Пятница, 03.05.2024, 18:40
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

БЕЗГАК, MALARIA,МАЛАРИЯ - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » БЕЗГАК, MALARIA,МАЛАРИЯ
БЕЗГАК, MALARIA,МАЛАРИЯ
GiyosДата: Пятница, 01.03.2013, 22:36 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
БЕЗГАК, MALARIA,МАЛАРИЯ
Таърифи. Безгак—ўткир ва айрим ҳолларда чўзилувчан кечувчи паразитар касаллик бўлиб, ҳуружсимон қалтираш, температура кўтарилиши, паренхиматоз аъзоларнинг (талоқ, жигар суяк кўмиги ва б.) жароҳатланиши, безгак плазмодийси томонидан чақирилган ривожланиб боручи камқонлик ва рецедивланишга мойиллиги билан ифодаланади.
Этиологияси. Безгак қўзғатувчиларини Protozoa типига, Sporozoa синфига, гемоспоридлар (Haemosporidia) туркумига, Plasmodidaе оиласига, Plasmodium авлодига тегишли. Ҳозирги киунда 60дан ортиқ тури маълум бўлиб, улардан плазмодийларнинг 4 та тури одамда паразитлик қилади:
• pl. Vivax- уч кунлик безгак қўзғатувчиси,
• pl. Falciparum- тропик безгак қўзғатувчиси,
• pl. Ovale-овале-безгаги қўзғатувчиси
• pl. Malariae- тўрт кунлик безгак қўзғатувчиси
Безгак плазмодийсининг биологик циклига жинссиз (тўқима ва эритроцитар шизогония кўринишида) ва жинсий (спорогония) ривожланиш фазалари киради. Биринчиси одам организмида кечади, иккинчиси ташувчи-чивин организмида кечади. Спорогония ўртача 1-1,5 ой давом этади. Унинг давомийлиги ҳаво ҳароратига боғлиқ бўлиб, агар ҳаво ҳарорати 15СОдан пасайса спорогония тўхтайди. Спорогония якунлангандан сўнг етук спорозитлар Anopheles авлодига мансуб урғочи чивинларнинг сўлак безларида тўпланишади ва улар томонидан одамни чаққанда одам қонига тушади. Паразитлар тезда жигарга етиб бориб, 30—60 мин дан кейин гепатоцитларга киришади. Тўкима (жигарли) шизогония гепатоцитларда кечади. Жигар тўкимасида бунда яллигланиш жараёни ривожланмайди. P. malariae ва P. falciparum билан зарарланганда паразит ривожланиши жигарга кириши билан дарров бошланади. P. vivax и P. ovale спорозитларида ҳам дарров шизогония бошланиши (тахиспорозитлар) ёки узоқ вақт (бир неча ойдан 2 йилгача ва ундан ортиқроқ) жигарда нофаол шаклда (брадиспорозитлар) сақланиши мумкин. Бу узоқ инкубацион давр ва апирексияни ифодалайди. Барча шакилдаги безгакда тўқима шизогониясининг давомийлиги 6-12 кундан 3 ҳафтагача давом этади, лекин тўрт кунлик безгакда бу кўрсаткич 6 ҳафтагача чўзилиши мумкин. Тўқима шизогонияси натижасида тўқима мерозоитларнинг бир неча генерацияси ҳосил бўлади ва улар макроорганизмларнинг ҳимоя омилларининг тасирларига турлий даражадаги чидамлийлик хусусиятига эгадирлар (энг чидамлиси P. Falciparum мерозитлари, чидами пастроғи—P.malariae). Тропик безгакда 40 000га яқин тўқима мерозитлари ҳосил бўлади, бошқа шакиллий касалликларда нисбатан камроқ. Уларнинг эритроцитларга кира олиш хусусияти ва эритроцитар шизогинияни бошланиши паразит рецепторлари ва эритроцит мембранаси мослигига боғлиқ. Безгак плазмодийси билан парентерал зарарланганда тўқима шизогонияси кузатилмайди. P. malariae нинг эритроцитларда ривожланиш цикли 72 соатни ташкил қилади, бошқа турларида эса 48 соатни ташкил қилади. Ўар бир циклда тартиб билан трофозоитлар, шизонтлар ва мерозоитлар ҳосил бўлиб, мерозоитларнинг бир қисми гаметоцитларга айланади. Гаметоцитлар етук бўлмаган урғочи ва эркак жинсий ҳужайралардир; уларнинг етилиши чивин ошқозонида содир бўлади. P. vivax, P. malariae ва P, ovale ларнинг чивин организмига тушмаган гаметоцитлари тезда нобут бўлишади, P. falciparum гаметоцитлари эса одам қонида узоқ сақланиши мумкин. Эритроцитар шизогония цикли зараланган эритроцитниннг парчаланиши, қон плазмасига мерозитларнинг чиқиши билан якунланиб, мерозитларнинг бир қисми ўлади, қолган қисми янги эритроцитларга киришади ва яна янги шозогиния цикли бошланади. P. vivax, P. malariae ва P. ovale да эритроцитар шизогония переферик қонда кечади, бунда қонда плазмодийларнинг барча ўтувчи шакилларини кўриш мумкин. P. falciparum нинг эритроцитар шизогонияси ўзига хос хусусиятларга эгадир. У ички аъзоларнинг капилярларида кечиб, инвазияланган эритроцитлар кўп қисми билан эндотелий ҳужайраларга адгезияланади. Асоратланмаган тропик безгакда переферик қонда фақат эритроцитлар циркуляцияланади, таркибида ҳалқасимон трофозит ва гаметоцитлар сақловчи, касаллик ҳавфлий кечганда эритроцитларда турли хил оралиқ ривожланишидаги плазмодийлар аниқланади. P. falciparum гаметоцитлари бир қанча эритроцитар шизогониялардан сўнг пайдо бўлади; уларни қонда касалликни 10-12 кунлардан аниқлаш мумкин. Кейичалик улар қон тизимида бир неча ҳафта сақланиши мумкин.
Эпидемиологияси. Инфекция манбаи – касал одам ёки паразит ташувчи, ўтказувчи эса Anopheles авлодига мансуб чивинлар. Табиий шароитларда одамни безгак билан зарарланиши Anopheles авлодига мансуб зарарланган чивинлар чаққанда содир бўлади. Шу билан бирга бачадоничи йўлдош орқали зарарланиши ҳамда туғиш жараёнида она ва ҳомила қонлари аралашуви натижасида содир бўлиши мумкин. Барча шаклдаги безгак билан зарарланиш гемотрансфузион (донор-паразит ташувчилардан) муолажаларда содир бўлиши мумкин. Бу шаклда кўп ҳолларда тўрт кунлик безгак билан зарарланиш содир бўлади, чунки бу шаклли касалликда узоқ вақт (бир неча ўн йил ) паразит ташувчанлик субмикроскопик паразитемия билан кузатилади. Асептика қонунларини қўпол бузиш натижасида шприц, игна орқалий зарарланиш ҳам мумкин, бу ҳолат кўпроқ наркоманларда кузатилади.
Безгак тарқалиши инфекция манбаи, тарқатувчи - Anopheles чивинлари ва қулай иқлим шароитларда мавжуд бўлганда содир бўлади. Чивин организмида безгак паразитини ривожланиши 16°С дан юқори ҳароратда содир бўлади. Қачонки бемор организмида етук гаметоцитлар ҳосил бўлганда улар чивинлар учун юқумлий ҳисобланишади: уч-, тўрт кунлик ва овале – безгакларида иккинчи ва учинчи ҳуружлардан кейин, тропикида эса касалликни 10-12 кунидан бошлаб. Нисбий иқлимлий минтақаларда безгак билан касалланиш фасиллиликка эга, тропик минтақаларда қўзғатувчини ўтиши бутун йил давомида кузатилади. Табий-иқлимий омиллар билан бир қаторда, касаллик тарқалишида ижтимоий-иқтисодий шароитлар муҳим аҳамиятга эгадир. Одам барча безгак қўзғатувчиларга берилувчандир. Фақатгина айрим гуруҳ одамларда безгак инфекциясига қарши ирсий табий иммунитет мавжуддир. Масалан, тропик безгакка нисбатан аномал гемоглабин-гемоглобин S (HbS) шаклини ташувчи одамларда нисбий резистентлик мавжуддир. HbS ташувчи болаларда тропик безгак одатда юқори бўлмаган паразитемия билан кечиб, нормал гемоглобинлий болаларга нисбатан клиникаси ҳам енгилроқ кечади. Безгакка нисбий чидамлийликка Г-6-ФД дефицити мавжуд инсонлар эга бўлиб, уларда касаллик енгилроқва юқори бўлмаган паразитемия билан кечди. Гиперэндемик ўчоқлий ҳудудларда янги туғриқлийлар пассив иммунитетга эгадирлар, қайсики онадан ўтган. Бошдан ўтказган касалликдан сўнг қисқа ва турғун бўлмаган иммунитет қолади, реинвазия ва кесишма инвазиялар кузатилиши мумкин.
Патогенези. Безгакнинг барча клиник хусусияти эритроцитар шизогония билан боғлиқ—паразитнинг жинссиз эритроцитар шакилларини ўсиши ва кўпайиши. Тўқима шизогония клиник симптомлар билан кечмайди. Безгак пароксизмлари (ҳуружлари) пайдо бўлиши паразитнинг эритроцитар циклини якунланишива зарарланган эритроцитларнинг кўп миқдорда парчаланиш даврига тўғри келади. Оқибатда қон плазмасида паразитнинг токсик алмашинув маҳсулотлари, пигмент, мерозитлар ва эритроцит парчаланиш маҳсулотлари пайдо бўлади. Эритроцитар шизогониянинг давомийлиги турлий шакиллий безгакдаги ҳуружлар даврийлигини белгилайди: 48 соатдан сўнг уч кунлик, тропик ва овале безгагида, 72 соатдан сўнг тўрт кунлик безгакда. Ҳуруж руй беришида қондаги паразитларнинг миқдорига боғлиқдир (“пирогенлик бўсағаси”). Шу билан бирга типик безгак пароксизмларида одам реактивлигининг қайта тасирланишлар йиғиндиси муҳим аҳамиятга эга. Шундай қилиб,безгак пароксизми дастлаб сенсибилланган организмнинг эритроцит парчаланиши натижасида ҳосил бўлган пироген оқсилларнинг таъсири натижасида жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Инвазирланга эритроцитларнинг парчаланиши оқибатида анемия ривожланади, унинг оғирлиги эса паразитемия интенсивлиги ва касаллик давомийлигига боғлиқ. Безгакдаги анемия генезида аутоиммун механизмларнинг аҳамияти ҳам муҳимдир, сабаби соғлом эритроцитларнинг агглюцинацияси ва гемолизи содир бўлади, бундан ташқари гиперплазияланган талоқнинг гемолизловчи хусусияти аҳамиятга эгадир.
Қонда безгак пигментини, ёт оқсилни ва эритроцит парчаланиш маҳсулотини циркуляцияси ретикулоэндотелиал системани активациясига сабаб бўлади. Талоқ, жигар, суяк кўмигини ретикулоэндотелиалисини гиперплазияси ва қон билан тўлишини ошиши кузатилади. Тропик безгакни оғир кечишидаги вегетатив жараёнларнинг нейроэндокрин бошқарувини жадал бузулиши, аллергик характердаги томирларнинг жароҳатланиши, оғир асоратларни ривожланишига ёки бошқача қилиб айтганда, касалликни хавфлий шакли—безгак комаси, безгак алгиди, буйракни ўткир бўйрак етишмовчилик белгилари билан жароҳатланиши ва б. сабаб бўлади. Хавфлий шакллар одатда тропик безгакда ривожланади. Юқори паразитемия навбатдаги эритроцитларнинг парчаланиши оқибатида, қонга кўп миқдорда токсик маҳсулотларни тушишига сабаб бўлиб, эндотоксик шок ривожланишига, бош мияда, буйракларда ва бошқа аъзоларда жадал циркулятор бузулишлар билан биргаликда кечишига олиб келади. Калликреин-кинин тизимининг фаоллашуви, гемолиз натижасида тромбопластик бирикмаларни ажралиши, кон ивиш тизимида аввал гипер-, кейин эса гипокоагуляцияга олиб келади. Микроциркуляция бузулишида қоннинг реологик хусусиятларидаги ўзгаришлар, инфицирланган эритроцитларни агрегацияси ва микротомир деворига епишиб қолиши мухим роль ўйнайди. Томир эндотелийсини жароҳатланиши томир ўтказувчанлигини ортишига, у эса ўз навбатда томирдан периваскуляр тўқимага қоннинг суяқ қисмини чиқишига, унинг шишига, қоннинг ивувчанлигини ортишига, фибрин иплари билан ёпиштирилган эритроцит агрегантларини томир блокировкасига—«slidge» феноменига сабаб бўлади. Изоҳ килинган яққол клиник ўзгаришлар бу—безгак комасидир. Бошқа оғир патологик ўзгаришлар каби, безгакнинг пернициоз шакилларида ДВС-синдроми ривожланиши мумкин.
Патоморфологик ўзгаришлар. Безгакда кўпроқ патологоанотомик ўзгаришларга хос бу, у ёки бу даражадаги анемия ва ретикулоэндотелиал тўқимага бой аъзолардаги ўзгаришлардир. Секцияда ретикулоэндотелий ҳужайраларда гемомеланин пигменти ўтириши натижасда тўқима ва аъзоларнинг ранги ўзига хос кулранг ёки қўнғир тус олади. Жигар ва талоқ қўнғир рангда, катталашган, зичлашган. Талоқ кесмада тўла қонлий, катта суртма билан. Микроскопик жиҳатдан фолликулаларнинг атрофияси, бириктирувчи тўқиманинг ўсиши, талоқ пульпасида гемомеланиннинг чўкиши кузатилади. Жигарда гиперемия, купфер ҳужайраларининг, томир эндотелийсининг пролиферацияси; ретикулоэндотелиал элементларда пигмент ҳосилалари аниқланади. Касалликни узоқ кечишида бириктирувчи тўқиманинг ўсиши, фиброз ўзгаришларнинг ривожланиши кузатилади. Безгак комасида бош миянинг ранги аспид-кулранг, қон билан тўлишининг ортиши ва шиш натижасида ҳажм жиҳадан катталашган; капиллярлар инвазирланган эрироцит ва паазитлар ҳисобига блокланган, кенг гемостазлар аниқланади. Геморрагиялар ва ўчоқлий некрозлар билан биргаликда периваскуляр шишлар қайд қилинади. Жароҳатланган участка соҳалари атрофида глия элементлари пролиферацияси натижасида Дюрк гранулемасининг ривожланишига сабаб бўлади.
Клиникаси. Безгак инфекциясини кечиши хилма-хил бўлиб деярли симптомсиз шаклидан, ҳаёт учун хавфли оғир асоратлар ривожланишигачан. Кўп ҳолларда ноиммун индивидларда бирламчи инфекция яққол иситма даврида намоён бўлади, одатда безгак ҳуружлари (пароксизмлари) шаклида, у эса ўз навбатида иситмасиз даврлари билан алмашиниб туради. Иситманинг пайдо бўлиши клиник инкубацион даврнинг якунланганлигидан дарак бериб, у одатда паразитологик инкубациядан ёки препатент даврдан бир неча соат/кун узунроқдир. Бироқ, бир неча ҳолатларда иситма бошида касалнинг гемоскопиясида паразит аниқланмаган. Бу уларни қонда йўқлиги ҳақида хабар бермайди. Переферик қон тизимида пайдо бўлган паразитлар, хар доим у ерда бўлади, даволаш натижасида ёки ривожланган ёндош иммунитет натижасида йўқ бўлгунча. Паразитлар қонда сутканинг барча вақтларида мавжуд бўлиб, фақат эритроцитар шизогония цикли бориши давомида ёш ва етук бошқичларидаги нисбати ўзгаради. Шу туфайли ҳозиргача даволовчи врачлар орасида мавжуд бўлган “қонни хуружнинг чўққисида олиши керак ” деган ҳукум мантиққа тўғри келмайди.
Инкубацион даврнинг давомийлиги 8-30 кун атрофида, уч кунлик ва овале-безгагида узоқ давом этувчи, 6-12 ойлик инкубациядан кейин касаллик ривожланиш ҳолатлари кузатилган. Иситма ҳуружларидан аввал продромал ҳодисалар кузатилиши мумкин: ҳолсизлик, бош оғриғи, эт увушишлар, бўғимларда оғриқ, кўнгил айнаш, қайд қилиш, иштаҳасизлик. Айрим вақтларда субфебрилитет. Безгак ҳуружларининг даврийлиги эритроцитар шизогония цикликлигига мос келади- ҳар 48 соатдан кейин Pl. Vivax и Pl. falciparum (уч кунлик ҳуруж даврийлиги) ёки 72 соатдан кейин Pl. Malariae ( тўрт кунлик даврийликда). Даволанмаган касалларда безгак ҳуружлари хафталаб чўзилиши мумкиин, кам ҳолларда 1-2 ой, кейин аста секин пасайиб боради ва тугалланади. Ривожланган иммунитет остида инфекция паразитташувчанлик фазасига ўтади, одатда, симптомсиз. Тропик безгакда ўртача 80% ҳолатларда паразитташувчанлик 3-12 ойдан сўнг ўз-ўзидан тугалланади ва тўлиқ тузалади. Уч кунлик безгакда ҳам паразитташувчанлик бир неча ойдан кейин тугалланиб,қон паразитлардан тозаланади, лекин кўп ҳолатларда улар жигарда гипнозоит шаклида сақланиб қолишади. Оқибатда инфекциянинг 6-12 ойларида қайта белгилари вужудга келади—узоқлашган(кечки) рецедиви. Тўрт кунлик безгакда паразит ташувчанлик алоҳида ҳолатларда паст, субпатент паразитемия фонида йиллаб ва ўн йиллаб давом этиши мумкин.
Барча шаклли безгакларда иситма ҳуружларининг клиникаси кўпгина умумийликка эгадир ва уч босқичда кечади: қалтираш, иситма ва тер ажралиши.
• Қалтираш босқичи. Бош оғриғи, оғиз қуриши, мушакларда оғриқ, бел соҳасида, жигар соҳасида, талоқда оғриқ. Турли даражада намоён бўлган қалтираш билан биргаликда тезда ҳароратни кўтарилиши. Тахикардия ривожланади. Терининг оқариши, қуриши, лаб, бурун, бармоқ учларининг кўкариши кузатилади. Бу босқичнинг давомийлиги 1 соатдан 3 соатгача.
• Иситма босқичи. Юқорида қайд қилинган шикоятларнинг интенсивлигини ортиши ва беморнинг аҳволининг ёмонлашуви билан изоҳланади. Тана ҳарорати 39-40 0С ва ундан юқори, қалтираш иссиқлиқ ҳиссиёти билан алмашинади, бош айланиши ва қайт қилиш қўшилади. Айрим вақтларда эс-хушнинг бузулиши, васваса, галлюцинация, талвасалар кузатилади. Беморнинг териси қуруқ ва қизиган, кўп ҳолларда қўл ва оёқларнинг совуқлиги кузатилади. Юз гиперемирланган, склера инекцияланган, лабларда герпетик тошмалар кузатилиши мумкин. Ҳансираш, тахикардия, юрак тонларини бўғиқлиги, артериал гипотензия қайд қилиш мумкин. Диурез камайган. Тропик безгакда шулар билан бир қаторда экзантема, бронхоспазм, қориндаги оғриқлар, диарея кузатилади. Иситма босқичи 1 соатдан 12 соатгача давом этади.
• Тер ажалиши босқичи. Тана ҳарорати критик тарзда нормал кўрсаткичларгача тушади, тана ҳароратни пасайиши турли даражада намоён бўлган тер ажралиши билан кечади. Беморнинг аҳволи енгиллашади, оғриқлар йўқолади. Ҳуруждан сўнг яққол ҳолсизлик ва артериал гипотензия қолади. Безгак пароксизмининг умумий давомийлиги 6-12 соатни ташкил қилади; тропик безгакда суткагача ва ундан ортиқ чўзилиши мумкин.
Турли шаклли безгакларнинг ўзига хос клиник хусусиятлар
Тропик безгак. Ўткир бошланиш хос (қисқа продромал давр фақат иммунланган шахсларда кузатилади). Инициал иситма 5-7 кунгача давом этади, ҳуруж ва бирламчи безгак пароксизмлар даврлари орасида яққол бўлмаган очерченность кузатилади. Ҳуруж давомида қалтираш ва тер ажралиши ўртача намоён бўлган, ҳуруж давомийлиги 1 сутга ва ундан ортиқ бўлиўи мумкин. Диспептик бузулишлар хос. Фақат шу шаклдаги безгакда енгил ва ўрта оғирлик кечиши билан биргаликда оғир асоратлий кўп холларда ўлимга сабаб бўлувчи хавфлий кечиши кузатилиши мумкин.
Уч кунлик безгак. Хавфсиз кечади. Продромал ҳодисалар ҳос, инициал иситма даври бўлиши мумкин. Типик безгак пароксизмлари синхронлиги ( аниқ бир вақтда вужудга келади) билан фарқ қилади.
Улар яққол намоён бўлган, лекин қисқа дарвлий қалтираш билан ва профуз терлаш билан кечади. Камқоклик аста-секинлик билан ривожланади ва касалликни 2-ҳафтасининг охири ёки 3-ҳафтасининг бошида ривожланади. Кўп миқдорда намоён бўлган пароксизмларга қарамай, даволанмаган беморларда кўп ҳолатларда спонтан тузалиш вужудга келади.
Овале-безгаги. Клиник жиҳатдан уч кунлик безгакни эслатади, лекин кечишининг енгиллиги, тана ҳароратини у даражада юқори эмаслиги, ўртача намоён бўлган спленомегалия ва анемия билан фарқ қилади. Иситма пароксизмларнинг миқдори кўп эмас.
Тўрт кунлик безгак. Ўткир бошланади. Продром ва инициал иситма хос эмас. Аниқ безгак пароксизмлари яққол қалтираш ва тер ажралиши билан дарров намоён бўлади; уларни икки кунлик оралиқ апирексия билан ажратиш мумкин.
Гепатолиенал синдром ва анемия дарров ривожланади. Даволанмаган ҳолатларда клиник белгилари 8-14 ҳуружлардан сўнг мустақил равишда йўқолади, лекин рецедивлар бир неча йил ҳатто ўн йиллаб давом этади, сабаби, узоқ сақланувчи паст даражадаги бўсаға ости паразитемиядир. Касалликни ўзига хос хусусиятларидан бири—даволашга қийин берулувчи нефротик синдромдир.
Болалардаги безгак. Болалардаги классик безгак хуружларини клиник кечиши ноиммунланган катталарникига нисбатан бир бунча фарқланади. У турли хил омиллар таъсирида хилма-хил кўринишга эга бўлади. Улардан энг 6 ойгача болаларда, иммунланган оналардан туғилганлиги учун, она иммунитетига эга бўлади ва безгакка хос бўлган клиника умуман кузатилмаслиги мумкин. Бундай болаларда касаллик белгилари 6 ойдан 3 ёшгача намоён бўлиб, бунда болада она антителалари қолмайди, хусусий иммунитет эса ҳали шакилланмагандир.
Туғма безгак. Туғма безгак остида ҳомилани безгак инфекцияси туўунилиб, бачадон ичи ривожланиши (трансплацентар) ёки туғруқ давомида аоннинг зарарланган эритроцитларини ҳомила қонига тушганда ривожланади. Трансплацентар зарарланиш имконияти бўлиши мумкин, лекин бунинг амалга ошиш механизмининг исботлари йўқдир. Шунинг учун барча қайд қилинган туғма безгакларда зарарланиш туғруқ жараёнида, айниқса туғруқ асоратларида содир бўлади. Туғма безгакнинг асосий белгилари—иситма, сариқлик, гепатоспленомегалия. Касаллик симптомлари ўртача 2-8 ҳафтадан сўнг вужудга келади. Туғма безгак ҳолатлари аниқланиши кўп эмас, улар спонтан тузалиш (она антителаси остида) ёки шизотроп воситалар остида осон тузалади.
Симптомсиз паразитташувчанлик. Безгак инфекцияси симптомсиз паразитемия шаклида ҳар ерда тарқалган. Тропик ҳудудларда болаларда 30-50% , катталарда эса бир мунча камроқ ҳолатларда аниқланади.
Симптомсиз паразитемиялий индивидлар кўп ҳолатларда аниқланмайди ва даволанишмайди, агар уларнинг қонида тирик гаметоцитлар бўлса, улар тарқатувчи-чивинлар учун зарарланиш омили бўлишади
АСОРАТЛАРИ. Катта хавфни безгакни хавфлий кечувчи шакиллари намоён қилади: церебрал (безгак комаси), инфекцион-токсик шок (алгид шакли), гемоглобинуриялий истманинг оғир шакллари. Церебрал шакл касалликни илк 24-43 соатларида ривожланади, айниқса тана вазни дефецити мавжуд шахсларда ривожланади. Безгак комасининг хабарчилари, қаттиқ бош оғриғи, ҳолсизлик, апатия ёки , аксинча безовта, ҳаракатчан. Прекаматоз даврида беморлар кам ҳарактчан, оддий ва иштиёксиз саволларга жавоб беришади, тезда ҳолсизланадилар ва яна сопороз ҳолатга тушиб қолишади. Кўрикда бемор боши орқага ташланган. Оёқлар кўпинча ёзилган ҳолатда, қўллар тирсак бўғими соҳасида ярим букилган ҳолатда. Беморда менингеал белгилар яққол (энса мушакларининг ригидлиги, Кернинг, Брудзинский симптомлари) намоён бўлади. Безгак комасида бу симптомлар нафақат церебрал гипертензия ҳисобига вужудга келади, балки, пешона соҳасидаги тоник марказларнинг жароҳатланиши натижасида намоён бўлади. Бош мия пардаларга қон қуйилишларни инкор қилиб бўлмайди. Маълум бир гуруҳ беморларда гиперкинез ҳодисалари оёқ-қўллар мушакларининг клоник талвасалардан то умумий тетаник ёки эпилептошакл талваса тутқаноқларигачан кузатилиши мумкин. Кома бошида ютиш рефлекси йўқолади, кейинроқ- шох парда ва қорачиқ рефлекслари йўқолади. Бемор текширилганда тана ҳарорати 38,5-40,5°С. Юрак тонлари бўғиқлашган, пулс сони тана ҳароратига мос, артериал босим пасайган. Нафас юзаки, 30 тадан 50 тагачан дақиқасига. Жигар ва талоқ катталашган ва зичлашган. Чаноқ аъзоларининг фаолияти бузулган, беихтиёр сийиш ва дефекация кузатилади. Касалларнинг ярмисида периферик қонда лейкоцитлар миқдори ортганлигини, 12-16х109/л гача миқдорда, ядроли ёш шакилли нейтрофиллар томонга силжиганлигини аниқлаш мумкин. Инфекцион-токсик шокда (безгакнинг алгид шаклида) яққол ланжлик, просрацияга ўтувчи тормозланиш ривожланади. Тери ранги оч-кулранг, совуқ, тер билан қопланган. Юз ифодаси ўткирлашган, кўзлар кўк доиралар билан ичкарига кирган, иштироксиз нигоҳли. Тана ҳарорати пасайган. Пулс дақиқага 100 тадан ортиқ, кам тўлган. Максимал артериал босим 80 мм.сим.уст.дан паст. Нафас юзаки, дақиқага 30тадан ортиқ. Диурез суткасига 500млдан кам. Айрим вақтларда диарея кузатилиши мумкин.
Гемоглобинурияли иситма асосан хинин ва примахин қабулидан сўнг ривожланади. Массив томир ичи гемолизни бошқа дори воситалари ҳам келтириб чиқариши мумкин (делагил, сульфаниламидлар). Асоратлар тўсатдан ривожланади ва кучлий қалтираш, гипертермия(40°Сгача ва ундан юқори), мушакларда, бўғимларда оғриқ, яққол холсизлик, сафро аралаш қайт қилиш, бош оғриши, қориннинг юқори қисмида ва белда нохуш белгининг бўлиши билан намоён бўлади. Гемоглобинуриянинг асосий симптоми сийдикнинг қора бўлишидир, такибида оксигемоглобин бўлганлиги учун. Пешоб турганида икки қаватга бўлиниди: юқори қавати, шаффоф тўқ-қизил рангда, ва пастки, лойқа тўқ-жигарранг, таркибида детрит мавжуд. Пешоб чўкмасида одатда аморф гемоглобин чукмалари аниқланади, кам миқдорда ўзгармаган ва ишқорланган эритроцитлар аниқланади. Қон зардоби тўқ қизил рангини тус олади,камқонлик ривожланади, гемотокрит кўрсаткичи пасаяди. Эркин билирубин миқдори кўпаяди. Переферик қонда нейтрофили лейкоцитоз, ёш шакилли тарафга силжиган, ретикулоцитлар миқдори ортган. Энг хавфлий симптомлардан бири ўткир бўйрак етишмовчилигидир. Қонда креатинин ва мочевина миқдори ортади. Эртаси куни тери ва шиллиқ қаватлар сарғиш тусга киради, геморрагик синдром ривожланиши мумкин. Оғирмас шакилларда гемоглобинурия 3-7 кун давом этади.
ДИАГНОСТИКАСИ. Безгак ташхиси лаборатор ва паразитологик текширувлар асосида тасдиқлаши керак. Безгакка текширув иситмали холатлар юзага келган холларда кўрсатма бўлади:
• охирги 3 йил ичда безгакнинг эндемик ўчоқларидан келганларда (СНГ давлатларини хисобга олганда);
• охирги 3 ой ичида қон ва қон препаратларини қабул қилган беморларда;
• охирги 3 йил ичида безгакни бошидан кечирганларда;
• гепатолиенал синдром, анемия, сариқлик билан кечувчи номаълум генезли иситмаларда;
• 5 кундан ошиқ кечувчи номаълум генезли иситмаларда.
Лаборатор ташҳис Рамоновский-Гимза бўича бўялган беморнинг суртма ва «йўғон томчи» қон препаратларини микроскопик текширувда плазмодияларни идентификацияси ва топилишини ўз ичига олади. «Йўғон томчи» препаратларини текширувида қўзғатувчини ўриш ва паразитемия даражасини аниқлаш онсонроқ, лекин уни аниқ кўриниши ўрнатилмайди. Бунинг учун қон суртмасида плазмодияларни ривожланишида оралиқ босқичини бир вақтда ўрганиш лозим.
Серологик текширув усуллари (РНИФ, ИФА) ахолини безгакли зоналарида (серологик скрининг) эпидемиологик текширувда қўлланилади, шунингдек транфузион безгакни олдини олиш мақсадида донорлар қонини текширувида. Охирги йилларда безгакка юқори сезувчан ва махсус мўлжалли экспресс-ташхис усули ишлаб чиқилган бўлиб, қон зардобида, гистидинга бой бўлган (ParaSight-F-тест, ICT- тест), безгак антигенини аниқлашга асосланган. Плазмодияларни ДНК сини аниқлаш учун ПЦРни хам қўлласа бўлади.
ҚИЁСИЙ ТАШҲИСОТИ. Безгакни бошқа, тана харорати хуружсимон кўтарилувчи ва лептоспироз, бруцллёз, сепсис, висцерал лейшманиоз ва бошқа – гепатолиенал синдром билан кечувчи касалликлар билан қиёсий ташхисланади.
ДАВОЛАШ. Безгакни даволаш индивидуал бўлиб беморни преморбид ҳолати, организмнинг индивидуал ўзига хослиги, у ёки бу препаратларни кўтара олиши, спецификлиги, носпецификлиги, бу препаратларни патоген таъсири, хусусияти, безгак плазмодияларини тури, уларни безгакка қарши воситаларга сезгирлиги хисобга олинади. Шунингдек йил фасилларини, каслликнинг клиник формаларини, жойларни эндемиклигини хисобга олиш керак. Этиотроп даволашни клиник—эпидемиологик ташхисни аниқлагандан сўнг дархол бошланади. Имкон бўлганда бундан олдин паразитологик текширув учун қон олиш керак. Даволошни эритроцитар шизогония ва безгак хуружларини камайтиришга қаратилган гематошизонтоцид воситаларни буюришдан бошланади. Химиопрепаратларини мос келувчи схема бўича қўлланилади.
Дори воситаларнинг даволаш мақсадига қараб қуйдаги даволаш турлари фарқланади:
1. Дастлабки даволаш иситмалаётган бемога бир суткалик шизонтоцид препарат дозасини (одатда хлорахинни) эритроцитар шизогония даврини, паразитологик натижаларни олгунга қадар босиш мақсадида қўлланилади. Эпидемиологик ва географик анамнез асосида безгакка тахмин қилинга беморларга тахминий даволвш буюрилади.
2. Қувватловчи даволаш уч кунлик безгакли беморларга шизонтоцид воситалар (одатда хлорохинон) билан олиб борилади, стандарт схема бўйича (3 кун ичида хлорохин асосида). Бундай даволаш курси тўлиқ радикал даволашни кафолатламайди, чунки гемошизонтоцид воситалар жигардаги гипнозоитларга тасир қилмайди.
3. Радикал даволаш рецедив бермайдиган безгак формали беморларда шизонтоцид воситалар ёрдамида онсон амалга оширилади. Тўрт кунлик ва дорига сезгир тропик безгакни даволаш хлорохинни стандарт даволаш курси билан амалга оширилади ёки бошқа анологик врситалар билан амалга оширилади. Оғир кечувчи тропик безгакда шизонтоцид препатлар билан даволаш курси 5-7 кунгача узайтирилиши мумкин. 3 кунлик безгакни радикал даволаш учун примахинни гипнозоитоцид воситасини 14 кун давомида қўшимча тарзда узлуксиз бериш керак. Примахин биринчи 3 кунда хлорохином билан бирга берилади ва бу холатда даволашнинг радикал курси 14 кунни эгаллайди ёки хлорохинни кабул килиш тугаган захотиёк ва шунда даволашнинг тулик курси 17 куннни ташкил килади.
Асоратланмаган ва огир булмаган безгакни даволашда карши курсатмаларни ахамимятга олган холда умум кабул килинган препаратлар кулланилади: мефлохин(лариам), галофантрин(халфан), хинин сульфат (кинимакс) артемизинин ва унинг утмишдошлари (артемизин, артесунат, артеметр) Ва комбинирлашган даво сифатида –артемизинин мефлохином , хинин доксициклин ёки тетрациклин билан ишлатилади. P. falciparum резистентлигини доимий прогресияланиши натижасида, хлорохин (делагил), фансидар, фансимеф ва метакельфин воситалари тропик безгакни даволвшда тавсия этилмайди. Мефлохин таблеткада 15 мг/кг бирмарталик дозада буюрилади. Галофантрин 8мг/кг дозада 3 маротаба 6 соатли интервал билан 1 кун давомида берилади. Кўрсатилган воситаларга плазмодияларнинг резистентлиги натижасидс комбинирлашган схема «хинин + доксициклин», «мефлохин + артемизинин» қўлланилади.
Учкунлик, кунлик ёки овал безгакларда 4-аминохинолинлар гурухи: хлорохин (делагил), нивахин, амодиахин, P. vivax штамларининг резистентлиги холатида, асоратланмаган тропик безгакка ўхшаб —мефлохин ёки хинин қўлланилади. Хлорохинни бошланғич дозаси 10 мг/кг ташкил этади, 6 соатдан сўнг бемор қайтатдан 5 мг/кг дозада преаратни қилади; 2-3-кун давомида хлоролин билан даволаш 5 мг/кг суткалик дозада буюрилади.
Безгакни юқори паразитемия холатида, шунингдек кўп қайд қилганда гематошизонтоцид воситаларни парентерал буюрилади. Шу билан биргаликда: глюкоза-5%, натрий хлор-0,9%, реополиглюкин, антигистамин, преднизолон, юрак-қон томир, витамин воситалари билан патогенетик даволаш олиб борилади.
Безгакнинг оғир ва асоратланган кечишида даволаш чора тадбирлари шошилинч тусда бўлиб, реанимация ва интенсивной терапия бўлимларида олиб борилиши керак. Этиотроп билан биргаликда патогенетик: инфузион, кортикостероид, диуретик, юрак-қон томир, витамин терапия тавсия этилади. Диурезни чуқур назорат қилиш мухим. Қонда креатинин миқдори ошганда (1,5 мкмоль/л ва ундан кўп) гемодиализ қилинади. Нафас етишмовчилигини ривожланиши суний ўпка вентиляциясини талаб этади.
ПРОФИЛАКТИКАСИ. Барча профилактик чора тадбирлар одамларни безгак билан зарарланишини олдини олиш ва/ёки каслликни олдини олиш мақсадига эга. Бу мақсад химиопрофилактика ёрдамида, яъни у ёки бу тип парзитоцид таъсирли воситалар билан, эришилиши мумкин. Ҳимояланувчи контингетлар характерига кўра индивидуал (шахсий), гурухли ва оммавий химиопрофилактика фарқланади. Химиопрофилактикани ўтказилиш муддатига кўра қисқа муддатли (туристларни ўчоқда бўлган вақтида), мавсумий (безгакни барча юқиш даврида) ва мавсумлараро (аниқроғи, мавсумий бўлмаган ёки мавсумдан ташқари юқишда примахин билан оммавий профилактик даволанганда).
A. Шахсий химиопрофилактика, унга хамма эпидемик ўчоққа борувчилар киради (туристлар, бизнесменлар, экспедиция аъзолари ва бошқалар). Хозирги вақтда бу контингентларнинг профилактикаси хлорохин ёки прогуанил ёки мефлохин билан комбинацияда ўтказилади, безгак паразитларини дориларга сезувчанлиги, мазкур ўчоқда юқиш интенсивлигига боғлиқ.
B. Радикал профилактик даволаш уч кунлик безгакнинг қолдиқ ёки янги ўчоқларида, чўзилган инкубацияси билан зарарланган яшовчилар.
C. Оммавий (танловсиз) химиопрофилактика интенсив юқувчан ва юқори каслланиш колдик ёки янги безгак ўчоқларда хамма ахолига қўлланилади. Кайси қўзғатувчини устунлигига ёки уларнинг биргаликда келишида хлорохин ёки хлорохин прогуанил билан бирга қўлланилади. Охирги холатда pl. Falciparum преэритроцитар босқичида прогуанилни радикал профилактик таъсири бир вақтда эришилади, хлорохинни эритроцитар босқичида асосий таъсири ва pl. Falciparum ва pl. Vivax гаметоцидлага прогуанилни споронтоцид таъсири. Шундай қилиб, оммавий химиопрофилактика қуйдаги мақсадларни кузатиши мумкин: а) ахолини уч кунлик безгакнинг ўтказиш мавсумида олдини олиш. б) ахолини тропик безгак касаллиги билан зарарланишни олдини олиш в) ўчоқда безгакнинг юқиш интенсивлигини камайтириш (оммавий химиопрофилактика натижаси). Оммавий химиопрофилактика танлаб бўлмас (безвыборочной) тотал бўлмаслиги, балки гурухли бўлиши мумкин, қачонки у биланн кўпчиликни қамраб олинса, лекин танлаб олинган контингентларда (харбий бўлинмалар, қочоқлар гурухлари). Д. Оммавий химиопрофилактика безгакни ўчоқда интенсив юқувчанлигини камайтириш мақсадида ўтказилади, шунинг учун ўчоқда яшовчи хамма ахолига споронтоцид воситалр бутун юқиш сезони бўйлаб тарқатилади. Безгак паразити билан зарарланган ахолининг бир қисми касалликни юқтирувчи мамба сифатида чиқариб ташланади ва хамма ўчоқдаги яшовчи ахоли касалланиш ва касалликдан химояланган бўлади.
Мавсумий химиопрофилактика инфекциянинг юКиш сезонида амалга оширилади (ёз ва эрта кузда) ва мақсади ахолини қисқа инкубацион даврли тропик ва уч кунлик безгакдан касалланиш ва/ёки касалликдан химоя қилиш. Мавсумлар аро химиопрофилактика узоқ инкубацион даврли уч кунлик безгак ўчоғида яшовчи ахолида, pl. Vivaх билан оммавий зарарланиб жигарида гипнозоитлар хосил бўлиши мумкин бўлганларда мақсадга мувофиқ олдини олади. Касалланганларда шахсларда бундай натижага 14-кун примахин билан радикал профилактик даволанганда эришилади.
Ташувчи-чивинларнинг сонини камайишига гидротехник тадбирлар, личинкага қарши сув хавзаларига (кўпайиш жойи), турар жойларни ва корамол турадиган жойларни инсектицидлар билан ишлов бериш натижасида эришилади. Чивинларни қупайиш жойини ботқоқликларни қуритиш, сув хавзаларини тозалаш ва чуқурлаштириш билан йўқ қилинади. Усимлик тизимни кузатиш зарур ва сув тўпланишини олдини олиш керак. Чивинларга қарши кимёвий курашиш усули, хар доим хам экологик хавфсиз бўлмаслигига қарамай, етакчи бўлиб қолмоқда, айниқса инсектицидларни сув хавзаларида қўллаганда.
 
MehmonДата: Среда, 04.09.2013, 15:58 | Сообщение # 2
Группа: Qadrli mehmon





jnnicha sayt xichnima yo. :-P
 
SoginchДата: Среда, 04.09.2013, 18:22 | Сообщение # 3
Группа: Qadrli mehmon





Sani ozing jinni kormayapsanmi wuncha narsani!!!
Korlarga dabo boladigan lecheniyalaniyam yoziwgan.Ikkita ochki taqib o'qib chiq.Foydasi bor sanga xi xi xi xi))))
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » БЕЗГАК, MALARIA,МАЛАРИЯ
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter