Пятница, 03.05.2024, 12:12
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Бруцеллёз - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » Бруцеллёз
Бруцеллёз
GiyosДата: Пятница, 03.05.2013, 23:30 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
Бруцеллёз касаллигининг этиологияси, эпидемиологияси, патогенези.
(1-вазият)
Этиологияси. Касаллик бруцелла гуруҳига бирлаштирилган бактериялар томонидан ҳайвон ва одамларда чақирилади. Ҳозирги вақтда Бруцеллёзнинг 6 та хили мавжуд:
• Brucella Melitensis – энг кўп учрайди, қўй ва эчкиларда.
• Br.abortis-қорамолларда
• Br. Suis-чўчқаларда
• Br. Canis-итларда
• Br. Ovis Br. Neоtonae
Бруцеллалар – шарсимон ёки овал формадаги жуда майда бактериялардир. Харакатсиз, спора ҳосил қилмайди. Барча анилин бўёқларида осон бўялади, грамм (-) , факултатив анаэроб ҳисобланади. Ўзгарувчан, (S ва L формалари). Сунъий озиқ муҳитларда улар секин ўсади. Биринчи генерацияси 10-14 кундан кейин ва ундан кўп (3 ойгача). Кейин майда ялтироқ колониялар ҳосил қилади. Энг яхши озиқ муҳити улар учун жигар булъони ва жигарли агар ҳисобланади. Бруцеллалар ташқи муҳитга чидамли. Совуқ ҳароратга чидамли. Музда ва қорда 1,5 ойдан 4 ойгача сақланади. Лекин иситилганда ва 60-700 да улар 30 минутда ўлади. 80-850да 5 минутда, қайнатилганда ўша заҳоти ўлади. Кўпгина дезинфекцияловчи моддаларга таъсирчан. Карбол кислота 2%, креолин ва лизолнинг 3%ли эритмасида, хлорли оҳакнинг 0,2-1%ли эритмасида ва хлораминда бир неча дақиқада ўлади.
Эпидемиологияси. Бруцеллёз зоонозлар гуруҳига киради. Асосий инфекция манбаи ва резервуари бўлиб қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳисобланади: эчкилар, сигирлар, қўйлар, чўчқалар, туялар ҳисобланади. Бундан ташқари ёввойи ҳайвонлар – кийик, буғу, тулки, бўрилар, кемирувчилар ва бошқалар бўлиши мумкин. Касаллик қўзғатувчиси ҳайвонларнинг сийдиги, сут ва турли ажралмалар билан чиқарилади. Шунинг учун юнги, озиқаси уларнинг ажралмалари бруцеллаларнинг ташқи муҳитга чидамлилигини ҳисобга олган ҳолда одамларни зарарлантирувчи манбаа ҳисобланади. Сутда 20-60 суткада, сариёғда 45 суткада, янги пишлоқда 4-6 ҳафтада, бринзада 45-72 суткагача сақланади. Зарарланиши гўшт ва сут маҳсулотларини етарли даражада термик зарарсизлантирилмаганлиги сабабли алиментар йўл билан юқади ёки контакт маиший йўл, яъни шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар орқали зарарланган ҳайвон билан мулоқотда бўлганда. Жун бўлаклари, ер чангларини юқори нафас йўллари орқали микроблар аэроген йўл билан организмга киради. Чанг бўлакларидаги микроблар организмга конъюктива шиллиқ қавати орқали киради. Бруцеллёз эпидемиологиясида касбий омилнинг аҳамияти ҳам катта. Бу иш фаолиятларига ҳайвон билан ишловчилар, ҳайвон маҳсулотларини қайта ишловчилар ва ветеренарлар, ҳамда лабаротория ишчилари киради. Бруцеллез учун мавсумийлик хос. Бу айниқса ҳайвон кўп туманларда яққол намоён бўлади. Бруцеллёз билан касалланиш кўпинча қишлоқ аҳолиси ўртасида кенг тарқалган. Шаҳар аҳоли ўртасида намоён бўлиши суст. Инсонларнинг табиий мойиллиги юқори. Касалликдан кейинги иммунитет 6-9 ой давом этади. Қайтар касалланиш 2-7 ҳолларда кузатилади .
Патогенези. Бруцеллалар организмга овқат хазм қилиш тракти, нафас системаси шиллиқ пардаси ва тери орқали кириб, тўқима фагоцитлар томонидан қамраб олинади ва уларда кўпаяди. Лимфа оқими бўйлаб регионал лимфа тугунларига киради. Маҳаллий тўқималар ва бошқа ҳужайра элементлари фагоцитар активлиги ҳисобига бруцеллалар лимфа тугунларида ушлаб турилади ва шунда бруцеллаларнинг организмда бирламчи ҳимоя тўсиғига фиксацияси кузатилади. Агар қўзғатувчи вирулентлиги ва дозаси етарли бўлмаса организм етарли даражада ҳимоя кучига эга бўлмаса бруцеллалар регионал лимфа тугунларида нобуд бўлиш ва инфекцион жараён ўзининг бошланғич даврида якунланади. Организм иммунокомпетент етишмовчилиги, ҳамда қўзғатувчининг юқори вирулентликда ва дозада кириши натижасида бруцеллаларнинг актив кўпайиши бошланади. Бактеремия ривожланиб, инфекция генерилизацияси кузатилади. Инфекциянинг организмга тушишидан то бактеремия ҳолати бошлангунча бўлган давр инкубацион давр ҳисобланади. У 2-4 ҳафта давом этади. Кейинчалик қонда, тўқима ва органлардаги фагоцитоз кузатилиши натижасида, ҳамда макроорганизмнинг бошқа ҳимоя факторлари остида бруцеллаларнинг қисман ўлиши эндотоксин ажратилиши билан намоён бўлади. Бу эса касалликни клиник симптомлари пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бруцеллаларнинг қон-томир тизимида циркуляцияси натижасида уларнинг қисмлари токсинлар натижасида сенсибилизацияси кузатилади. Сенсибилизация фонида организм ҳимоя реакциялари остида генерализацияланган инфекциянинг локализацияланишига олиб келади: турли органлар (жигар, талоқ, лимфа безлари ва бошқалар ретекулоэндотелиал ҳужайралари) ва системалар бруцеллалари қамраб олиб, уларда фиксация қилинади. Аввал сенсибилизациялашган бруцеллёз антигени қайтар таъсири натижасида аллергик реакциялар ривожланади. Бу эса таянч-ҳаракат тизими, периферик нерв тизими, урогенитал ва бошқа органлардаги яллиғланиш ўзгаришлари билан номён бўлади. Шундай қилиб зарарланиш ўчоқлари ривожланади. Метастазлар. Шу билан бир қаторда инфекцион токсик таъсир натижасида инфекцион аллергик жараёнлар намоён бўлиши кузатилади. Бу касалликнинг ўткир ости ва сурункали босқичларга ўтишида патоморфологик ўзгаришлар генезида асосий ролни эгаллайди. Иммунитет ривожланиши натижасида бруцеллалар лимфогемопоэз органларида фиксацияланади. Жигар, талоқ, лимфа безлари, суяк кўмигидан кейинчалик уларнинг бир қисми организмдан ташқи муҳитга ажралиши кузатилади. Бир қисми ҳимоя механизмлари остида ўлади. Бир қисми ўзининг ҳаёт фаолиятини сақлаб қолади. Қулай шароит туғилганда (совуқ қотиш, ҳолдан тойиш, ёмон эмоциялар, интеркуррент касалликларнинг қўшилиши) организмдаги бруцеллаар активланади. Бу ҳолатларда уларнинг қайта қон томир тизимига тушиши, уларнинг турли орган ва тўқималарда қайтар фиксацияси ва клиник симптомларининг қайта пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Касаллик рецидиви ривожланади. Эпидемик ўчоқдаги суперинфекция бруцеллёзни қўзғалиши, рецидивланиши ва сурункалига ўтиши учун қўшимча фактор бўлиб хизмат қилади. Касалликнинг чўзилган тўлқинсимон кечиши (3-3.5 йил) рецидив ва ремиссиянинг алмашиниши бруцеллёзнинг характерли белгиси ҳисобланади.
ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР.
Бруцеллёздаги патоморфологик ўзгаришлар полиморф ҳисобланади. Булар турли орган ва тўқималарда ривожланади. Лекин кўп холларда бириктирувчи тўқима, лимфатик аппарат шикастланади. Шикастланиш характери ва намоён бўлиши босқичлари патологик жараён ривожланиш фазасига боғлиқ. Касалликнинг ўткир фазаларида лимфатик тугунлар (экссудатив яллиғланиш ўзгаришлари) ва турли органларда ретикулогистоцитар ҳосилаларида сероз яллиғланиш кузатилади (жигар, талоқ, суяк кўмиги). Инфекцион реактив васкулит ривожланади. Касалликнинг ўткир ости ва сурункали фазасида специфик бруцеллёз гранулемалар пайдо бўлиши билан характерланадиган яллиғланиш асоратлари кузатилади. Бу гранулемалар эпителоид, ретикуляр плазматик ва бирламчи гигант кўп ядроли ҳужайралардан иборат. Касалликнинг инфекцион аллергик характери томирлар, бириктирувчи тўқима, системали шикастланиш ва реактив ретикулоэндотелиоид ривожланиши билан характерланади.
КЛИНИК ШАКЛЛАРИНИНГ ТАСНИФИ.
Ҳозирги вақтда баъзи бир модификациялар билан бруцеллёзнинг Г.П.Руднева (1949) ва Н.И.Рагоза (1941) бўйича таснифланади. Г.П.Руднева ўзининг классификациясида касалликнинг кечиши, тузилиши, кечиши оғирлиги ва келиб чиқишига қараб асосан эътибор бруцеллёзнинг сурункали шаклида висцерал органлар, суяк-бўғим, нерв, урогенитал тизим шикастланиши билан биргаликда кечишига, ҳамда унинг бошқа ўткир ва сурункали инфекциялар билан қўшилиб келишига эътибор берган.
Лекин Руднев Г.П. классификациясида сурункали бруцеллёз латент шаклда кечиш, тизимли вариантда кечиши эътиборга олинмаган.
Руднев Г.П. классификацияси бўйича бруцеллёз.
1.Ўткир
2.Ўткир ости
3.Сурункали
4.Рецидуал
Бруцеллёз клиникаси Рагоза Н.И. классификацияси ва Маджидов В.М. модификацияси қўшилиши бўйича изоҳланади.

Компенсациялашган
инфекцион даври
Махаллий ўзгаришларсиз
Давом этадиган септик давр
Декомпенсация Турли маҳаллий ўзгаришларсиз
Пайдо бўлгандан сўнгги ярим ўткир ва сурункали давр декомпенсация субкомпенсация Компенсациянинг
тикланиш даври Метабруцеллёз ва парааллергик постбруцеллёз ҳолатлар фазаси
Бирламчи латент шакли Ўткир септик шакли Септико-метастатик шакли Первично– хроническая форма:
А) яширин
Б) клиник яққол намоён бўлиши
Иккиламчи сурункали шакли Иккиламчи латент шакли Ўтказилган бруцеллёз қолдиқ белгилари

КЛИНИК КЎРИНИШИ. Бруцеллёздаги инкубацион давр давомийлиги 2-5 ҳафта атрофида бўлади, профессионал гуруҳ шахсларида 8-12 ҳафта ва ундан кўп, продромал даврда беморда умумий ҳолсизлик, таъсирчанлик, уйқуни бузилиши, иштаҳа пасайиши, оёқ-қўлларнинг қақшаб оғриши, тана ҳароратини субфебрил даражагача кўтарилиши ва бошқа симптомлар бўлади. Беморлар бу даврда ушбу симптомларга аҳамият бермасдан доимий иш фаолиятини давом эттиради. Продромал давр тугаши биланбеморларда бруцеллёз клиникаси намоён бўлади. Баъзи ҳолларда касаллик ўткир бошланади: қалтираш, тана ҳароратининг ошиши,терлашнинг кучайиши , тананинг қақшаб оғриши, организмнинг интоксикация симптомларини кучайиб бориши. Бошқа ҳолларда қалтираш кўринишида касалликни симптомологиясини аста ривожланиши билан кечади.Бемор қизиб кетиб,оғзи қуриб , ҳароратни аста-секин кўтарилиши , кейинчалик эса бу касалликни асосий симптоми бўлиб қолади.Охирги йилларда бруцеллёз клиникаси эволюцияси кузатилади. Бу касалликни ўткир септик ва септик метастатик формалари билан касалланган беморлар сонини камайиши ва бруцеллёз сурункали ҳамда латент формалари билан касалланган беморлар сонини ошиши билан намоён бўлади.
Бруцеллёзнинг бирламчи латент формаси бруцеллёз билан зарарланган бўлса ҳам организм кучли ҳимоя кучи сабабли клиник белгилар намоён бўлмаган , лекин бруцеллёзга мусбат серологик реакциялар (Райт, Хеддлсон) кузатилган беморлар латент форма шахслари сифатида рўйхатга олинади. Ўткир септик форма-1 ҳафтадан 1-2 ойгача давом этган инкубацион двар тугаган тугагандан кейин клиник белгилар пайдо бўлади. Касалликнинг ўткир босқичи бир неча кун, ҳафта ва 1-3 ойгача ва ундан кўп давом этувчи иситма (ремиттрловчи , интермиттрловчи ва бошқа типлари) билан кечади. Ҳаракат эгрилиги тўлқинсимон характерда бўлади. Шунинг учун бруцеллёз қайталанувчи иситма ҳам деб номланади. Яна бунда суткада бир неча марта қайталанувчи қалтирашлар, терлаш, бунда бемор кўп марта ётоғини алмаштиришга тўғри келади.Бемор уйқуси ва иштаҳаси юқори ҳароаратда ҳам унчалик бузилмайди.беморнинг умумий аҳволи эса қониварли бўлади. Кўпинча чов соҳаси, қўлтиқ ости, жағ ости, ва бошқа тугунлари катталашиши кузатилади. Беморларда йирик бўғимларда учувчи оғриқлар кузатилади. Кўпинча жигар ва кам ҳолларда талоқ катталашиши кузатилади.Жинсий аъзолар шикастланиши мумкин. Юрак-қон томир системаси томонидан юрак тонларини бўғилиш, гипотония ва бошқалар кузатилади. Переферик қонда ўзгаришлар кам миқдорда , лейкопения, нейтропениява нисбий лимфоцитоз, ЭЧТ тезлашиши кузатилади. Диагностика учун махсус муҳитга қонни ,седак кўпинчалик экиш тавсия этилади. Бу даврда серологик реакциялар (Райт, Ходделсон, РСК, РНГА ва бошқалар) юқори типларда мусбат ҳисобланади. Бу даврда оресизмда специфик аллергизацияси. Тўлиқ ривожланмагани учун специфик аллергик пробаларкам миқдорда мусбат ёки манфий бўлиши мумкин. Септико-метастатик форма (ўткир ости) бруцеллёзнинг ўткир ости формаси патологик жараённинг давоми ҳисобланади. Бу форма клиник белгиларнинг яққол ифодаланиши билан ва уларнинг турли хиллиги билан ифодаланади.Турли орган ва системаларнинг турғун зарарланиши ва оғриқ синдроми. Бруцеллёзнинг бу ьосқичида ретикулоэндотелиал ва ички органларнинг зарарланиши бошқа босқичларга нисбатан яққолроқ. Бундан ташқари суякларнинг нерв тизими ва ички органларнинг шикастланиши кузатилади. Патологик жараён борган сари яққолроқ ва турғун бўлиб қолади. Артрит, бурсит, сакроилеит ва бўғимлар шиши (айниқса йирик) кўринишидаги таянч – ҳаракат тизимидаги маҳаллий шикастланишлар кузатилади.Ўткир оғриқлар ва актив ҳаракатнинг чегараланииши кузатилади. Умуртқа поғонасининг спондилоартрит ва спондилоартроз кўринишидаги зараланишидаги зараланиши кузатилади (кўпинча пастки қисми) миозит, фиброзит, миалгия, тендовагинит, целлюлит ривожланади. Нерв тизимига хос ўзгаришлар (асосан перифериясида) – плекситлар, невритлар,радикулит вабошқа ўзгаришлар. Эркакларда орхит, эпидидикулит, орхоэпидидемит; аёлларда минструал циклбузилиши, жинсий органлар яллиғланиши, ҳомила ташлаши, бепуштлик ҳолатлари кузатилади. Касаллик ўткир ости формаси, тўлқинсимон типдаги юқори иситма билан кечади.Иситма бир неча ой давом этиши мумкин.Керакли даволаш чоралари ўтказилмаса касаллик прогрессирланиб иккиламчи сурункали қормага ўтади. Иккиламчи сурункали форма хили – касалликнинг бу хили бруцеллёзнинг ўткир ёки ўткир ости формаларинингдавоми бўлиши мумкин. Ой ва йиллар давомида(3-5йил) касаллик рецивдивлвнишива қўзғалиши билан кечади.Иситма тури вақт давомида пайдо бўлгани учун касалликнинг асосий клиник белгиси ҳисобланмайди. Субфебрил ҳарорат касалликнинг бу формаси учун хос , лекин кўпинча нормал ҳарорат кузатилади.Сурункали форма учун терлаш ва қалтирашлар асосан нормал ҳарорат ва кўп терлашлар хос. Таянч ҳаракат ва нерв тизими асосий шикастланишларидан; артралгия, артритлар, пери-, пара-, артритлар, оститлар, периоститлар, спондолитлар, бурситлар, Тендовагинитлар, миозитлар, миалгия, ревматик типдаги инфекцион аллергик аитритлар, радикулит, невралгиялар кузатилади. Бир қатор холатда юрак қон томир системаси зарарланади. Ўпка, буйрак-сийдик йўлларининг зарарланиши ҳам бўлади. МНСнинг зарарланиши менингит, менингоэнцефалит, менингорадикулит, миемет ликворнинг ўзгариши ҳам кузатилади. Кўп холларда гипотоламик синдром кузатилади. Клиникасида нерв системаси функционал бузилишлари невростения кўринишида намоён бўлади. Шикоятлари холсизлик, тез чарчаш. Эс хушининг бузилиши жуда кам кузатилади. Жинсий органларнинг зарарланиши (орхит, орхоэпидидимит) жуда кучли оғриқ билан кечади. Аёлларда менструал циклининг бузилиши яллиғланиши белгилари, патологик ажралмалар, бола ташлашлар бўлиши мумкин. Ретинкуло-эндотелиал системада зарарланганда битта ёки бир нечта гуруҳ лимфа тугунчаларининг турли хил катталикда ўзгариши мумкин. Гепатолиенал синдром кузатилади. Жигарнинг катталашиши унинг бир қатор функцияларини бузилиши билан (антитоксин, оқсил, углевод, витамин хосил қилувчи) боради. Жигарнинг катталашиши касаллигининг босқичига қараб боради. Ошқозон ичак системаси диспептик ўзгаришлар кузатилади. Бирламчи сурункали форма-касалликнинг бу турида лихорадка бўлмайди. Бу хусусияти унинг иккиламчи сурункали формасига ўхшайди. Лекин ундан фарқли ўлароқ осон ва тез даво топилади. Кейин турли орган ва системаларнинг зарарланиши билан кечганлиги сабабли клиникада полиморфизм ва рецицивлар билан кечади. Бу форма одатда бирламчи латент формадан келиб чиқади. Бруцелезнинг актив кечиши (5-10 йил) хайвонлар билан контактда бўладиганларда суперинфекция ёки реинфекция кўринишида бўлади. Қонда-гипохром анемия, лейпопения нейтропения нисбий лимапоцитоз, тробмоцитопения, СОЭнинг ошиши кузатилади. Ўткир ва ўткир ости формаларида. Серореакция титри пасаяди. Алергик Бюрне пробаси аниқ ифодаланган. Иккиламчи латент форма. Ҳар доим ҳам организмни тўлиқ бруцеллалардан тозалаб бўлмайди. Ёмон шароитда яна керак активлашиши, рецедив бериши мумкин. Бу босқичда латент формадаги каби беморлар шикоят билдирмайди. Касалликнинг давомийлиги (6-12 ой). Хеделсон реакцияси РСК, РПГА реакциялари мусбат бўлади. Бюрне пробаси хам мусбат. Қолдиқ бруцелёз (резуал бруцелёз). Иммуноалергик қайта қурилиш реакцияси ва вегетатив нерв системасини бузилишлари: кўп терлаш, таъсирчанлик, нерв системасида ўзгаришлар, артралгия, баъзида субфебрил температура. Бруцелезнинг оғир формаларида қайтариб бўлмас чандиқли ўзгаришларга сабаб бўлади. Бу жараёнга нерв толалари туташмаларини қўшилиши натижасида неврологик симптомлар пайдо бўлади. Таянч харакат системасини органик ўзгаришлар (бўғинлар деформацияси, анкилоз, контрактуралар, мускуллар атрофияси, спондилез) кўп жойларда хирургик аралашувларга ва ногиронликларга сабаб бўлади. Инфекцияни актив ва қолдиқ формаларини ажратиб олиш керак. Чунки тактика турли хил бўлади. Қон посеви, суяк илигини пунктати биологик пробалар манфий бўлади. Райт ва Хеддельсон сералагик реакциялари паст титрларда (+) бўлади. Қайта текширишлар ўтказилганда турғун бўлмайди. Бюрне аллергик пробаси (+). Қонда гипохром анемия, лейкопения, нейтропения, лимфоцитоз. СОЭ норма ёки бироз тезлашган. Реинфекция. Эпидемик ўчоқда бўлганлар, инфекция манбаи билан доимий алоқада бўлганларнинг иммунитетини пасайиши натижасида касаллик қайталаниши мумкин. Касаллик қайталанганда турли клиник вариантлар кузатилиши мумкин: ўткир септик, септик метастатик, бирламчи ва иккиламчи сурункали формалари. Реинфекция кўпинча сигир типли патоген қўзғатувчилар бор ерда кузатилади. Касалликнинг давомийлиги бирламчи ва рецецив орасида 9-20 йил. Бруцелёзга иммунитети борларнинг ва эмланганларнинг қайта касалланиши даражаси бир хил. Касалликнинг қайталанишида симптомалогияси касалликнинг клиник формасига мос келади. Ички органларини ва системаларнинг зарарланиши ортади.Серологик реакцияларнинг натижалари ортади. Бруцелёзнинг кичик шохли хайвонлар ўчоғида ўткир, ўткирости, бирламчи, иккиламчи, сурункали кайталанувчи формаларининг инкубацион даври қисқа, кечиши жуда оғир, ретикулоэндотелиал системасининг, юрак қон томир таянч-харакат, жинсий системада зарарланиши, билан узоқ вақт давом этади.
Бруцеллёз бактерияли касалликларини маҳаллий ва физиотерапевтик даволаш, профилактика,окибати
(2-вазият)
Диагностика. Диагностикаси-эпидемиологик анамнезга, касаллик ривожланишига, объектив кўринишига, лаборотор кўрсаткичларига қараб белгиланади.
Лаборотор диагностикасида бактериологик, серологик методлар, аллергик проба қўлланилади. Бактериологик методда қон, суяк илиги, бўшлиқ суюқликлари (асцит суюқлиги, бўғин суюқлиги, йиринг ва бошқа) сийдик, ўт, сут орқа мия, хомила олди суюқлиги, жинсий органлар ажралмалари ва бошқаларни махсус идишга гўшт-петнонли бульонга экилади. Серологик методда специфик антителаларни аниқлашга асосланган. Диагностикасида – Райт:Хеддельсон, Кўмбс, комплемент боғлаш ва пассив гемогиютенция реакцияларидан фойдаланилади. Райт реакцияси 1:100-1:200 бўлганда мусбат ҳисобланади. Хеддельсон аггиютинация реакцияси –жуда сезгир, лекин кам специфик ҳисобланади.( аглютинация 2+ 3+ бўлса натижа мусбат бўлади). Антиглобулин Кубс пробаси сурункали қайталанувчи бруцелёзда, Райт ва Хеддельсон РСК реакциялари манфий бўлганда жуда қимматли. Касалликнинг чўзилган ва сурункали формаларида комплемент боғлаш реакцияси специфик ҳисобланади. 3+ реакцияси специфик ҳисобланади. Пассив гемагиютанция реакцияси 1:100 бўлганда мусбат ҳисобланади. Бюрне пробаси организмнинг сенсибилизациясига асосланган. Тери остига бруциллин юборилганда махаллий реакциялар (шиш, оғриқ, гиперемия) беради. Агар шишни диаметри 2-6 см бўлса у холда реакция мусбат бўлади.
Дифференциал диагностика. Касалликнинг кечиши, клиникаси турлича бўлганлиги учун уни тиф тифсимон, тошмали тиф, ВИЧ, ку истмаси, туберкулез, ревматизм, сепсис, лейшманиоз, лимфагрануломатоз грипп ва бошқалар билан диф диагностика қилинади. Даволаш бруцеллёзни даволашда уни вақтида аниқлашдан ташқари, формасини, босқичини организмнинг индивидуаллигини ҳисобга олиш керак. Енгил формаларида амбулатор, оғир формаларида стационар даволанилади.
Эпиотроп терапия ўткир бруцелёзда эффектив ҳисобланади. Эффект оптимал бўлиши учун 2та антибиотик қўлланилиши керак, уларнинг бири хужайра мембранасидан ўтиши керак. Қуйидагиларни биргаликда қўллаш мумкин агар монеликлар бўлмаса(15 ешгача бўлганлар, хомиладорлик, лактация, эпилепсия).
- тетрациклин гуруҳи ( террамицин, тетрациклин биомицин, гентамицин, рифалипцин, левомцетин, стрептолицин, ва унинг аналоглари)
- Рефампицин (600-900 мг/сут) донсикцилин (200 мг/сут) тўхтатилмасдан 6 хафта. Рецицивларда курс қайтарилади.
- Доксициклин (100 мг дан кунига 2 махал) 3-6 хафта, стрептомицин (1 г дан мушак орасида 2 махал) 2 хафта давомида. Бу жуда эффектив лекин токсиклиги юқори.
- Офлоаксоцин (200-300 мг кунига) ичга.ю пефалептицин юқорида кўрсатилган дозаларда.
- Препаратларни вақтида қабул қилинишини назорат қилиш керак.
Бруцелёзни комплекс терапиясида дезинтоксикацион моддалар, метионин, юмшоқ иммуностимуляторлар (дибазол, пентоксил, тиманин) қўлланилади. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (индометацин, бруфен ва бошқалар). Оғриқда (невритлар, невралгиялар, вегетатив характердаги оғриқлар) симптоматик терапия – новокаинли блокада 1%ли, вена ичига 0,25% новокаин юборилади. Глюкортикостероидларни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, МНС зарарланганда (менингит, менингоэнцефалит) кучли яллиғланиш (орпит, неврит) бўлганда қўлланилади. Бруццелёз вакцинасини даволаш мақсадида қўллаш иммунитетни пасайишига олиб келиши мумкин. Бунда рецидив бўлиши аутоиммун реакцияларга кузатилиши мумкин. Сурункали формасининг турғун ремиссия вақтида даволаовчи физкультура, физиотерапия санатория, курорт даво (УВИ, кварц парафин) белгиланади. Касалликнинг латент формасида (бирламчи, иккиламчи) актив терапия шарт эмас. Ҳамма бруцелёз ўтказганлар турар жойида диспансер кўригида туриш шарт. Беморларни диспансер рўйхатидан ўчиришда инфекционист, невропатолог, гинеколог, эпидемиологларнинг кўриги бўлиши шарт. Бунда реинфекция рецедив ва қўзғалиш, субъектив ва объектив белгилар бўлмаслиги керак. Серологик реакцияларнинг титри стабиллашган бўлиши керак.
Профилактика. Ўчоқларни ликвидация қилиш керак. Беморларни госпитализацияси 2 йил давом этади. Касал хайвон билан мулоқотда бўлганлар клиник-лаборатор текширувлардан ўтиши, 3 ойдан кейин қайта текширилиши керак. Тезкор профилактика мақсадида рифампицин (0,3г 2 марта) доксиклин (0,2гр х1) тетрациклин (0.5 гр х 3) 10 кун ичилади. Бруцеллёзга қарши кураш ветеринарлар ва медицина ходимларининг қўлидадир. Қўшимча равишда қарши эмлаш керак. Хайвонларга қаровчилар, қассоблар ҳам эмланиши керак. Ҳайвон махсулотларини қайнатиш, пастеризация қилиш керак, Моллар ахлати тозаланган жойлар 20% хлор охак билан, 2%формалдегид, 5% совун крезон билан зарасизлантириш керак. Хайвонларга қарашга ўсмирлар, хомиладорлар, сурункали касаллиги борларнинг қўйилиши мумкин эмас. Хайвонларга қаровчилар шахсий гигена қоидаларига амал қилишлари шарт. Систематик профилактика ҳам олиб бориш шарт. Сут махсулотларини хом истеъмол қилмаслик, хайвон жунларига ишлов берилмай фойдаланиш мукин эмас.
 
bek88Дата: Среда, 26.06.2013, 16:15 | Сообщение # 2
Рядовой
Группа: Talaba
Сообщений: 15
Репутация: 0
Статус: Offline
Maslahat uchun raxmat.

Biz bilan birga bo'ling. Hali yoshsan. Hayot oldinda.
 
ShohiДата: Среда, 10.07.2013, 21:51 | Сообщение # 3
Подполковник
Группа: Talaba
Сообщений: 838
Репутация: 12
Статус: Offline
Wu kasallikni yomon ko'raman angry

Bu yerdayam o'sha o'sha gap) Baxt meni kutmoqda, olis....olisda!))
 
VENENA_89Дата: Понедельник, 15.07.2013, 22:04 | Сообщение # 4
Рядовой
Группа: Talaba
Сообщений: 29
Репутация: 0
Статус: Offline
pishloq, brinza yiywgayam qörqb qoldi odam
 
ShohiДата: Среда, 17.07.2013, 13:39 | Сообщение # 5
Подполковник
Группа: Talaba
Сообщений: 838
Репутация: 12
Статус: Offline
Qurt yiyiwgayam sad

Bu yerdayam o'sha o'sha gap) Baxt meni kutmoqda, olis....olisda!))
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » Бруцеллёз
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter