Понедельник, 17.12.2018, 19:32
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

МЕНИНГОКОКК ИНФЕКЦИЯСИ - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » МЕНИНГОКОКК ИНФЕКЦИЯСИ
МЕНИНГОКОКК ИНФЕКЦИЯСИ
GiyosДата: Вторник, 16.07.2013, 23:15 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2491
Репутация: 45
Статус: Offline
Этиологияси. Бу инфекциянинг кузгатувчиси менингококк булиб, уни 1887 йилда Вексельбаум кашф этган. Менингококклар кўпинча лейкоцитлар ичида кушалок булиб куринади. Уларнинг ташки куриниши кофе донига ухшайди. Улар грам манфийдир. Менингокк парчаланганда эндотоксин ажратади. Менингококнинг A,B,C,D,E серотиплари бор. Улар ташки мухитда узок вакт тирик саклана олмайди, куёш нурлари ва совуклик таъсирида тез халок булади. Оддий дезинфекция моддалари (фенол, хлорамин, спирт эритмаси, карбол кислотаси) менингококкларни бир неча минут ичида улдиради.
Эпидемиологияси. Инфекция манбаи- бемор ва бактерия ташувчилардир. Атрофдагиларга менингококк инфекциясини куп юктирадиган хавфли манба- енгил ва билинар-билинмас шакли билан огриган беморлар хисобланади. Баъзи холларда менингокк инфекцияси назофарингит куринишида кечади. Назофарингитни менингококк кузгатганини факат бактериологик текшириш йули билангина аниклаш мумкин, халос. Бундай беморлар кўпинча касалхоналарга ёткизилмайди, шунга кура улар инфекцияни таркатиб юраверади. Бурун, халкум, томок шиллик пардасининг сурункали яллигланиши бактерия ташиб юрувчиликка кулайлик тугдиради. Менингококк инфекцияси 14 ёшгача булган болаларда ва ёшларда купрок учрайди. Менингококк инфекцияси билан касалланиш урта хисобда 10-15-20 йил оралатиб купайиб туради. Бу инфекция эпидемияси кўпинча мактаб ва богча ешлардаги болалари орасида бошланади. Менингококк инфекцияси киш ва бахор (февраль - май ойларида) купаяди. Инфекция хаво-томчи йули билан юкади. Бемор йуталганида ва гапирганида тупук заррачалари билан менингоккларни ташкарига чикаради. Бу менингокклар идиш-товок, сочик ва бошка буюмларга тушади ва шу буюмларни тутган одамга инфекция осонлик билан юкади.
Патогенез.
Патогенезни ишчи тизими
1-фаза - хаво билан кузгатувчини организмга кириши
а)хаво-томчи оркали
б)контакт оркали
2-фаза - назофарингеал (кугатувчини мосланиши ва махаллий таъсири- ташувчанлик ва назофарингит)
3-фаза - лимфогематоген йул билан таркалиши (коккцемия сепсис билан еки у сиз)
4-фаза - метастаз учогларнинг ривожланиши (паренхиматозли диссеминация: менингит, менигоэнцефалит,менингоэнцефаломиелит,миокардит,пневмония
артрит ва х.к.
5-фаза - колдиклар
Менингокк бурун, халкум шиллик пардаси оркали организмга киради. Менингокк юкканларнинг 20-30% да ринофарингит бошланиб, у симптомсиз утади. Баъзан менингокклар шиллик каватдаги махаллий тусиклардан осонгина утиб, лимфа ва кон оркали бутун организмга таркалади ва шундай килиб, умумийлашган, таркок инфекцион жараён, яъни менингокк бактеремияси (септицемияси) бошланишига сабаб булади.
Менингокк септицемиясида беморнинг ахволи огир булиши, бактеремия ва токсинемияга боглик. Касаллик патогенези ва яшинсимон тезлик билан кечишида инфекцион-токсик шок холатинни ахамияти катта. Бунда беморларнинг терисига, кул-оёк бугимларига ва кузнинг кон томирлари пардасига кон куйилади. Касалликнинг бундай хилини менингококкцемия (менингокк инфекциясининг менингитсиз кечадиган хили) деб юритилади. Кўпинча менингококклар гемато-ликвор тусигини енгиб утиб, бош миянинг юмшок пардасини зарарлайди, бунда холатта менингит бошланади. Макроскопик куринишда-бош мия йирингли калпок билан копланган, юмшок мия пардаси йирингдан буш жойларида кизарган ва шишган. Жараеннинг кайтиш даврида тукималларда узгаришлар содир булади. Бунинг натижасида тишиклар (Можанди, Люшка,сильвиев водопровод ) бекилиб колади ва беморларда гидроцефалия кузатилади. Яллигланиш жараёни бошка кушни тукималарга (бош мия, орка мия, эпендимага) хам утадиган булса, касалликнинг бошка клиник шакллари (менингоэнцефалит, миелит, эпендиматит симптомлари) пайдо булади.
Клиника. Менингококк инфекциясининг инкубацион даври 1 кундан 10 кунгача чузилади.
Менингококк инфекциясининг классификацияси.
1. бирламчи локал шакиллари:
а) менингококк ташиб юрувчилик;
б) ўткир назофарингит
в) пневмония.
2. Гематоген таркок шакиллари:
а) менингоккцемия;
б) менингит;
в) менингоэнцефалит;
г) аралаш (менингоккцемия+ менингит);
д) кам учрайдиган турлари (эндокардит, артрит, иридоциклит).
Огирлик даражаси:
1.енгил
2.урта огир
3.огир
4.жуда огир (яшинсимон)
Кечиш давоми:
1.Ўткир (бир ойгача)
2.чузилган ( бир ойдан ортик0
3.яшинсимон (бир сутка ичида улиш кузатилади)
4.сурункали
Асоратлари:
Дастлабки:
1.инфекционно-токсик шок
2.бош мияни ўткир шиши, ўткир буйрак етишмовчилиги
3.эпендиматит, гидроцефалия, миокардит,полиартрит ва х.к
4.3,4,7,8 жуфт бош мия нервларни жарохатланиши
5. парез ва параличлар
Кечки
1.астено-вегетатив синдром
2.мия гипертензияси
3.эпилепсия
4.эндокринопатия ва бошкалар.
Менингокк ташувчилик - касалликнинг субклиник тури булиб, хеч кандай симптомлари куринмайди.
Ўткир назофарингит. Менингококк инфекциясининг бу тури жуда куп учрайди. харорат субфебрил даражага кутарилиб, озгина интоксикация булади. Беморнинг боши огрийди, томоги кичишиб курук йуталади, бурни битиб колади,кейин бурундан шиллик окади. Баъзи холларда интоксикация кучлирок булади, харорат 5-7 кунгача чузилади. Беморнинг боши айланиб кусади, мушаклари огрийди. Назофарингитда халкум, томок шиллик пардаси шишиб кизаради. Айникса халкумнинг орка томони купрок кизариб шишади ва уша ердаги лимфоид фолликулалар катталашиб, кип-кизил булиб кузга ташланиб туради. Томок, халкумдаги бу узгаришлар 1-2 хафтагача давом этади. Упкада бронхит ривожланади. Назофарингит менингококк эпидемияси вактларида инфекция учогида клиник текширишлар натижасида аникланади. Менингоккли назофарингитни даволашда антибиотиклар ичириш билан кифояланилади. Одатдаги дозада оксациллин, ампиокс, левомицетин, тетрациклин, эритромицинлар тайинланади. Бу дорилар 3-5 кун берилади. Бундан ташкари сульфаниламид препаратлари берса хам булади. Беморлар томоги тез-тез чайиб туриш тавсия этилади.
Пневмония. Баъзан менингокк бирламчи пневмонияга сабабчи булади. Бунда менингококк инфекциясининг бошка аломатлари куринмайди. Менингокк пневмонияси кўпинча узок вакт давом этади ва беморнинг ахволи анча огир булади.
Менингококкцемия (менингококкли сепсис). Менингококк бактеремияси баъзан менингиал симптомларсиз утади, бошка холларда эса менингит хам менингококкцемия учрамокда. Бу форманинг клиникаси турлича булиши мумкин. Баъзан менингококкцемия енгил утади, бунда беморнинг харорати 2-4 кун кутарилиб туради, озгина интоксикация булади. Беморнинг ахволи огирлашмайди. Менингококкцемиянинг бундай турини аник белгилаш кийин. Менингококкцемия аксари бирдан бошланади, 6-8 соат давомида харорат 38-400С гача кутарилади. Интоксикация билан бир вактда менингизм белгилари пайдо булади: бош каттик огриди, бемор талвасага хам тушади, кўпинча кайт килади ва бехуш булиб ётади. Шуниси борки, мия пардалариниг яллигланишига хос ушбу симптомлар булгани холда орка мия суюглигида яллигланишга хос узгаришлар топилмайди. Касаллик бошланганидан кейин 8-12 соат утгач бемор баданида геморрагия аломатлари куринади, майда тошмалар билан бир каторда 0,5-1см катталикдаги конталашлар пайдо булади. Бадандаги тошманинг юлдузчаларга ухшаш булиши жуда характерлидир. Бу тошмалар кўпинча думба, сон, болдир, куз ковоги, куз склераси ва баъзан юзда пайдо булади. Иситма 1-2 кун юкори булиб туради (39-400С), сунгра у турлича куринишда давом этади, кейинрок субфебрил даражага тушади. Кучли интоксикация пайтида тахикардия, гипотония, хансираш аникланади. Бемор тили караш билан копланади, у куп чанкайди, чакалок болаларда диспепсия белгилари (кусиш, ич кетиш) кузатилади. Менингококкцемияда баъзан бугимларнинг синовиал пардаси зарарланиб полиартрит симптомлари пайдо булади, кузнинг томирли пардаси яллигланади. Бунда куз парданинг ранги узгариб тук кизил тусга киради. Эндокардит, пневмония камрок учрайди. Кон текширилганда анчагина лейкоцитоз (20000-40000), нейтрофилёз борлиги, лейкоцитар формуланинг чапга сурилгани аникланади, анэозинофилия хам булади. Менингоккцемияни уз вактида тугри даво килинса, касаллик кўпинча беморнинг согайиши билан якунланади. Яшин тезлигида кечадиган менингококкцемия жуда кучли интоксикация билан таърифланади. Касаллик бошланиши билан бемор хушини йукотади ва хар-хил тартибсиз харакатлар килаверади, уни кетма-кет тутканок тутиб туради. Беморнинг юзи кизарган ва буртган булади. Шиллик пардалар ва тери кизариб, кукариб туради. Касаллик бошланишида тахикардия урнига брадикардия аникланади, кон босими кутарилади. Нафас аритмияси ва бош мия шишига хос белгилар пайдо булиши хавфли аломат хисобланади. Мана шундай холда ётган беморни бирданига нафаси тухтаб, улиб колиши мумкин. Бош мия шишганда узунчок мия катта энса тешигига кириб колиб эзилиши мумкин. Баъзан ўткир менингококк сепсисида буйрак усти безларига кон куйилади ва Уотерхауз-Фридериксен синдроми куринади. Бу синдром жуда кучли интоксикация, кайталаниб турадиган коллапс белгилари ва бош мия зарарланишига хос булган бошка симптомлар билан таърифланади. Бу узгаришлар тусатдан бошланади. Бемор эти увишиб, калтирайди. Харорат жуда юкори кутарилиб, бемор хушидан кетади, кусади. Касаллик бошланишиданок бадан терисига кон куйилади, петехия тошмаси куринади. Пульс жуда тез ва суст уради, кейинчалик мутлако кулга илинмайди. Кон босими борган сайин пасая беради. Бемор хансираб нафас олади. Менингиал синдром аникланади. Конда юкори лейкоцитоз ва нейтрофиллар формуласининг чапга сурилиб колгани кузга ташланади. 15-30 соат ичида бемор кома холатига тушиб, улиб колиши мумкин. Беморнинг бунчалик эрта улишининг сабаби буйрак усти безларига кон куйилишидир.
Сурункали менингоккцемия. Менингокк инфекциясининг бу хили кам учрайди, бир неча хафтадан бир неча йилгача давом этади. Харорат доимий иситма ёки интермиттенс куринишида булади. Апирексия даврида беморнинг ахволи анча яхшиланади, баданидаги тошмалар анча камаяди. Сурункали менингоккцемияда баъзан артрит, полиартритлар бошланади. Конда нейтрофилёз, лейкоцитоз, ЭЧТ тезлашгани куринади. Сурункали менингоэнцефалитда гломерулонефрит, эндокардитлар бошланиши мумкин. Менингококкцемиянинг менингит билан утадиган хили 25-50% холларда учрайди. Бунда менингококкцемиянинг симптомларидан ташкари бош мия пардасининг зарарланганига хос белгилар аникланади.
Менингит. Инкубацион даври 4-6 кун давом этади. Касаллик тусатдан бошланиб, бемор эти увишиб калтирайди. Харорати 39-400С гача кутарилади. Боши каттик огрийди, кетма-кет кайт килади. Интоксикация тез кучайиб бориб, бемор хадеб безовталанаверади. Баъзи беморлларда, айникса, болаларда тутканок тутади. Иситма турли шаклда булиб,2-3 кундан то 7-14 кунгача, гохида 20-25 кунгача чузилади. Иштаха бугилади, биринчи кунларидек баданда геморрагик тошма пайдо бщлади. Баъзан бадан терисида (касалликнинг огир формасида) майда тошмалардан ташкари 0,5-1 см катталикдаги конталашлар кузга ташланади. Бундай геморрагия белгилари склера, конъюктива, танглай, бурун шиллик пардасида хам учрайди. Баъзан меъда, бачадон, буйракдан ьон кетади. Бемор безовталаниб, алахлайди, уни уйкуга тортаверади, лекин ухлай олмайди. Беморнинг юзи, кузи кизарган ва буртиган булади, у куёш ёки электр нурига карай олмайди. Касалликнинг 2-3 куни учук тошади, жигар ва талок озгина катталашади. Менингиал симптомлар пайдо булади: энса мушаклари тортишиб, кискариб туради. Керниг ва Бруздинский симптомлари яккол аникланади. Болалар бошини оркасига ташлаган холда ётади, катта ёшдаги беморлар эса боши оркага ташланган, оёклари корнига тортилган холда булади. Керниг симптоми ва энса мушукларининг тортишиб, кискариб туриши баъзан 4 ёшгача булган соглом болаларда хам учрайди. Чакалокларда менингитнинг энг характерли симптоми ликилдокнинг таранг тортиб, буртиб туришидир. Талваса катталардагига караганда болаларда купрок булади. Агар бемор болани култик остидан кутариб олса унинг оёклари корнига тортилган холатда булади. Бош мия нервларининг зарарланишига оид симптомлар пайдо булади: анизокория, конвергенция ва аккомодациянинг бузилиши, кузнинг гилай тортиши. Булардан ташкари, оёк-кулларнинг фалажи, ярим фалаж аломатлари учрайди, Россолимо, Бабинский симптомлари аникланади. Эпендиматит синдроми билан кечадиган менингит. Менингит диагнози кеч аникланган ва унга нотугри даво килинган холларда эпендиматит симптомлари пайдо булади. Серозли менингит. Менингит баъзан серозли менингит куринишида утади. Бунда менингиал синдром яккол куринмайди. Орка мия суюклиги тиник булади. Плеоцитоз аникланади (1мл да 200-800 хужайра). Плеоцитоз асосан лимфоцитлар хисобига булади.
Менингоэнцефалит. Менингиал синдром суст ифодаланган булади. Асосан энцефалит симптомлари аникланади, касаллик бирданига бошланади, бемор психикаси бузилиб, уни талваса тутади, оёк-куллари фалаж ёки ярим фалаж булиб колади. Менингококкли энцефалит кўпинча улим билан тугайди.
Дифференциал диагностикаси. Менингококкли менингит тусатдан бошланади, беморни харорати кутарилиб, кусади ва Керниг, Бруздинский симптомлари пайдо булади. Орка мия суюклиги текширилганда хира ва йирингли булади, плеоцитоз яккол куринади. Суюклик таркибидаги оксил модда бир кадар купаяди: 0,6-1,5%, Панди ва Нонне - Аппельт реакциялари мусбат булиб чикади. Орка мия суюклигида менингококклар топилади. Конда лейкоцитоз- 15.000-30.000 ва нейтрофилёз аникланади.
Пневмококкли менингит тусатдан бошланмай бир кадар секинрок бошланади, лекин интоксикация кундан кунга кучайиб боради. Касалликнинг биринчи учоги- пневмония, йирингли отит, трахеобронхит борлиги аникланади. Тула булмаган менингиал синдром билан бирга энцефалит белгилари куринади. Бу хил менингит узок давом этади ва касаллик вакти-вакти билан зурикиб туради. Ана шундай вактда орка мия суюклиги йирингли булиб плеоцитоз купаяди (600-1.300 гача етади). Оксил микдори хам купаяди 6,5-9,7%.
Стафилококкли менингит тусатдан бошланади, харорат 39-400С гача кутарилиб, сепсисга оид симптомлар пайдо бщлади. Ички органларда узгаришлар купрок аникланади. Жигар ва талок катталашади, кон босими пасаяди. Бу менингитнинг энг мухим хусусияти - абсцесслар пайдо булишидир. Шу сабабдан ликворда ва конда стафилококклар топилади. Ликвордаги узгаришлар: плеоцитоз купаяди (1 мм да 1.500-2.000 хужайра топилади). Чуктириш реакциялари мусбат натижа беради. Периферик конда нейтрофиллар купайиб кетади (60-100% гача). Лейкоцитоз 15.000-30.000 атрофида булади.
Сил менингити. Бу касаллик аста-секин ривожланиб боради. Харорат субфебрил даражага кутарилади, сал бош огрийди. Бемор дармонсизлик сезади. Орадан тахминан 1 хафта утгач, менингиал синдром пайдо булади. Касалликнинг 8-10 кунлари бош мия нервларининг зарарланишига оид белгилар кузга ташланади ( куз гилай тортиб туради, анизокория, птоз ва куриш хамда эшитиш ёмонлашади). Аввал беморни уйку тортаверган булса, энди ( уртача 1 хафта утгач) у безовталаниб, ножуя харакатлар кила бошлайди. Эс-хуши хам йуколиб, оёк-куллар фалаж ва ярим фалаж булиб колади. Касалликнинг 3-хафтасида беморни талваса тутади. Кейин бемор кома холатига тушиб, куп утмай улиши мумкин. Синчиклаб сураб суриштирилса, беморнинг ьачонлардир сил билан огриганлиги ёки сил бор беморга якин юрганлиги аникланади. Орка мия суюклиги тиник булади, плеоцитоз куринади (1мл да 200-700 хужайра). Унда оксил купаяди (1,0-3,3%). Панди ва Нонне - Аппельт реакциялари мусбат булиб чикади. 12-24 соат утгач ликворда фибриндан ташкил топган юпка парадача хосил булади. Ана шу пардачадан сил таёкчаларини ажратиб олиш мумкин. Конда лимфоцитоз булади.
Асоратлари. Даво кеч бошланганда турли асоратлар ва колдик аломатлар аникланади. Менингитдан согайган кишиларда астения синдроми (тажанглик, тез чарчаш, бош огриги) учрайди. Ёш болалар менингитдан сунг йигилоки булиб колади. Даволаш пайтида антибиотиклар дозаси кам булса, менингит кайталаниб зурикиши мумкин. Энцефалит билан утадиган менингит учун камдан-кам холда оёк-куллар фалаж ёки ярим фалаж булиб колади. Реконвалесцентларнинг 3% да кулок огир тортиб, кузи хиралашади. Гидроцефалия кам учрайди.
Лаборатор диагностикаси. Периферик конда узгаришлар кузатилади: лейкоцитоз,нейтрофилез, чапга силжиш. Менингит диагнозини аниклашда орка мия суюклигини текшириш жуда мухим ахамиятга эга. Менингококкли менингитида ликвор лойка ва йирингли булади,босими кучаяди(нормада 130-180мм.рт.ст.) плеоцитоз купаяди (1000-10000 хужайра топилади), нейтрофилёз 60-100% аникланади. Оксил микдори 1-3,3% ни ташкил килади. Панди ва Нонне - Аппельт реакциялари мусбат булиб чикади. Канд ва хлоридлар бироз пасаяди (нормада 1,6-2,7).Орка мия суюклиги олингандан сунг беморнинг ахволи бироз яхшиланади.
Бундан ташкари беморнинг бурнидан, кузидан, бугимидан чикан суюкликни, конни экиш мумкин, серологик усуллардан РПГА,ИФА ларни кулаш мумкин
Даволаш. Менингит билан огриган беморни даволаш деярли хамма вакт шошилинч чоралар куришни талаб килади. Давони беморга антибиотиклар, хусусан, пенициллин буюришдан бошланади. Бир кунда 2.000.000 ЕД/кг хисобидан пенициллин м/о юбориб турилади. 3 ёшгача булган болаларга пенициллин 300.000 ЕД/кг хисобидан буюрилади. Беморнинг ахволи жуда огир булса, пенициллин дозаси оширилиб, 1.000.000 ЕД/кг гача етказилади. Пенициллин гематоэнцефалик тусигдан жуда кийинчилик билан утади, яъни кондан бош мияга кам утади. Шу сабадан менингитда пенициллин катта дозаларда юборилади. Пенициллиннинг натрийли тузини венага юбориш хам мумкин. Бир кеча-кундузда 2000000-12000000ЕД дозада томчилаш йули билан венага юборилади. Пенициллиннинг катта дозаси м/о юборилганда, уни орка мия каналига юбориш зарурати йуколади. Даволаш жараёнида пенициллин дозасини камайтириш мумкин эмас, акс холда менингит аломатлари дарров зураяди. Пенициллин билан даволаш харорат тушиб, менингиал симптомлар йуколгунча давом эттирилади. Даво бошланганидан 5-6 кун утгач беморга эндолюмбал пункция килинади. Агар ликворда плеоцитоз камайиб, 1 мл даги хужайралар сони 100 дан кам ва улар асосан, лимфоцитлардан иборат булса, даволаш натижа берган булади. Демак, пенициллин юборишни тухтатиш мумкин. Агар бемор организми пенициллинга нисбатан сезувчан булса, у холда тетрациклин ёки левомицетин ишлатилади. Тетрациклин м/о кунига 25 мг/кг хисобидан, левомицетин эса кунига 80-100 мг/кг хисобидан тайинланади. Левомицетин сукцинат парентерал йул билан юборилганда яхши натижа олинади. Беморга аввал 1-2,5 г микдордаги препарат в/и юборилади, кейин хар 8 соатда уша дозада м/о юборилиб турилади. Даво курси 7 кун. Узок вакт таъсир киладиган сульфаниламидлар хам ишлатилади. Сульфаменометоксин даво бошланишида 1 кунда 2 марта 2 г дан берилади, кейинги кунларда кунига 1 марта 2 г дан бериб борилади. Даво курси 5-10 кун. Даволаш даврида баъзан бемор кайт килади, стоматит белгилари пайдо булиши мумкин.
Патогенетик даво усуллари. Булар асосан, интоксикация (инфекцион токсик шок юз бермаслигига) ва бош мия шиши пайдо булмаслигига каратилган усуллардир. Шу максадда организмга етарли микдорда глюкоза эритмаси, физиологик эритма, плазма юборилиб турилади, кон куйилади. Бу хилдаги дезинтоксикацион даво 1-2 кун давом этади. Шу билан бир каторда дегидратацион даво усуллари хам кулланилади. М/о 20% ли магний сульфат эритмаси, натрий хлорид, кальций хлоридларнинг гипертоник эритмалари, диуретиклар (гипотиазид, новурид) тайинланади. 15% ли маннитол эритмасини (3 г/кг) 30% ли мочевина эритмаси (1 г/кг) билан бирга ишлатилса яхши натижа олинади. Аммо буйрак касалланганида ва геморрагик аломатлар кщринганда мочевина ишлатиш мумкин эмас.
Уотерхауз-Фридрексен синдроми юз берганда (яъни менингококк сепсисининг ута ўткир хилида) венага физиологик эритма, 5% ли глюкоза эритмаси, тегишли дозада норадреналин, мезатон, адреналин, кордиамин, гидрокортизон (100-200 мг), 5% ли аскорбин кислотаси юборилади. Уларни канчадан ва канча вакт юбориш кераклиги даволаш жараёнида кон босими ва пешоб кай даражада аслига келаётганига караб аникланади. Бемор коллапс холатидан чикарилгач, м/о хар 4-6 соатда кортикостероидлар юбориб турилади. Катта дозаларда аскорбин кислота, 200-800 мл микдорда 4% ли натрий бикарбонат юбориш тавсия этилади. Талваса тутиши, беморнинг хар-хил ножуя харакат килиши хатарли булгани учун м/о кунига 3-4 марта литик аралашма (промедол, аминазин, димедрол ёки пипольфен) юбориб турилади. Талваса тутиш кайтарилса беморга хлоралгидратдан клизма килинади ва люминал ичирилади. М/о седуксен юборилса (1 кунда 50-100 мг) яхши натижа олинади.
Профилактикаси. Хар бир аникланган касаллик тугрисида район еки шахар СЭС га хабарнома бериш зарур. Менингококкли инфекция огриганк беморлар (менингит еки менингококкцемия, назофарингит) албатта касалхона боксига еки махсус инфекцион булимларга етказилади. Менингококк инфекциясининг хилидан катъий назар хамма беморлар касалхонага ёткизилади. Болалар коллективларида бемор билан контактда булганлар назорат остига олинади ва текширилади.Беш ешгача булган болларга 1,5 мл., 5-7 гача 3,0 мл. гамма-глобулин юборилади. Текширилганлар орасида бактерия ташиб юрувчилар топилса, уларни санация килиш максадида 3-4 кун босиб сульфаниламид препаратлари еки левомицетин 0,5 г. 4 махал берилади. Бундай коллективларда текшириш ва санация ишлари тугамагунга кадар янги болалар кабул килинмайди. Бундай коллективга карашли бино, бемор ётган хона дезинфекция килинади. Реконвалесцентлар болалар муасасалларга шифохонадан чиканларидан сунг 5 кундан кейин куйилади. Хозирги даврда вакцинация учун полисахаридли А ва С вакцинаси куланилади.
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » МЕНИНГОКОКК ИНФЕКЦИЯСИ
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter