томирлар тонусини ва утказувчанлигини оширишга ва шиллик каватда шиш, кон куйилишларга сабаб булади. Натижада катарал-геморрагик гастроэнтерит ривожланади.
Бу холат уз интенсивлигига кура ичакнинг дистал кисмига хамон йуналгандир.
Ошкозон-ичак тракти шиллик кавати яллигланиши катор рефлектор бузилишларга (гиперсекреция ,перистальтика кучайиши, спазм ва х.к.), огрик синдромига, кайт килиш, ич кетиш, тукималарда туз-сув алмашинуви бузулишига олиб келади.
Гиперсекреция аденилатциклаза циклик аденозин монофосфат (цАМФ) системаси фаолияти бузилиши билан боглик. Сальмонелла эндотоксини таъсирида энтероцитлар мембранасидаги аденилатциклаза активлашиб, цАМФ синтезини стимулланади. Натижада хужайра ичидан сув ва электролитлар чикиб кетиб, хужайра ичи ферментатив жараёнлари тезлашиб кетади.
Эндотоксин конга сурилгач марказий ва периферик асаб системасига таъсири натижасида умумий интоксикация (терморегуляция бузулиши, холсизлик, умумий синувчанлик, бош огриги) юзага келади.
Касаллик патогенезида токсиннинг вегетатив системасига таъсири алохида ахамиятга эга. Касаллик эрта боскичларида токсик симпато-адренал системани фаоллаштиради. Натижада артериолалар торайиб, коллапс кузатилмайди. Кейин эса огир шаклларида томир торайиши уларнинг кенгайиши билан алмашади, артериал босим пасаяди, кон циркуляцияси секинлашади ва беморлар хаётига хавф солувчи циркулятор коллапс ривожланади. Циркулятор коллапс гиповолемик холатда хам кайт килиш ва ич кетиши натижасида куп микдорда организмда туз ва сув йукотилиши хисобига хам келиб чикади. Лекин эндотоксик шокнинг яна бир хавфли томонларидан бири у асаб тизими билан бир каторда майда томирлар (капилляр прекапилляр) деворини шикастлаши ва кон ивиш тизимига таъсири натижасида барча аъзо ва тукималарда микроциркуляцияни кескин бузулишига олиб келади. Бунинг окибатида эса хужайралар гипоксияси, ацидоз, дистрофия ва некроз кузатилади. Бактеремия ривожланишида токсик фактор мухим ахамиятга эга. Интоксикация натижасида организм химоя кучлари сустлашади ва бактериялар ичакдан лимфатик система оркали конга утиб, организмнинг барча аъзо ва тукималарида купая бошлайди. Баъзан организм каршилик кучи кескин камайиб кетганда (болаларда, карияларда) бактеремия етакчи ахамиятга эга булиб, у узок ва интенсив кечади. Бундай беморларнинг ички аъзоларида микробларнинг купайиб, таркалиши ва септик учок хосил килиши бошланади. Натижада сальмонеллёзнинг тифоид септик, септико-пиемик шакли юзага келади.
Септик учоклар исталган аъзо ва тукималарда учраши мумкин: бугим, суяк, тогай, упка, плевра, жигар, ут пуфаги, буйрак, мия, мия пардалари ва х.к. Касалликнинг септик ва септикопиемик шакллари узок давом этади ва купинча даволаш яхши самара бермайди.

ПАТОМОРФОЛОГИЯСИ
Сальмонелёзнинг энг куп учрайдиган гастроинтестинал шаклида ошкозон-ичак тракти шиллик каватида шиш, гиперемия майда кон куйилишлар, яраланишлар кузатилади. Гистологик жихатдан шилликнинг ортикча секрецияси ва эпителий десквомацияси, шиллик кават юза некрози, томирлардаги узгариш, носпецифик хужайра инфильтрацияси аникланади, шунингдек буйрак, жигар ва бошка аъзоларда некроз учоклари, дистрофия белгилари юзага келади. Морфологик узгаришларнинг оркага кайтиши касалликнинг учинчи хафтасидан бошланади.
КЛИНИК ШАКЛЛАРИНИНГ ТАСНИФИ
I. Гастроинтестинал шакли.
А) гастроэнтеритик
Б) гастритик
В) гастроэнтероколитик
Г) энтероколитик
II. Тифсимон шакли.
III. Септик ва септикопиемик шакли.
IV. Назопаразитар шакли.
V. Субклиник шакли.
КЛИНИК КУРИНИШИ
Бу холатда бир турдаги кузгатувчи касалликнинг турли шаклларининг, яъни субклиник шаклидан тортиб то огир кечувчи септик шаклларигача юзага чикиши мумкин.
Инкубацион даврнинг давомийлиги зарарланиш йулига боглик булиб, овкатдан зарарланганда бир неча соатларни, маиший-мулокот йули оркали зарарланганда 3-4 кунни ташкил этади. Организмга канча куп микдорда микроб ва унинг токсинлари тушса, инкубацион даври шунча киска булади ва касаллик бирмунча огир утади.
Гастрит ва гастроэнтерит. Касаллик уткир бошланиб, эпигастрал сохада огрик куп маротаба кайт килиш, тана хароратининг 38-40 градусгача кутарилиши умимий холсизлик билан кечади. Тил густообложен курик, коринда бир оз дам кузатилади. Касаллик баъзан 2-3 кун ичида гастритик шакллари, ич кетиш юзага келмасдан тугаши мумкин. Одатда бундай холатда ич келиши тез-тез (кунига 3-5 марта), буткасимон ёки суюк, куп микдорда баъзан сувсимон ёки купиксимон тиник кук шиллик аралаш булади. Интоксикация симптомлари турли боскичларда намоён булади (холсизлик, чузилувчанлик, адинамия, тери копламларининг окариши, калин караш билан копланган тил, бош огриги, кизиб кетиш, шиллик каватлар куриклиги).
Энтеритик шакли. Купинча контакт йул оркали инфицирланганда ривожланади. Касаллик коринда огрик билан бошланади. Кейинчалик кунгил айниш, кам маротаба кайт килиш, тез-тез ич кетиш(кунига 5-10 марта ва ундан куп) кузатилади. Бемор нажаси буткасимон ёки суйик, сувсимон, жуда куп шилликли аралашмалар билан, кескин уткир хидли тиник булади. Коринда бироз дам пайпаслаб курганда кориннинг барча сохаларида гулдиришлар аникланади. Тана харорати субфебрил даражагача кутарилиши мумкин.
Колитик шакли. Касаллик зткир бошланиб тана хароратининг кутарилиши, интоксикация симптомлари колитик синдромлар: йугон ичак буйлаб мустакил ёки пайпаслагандаги огриулар, суйик, куп микдорда хира шиллик аралаш, кон куйкалари билан ажралувчи нажас.
Гастроэнтероколит ва энтероколит уткир бошланиб асосий симптомлари аста-секин 3-5 кун мобойнида номоён булиб боради. Ич келиши тез-тез куп микдорда суюк, сассик хидли, куп микдорда шиллик аралашган, “балотная тина”. Кайт килиш доимий булмайди, лекин кучли булиб дори воситалари, сув, овкат истемоли билан боглик булмай, даврий тарзда юзага келади. Кайт килиш касалликнинг уткир даврида тулик сакланиб колади. Тана харорати касалликнинг биринчи кунида кутарила бошлайди ва3-4 кун энг юкори курсатгичга эга булиб, бу холат 5-7 кун давомида сакланиб туради. Баъзан иситмали давр 2-3 хафтагача давом этиши мумкин.
Тифсимон шакли. Касалликнинг бу шакли хам гастроэнтистенал шакл каби уткир бошланиши мумкин, лекин 3-7 кун давомида тугамайди. Купинча корин тифига ухшаб кечади. Баъзи холатларда итоксикацич симптомлари билан бирга бошланиши мумкин: бош огриги, юкори тана харорати, калтираш, холсизлик, гастроэнтеритик синдроми суст ёки умуман кузатилмайди. Иситма тулкинсимон ёки нотугри турда 38-39 градусгача булиб, 10-14 кун давом этади. Характерли симптомлари: ланжлик, адинами, уйку бузилиши, бош огриги, коринда дам булиши, юзи окарган, баъзан склера субиктериклиги кузатилади. Кукрак ва корин терисида розеолали тошмалар тошади жигар талок катталашган. Нисбий брадикардия аникланади лейкоцитоз лейкопиния билан алмашиниб туради, лекин кайси холатлигидан катъий назар таёкча ядроли элементлар сони ошган булади.
Септикопиемик шакли. Сальмонелёз этиологияли сепсис. Киска бошлангич давридан сунг гастроэнтеритик шаклига ухшаб кечувчи типик септикопиемик клинака ривожланади: гектик характирдаги тана харорати, бош огриши, оёк мушакларида огрик, калтираш, терлаш, тахикардия, васваса ва психик кузгалишлар кузатилиши мумкин. Тери копламлари окарган, баъзан яшил-сарик рангда петихиал ёки геморрагик тошмалар билан турли локализацияга эга булган иккиламчи септико-пиемик учоклар шаклланади (пневмония, плеврит, эндокардит, абцесс, юмшок тукималари флигмонаси, пиелит, цистит, артрит, остиомиелит, ирит, иридоциклит ва х.к.) ва гепатоспленомегалия кузатилади. Сиптикопиемик шакли алохида аъзоларнинг локал шикастланиши билан сурункалм сепсис шаклида хам кечиши мумкин.
Сальмонелёз билан касаллангандан сунг уткир ва сурункали бактерия ташувчилик шакллакниши мумкин.
--Уткир бактерия ташувчилик 1 ой давомида
--Сурункали бакьтерия ташувчилик 3 ойдан ортик
Суринкали бактерия ташувчи ташхисини тастиклаш учун касаллик билан огриганларни 6 ойдан кам булмаган вакт ичида ахлатини кайта бактериологик текширувидан утказиш керак.
Транзитор бактерия ажратувчилик хакида куйидаги белгилар кузатилган уйлаш мумкин:
А)Сунги 3 ой давомида ва хозирги вактда кеасални клиник симптомларини йуклиги.
Б)Сунги нажас бактериологик текшируви натижасини 3 марта манфий булиши.
В)Динамикада серологик текширувлар натижаларини манфийлиги.
Асоратлари.
Сальмонелёз энг хавфли асоратларидан бири бош мия букиши ва шиши билан кечувчи инфекцион токсик шок; уткир буйрак етишмовчилиги ва уткир буйрак усти бези етишмовчилиги фонида кечувчи уткир юрак кон томир етишмовчилиги.
Бош мия шишида эксикоз фонида брадикардия киска муддатли гепиртинзия юз ва буйин сохасида кизариш, цианоз (“синдром удавленника”), бош мия нервлари томонидан иннервация килинадиган мускуллар парези ривожланади. Кейинчали кучайиб борувчи хансираш ва хуш йуколиши кушилади
Яккол ифодаланган олигаурия ва анурия уткир буйрак етишмовчилиги хакида хабар беради.Уткир юрак-кон томир етишмовчилиги коллапс ривожланиши билан характерланади. Тана харорати нормал ёки субнормал даражада, тери копламлари окарган цианотик кул оёклари муздек, аста-секин кон босими тушиб кетганлиги учун пульс тезда йуколиб, ипсимон булиб колади. Агар жараёнга буйрак усти бези кушилса (ДВС синдроми натижаси безга кон куйилиш) коллапс терапивтик таъсирга ута резистинт булиб колади.
ТАШХИСИ
Сальмонелёз ташхиси эпедимиологик маълумотлар храктерли клиник белгилар ва лабаратор текширувлар натижаларига асосланиб куйилади.
Лабаратор ташхис нажас ва кусук массаларини, таркалган шаклида эса конни бактериологик мухитга экиб, кузгатувчини ажратиб олишга асосланган. Яна бактериал текуширив учун ошкозон ювиндисидан, ичакдан, пешоб ва сафродан хам материал олиш мумкин. Касалликнинг сиптикопиемик шаклида экиш учун материални яллигланиш учогидаги йиринг ёки эксудатдан хам олиш мумкин. Сальмонелёз авж олган вактда эпедимиологик назорат учун зарарланган деб шубха килишга овкат колдикларидан, идиш товок-ювинди сувларидан бактериологик тахлил учун материал олиш мумкин.
Серологик ташхис РНГАда комплекс ва гурухли сальмонелёз эритроцитар диагностикуми билан жуфт зардоб реакцияси оркали 5-7 кун ораликда куйилади. РНГАда антителаларнинг минимал диагностик титри 1:200. Серолок усул ташхисини ретроспектив тастиклаш учун энг ахборотли усуллар бири хисобланади.
Сальмонеллез антитела экспресс тарзда аниклаш учун РКА, РЛА, ИФА, РНК, усулларидан фойдаланилади.
Беморларда дегитратация даражаси, огирлик даражаси, бемор холатини утказилаётган регитратация терапия самарадорлиги аниклаш учун гемотокрит, кон ивувчанлиги, РИМ курсаткичи, эликтролитлар текширилади.
]КИЁСИЙ ТАШХИСОТИ
Киёсий ташхис бир гурух юкумли касалликлар (ПТИ, уткир дизентерия, вабо, сарамас, вирусли гастроэнтерит, корин тифи, грипп, менингит) терапивтик ва хирургик касалликлар (инфаркт миокард, уткир аппендицит, холесистит, субарахноидал кон куйилиш) хамда огир металл тузлари ва захарлар юилан зарарланганда.
ДАВОЛАШ
Стационар шароитда факатгина касалликни урта ва огир кечиш давридаги беморлар, ёш болалар, кариялар хамда огир ёндош касалликлари бор беморлар даволанадилар. Декрет гурухига кирувчи шахслар (оик-овкат саноатида ишловчи ишчилар, болалар муассаларида ишлавчилар, умумий турар жойда яшовчилар, харбийлар) эпидемиологик курсатмаларга биноан госпитализация килиниши шарт.
Сальманелёзни барча шаклларида пархезга катъий риоя килиш талаб этилади. Пархез кадамма-кадам механик ва кимёвий булиб, №4 даволовчи овкатланиш столига тугри келиши керак.
Этиологик даво-кимёпрепаратлар (фурозолидон, лидоприн, хлор хинольдон, эрцефурил): огир шаклларида-энтерал ёки мушак орасига антибиотиклар (ампиокс, амоксиклав, гентамицин, цифобит, амоксициллин, уназин). Этиологик даво 5-7 кун давом этади.
Инфекцион диареяларда кўпинча қўлланилади:
 Хлорамфеникол (Левомицетин)
 Цефалоспоринлар
 Ампициллин, амоксициллин, (амоксициллин+клавулан кислотаси)
 Фторхинолонлар (Ципрофлоксацин)
 Сульфаниламидлар (Бисептол, Бактрим)
 Налидиксен кислотаси (Невиграмон)
Интенсификация (этиологик самарани кучайтириш). Бактерия препаратлари тавсия этилади: энтерал, биоспирон, линекс, бефидимбактерин. Энтесорбентлар: (смекта, энтеродез, полифекан, микросорб). Интенсификация 14 кунгача давом эттирилиши мумкин.
Диареяларда деконтаминация учун биопрепаратлар
 Бациллалар (Бактисубтил, Споробактерин, Биоспорин ва б.)
 Бактериофаглар (Интести-фаг, Сальмонеллез бактериофаги, Дизентерия бактериофаги ва б.)
 Замбруғли препаратлар Saccharomyces boulardii (Энтерол)
 Пробиотиклар – тирик бифидо-, лактобактериялар ёки нормал хусусиятли ичак таёқчаси сақловчи препаратлар
Синдромал терапия-дегидратация II-III боскичдаги “Регидрон” “Глюкосалан”, тавсия килинади. Синдромал терапия хаётга хавф солувчи синдром бартараф этилгунча олиб борилади. Дегидратацияни III-IV дегидратацион шок белгилари йуколгунча томир орасига тезлик билан полиион кристаллсимон изотоник эритма юборилади, кейин эса томчилаб юборилади.
Биргаликдаги терапия: Беморлар витаминлар гурухини (В1, В2, В6, С) фермент препаратлари (креон, панцитрат, абомин, панзинорм кабул киладилар). Биргаликдаги терапия 2 хафта атрофида давом этади. Касаллик бошлангандан сунг беморлар 1-3 ой давомида диспансер кузатувда булади.
ПРОФИЛАКТИКА
Одамлар орасида сальмонеллёз профилактикаси асосини паст катламли шароитларда кушларни ва корамолларни суйиш жараёнини таъминлашга, хайвонларни суйиш тартибига, гушт махсулотларига ишлов бериш технологияларига риоя килишга, гушт ва балик махсулотларини тайёрлаш ва саклашга йуналтирилган ветеринария-санитария чора-тадбирлари ташкил этади. Ем-хашак ва унинг ингредиентларини доимий оралатиб назорат килиш, гушт топшириш корхоналарида, озик-овкат ва кийим-кечак омборларни, музлатгичларни режали дезинфекция ва дератизация, кишлок хужалиги хайвонларини эмлаш чора-тадбирларини амалга ошириш мухим ахамиятга эга.
Умумий овкатланиш ва шахсий уй амалиётида овкат махсулотларини тайёрлашда санитария-гигиена коидаларига, хом гушт ва пиширилган махсулотларга алохида ишлов бериш, тайёр махсулотларни саклаш шароитлари ва муддатларига катъий риоя килиш зарур. Махсус эпидемияга карши чора-тадбирларни утказиш учун курсатма булиб худуд шундай сальмонеллалар сероварлари ажратилган штаммлари сонининг купайиши, мазкур худудда сальмонеллалар сероварларининг янги ёки ажратилган штаммлари сонининг ортиши: антибиотиклар таъсирига сезгир штаммлар кисмини ортиши, сальмонеллёз билан касалланиш холатларининг кутарилиши хисобланади.
Беморларни касалхонага ёткизиш клиник курсатмаларга асосан амалга оширилади. Факат озик-овкат корхоналари ишчилари ва бевосита озика махсулотлари билан ишлайдиган ходимлар албатта касалхонага ёткизилиши ва диспансер назорат килиниши шарт. Касалхонадан чикарилиш клиник согайгандан кейин ва даволаш тугагандан 2 кун кейин бир марта нажасни бактериологик текшириш утказилгандан кейин амалга оширилади. Озик-овкат ишлаб чикариш корхоналари ишчилари ва бевосита озика махсулотлари билан ишлайдиган ходимларини 2-марталик бактериологик текширувларнинг манфий натижаларидан кейин касалхонадан чикарилади. Кузгатувчи аникланмаган шахсларга ишлашга рухсат берилади. 3 ой давомида бактерияташувчилик аникланганда Ушбу шахслар сальмонеллаларни сурункали ташувчилари сифатида ихтисосликлари буйича бир йилдан кам булмаган муддатда уз иш жойларидан четлаштириладилар.
Сальмонеллаларни сурункали ташувчи болалар болалар богчаларига (болалар уйларига) куйилмайдилар.
Сальмонеллёз билан касалланган беморлар билан мулокотда булган шахсларга нисбатан агар бемор уй шароитида колдириладиган булса алохидалаш зарур. Озик-овкат ишлаб чикариш корхоналари ишчилари ва бевосита озика махсулотлари билан ишлайдиган ходимларини, болалар муассасаларига борадиган болалар, хамда мехрибонлик уйларидаги ва мактаб-интернатлардаги болалар бир марта бактериологик текширувдан утказилади.
Беморларда касалхона ичи сальмонеллёз билан касалланиш холатлари, хамда болаларнинг – хамда уларни парваришлаётган оналарнинг касалланиш холатлари вужудга келганда юкумли касалхонага утказилади; гурухли касалланишларда беморларга инфекционист хизматини ташкил этилган холда жойда вактинча махсус булимлар ташкил килиш мумкин. Янги беморларни мазкур булимга кабул килиш касалликнинг эпидемияга йукотилгунча тухтатилади. Булимда дезинфекцияловчи чора-тадбирлар бошка уткир ичак инфекциялари каби амалга оширилади, бунда бемор ажралмаларини, курпа-тушаклари ва идиш-товокларини зарарсизлантиришга мухим ахамият берилади. Беморни парваришлар буюмларини ванналар, тозаловчи жихозларни ва х.к. тизимли ишлови утказилади. Болалар булимларида йургаклаш столи дезинфекциялаш хар бир йургаклашдан кейин амалга оширилади. Сальмонеллёзнинг узок муддат касалхона ичи эпидемиялари пайдо булган холатларда инфекция учогида шошилинч профилактиканинг ягона воситаси булиб ABCDE сальмонеллёз гурухига карши даволовчи бактериофаг хисобланади.
ОКИБАТИ
Асоратланмаган холатларда касаллик окибати ижобий. Касалликнинг таркалган шакли, асоратли шакли, хамда яккол дегидратация холатларида окибати ёмонлашади.
 
GiyosДата: Вторник, 16.07.2013, 23:20 | Сообщение # 3
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2491
Репутация: 45
Статус: Offline
Ичак инфексиялари ДИЗЕНТЕРИЯ (ШИГЕЛЛЕЗ,( DYSENTERIA, DYSENTERY, ИЧ БУРУГИ)

Дизентерия - инфекцион касаллик булиб, умумий интоксикация синдроми ва ошкозон-ичак трактини, асосан йугон ичакни дистал кисми зарарланади.

ТАРИХИЙ МАЪЛУМОТЛАР.
Клиник куриниши биринчи булиб, суриялик шифокор Аретея Каппадокийский «конли ёки кучанувчи ич келиши» ва кадимги кулёзмаларда («утроба кровавая, «мыть») илан аталган.
Тиббий адабиётларда XVIII - XIX асрларда касалликни кенг таркалиб, эпидемия ва пандемия куриниши айтиб утилган. Асосий дизентерия кузгатувчиси ХIХ- аср охирида (Раевский А,С., 1875; Шантемесс Д., Видаль Ф., 1888, Кубасов П.И .,1889; Григорьев А.В. 1891; Шига К., 1898), кейинчалик кузгатувчини бошка турлари ёзиб утилган.

ЭТИОЛОГИЯСИ.
Кузгатувчи граммусбат харакатсиз бактерия, Shygella авлод, Enterobacteriaceae оиласига мансуб. Замонавий таснифига кура шигеллани 4 та гурухи фаркланади (A,B,C,D) ва мос равишда 4 тури: - S. dysenteriae, S. flexneri, S. boydii, S. sonnei. Хар бир тури Шигелла Зонедан ташкари, бир неча серовари фаркланади:
• S. dysenteriae ичида 12 мустакил сероварлар фаркланади Григорьев – Шига, Штутцер – Шмитц ва Ларджа – Сакс.
• S. flexneri уз ичига 8 серовар олади, шу билан бирга Ньюкасл хам.
• S. boydii уз ичига 18 серовар олади.
• S. sonnei серологик фаркланмайди.

Шигеллалар хаммаси булиб 50 сероварлар фаркланади. Этиологияси бир хил эмас. Куп давлатларда шигелла Зонне ва шигелла Флекснера амалий ахамияти катта. Узбекистон Республикасида хам юкори бактериядан зарарланиш устунлик килади.
Хамма шигеллалар дифференциал диагностикасида мухитда яхши усади; оптимал температура 37о С, Зонне бактерияси 10-15о Сда хам купайши мумкин.
Микроб хужайраси парчаланганда эндотоксин ажратади ва касаллик патогенези ва клиник кетишида катта ахамиятга эга. Бундан ташкари шигелла бир неча экзотоксин ажратади: Цитотоксин, эпителиал хужайра мембранасини зарарлайди; энтеротоксин ичак бушлигида суюклик секрециясини ва туз секрециясини кучайтиради; нейротоксин, асосан Григорьев – Шига бактириясида аникланган.
Шигеллаларнинг патогенлиги 4 та асосий омиллар: адгезия, инвазия, токсин хосил булиши ва хужайра ичи купайиши хусусиятлари белгилайди. Асосан Григорьев – Шигада кучлирок, камрок шигелла Флекснерда ва бошка турларда намоён булган.
Асосий хусусият уларнинг сезувчанлиги хар хил антибактериал дори воситаларига чидамлигини оширади.
Дизентерия кузгатувчилари, айникса шигелла Зонне ташки мухитда юкори чидамлиги билан фаркланади, нам шароитда улар биологик хусусиятини 3-4 суткадан, 1-2 ойгача, баъзида 3-4 ойдан ва ундан куп булган муддатда саклаб колади. Яхши шароитда шигеллалар овкат махсулотларда (салатлар, винегретлар, кайнатилган гушт, кийма, кайнатилган балик, сут ва сут махсулотлари, кисель ва кампотларда) купайиш хусусиятига эга.
Киздирганда шигелла тез улади: 60оС, 10 минут кайнатилганда – шу захоти улади. S. flexneri бир оз чидамлирок. Охирги йилларда терморезистент турлари, асосан шигелла Зонне ва Флекснер штаммлари ажратилган (59оСда хам яшаш хусусиятига эга). Дезинфектантлар одатий конецентрацияда шигеллаларга кучли таъсир килади.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ.
Касаллик хамма жойда таркалган, аммо касалланиш ривожланган мамлакатларда ижтимоий иктисодиёт ва санитар-гигиеник холати паст ахоли орасида куп учрайди. Асосан 3 ёшгача булган болалар касалланади. Эпидемик даврида улим 2-7% гача.
Инфекция таркалиш механизми – фекал-орал, таркалиш йули-сув, овкат ва маиший-мулокот йули оркали юкади. Григорьев – Шига дизентериясида асосий таркалиш йули маиший-мулокот йули оркали, бунда юкори вирулентли кузгатувчилар таркалиши таъминланади. Флекснер дизентириясида – сув, Зоннеда эса – озик овкат хисобланади.
Инфекция кузгатувчисининг манбаи уткир ва сурункали шакли билан касалланган бемор, бактерия ташувчи ва субклиник шакли булган ташки мухитга шигеллаларни нажас оркали таркатувчи беморлар хисобланади.
Купинча уткир ва типик кечувчи шакли билан касалланган беморлар юкумли хисобланади. Эпидемик жихатдан бактерияташувчиларнинг озик овкатлар ва сув таъминловчи булиб ишлайдиган ишчилар хавфли хисобланадилар.
Дизентерия билан касал булган одам касаллик бошланишидан ва баъзида инкубацион давр охирида юкумли хисобланади. Беморларни кузгатувчи ажратиш давомийлиги 2-3 хафтадан ошмайди.
Ёз – куз ойларида мавсумий характерга эга. Куп холларда касалликни авж олишида этиологик агент булиб Флекснер шигеллалари (сувга боглик), озик-овкатли (сутда) шигелла Зонне устунлик килади. Одамларни дизентерияга мойиллиги бир хил эмас. Кон гурухи А (II) булган одамларда инфекция клиник жихатидан кучлирок намоён булади. Кон гурухи А (II), Rh (-) , булган одамларда инфекцияга сезувчанлик бироз кучли.
Касаллик утказгандан кейин киска булган турга ва типга махсус иммунитет шаклланади. Бу далилни хисобга олган холда ва кузгатувчининг хар хиллигига караб кайта зарарланиш, реинфекция, суперинфекция юкори хисобланади.

ПАТОГЕНЕЗИ.
Кириш дарвозаси ошкозон-ичак тракти, кириш жойи ва купайиш жойи хисобланади.
Шигеллез инфекцияни патогенезида иккита фаза фаркланади:
1.Ингичка ичак фазаси. Шигеллалардан зарарланишда огиз бушлиги носпецифик химоясидан ва ошкозоннинг кислота барьери устунлик килади, кейин ингичка ичак энтероцитларга бирикиб, энтеротоксин ва цитотоксин секреция килади. Шигеллалар халок булганда эндотоксин ажралиб (ЛПС- комплекс) интоксикацион синдром ривожланишини келтириб чикаради.
2.Йугон ичак фазвси. Йугон ичакда шигеллаларни шиллик каватга таъсири бир неча боскичда утади. Шигеллаларни ташки мембранасидаги махсус оксиллар колоноцитлар плазматик мембраналари билан узаро таъсирланиши натижасида кузгатувчи олдин адгезияланади, кейинчалик эпителиал хужайра ва шиллик ости каватига инвазияланади. Ичак хужайраларида шигеллаларни фаол купайиши юзага келади; шигеллалардан ажраладиган гемолизин яллигланиш жараёнига олиб келади. Яллигланиш – шигеллалардан ажраладиган цитотоксик энтеротоксин таъсирида ушлаб туради. Кузгатувчи халок булгандан кейин липополисахорид комплекси ажралиб умумтоксик реакцияларни католизлайди. Дизентерия огиррок турларини Григорьев –Шига чакиради, у хаёт (Шига токсини) фаолиятида термолябил оксил экзотоксин ажратади. Шига токсинини гомоген препаратлари бир вактнинг узида цитотоксик фаоллиги намоё булиб, энтеротоксик ва нейротоксиклиги, бу кузгатувчини инфекцион дозаси пастлигини ва касаллик клиник кечишининг огирлигидан далолат беради.
Шигелла таъсири натижасида макроорганизмни жавоб реакцияси ривожланиб, ичак функционал фаолияти ва микроциркулятор жараёнлар бузилади ва натижада йугон ичак шиллик каватида сероз шиш ва деструкция ривожланади. Шигелла токсини натижасида йугон ичакда уткир катарал ёки фибриноз некротик яллигланиш ривожланиб, уз урнида кейинчалик эрозия ва яралар юзага келади. Токсин таъсирида ичак нерв аппарати рефлектор равишда узгариб, кон ва лимфа айланиши бузилади; токсин мейснер ва Ауэрбах чигалларини таъсирлаб, огрик синдромига олиб келади ва ич келишини тезлаштиради. Дизентерия доимо дисбиоз билан кечади, окибатда йугон ичак гипермотор дискинизияси натижасида экссудатив диарея ривожланади.

ПАТОМОРФОЛОГИК УЗГАРИШЛАР.
Дизентерияда махаллий ва умумий узгаришлар характерланади.
Асосий морфологик узгаришлар йугон ичак шиллик каватидла, тугри ва сигмасимон ичак шиллик каватида юзага келади. Бацилляр дизентерияли колитда 4 та боскичи фаркланади:
• Катарал;
• Фибриноз;
• Ярали;
• Яра регенирацияси даври;
Катарал колит даври 2-3 кун давом этади. Йугон ичак пастки кисми шиллик каватининг микроскопик куриниши гиперемияланган, некроз ва кон куйилиш майдонлари куринади. Ичак бушлиги мускул кавати спазми хисобига торайган булади. Микроскопик куриниши эпителийнинг кучиши ва унинг цитоплазмасида шигеллалар топилиши билан намоён булади. Ичак крипталарида шиш, кон куюлишлар, некроз учоклари, строма инфильтрацияси кузатилади.
Фибриноз колит даври 5-10 кун давом этади. Макроскопик куриниши куйидагича булади: шиллик кават шишган, юпкалашган, кулранг фибриноз парда билан копланган. Микроскопик куриниши шиллик кават нотекис, некрозланган ва фибрин иплари билан имбибирланган, шиллик ва шиллик ости каватда некротик учоклар перифериясига караб тулаконлик, шишган, учокли кон куйилишлар билан, лейкоцитлар билан инфильтрланган. Мейснер ва Ауэрбах чигаллари вакуолизация, нерв хужайраларида кариолизи, нерв толалари парчаланиши, лимфоцитлар пролиферацияси билан.
Ярали колит даври. Касалликни 11-14 куни юзага келади. Яра тугри ва сигмасимон ичакда бошланади, фибриноз парда ва некротик масса хисобига хар хил чукурликка эга. Яра хосил булгандан кейин, ичакдан кон кетиш ва ичак перфорацияси юзага келиши мумкин.
Яра регенерацияси даври. 3-4 хафта давом этади. Шиллик кават нуксонлари грануляцион тукима билан копланади, кейинчалик толали чандик тукимаси билан копланади. Унчалик катта булмаган нуксонларда тулик регенерация булиши мумкин. Шиллик каватнинг катта жарохатланишида чандик хосил булади, бу уз навбатида ичак бушлигини торайишига олиб келади.
Катор касалликлар куринишида сурункали характерга утиши мумкин. Дизентерияни кечишида морфологик субстрат булиб, полипоз ярали колит хисобланади (сурункали дизетерия). Бундай касалларда ичак ярасини четидан шигеллалар ажралади. Агглютинация реакцияси дизентирия антигени билан мусбат булади.
Касалликни атипик кечиши, качонки касалликни биринчи боскичи - катарал колит даври тухтатилса хам кузатилади. Болаларда катарал яллигланиш фонида ичак шиллик кавати, лимфа аппаратида кескин узгариш кузатилади. Солитар фолликул хужайраларида гиперплазия булади, улар катталашади ва шиллик кават (фолликуляр колит) юзасига чикади. Фолликулаларни марказий учоклари некрозга ва йирингли парчаланишга учраши мумкин, фоликулалар юзасида яралар (фоликуляр ярали колит) пайдо булади.
Ички аъзолар томонидан специфик узгаришлар кузатилмайди. Озгина талок катталашган, ок пульпа, лимфоид хужайраларда гиперплазия кузатилади. Юрак ва жигарда ёгли дистрофия кузатилади, баъзида майда учокли некрозлар юзага келади. Буйракда кучли дистрофик узгаришлар, найчалар эпителийсини некрози булиши метастазга олиб келади.

КЛИНИК ШАКЛЛАРИ БУЙИЧА ТАСНИФИ.
Инфекцияни кечиши буйича куйидаги шакллари ва вариантлари фаркланади:
1. Уткир дизентерия хар хил огирлик даражаси вариантлари билан:
- типик колитик;
- атипик (гастроэнтероколитик ва гастроэнтерик);
2. Сурункали дизентерия хар хил огирлик даражалари вариантлари билан:
- кайталанувчи (рецидивирланган);
- тухтовсиз;
3. Шигеллез бактерия ажратиш:
- транзитор;
- реконвалистент.

Дизентерия шакли, варианти ва кечиш огирлиги, юкиш йули ва усулига боглик, шигеллани инфицирловчи дозаси ошиши, вирулентлиги ошиши, макроорганизм иммунитети ва резистентлиги даражасига боглик.

КЛИНИК КУРИНИШИ.
Инкубацион даври 1-7 (уртача 2-3) кунни ташкил этади, аммо 2-12 соатга кискариши мумкин.
Колитик вариантини клиник куриниши, дизентерия кузгатувчи Sh.dysenteriae ва Sh. Flexneri 2 та синдром билан кечади:
1. Интоксикацион синдром.
2. Колитк синдром.
Касаллик уткир бошланади, умумий холсизлик кузатилади, калтираш, корин сохасида дискомфорт хисси булади. Кейинчалик кучли калтираш, бош огриги, тулгоксимон огриклар гипогастрия сохасида, купрок чап томонда булади. Бирданига ёки кейинчалик тез-тез чакириклар кузатилади. Касалликни биринчи соатларида ажралма куп ахлатли, ярим суюк ёки суюк булади. Бир неча дефикациядан кейин ичида патологик колдиклар: шиллик, кон аникланиши мумкин. Дефикация кучайган сари ич келиши факат кон ва шилликни, огир холларда эса йирингни ташкил килади. Айрим беморларда ичи гушт ювиндиси куринишида келади. Дизентерияни огир холларида бемор факат ичидан кон (хар бир порцияда 15-30 мл гача) ва бироз шиллик аралаш келади.
Ёлгон огрикли чакириклар ва гипогастрияда тулгоксимон огриклар касалликни огир кечадиган симптомлари хисобланади.
Пальпацияда коринда огрик ва йугон ичак кискарган ёки факат сигмасимон ичакни дистал кисми, пальпацияда каттиклашган, огрикли, купинча гулдираш аникланади.
Касалликни енгил кечишида киска муддатли иситма кутарилиши, бир неча соатдан то 1-2 суткагача, тана харорати 38 С гача кутарилади. Касалларда корнида кучсиз огрик, айникса ич келишдан олдин булади. Асосан чап ёнбош сохада жойлашади, лекин бутун коринга таркалиши мумкин. Айрим беморларда ёлгон чакириклар булади. Ажралма ахлат характерга эга, буткасимон ёки ярим суюк консистенцияда, суткасига 10 мартагача булади, ахлатни шиллик ва кон макроскопик аникланмаслиги мумкин, факат копроцитологик текширувда аникланади.
Курикда беморни тили караш билан копланганлиги, сигмасимон ичакда кискариш ва кучсиз огрик, баъзида йугон ичакни бошка кисмларида огрик булиши мумкин. Ректороманоскопияда ичакда катарал, камрок катарал- геморрагик ва катарал эррозив диффуз проктосигмоидит кузатилади.
Интоксикация ва диарея 1-3 кун сакланади. Узокрок огрик давом этади.
Гемограммада лейкоцитоз, таёкча ядролилар чапга силжиши, кучсиз ЭЧТ кутарилиши. йугон ичак шиллик каватини тулик репарацияси 2-3 хафтадан кейин бошланади.
Урта огир кечиши - касалликни бошланиши интоксикацион ва колитик синдром билан кечади. Касаллик уткир бошланади. Тана харорати, калтираш билан 38-39 С гача кутарилади ва шу курсатгич бир неча соатдан то 2-4 суткагача давом этади. Беморда умумий холсизлик, бош огриги, бош айланиши, иштахани йуклиги безовта килади.
Ичак бузилишлари 2-3 соатдан кейин бошланади. Беморларда коринни пастки сохасида тулгоксимон огриклар, тез-тез ёлгон чакириклар, тенезмлар, ичи тулик бушамаслик хисси булади. Ич кетиш тезлиги 1 суткада 10-20 мартагача булади. Ажралма кам булади, ахлат характерга эга шиллик ва кон аралаш булади.
Объектив курикда бемор харакатсиз, кузгалувчанликнинг ошиши, териси рангпар, пульси тез, систолик артериал босим 100 мм.сим.уст.гача тушиб кетади, юрак тонлари бугиклашган, тили ок караш билан копланган, курук. Пальпацияда коринда девори кискарган, сигмасимон кисмда кучли огрик, купрок йугон ичакни бошка кисмларида хам кузатилиши мумкин. Ректоромоноскопияда диффуз катарал-эрозив узгаришлар, майда кон куйилишлар билан, баъзида шиллик каватда яралар кузатилади. Гемограммада лейкоцитоз, таёкча ядролилар чапга силжиши, ЭЧТ ошиши аникланади.
Интоксикация ва диарея 2 кундан то 7-5 кунгача давом этади, спазмлар узокрок сакланади, пальпацияда йугон ичакда огрик ва инфильтрация сакланади. Ичак шиллик каватининг тулик морфологик тикланиши ва организм функциясини нормаллашиши 1-1,5 ойдан кейин бошланади.
Огир кечиши -касаллик жуда тез бошланиши билан характерланади, кескин кучли умумий токсикоз, юрак кон томир тизимини чукур бузилиши, колитик симптомни ёркин симптоматикаси кузатилади. Касаллик ута уткир бошланади, тана харорати калтираш билан 40 С гача кутарилади, бемор кучли бош, асосан оёк-кулларда огрикка, кескин умумий холсизлик, урнидан турганда бош айланиши, иштахани умуман йуклигига шикоят килади. Кам холларда кунгил айниш, кайт килиш, ихчок тортиш шикоят килади. Интоксикация билан бирга колитик синдром ривожланади. Беморларда коринда огрик, кучли тенезмлар ва тез-тез чакириклар булади. Ич келиши суткасига 20 мартадан куп, купинча дефекация сонини санаш кийин («саноксиз ахлат»). Сфинкторнинг парези хисобига беморларда орка чикарув йулини очилиб колиши, нажасдан тухтовсиз, «гушт ювиндиси» куринишида конли некротик масса ажралади. Пульс тезлашган, артериал босим, асосан диастолик пасайиши, юрак тонлари бугиклашган, упка артерияси устида I тон акценти эшитилади. Тили нам, калин ок караш билан копланган, йугон ичак кучли огрик хисобига кийин пальпацияланади.
Ректороманоскопияда ичак шиллик кавати фибриноз яллигланган, куп учокли кон куйилишлар ва некроз аникланади. Фибриноз парда ва некротик масса кучгандан кейин, секин битувчи яралар хосил булади.
Периферик конда: лейкоцитоз 12-15х10\л, абсолют ва нисбий нейтрофиллез, лейкоформулани кескин чапга силжиши ва нейтрофилларни токсик донадорлиги, ЭЧТни 30 мм\с гача ошиши кузатилади. Сийдикда оксил, эритроцитлар топилади.
Касалликни авж олиш даври давомийлиги 5-10 кунни ташкил этади. Согайиш аста-секин кузатилади, инфильтрация ва ичакни огриши 3-4 хафтагача давом этади, шиллик каватнинг тулик нормализацияси 2 ойдан кейин тикланади.
Хозирги пайтда дизентериянинг огир шаклларида 3 та беморлар гурухи фаркланади:
1. Умумий токсикоз белгилари кучли намоён булган беморлар. Бу шаклида касалликни биринчи 5-7 кунида инфекцион токсик шок юзага келиши хавфи юкори.
2. Огир шаклини утказган шок ривожланишига мойиллиги булмаган беморларда касалликни 2-3 хафтасида уткир юрак-кон томир етишмовчилиги натижасида улим юзага келиши мумкин. Купинча ноадекват дастлабки даволаш бошланиши натижасида ривожланади.
3. Касаллик узок вакт (3 ойдан куп) давом этувчи беморларда фибриноз- некротик ёки флегмоноз некротик ичак яллигланишида беморлар полиорган етишмовчилик натижасида халок булишади.
Гастроэнтероколитик вариант
Касалликни бошлангич белгилари гастроэнтеритик ва интоксикацион синдром хисобланади. Бу вариант учун киска инкубацион давр, бирдан кучли бошланиши характерли. Кейинчалик энтероколит симптомлари юзага келади. Касаллик калтираш, тана харорати 38-39 С гача ошиши, енбош сохасида огрик, кунгил айниши ва куп марта кайт килиш кузатилади. Бир неча вактдан кейин бутун корин буйлаб огрик ва гулдираш бошланади, елгон чакириклар булади. Ажралмалар куп, суюк, оч-сарик еки яшил рангда хазм булмаган овкат булаклари билан, шиллик аралаш.
Объектив курикда сувсизланиш белгилари пайдо булади, кузлари киртайган, конъюктива суюклиги камайган, огиз бушлиги шиллик каватлар ва халкум куриши, ихчок тортиш. Пульс тезлашган, авртериал босим пасайган, юрак тонлари бугиклашган, пальпацияда коринда кучли гулдираш, йугон ичак буйлаб шовкинаникланади. Касалликни 2-3 кунида елгон чакириклар кузатилади, тенезмлар, ахлат шиллик аралаш,баъзида кон аралаш, сигмасимон ичакда огрик кузатилади. Ректороманоскопияда- катара леки катарал- эрозив проктосигмоидит аникланади. Бу вариант уз ичига енгил, урта огир, огир кечишни олади. Касалликни огилик даражасини,сувсизланиш боскичига караб аникланади. Енгил кечишда сувсизланиш сиптоми кузатилмайди.
Урта огир кечишда дегидратацияни I- боскичи суюклик йуколиши 1-3 % тана вазнига) белгилари. Огир кечишида дегидратация II-III- боскич (суюклик йуколиши 4-9 % тана вазнига) кузатилади.
Гастроэнтерик вариант гастроэнтероколитик варианга ухшаб кетади. Асосий симптом гастроэнтерит ва дегидротация белгилари. Колитик симптоматика унчалик юзага чикмаган.
Дизентерияни суст кечиши касалликни хамма вариантларида кузатилади. Бунда касалликни минимал субъектив характерлари юзага чикади.
Объектив белгилардан: пальпацияда сезувчанликни ошиши ва сигмасимон ичакни торайиши, копрограммада ва ректоромоноскопияда патологик узгаришлар аникланиши ( катарал полисигмоидит).
Касалликни огир кечиши организмни сувсизланиш боскичига боглик. Енгил кечишида сувсизланиш белгилари кузатилмайди. Урта огир кечиши сувсизланиш I- боскич. Огир кечишда сувсизланиш I-II боскич,организмда суюклик йукотилиш 4-10 %суюклик тана вазни.
Суст кеишидизентерияси хаммавариантларда кузатилади, минимал клиник куриниш булган. Диагноз куйиш учун факат лабаратор текширишлар ва ректоремоноскопияда ичак деваридага узгаришларги аниклаш мумкин.
Уткир дизентирияси суст кечиши касалликни енгил шакли хисобланади, минимал субъектив белгилар билан. Клиник текширувларда сигмасимон ичакда огрик аниклайилади. Ректорамсиноскопик текшуривда катором полисигмоидит аникланади. Ажралмани микроскопик текширувда эса, куп микдорда шиллик ва лейкоцитлар сони ошганлигик уринади ( более 15 в поле зрения). Уткир дизенфекция. Суб клиник шаклида диагноз фекалийда шигеллар ажралиши ва серологик реакцияда шигаллар карши антителарни титри ошиши асосида куйилади.
Кам фоизларда (1-5%) касалликни чузилувчан кечиши кузатилади. Касаллик давомийлиги 1-3 ой, бунда диарея кобзият билан алмашиб килади, коринда кучиб юрувчи огриклар булиб, асосан корини пастки сохасида. Беморда иштахаси пасаяди, умумий холсизлик кузатилади, тана вазни йукотилиши кузатилади.
Диагноз сур дизентерия куйилади факат касаллик кечиши 3 ойдан ёшганда.
Клиник кечиши рецидивирланг ва тухтавсиз вариантлар кузатилиши мумкин.
- Рецидивирланган вариант – сур дизентерияни рецидив даврида клиник жихатдан Касалликни уткир шаклик ухшаш булади: даврий равишда кучли булган ичак диспепсияси коринда огрик билан кечиб, сигмасимон ичак пальпацияда унинг спазма ва огриллиги ва тана харорати субфебрил. Сигмасимон ва тугон ичак шиллик коватдаги узгаришлар касалликни уткир шаклидагидек булади, аммо шиллик каватлар шикастланган майдонлари атрофияланган ёки кам узгаришли булиши кон томир расми кучайган булади. Рецидивлар орасидаги ёруг ораликлар да беморнинг ахволи коникарли булади.
- Узлуксиз варианти – сур дизентерияда хам учрайди. У ОИТ да чукур узгаришлар ривожланиши билан характерланади. Интоксикация симптомлари суст булиши Ёки умуман б-маслиги хам мумкин, беморларни кориндаги огрик, кун давомидаги бир нечта марта диарея ёки ич кетиши кузатилади. Ахлат кашасимон, яшил рангда. Ремиссил кузатилмайди. Касаллик белгилари ривожланиб боради, беморларда тана массаси камаяди, кузголувганлик пайдо булади,дизбактериоз ва гиповитаминоз ривожланади.
Шигеллалар бактерио ташувчанлиги. Уткир дизентерия утказган беморлар 3 ойгача узидан шигелла ажратиши холга айтилади, бунда касалликнинг клиник белгилари булмаслиги ва ректоромоноскопик белгилар булмаслиги ва ректоромоноскопик белгилар реконвелесцит бактерио ташувчиларда булиши мумкин.
Транзитор бактериоташувчанлик – бу соглом одамда бир марталик шигелла атритиш, бунда 3 ой мобанида ичак дисфункцияси кузатилиб, дизентерия билан огримаган булади.
Асорати.
Йугон ичка. ярали узгаришлар билан боглик булган ичакдан тошкари асоратланган булади :
1. “Ичак” асоратлари:
- ичак ичи кон кетиши
- яра перфорацияси (микроперфорация) парапрактит ривожланиши билан
- ичак флегмонаси
- перитонит
- йугон ичакнинг- чандикли стенози
2. Ичакдан ташкари асоратлари:
- бронхопневмония
- пиелит ва пиелонефрит
- жигарни пилефлебитик абсцесси
- иккиламчи амилоидоз
- ичак девори гангренаси(анаэроб инфекция кушинганда)
- shigella flexneri билан инфицирлангларда сурункали артрит HLA-B27 билан булиши
- Инфекцион токсик шок
Диагностика.
Дизентерия диагностикасида клиник эпидемиологик малумотларга асосланиб куйилади.
Дизентерияни лаборатор тасдиклаш учун бактериолагик ва серологик усуллардан фойдаланилади. Куп холатларда шигелаларани ахлат ва кусук массалардан бактериологик усул билан аниклаб билан ташхис куйилади. Григорьев-Шиги дизентериясида эса конда аникланади. Дизентерия таёкчаларни усишини кучайтириш учун куйидаги коидаларига риоя килиш керак. Тувакда ва судналарда иссик сувда ювилиши керак, бу нарса дезинфекциялувчи воситаларни колдикларни колдирмаслик учун келдиради; материални экиш учун янги ажралммалардан фойдаланилади ахлат консиз шиллик-йирингли жойдан олинади. Ахлат материлини тезлк билан лабаратория олиб борилади, агар иложи булмаса ахлатни пробиркага консерванлар (30 % глицерин ва 70 % Na Cl изотоник эритмаси) солиниб музлатгичда (1-4 C) сакланади. Ахлатни катик озик мухида (эндо ёки левин, мухитга куйишлади), булим ичида килинади.
Лаборатор ташкисда серологик усулдан фойдаланиш врач учун ретроспектив натижа беради, чунки махсус антителалар титри аста-секин усиб боради. Охирги йилларда амалиётга экспресс диагностика усули кенг кулланинокда, ажралмалар шигелла антигенларрини (РКА,РЛА,РНГА антиген диагностика билан ИФА), бундан ташкари РСК ва агрегат гемоглютинация. Даволаш чора тадбирлари давомида дисбактериоз даражаси ва шаклини аниклаш катта фойда беради.
Агар бу холатда касаллик атипик кечса (гастроэнтерит, гастроэнтероколит куринишида) касалликни дизенттоксикацияли табиатлилигини истесно килиш учун ректоромоноскопия утказилади. Уткир резентерияда малумки йугон ичак дистал кисми шил коватда каторал- геморрагик, эрозив, ярали, фибриноз булиши мумкин. Сурункали дизентерия хуружида ичак шиллик коватида атрофик узгариш кузатилади.
Ахлатни-копроцитологик текшириш диагностик мухим ахамиятга эга. Уни ёрдамида йугон ичак дистал кисми зарорланганлигини аниклаш мумкин. Ахлатда куп микдорда иш ва лейкоцитлар (куриш майдонида 15 хужайрадан куп), шиллик коват бузилиши ёки кон куюлиши хакида маълумот беради.
Диференциал ташхис.
Уткир дизентерияни овкат токсик инфекцияларида токсикоинфекция, сальмонелез, эширихиоз, ротовирус, гастроэнтерит, амебиоз, холера, носпецифик ярали колит, ичак усмалари, ичак гельментозлари, ичак туткичи кон томирлар тромбози, ичак тутишини ва бошка холатлар билан диф. диагностика килиш керак касалликнинг катарал вариантида уткир бошланиш интоксикация ва иситма коринг чап енбош сохасидаги тулгоксимон огриклар, ахлатни шиллик, кон аралаш кам келиши, елгон чакириклар, тенезмлар, пальпацияда сигмасимон ичакни катикланиши, огриклилиги кузатилади касалликнинг бу варианти енгил кечганда кутсиз интоксикация булади, ахлат суюк кон аралаш булмайди гастроэнтеритик вариантида клиник жихатдан сальманелездан фарк килмайди; гастроэнтероколит варианти эса касалликни динамикасида колит белгилари яхши ривожланган булади. Уткир дизентерия суст кечганда клиник ташхислаш кийинчилик тугдиради.
Сурункали дизентерияни диф. диагностикада йугон ичакдаги онкологик жараёнда ва биринчи уринда колит ва энтероколитлардан фарклаш керак ташхис куйишда анамнезида охирги 2 йил ичида дизентерияда утказганлиги, доимий ва даврит кашасимон паттологик ажралмалар билан ахлат ажралиши ва кориндаги огрикларда ахамиятга бериш керак сигмасимон ичак пальпациясида огрикли ва спазми, тона вазнини комайиши, дисбактериоз ва гиповитаминоз булиши ахамиятни эга.

ДАВОЛАШ .
Санитар-моиший шароит коникарли булса, дизентерия билан огриган беморларни уй шароитида даволаш мумкин. Дизентерияни огир кечишида, карияларда, 1 ёшгача булган болаларни, огир ёндош касаллиги булган беморларни хамда эпидемик курсатмалар булган госпитализация килинади.
Урта огир ва огир турларида ярим ёток ёки ёток режим буюрилади. Уткир даврида ичак бузилишлари булган холларда стол № 4 буюрилади. Умумий ахволни яхшилаш, ичак дисфункциясини камайтириш ва иштахани яхшилаш моксадида беморларга стол № 2, стационардан чикишидан 2-3 кун олдин эса беморларни умумий стол № 15 буюрилади.
Уткир дизентерияни урта огир ва огир кечишда асосий этиотроп даво антибактериал терапия хисоблади. Урта терапевтик дозада, 1 курс 5-7 кун – фторхинолинлар, тетрациклинлар, ампицилинлар, цефалоспоринлар ва комбинирлашган Сульфаниламидлар (катримоксозал). Клиник эффектни яхшиланишга карамасдан, антибиотикларни эхтиёткорлик билан буюриш керак (дисбактериоз юзал келиши мумкин). Бунга тошкари дизентерия кузгатувиларни этиотроп препаратлари ошиб бормокда, айникса левомицитинга, доксициклинга ва котримоксазалларга. Нитрофуран препаратлар катори (масалан, фуразолидан 0,1 дан) ва нолидик кислоталарини ( невиграмон 0,5) 4 марта, 3-5 сутка) хозирда хам кулланилмокда, аммо уларни эффекти пасаймокда.
Эрсефурил – ягона эримайдиган нитрофуранлар ҳосилалари бўлиб, фақат ичак бўшлиғида ўз фаоллигини намоён қилади Эрсефурилнинг таъсирларини ўрганиш бўйича ўтказилган айрим тадқиқотлар нифуроксазидга чидамли бўлган микроблар ва плазмидаларнинг мавжудлигини тасдиқламади.
Йўриқнома бўйича – 6 ёшдан (капсулада)
Нифуроксазид 1 ойликдан бошлаб қўлланилишига рухсат берилади.
Агар капсуладан кукун тўкилса, 6 ёшгача болаларда қўлланилиши муаммо туғдирмайди
Дозалаш тартиби:
 6 ойгача ½ капсуладан Х 2 – 3 маҳал
 6 ойдан 6 ёшгача 1 капсуладан Х 2 – 3 маҳал
 6 ёшдан: 1 капсуладан Х 3 – 4 маҳал
Касалликнинг гастроэнтерит вариантида антибактериал препаратларни куллаш курсатилмаган, узок клиник тузалиш муддати ва санацияси, иммун активликни пасайиш, дисбактериоз юзага келиши хисобига.
Шунинг учун эубиотиклар (бифидумбактерин, бификол, колибактерин, лактобактерин ва б.) куллашга курсатмалар ошган. Суткасига 5-10 доза 3-4 хафта буюрилади.
 Пробиотиклар: «тирик микроорганизмлар”, етарли миқдорларда қўлланилганда хўжайин - организм саломатлигини яхшилайди
 Пребиотиклар: ҳазм бўлмаган моддалар бўлиб, улар бактериялар-комменсалалар ҳаёт фаолияти ёки ўсишининг селектив стимуляцияси йўли билан хўжайин организми учун фойдали физиологик таъсирни таъминлайди.
 Синбиотиклар: ҳам пробиотиклар, ҳам пребиотиклар сақлайдиган маҳсулотлар
Дизентерия Флекснер ва зоннада поливолентли дизентерияли бактериофак буюрилади, Флекснер ва Зонне специфик лизис учратади. Препарат суюк холда ва кислотага ичидамлили кобик билан копланган таблетка шакллида чикарилади. Овкат йишидан 1 соат олдин 30-40 мл 3 махал ёки 2-3 таблеткадан 3 махал берилади. Суюк бактериофагни ректал юбориши хам мумкин.
Курсатмалар караб дезинтоксикацион терапия утказилади. Кучсиз сувсизланишда эса орал регидратация (глюкосолин, регидрон, ВОЗ суюкликларини ва бошкалар) буюрилади. Кучли интоксикация холларда в/и томчилаб 10% альбулин эритмаси, бошка полион тузли эритмалар (трисоль, лактасоль, ацесоль, хласоль), 5-10% глюкоза эритмаси инсулин кушиб юборилади.
Иммуномодуляторлар буюрилади(касалликни сур. шаклида назорат остида иммунограмналар килинади), комплекс фермент препаратлари ( панзинорли, мезим форте, фестал ва бошкалар), энтеросорбент) смекта, эктеросорб, «Полисорб-МП» ва бошкалар.
Ҳолат бўйича бир вақтнинг ўзида:
 орал регидратация + детоксикация (Смекта) – агар кўп миқдорда суюқлик йўқотилган бўлса, (ич кетиш ва қайт қилиш суткасига 5 мартадан кўп бўлса, нажас – жуда суюқ
 симптоматик терапия (қусиш – қусишга қарши; спазмларда – спазмолитиклар; гипертермия – иситма туширувчи дори воситалари)
Уткир даврида йугон ич спазмини бартараф килиш учун куйидаги дори воситалардан фойдаланилади: дротоверин гидрохлорид ( но-шпа) 0,04 дан 3 махал, папаверин гидрохлорид кунига 0,002 дан 3 махал, либеверин (дюспаталин). Кучсиз булган огрикли синдромда но-шпа 2 мл 2% м/и ёки 2% 1-2 мл платифиллин гидротарторат т/о га.
Кучли тенезмларни новокоин эритмаси (95% 50-100 мл) билан микроклизма килинади, ректол шамчалардан фойдаланилади. Буриштирувчи воситалар Виколин ёки викаир кунда 1 таб 2-3 мах.
Агар касалликнинг энг бошида қўлланилиши бошланса даволаш самарадорлиги сезиларли даражада ошади:
 Ичак антисептики (Эрсефурил): 5 – 7 кун
 Пробиотик (нормал ичак микрофлораси препарати): 10 – 14 кун
 Фермент: 5 – 10 кун

Реконвалесценция даврида беморларни Йугон ичак дистал кисми шиллик коватдаги кучли яллигланиш ва секинлашган репарациясида эфколипт, ромашка, наматак ва облепиха ёги, ванилин дамламлари билан микроклизмалар келиши яхши нотда беради. Cур. дизентерия даволаш мураккаб булиб, хар бир касални иммун статусини хисобга олган холда индивидуал ёндошиш талаб килинади. Шу муносабат билан касаликларни стационар даволаш самаралирок булади. Касалли рецидиви кузишида уткир дизентерияни Даволашдаги дек йул тутилади. Шу билан бирга антиботиклар ва нитрофуринларга уткир формасига нисбатан саморалиси камрок. ОИТ ни максимал химоялаш учун диетатерапия килинади. Физиотерапияларни, даволаш клизмалар эубиотиклар тавсия этилади.
ПРОФИЛАКТИКА.
Дизентирия профилактикасида хал килувчи уринни гигиеник ва санитар-комунал тадбирлар мухим ахамиятга эга. Озик-овкат муоссасалари бозорлар, умум овкатланиш жойлар, ишлаб- чикарувчи дуконлар, болаллар муоссосалари ва сув билан таминловчи объектларда санитар режимни саклаш лозим. Шахсий гигиена койдалари риоя килиш катта роль уйнади. Болаларни ойлада, болаллар муосассаларида гигиеник куниклар ургатиш керак. Ахолий орасида сифатсиз ичиллик суви ( термик ишлов берилмаган) ва ифлосланган сув хавзарида чумилмослигини таминлаш учун санитар окартирув ишларини олиб бориш катта ахамиятни. Маълум бир касиб эгалари ичида ( озик овкат корхона ишчиларида, умумовкатланиш объектларида ва орик овкат махсулотлари сотувчиларда, мактабгача булган муосассаларида ва б.) гигиеник таъмин бериш мухим ахамиатга эга. Уткир дизентирия билан огриганлар клиник согайгандан кейин 3 кундан кам булмаган муддатда касаллхонага чикарилади ( тона харорати пасайиш, интоксикация белгилаини сусайиш, коринда, ичакда спазм ва огрикни камайиши; контрол ректоромоноскопия ахлатни бир марталик бак, текширувда манфий, этиотроп терапия тугагандан 2 кун кийин топширилади. Озик-овкат билан ишловчилар ва улар билан бирга бирга булган одамлар бак. тасдиксиз стационардан чикарилади,ва юкоридаги шартлани хисобга олган холда. Агар бак.текширув бу шахсларда тасдикланса, ахлат бак.текширувни1-2 кунлар интервал билан шу шароитлардан роия килган холда 2 марта утказилади. Улар 3 ой 6 ойгача диспансер назорат остида туради.Дизентерия билан огриган беморлар билан контакт булган одамлар-. 7 кун мобайнида тиббий назорат килинада.Уюшган жамоаларда дизентерия билан касаланган беморлар аникланса, улар билан контакти булган шахслар кайта бактериологик текширув утказилади. Контактда булган беморлар билан химиотерапия утказилмайда
ОКИБАТИ.
Дизентерия касалланиб даволанган беморлар окибати хайрли булади. Бирок касаллик карилларда огир кечса, айникса кон айланиш аъзолаи сур. Касалликлари упка, буйрак,эндокрин система ва умумий организм нинг чарчаши (оксил дистрофиялари)да улим холлари олиб келиш мумкин.


II.Талабалар учун методик қулланма
2.1 Муаммо:
ҚВП ва ШВП шароитларида Ичак инфекциясини олиб бориш тактикасини танлаш ва утқазиш.
2.2Иккинчи муаммо:
1.Ташқи куриниш таҳлили
2. Этиологияси ва ривожланиш фактори булган дастлабки ҳолат ва анамнез таҳлили.
3.Кузатув таҳлили.
4.Диагностика методи учун муҳим танлов.
5.Олинган маълумотларга асосланиб қиёсий ташҳис утқазиш.
6 ҚВП ва ШВП шароитларида муаммонинг ечимини танлашда туғри қарорга келиш.
2.3 Ечим алгоритми.
1.Ташқи куриниш таҳлили учун навбатдаги текширув
-тери ва шиллиқ қаватларни куздан кечириш
-юз (куз,тил)
2.Анамнез таҳлили
-бошидан утқазган касалликлари
-ижтимоий - оилавий анамнез
-эпидемилогик анамнез
3.Куздан кечириш таҳлили
- Пульс, АҚБ, нафас олиш сони, тери қоплами
- Упка ва юрак аускультацияси
- Қорин пальпацияси
4.Диагностика учун муҳим услуб танлаш
-УҚТ, УСТ
- иммунофлюоресценция ёки ИФА
- РТГА, РСК
5. ҚВП ва ШВП шароитларида муаммо ечимида туғри қарорга келиш
-зарур даво режаси
-тез тиббий ёрдам курсатиш
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » ИЧАК ИНФЕКСИЯЛАРИ
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter