Пятница, 03.05.2024, 17:50
Hush kelibsiz Mehmon | RSS

Qorin tifi, A va B paratif - Giyos/FORUM

[ Yangi izohlar · Qatnashchilar · Forum qoidasi · Izlash · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » Qorin tifi, A va B paratif
Qorin tifi, A va B paratif
GiyosДата: Среда, 19.09.2012, 04:03 | Сообщение # 1
Полковник
Группа: Administrator
Сообщений: 2492
Репутация: 45
Статус: Offline
КОРИН ТИФИ, ПАРАТИФ А ВА В

• Уткир инфекцион касаллик булиб, спородик, эндемик ва эпидемик таркалиш, бактериемия, клиникада – умумий интоксикация, типик иситмалаш, жигар ва талок катталашиши, меъда-ичак тракти дисфункцияси, патологоанотомик - асосан лимфатик аппарат зарарланиши ва ингичка ичакда яралар хосил булиши билан характерланади.
• Кузгатувчиси – Salmonella typhi
• Оиласи – Enterobacteriaceae
• Авлод – Salmonella
• Туркуми – Salmonella enterica
• Тури – enterica, serovar typhi
• Қуғзатувчининг хусусиятлари
• L – турига ўтиш хусусияти
• Ташқи мухитга мухитга чидамлилиги — тупроқда ва сувда 1—5 ойгача, нажасда— 25 кунгача, кийим кечак ва чойшабларда — 2 хафтагача, озиқ овқат махсулотларида — бир неча кундан бир хафтагача, асосан — сутда,қиймада ва салатларда узоқроқ сақланади, харорат 18°С дан ошганда улар кўпайиш хусусиятига ҳам эга.
• Қайнатилганда тез ўлади.
• Дезинфикцияловчи моддаларнинг одатдаги концентрациясида бир неча минутда нобуд бўлади (лизол, хлорамин, фенол, сулема).
• Микроскопик кўриниши
• Грамманфий харакатчан таёқча. перитрихиаль хивчинларга эга.
• спора ва капсула хосил қилмайди.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ
• Касалликнинг манбаи ва резервуари фақат бемор ва бактерия ташувчи одам
• Юқиш механизми – фекал – орал
• Ер юзининг барча иқлимларида учрайди
ПАТОГЕНЕЗИ (1924—1934 й. Ш. Ашар ва В. Лаверне )
• Қузғатувчининг инфицирловчи миқдори (доза) – 10 млн дан то 1 млрд микроб таёқчалари [Ногnick R. В.]
• Патогенез босқичлари:
• Қузғатувчининг организмга тушиши
• Лимфаденитнинг ривожланиши
• Бактериемия
• Интоксикация
• Паренхиматоз диффузияси
• Қузғатувчининг организмдан чиқиши
• Иммунитетнинг шаклланиши ва гомеостазни тикланиши
ИММУНИТЕТ
• 4—5- кунларда специфик IgM нинг шаклланиши
• 2—3- хафтада– О-антитела IgM ва IgG
• пайдо бўлиши
• Т-хужайраларининг умумий дефицити ва Т-хелперларнинг ва Т-супрессорларнинг камайиши
• Постинфекцион иммунитет – 15-20 йилгача сақланади.
• 1,5-2 йил ичида қайтадан касалланиши мумкин
ПАТАНАТОМИЯ
• А-миясимон бўкиши (1 хаф)
• Б-некроз босқичи (2 хаф)
• В-яраланиш босқичи (3 хаф)
• Г-тоза яра босқичи ва яранинг битиш даври (4-5 хаф)
КЛИНИК ТАСНИФИ
• Клиник турига қараб:
- Типик
- Атипик (абортив, билинар – билинмас ҳамда амбулатор)
• Оғирлик даражсига қараб:
- Енгил
- Ўртача оғир
- Оғир
• Кечиш турига кура:
- Циклик
- Қайталанувчи (рецидивли)
• Асоратланишига кура:
- Асоратли
- Асоратсиз
КЛИНИКАСИ
1. Инкубацио даври – 9-14 кун
2. Касаллик даврлари:
3. Бошланғич (продромал) даври
4. Авж олиш даври
5. Клиник белгиларнинг суниш даври
6. Соғайиш даври

• Умумий симптомлар
• Умумий холсизлик
• Тез чарчаш
• Адинамия
• Бош оғриши
• Баъзан эт увишиши.
• Касалликнинг 4—7-кунлари тана харорати энг чуққига кўтарилиши кузатилади.
• Интоксикация белгилари кучаяди
• Бош оғриши кучаяди
• Иштаханинг пасайиши ёки йўқолиши
• Уйқунинг бузилиши (кундузи уйқучанлик, тунда уйқусизлик)
• Қабзиятга мойиллик, метеоризм кузатилади.
• Касалликнинг 7—9- кунларида клиник белгилари яққол намоён бўлади.
БОШЛАНҒИЧ ДАВРИ
• Умумий интоксикация аломатлари
• Нисбий брадикардия
• Упкада тарқоқ қуруқ хириллашлар
• Тил одатда қуруқ, кулранг – жигарранг карашлар билан қопланган, катталашган, (тил четларида тиш излари)
• Қорин дам бўлиши (кепчиган - метеоризм)
• Перкутор товушнинг буғиқлашиши, унг енбош сохада (симптом Падалка).
• Баъзан қорин тифи ўткир гастроэнтерит ёки энтерит белгилари билан бошланади.
АВЖ ОЛИШ ДАВРИ
• Интоксикациянинг кучайиши:
• Беморларда тормозланиш
• Эс – хушнинг хиралашиши (инфекцион-токсик энцефалопатия)
• розеолез тошмалар (қорининг юқори қисмида ва кукракнинг пастки қисмларида)
• Тил қуруқ тиш излари билан, кулранг – туқ қунғир карашлар билан қопланган ҳамда чети ва учи қизарган карашдан холи (фулигиноз тил).
• Диарея
• Гепатоспленомегалия
• Нисбий брадикардия ва пульс дикротияси
• Артериал босимнинг пасайиши (гипотония)
• Метеоризм, корни юмшок, пальпацияда унг ёнбош сохада огрикли, Падалка симптоми мусбат. Купинча кабзият, лекин ич кетиши хам булиши мумкин («нухат шурва»куринишидаги нажас).
СЎНИШ ДАВРИ
• Умумий интоксикация ва бош оғриқларининг йўқолиши
• Тана хароратининг литик пасайиши
• Иштаханинг очилиши
• Тилнинг тозаланиши
• Жигар ва талоқнинг кичиклашиши
АТИПИК ШАКЛЛАРИ
• Абортив шакли:
• Хасталикнинг кам ёки купроқ белгиларининг тез ривожланиши билан характерланади (5—7 кунда ёки 2—3 кунда), купинча хароратнинг критик пасайиши, симптомларнинг йўқолиши ва соғайиш даврига ўтиши.
• Қорин тифини билинар-билинмас шакли:
• Қисқа субфебрил иситма
• Кучсиз интоксикация ва касалликка хос симптомларнинг бўлмаслиги
• Касаллик давомида иситма 380С дан ошмайди.
• Брадикардия ва метеоризм кузатилмайди
• Тошмаларнинг йўқлиги.
АСОРАТЛАРИ
• Ичак перфорациясининг клиникаси
• Одатда касалликнинг 3-хафтасида баъзан 11 – 12 кунларида бўлади
• Асосий белгиси қоринда оғриқнинг пайдо бўлиши (одатда қоринниг унг пастки қисмида)
• Қорин девори мушакларнинг таранглашиши.
• Қорин пардасини таъсирланиш симптоми.
• Қорин сохасида эркин газларнинг аниқланиши (жигар сохасида буғиқ тимпаник товуш, жигар буғиқлигини камайиши, рентгенологгик тасвирда жигар усти диафрагма сохасида хаво борлиги)
• Ёнбош ичакнинг терминал сохасида купинча перфорация кузатилади. (20-30 см)
• Ичакдан қон кетиши:
• Хароратнинг тезда тушиши,
• Эс – хушнинг бироз тиниқлашиши, бош оғришининг камайиши, бемор ахволининг енгиллашиши.
• Кейин беморнинг ранги оқариб кетиши, пульс тезлашиши, гипотония, совуқ тер ажралиши.
• Куп қон кетганда коллапс холатига тушиши.
• Ахлатда қоннинг бўлиши («қора мойсимон ахлат»).
• Куп қон кетишида 1,5—2 соатдан сунг ахлат ўрнига тоза қон келиши. Периферик қонда гемоглобиннинг камайиши, эритроцит ва гематокрит кўрсаткичларининг камайиши, ретикулоцитлар сонини ошиши.
• Инфекцион-токсик шок (ИТШ) —
• Касалликнинг авж олиш даврида шаклланади (2—3-хаф).
• Беморнинг ахволи тезда ёмонлашади.
• Тана хароратининг тез пасайиши нормал ёки субнормал сонларгача
• Акроцианоз, куз олмасининг кетиб қолиши
• Тахикардия шаклланиши
• Диурезнинг камайиши ануриягача
СУРУНКАЛИ БАКТЕРИЯ ТАШУВЧАНЛИК
• Касалликнинг оғирлигига қараб 3—5% беморларда ташувчи бўлади
• Куп йиллар мобайнида баъзан умрбод
• Патогенези
• Одам организмининг айрим тиф антигенларига (О – антиген) иммунологк толерантлигини.
• Т ва В лимфоцит ва макрофагланинг - иммунокомпетент хужайраларнинг нормал кооперациясини бузилиши
• Қузғатувчининг хужайра ичи макрофагларида паразитлик қилиши ва L-формага ўтиши.
• Ёндош касалликлар пиелит.пиелонефрит.холецистохолангит ва паразитар касалликларнинг булиши.
ДИАГНОСТИКАСИ
• Анамнез:
• эпидемиологик маълумотлар
• Иситма ва интоксикация булиши
o Лаборатор услублар:
• Қонни ва ахлатни бактериологик текшириш
• Қонни умумий тахлили
• Серологик услублар:
• иммунофермент анализ (ИФА)
• радиоиммун анализ (РИА)
• реакция коагглютинации (РКА)
• пассив гемагглютинация реакцияси
• Видаль реакцияси
• реакция О-агрегатгемагглютинация (О-АГА)
• Бу услубларнинг ишончлигиги 90—95% ни ташкил этади.
ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ
• Бруцеллёз
• Ку-иситма
• Тошмали тиф
• Безгак
• Сальмонеллёзнинг тарқоқ тури
• Ўткир Респиратор Вирусли Инфекциялар
• Коллагенозлар ва бош. соматик касалликлар билан
ДАВОЛАШ
• Катъий ёток режими – бутун иситма давомида ва иситма тушгандан кейин 1 хафтагача
• Пархез № 4А
• Этиотроп даво
• Патогенетик даво
ЭТИОТРОП ДАВО
• Тана харорати нормаллашгандан сунг даволаш муолажалари касалликнинг 10-кунгача давом этиши лозим. Касалликнинг тури ва қандай кечишидан қатъий назар.
• Агар этиотроп даволашнинг 4—5 кунларида беморнинг ахволи яхшиланмаса қулланилаётган препаратни алмаштирилади.
• Аутокультурада қузғатувчи сезувчанлиги аниқланган препарат бериш мақсадга мувофиқдир.
• Левомицетин (Хлорамфеникол):
• Катталарга –ичишга 20—30 мин овқатдан олдин 50 мг/кг дозада, бир суткада 4 мах.
• Тана харорат нормаллашгандан сунг 30 мг/кг тана массасига
• Оғиз орқали қабул қилиш имкони бўлмаганда (қайт қилиш, қунгил айнаш, эпигастрал сохада оғриқ) препарат парентерал юборилади (томир ичига, мушак ичига) левомицетин сукцинат 3 г суткада ёки шамчаларда.
• Қарши курсатмалар: қон ивиши бузилишида, псориаз, экзема, препаратга сезгирлик юқори бўлганда.
• Ножуя таъсирлари: лейкопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гипо- ёки -апластик анемия.
• Ампициллин:
• Катталарга ичишга овқатдан сунг (ампициллина тригидрат) 1—1,5 г дан 4—6 мах. суткада ёки
• Парентерал (натрили тузи) суткали доза 6 г.
• Ампициллинга эффективлиги левомицетинга қараганда паст.
• Қарши кўрсатма: пенициллин препаратларига сезгирлик юқори бўлганда.
• Комплекс триметоприм (80 мг таб.) ва сулъфаметоксазола (бисептол, бактрим) (400 мг таб.):
• Катталарга ичишга 2 таблеткадан х 2 мах кунига овқатдан сунг (оғир холларда 3 таблеткадан 2 мах х кунига) 3—4 хаф. давомида.
• Левомицетин, ампициллин ва триметапримларга – сезгир булганда сульфаметоксазолни фторхинолонларга — алмаштирилади ципрофлоксацин, офлоксацин и пефлоксацин (асосан четдан кириб клган қорин тифи ва паратифлар учун (Таджикистон, Афғонистон, Жан.-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси, Африка).
• Ципрофлоксацин:
• ичишга 500-750 мг дан (2-3 таблетка) 2 мах кунига овқатдан сунг.
• Инъекция учун томир ичига (оғир холларда ёки перорал бериш имкони бўлмаганда) препарат 60—120 мин 2 мах кунига 200—400 мг. дан юборилади.
• Офлоксацин:
• 400—800 мг дан ичишга 2 мах. кунига.
ПАТОГЕНЕТИК ТЕРАПИЯ
• Дезинтоксикацион ва гемостаз коррекцияси
• Куп суюқлик бериш
• Энтеросорбентлар бериш
• Ўртача оғир ва оғир холларда парентерал тузли-глюкоза эритмалар юбориш
• Оғир холларда ва даволашдан ижобий натижа бўлмаганда – 3-кунида гемосорбция
• Лейкопоэз стимуляторлари (метилурацил)
ИЧАКДАН КОН КЕТГАНДА:
• Катъий ёток режими
• Коринга совук куйиш ва муз булакларини ютиш
• Овкат кабул килишни чегаралаш
• Гемостатик терапия: кальция хлорид эритмаси в/и; Аминокапрон кислота в/и; Дицинон, Этамзилат Na; витамин С и К; СЗП; криореципитат; Гемостатик дозада кон (50-100 мл).
ИЧАК ПЕРФОРАЦИЯСИДА
• Шошилинч жаррохлик аралашуви лозим
СУРУНКАЛИ БАКТЕРИЯ ТАШУВЧАНЛИКНИ ДАВОЛАШ
• Узоқ муддатли ампициллин билан даволаш курси
• Вакцинотерапия
• Ёндош касалликларни даволаш
СПЕЦИФИК ПРОФИЛАКАСИ
• Катталарни иммунизация қилиш
• Тўйинтирилган қорин тифи вакцинаси
• Болаларни иммунизация қилиш
• Туйинтирилган Vi-антиген билан вакцинация қилиш
• АҚШ да перорал вакцина кенг миқёсда қулланилади
 
Giyos/FORUM » DARSLARIM » Infeksiyon kasalliklar » Qorin tifi, A va B paratif
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:
Flag Counter